• Всеосвіта
  • Бібліотека
  • Культура
  • Енгилтабиатлилик ва тарбияси қийин ўқувчиларни аниқлайдиган тестлар «Мавжуд бўлмаган ҳайвон» проектив методикаси

Енгилтабиатлилик ва тарбияси қийин ўқувчиларни аниқлайдиган тестлар «Мавжуд бўлмаган ҳайвон» проектив методикаси

Опис документу:
Боланинг ички ҳис-туйғуларида кечаётган салбий хусусиятларни юзага чиқариш. Уларнинг характер хусусиятларида шаклланиб бораётган агрессивлик, ўжарлик, қайсарлик, енгилтаклик, келажакка ишончсизлик каби иллатлар мавжудлигини аниқлаш.

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

Енгилтабиатлилик ва тарбияси қийин ўқувчиларни аниқлайдиган тестлар

«Мавжуд бўлмаган ҳайвон» проектив методикаси

Мақсад: Боланинг ички ҳис-туйғуларида кечаётган салбий хусусиятларни юзага чиқариш. Уларнинг характер хусусиятларида шаклланиб бораётган агрессивлик, ўжарлик, қайсарлик, енгилтаклик, келажакка ишончсизлик каби иллатлар мавжудлигини аниқлаш.

Зарур жиҳозлар: Оддий ўрта юмшоқликдаги унча қаттиқ бўлмаган қалам ва оқ қоғоз. (Рангли қалам ишлатилмайди).

Кўрсатма: Биринчи навбатда психолог ўқувчилар билан умумий тарзда самимий савол-жавоб ўтказиши, яъни уларни топшириқни эркин бажаришга ҳозирлаши лозим. Сўнг болаларга «Оламда мавжуд бўлмаган ҳайвон расмини тасвирлаб беринг ва унга мавжуд бўлмаган исм беринг. “Мавжуд бўлгану, лекин йўқ бўлиб кетган ҳайвонларнинг расмини чизиш мумкин эмас“- деб мурожаат этилади. Машғулот олиб борувчи эса ўзи топшириқнинг бажарилиш жараёнини диққат билан кузатади.

Расм чизиб бўлингандан сўнг – савол-жавоб орқали тўлиқ маълумот олиш. Жинси, ёши аниқланади. Агрессив характерга эга бўлган деталларнинг ишлатилиши ва нима учун чизилгани ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилинади. Ҳайвонларнинг яшаш шароити, овқатланиши, кўпайиши ва душманлари билан муносабатлари ҳақида суҳбат уюштирилади. Агар тадқиқ қилинувчи жавобга тайёр бўлмаса, ҳайвоннинг бир куни ҳақида гапириб бериш таклиф этилади.

Агар тадқиқ қилинувчи қанчалик ўзи яратган ҳайвонга юқори баҳо берса, демак у шунчалик ҳайвонни ўзига яқинлаштиради ва ўзида бор хусусиятларни ўзи сезмаган ҳолда чизган расмига мўлжалланган ва маълумотлар тўплашга қаратилган бўлиши керак. Биринчи таасуротларда – тадқиқланувчининг эмоционал ҳолати, ички ҳис-туйғусидаги баъзи бир ҳолатлар, етишмовчиликларнинг мавжудлиги.

Бу тадқиқотдан олинган маълумотлар тўла идрок қилиниши ва махсус анализ қилиниши зарур. Анализ қилинаётган ва идрок объектга айланган расмдаги барча деталлар катта аҳамиятга эга ва қимматлидир. Умумий таассуротда тадқиқ қилинувчини ўзи чизган расмга бўлган муносабати ҳам аҳамиятлидир.

Расмнинг анализ объектлари:

1.   Формалиги:

а) Фазодаги семантик жойланиши расмдаги барча деталлар катта аҳамиятга эга ва қимматлидир. Умумий таассуротда тадқиқ қилинувчини ўзи чизган расмга бўлган муносабати ҳам аҳамиятлидир.

