Трамвай излари қуйидагича лойиҳаланиши

Опис документу:
1. йўлнинг юриш қисми билан бир хил белгида; 2. алоҳида полотнода, бунда қуйидаги афзалликлар кўринади: а) тезликни ошириш ва қатновнинг мунтазамлиги; б) ҳаракатнинг юқори даражадаги хавфсизлиги; в) йўл полотносининг хизмат муддатини ошиши; г) вагонлар шовқинининг камайиши; д) қурилиш ва эксплуатацион сарфларнинг қисқариши

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

БИНОЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШДА ҚУРИЛИШ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ.

Тешабоева Н.Д. БИҚ каф.кат.ўқит.

Акбарова Ш 1-16ШҚХ ,Муродалиева Н.14-15ХС талабаси

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисини турар-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун Республикамиз тараққиётида қурилишни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда Республикамизнинг барча худудларида шаҳарлар, туман марказлари, қишлоқлар қиёфалари ўзгарди ва ободонлашди.

Президентимиз, Вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган фармон ҳамда қарорларга асосан, Фарғона шаҳри ва Фарғона вилояти худудларида ҳам бир қанча якка тартибдаги хусусий уй-жой қурилишлари, шунингдек, кўп қаватли турар-жой бинолари, намунали турар-жой бинолари қурилишлари ишлари изчил амалга оширилди. Бундай улкан ишларни амалга ошириш учун қурилишнинг техникавий ва ташкилий томонларини ҳам ривожлантириб бориш давр талабидир.

Ҳар қандай давлат иқтисодиёти тараққиётида уни муваффақиятли, кенг қамровли ҳамда манфаатли ривожлантиришнинг ҳозирги тан олинаётган йўллари, бу ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, диверсификациялаш ва импорт ҳажмини босқичма босқич камайтиришдан ибортдир. Бунда қурилиш учун зарур материаллар, ярим фабрикат, конструкция ва бошқаларнинг маҳаллий ҳом ашъёдан тайёрланиши хам муҳимдир. Шу билан бирга уй-жой қуришда мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда худуд ер рельефи кўрсаткичларини эътиборга олиш ҳам муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Қурилиш ишлаб чиқариши сифати ва самарадорлигини таъминлашда қурилиш жараёнларини лойихалаш алохида аҳамиятга эга. Бино ва иншоотларни қуриш, барпо қилишдаги асосий шарт-шароитлардан бири қурилиш худудининг геологик-иқлимий тавсифидир. Бунда худуд иқлими, геологик тузилиши, рельефи, ер остки ва ер устки сув ресурсларининг ҳолати ўрганилади. Зарур ҳолларда қурилиш майдонида мухандислик тайёргарлик ишлари олиб борилади. Масалан, Фарғона вилояти, Фурқат тумани даги “Қўқонлик Бўстонбой орзуси” СИУ худудида ҳам ер майдонларидаги ер ости сизот сувлари сатҳи сезиларли даражада кўтарилган.[2]

Ер ости сизот сувлари сатҳининг жойлашуви 2017 йил 1-июль холатига кўра 59 гектар ер майдонида 1-1,5 метр бўлиб, ўртача шўрланган. Шўрланиш даражаси 0-3 г/л ни ташкил этади.Ушбу фермер хўжаликларининг экин майдонлари ҳам мавжуд зовурлардан узоқда жойлашганлиги сабабли, ер майдонлари сизот сувлари сатҳи кўтарилиб, тупроқ шўрланиши қайта шўрланиш даражасига ўтмоқда.[1] Худудда мавжуд бўлган “ИФ-1”,“УГ-1” ички зовур тармоқлари эса 59 гектар ер майдонидаги барқарор мелиоратив ҳолатни ушлаб туриш қобилиятига эга эмас. Бу ерларда сизот сувлари сатҳи юзага яқин жойлашганлиги сабабли қурилиш ишларини бажаришда техникаларнинг ишлашига қийинчиликлар ва муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат эса ўз навбатида қурилиш ишлари сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ер майдонлари сизот сувлари сатҳи кўтарилиб, шўрланиш даражаси ортиши натижасида йилдан- йилга пахта, буғдой каби қишлоқ хўжалик экинларининг, боғларнинг ҳам ҳосилдорлиги пасайиб, ҳосил сифати ҳам ёмонлашмоқда. Гилос, шафтоли дарахтлари ҳосилга киргандан сўнг, 2-3 йилдан кейин қуриб қолмоқда. Айтиб ўтилган салбий холатларни бартараф этиш учун Фарғона шаҳар “Фарғонаумумтадбирқурлойиха” МЧЖ томонидан 2017 йилда Фурқат тумани “Қўқонлик Бўстонбой орзуси” СИУ худудида 100 метр оралиқда ва 2 та йўналишда,4,8 км узунликда ёпиқ- ётиқ зовур тармоқларини қуриш ҳамда “ИФ-1”,“УГ-1” ички зовур тармоқларининг 0,9 км қисмида реконструкция таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилди. .[ 2]

Қўқонлик Бўстонбой орзуси” СИУ худудида 2017 йилда қуриладиган ёпиқ- ётиқ зовурлар ва таъмирланадиган зовурлар рўйхати.

СИУ номи

Ёпиқ

ётиқ зовурлар номи

Узунлиги,км

мелиоратив ҳолати яхшиланади

ган ер майдони , Га

Таъмирла

надиган зовурлар номи

Узунлиги,км

мелиоратив ҳолати яхшилана

диган ер майдони , Га

1

Кўқонлик Бўстонбой орзус СИУу

ФЗ-1

0,35

4,3

ИФ--1

0,40

26

2

ФЗ-2

0,30

3,7

УГ-1

0,50

33

3

ФЗ-3

0,40

4,9

4

ФЗ-4

0,45

5,5

5

ФЗ-5

1,00

12,3

Жами

4,8

59

0,9

59

Жадвал маълумотидан кўриниб турибдики, Қўқонлик Бўстонбой орзуси” СИУ худудида 4,8 км узунликда ёпиқ- ётиқ зовурлар қурилиб, 0,9 км узунликда зовурлар таъмирланадиган бўлса жами 59 га майдондаги ерларнинг мелеоратив ҳолати яхшиланади. Юқорида айтиб ўтилган ишлар амалга оширилса, ушбу худудда аҳолига ажратилган ер участкаларидаги хусусий турар-жой қурилиши ишлари сифати ҳамда самарадорлиги ҳам янада ортади.

Адабиётлар.

1.САвезбоев.,В.Р.Троицкий.Ер тузишнинг илимий асослари.Т.2002й.

2.А.Жуванмардиев.Фарғона ер- сув масалаларига доир.Т.фан 1965й

ТАҚИГА ДЕКАБРЬДА БЎЛАДИ2018й

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»