Расмнинг анализ объектлари:

1.   Формалиги:

а) фазодаги семантик жойланиши

б) графологик хусусиятлари

-     чизиқлар анализи ва характери

-     фазовий-символик аспект

2.   Мазмуни :

-     фигура қисмларининг марказий маъноси

-     фигуранинг таянч қисмлари

-     фигурадан юқорироқда жойлашган қисмида

3.   Тематика :

-     ўзига хос деталлар

-     номланиши

Расмнинг фазодаги жойланиш семантикаси

Расмнинг хусусиятлари

Интерпритацияси (жойланиши)

а) расм ўртада жойлашган

Норма

б) варақнинг юқори қисмига яқин

Қанчалик юқори бўлса ўз-ўзига берилган баҳо ҳам шунчалик юқори жамиятдаги ўрнидан қониқишининг йўқлиги, мақтов, обрў-эътиборга эга бўлишга эҳтиёжнинг мавжудлиги.

в) варақнинг пастки қисмига яқин

Ўз-ўзига баҳо бериш паст, ўзига ишонч кам, нимадандир сиқилган, шу билан бирга қаъийлик кам. Қандайдир тўсиқлар мавжудлигини сезади.

г) расм ўнгроқда жойлашган

Келажакка бўлган интилиши ўз-ўзини назоратга интилиши. Экстроверт жудаям ўнг бурчакка жойланиши исёнкорлик, бўйсунмаслигини англатади.

д) расмни чапга жойланиши

Ўтмишга эътибор бериш, фаолиятсизлик, уятчанлик, интроверсия

е) расм варақнинг 2/3 қисмини ташкил қилса

Семантик қонуниятларга бўйсунишликнинг йўқлиги

ж) чап бурчакнинг юқори қисмида жуда кичик жойлашган бўлса

Юқори хавотирланиш, фантазияга интилиш, ўтмишга интилиш, янги ҳис-туйғулардан қочиш, ўз «мени» ва идеалдаги «мен» орасидаги мавжуд дисгармониянинг мавжудлиги.

Бош ва унинг ўрнини босувчи қисмлар

а) бош ўнгга қаратилган

Ҳаракатчанлик ва фаолиятга интилиш, мўлжаллагани амалга ошади, ўз режаларини рўёбга чиқаришга қаратилган

б) чапга қаратилган бош

Рефлексия ва шартакилик йўқ, қатъиятсизлик, фаолиятдаги қўрқув, ўйлаган ишларини бир қисминигина ҳаётга тадбиқ этади. Ўтмишда бирор бир воқеа таъсир этган бўлиши мумкин.

в) олди билан чизилган бош

Эгоцентризм, тўғри сўзлик, компромисс мавжуд

г) икки ва ундан ортиқ бош

Қарама-қарши фикрлар, тенденциялар

Идеомотор актларнинг характеристикаси графиклар

а) чизиқлар анализи

Бир бирига ёпишиб кетган чизиқлар

Енгил асабийлашиши

Бирлаштирилмаган бурчаклар

Невроз

Ифлос расм

Юқори хавотирланиш

Расм контурининг аниқ бўлмаган ҳолда чизилиши

Ўзига ишонмаслик

Жуда кўп жунлар

Ўзига ишонмаслик

Вертикалдан четга чиқиш

Пассивлик

Охиригача чизилган (оёқлар, туёқлар) қисмлар, жуда катта.

Невротизм

б) чизиқлар характери

Ўргимчаксимон, босиб чизилган чизиқлар

Энергия аяш, астеник ҳолат. Тонуснинг пасайиши.

Босиб чизилган чизиқлар

Катта хавотирланиш

Штрихларнинг кўплиги

Хавотирланиш

Фазовий – семантик характеристика

а) чизиқлар йўналиши

Пастга тушиб кетаётган чизиқлар

Депрессиянинг мавжудлиги, чарчоқлик, ўз кучини аяш

Юқорилаб кетаётган чизиқлар

Агрессивлик, ўз-ўзини аямаслик

б) контур характери

Думалоқ шаклнинг ишлатилиши

Қўрқув, ниманидир яшириш, сир сақлаш, очиқ намоён бўлишдан қўрқиш

Контур чизиқларни қорамтирлиги

Қўрқув, хавотирлик

Иккиланган чизиқлар

Хавотирланиш, иккиланиш, қатъиятсизлик

Учли нарсалар, нина бўртиб чиққан нарсаларни ифодалаш

Кучли агрессия

ДИҚҚАТ! Грaфологик аспект билан семантик жойланишини солиштиринг ( ўз-ўзини ҳимоя қилиш, агрессия)

Юқори контурдаги ниналар, учли нарсалар, бўртиқлар

Юқори мансабдаги шахслар, таъқибловчи ва мажбур этувчи (катталар, ўқувчилар, ота-оналарга қарши) ҳимояланиш

Пастки контурдаги чизиқлар

Ўзидан кичкиналарни кинояларига қарши ҳимоя. Нотўғри баҳоланишдан қўрқиш.

Ён бошидаги контурлардаги чизиқлар

Ўз-ўзини ҳимоя қилишга тайёргарлик.

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш

Ўнгда: Кўпроқ фаолият жараёнида ўз-ўзини ҳимоя қилиш

Чапда: Ўз фикрлари, диди, дунёқарашини ҳимоя қилиш

А) тирноқ, тишлар, панжалар, суяклар

Агрессивлик даражаси

Б) жуда катта қилиб чизилган расм

Юқори аффективлик, эгоцентризм

ДИҚҚАТ! Одатда болалар катталарга қараганда йирикроқ расмлар чизишади.

в) расмнинг кичиклаштирилиши

Юқори даражадаги ўз-ўзини назорат қилиш, сиқилиш таъсирини ҳис қилиш

г) қаъий бир-бирига жипслашган чизиқлар

Аффективликни яхши назорат қилиниши

д) расмни интенсивлигига қараб катталаштириш, лекин узилишлар мавжудлиги

Юқори қўзғалувчанлик, аффектив ҳолатларни ёмон назорат қилиниши

е) расмда илиқликнинг йўқлиги

Узоқ давом этадиган эмоционалликни бостирилиши

Расм мазмуни анализи

Қулоқлари

Маълумот олишга қизиқиш, ўзи ҳақида билдирилган фикрга эътибор бериш

Оғиз очиқ ҳолатда тил билан бирга:

а) лабсиз

б) лаб билан бирга

в) очиқ оғиз лаб ва тилсиз

г) оғиз тили билан бирга

д) Оғизни думалоқ шакли

е) Кўзлар қорачиғи катта чизилса

ё) Киприклар

а) нутқ активлиги, маҳмадонагар-чилик

б) ҳис-туйғуга берилувчанлик

в) ишонмаслик, қўрқув

г) оғиз орқали тили агрессия, кўп ҳолларда ўз-ўзини ҳимоя қилиши мақсадида

д) Ташвиш, махмадонагарчилик

е) Ташвиш, қайғуриш

ё) Ўз-ўзини намойиш қилиш

Қўшимча белгилар

а) Шохлар

Агрессиядан ўз-ўзини ҳимоя қилиш

б) Патлар

Ўз-ўзини намойиш қилиш, безатувчанлик, ўзини оқлаш

в) Соч турмаклари (причёска)га ўхшаган сочлар, юнглар

Ҳис-туйғуга берилувчанлик

а) тананинг таянч қисмлари (оёқлар, тана, туёқлар)

Қатъий ва мукаммал чизилган таянч қисм

Ўйлаб иш кўриш. Мавжуд информацияга ишониш

Мукаммал чизилган қисмлар

Енгилтаклик, шошмашошарлик

б) оёқ ва танани бирлаштиришга эътибор бериш керак

а) Суст. Умуман бирлаштирилмаган

а) Ўз хулоса ва фикрларини назорат қилиш, ўйлаб жавоб қайтариш

б) Оёқларни бир хил томонга йўналиши. Оёқларни қайтарилиши

Стандарт фикр ва хулосаларни қабул қилиши

в) турли ҳар хил таянч қисмлар

Оёқ, панжа, таянч

Қабул қилинган қарор ва фикрларнинг турличалиги. Мустақиллик. Ёки ижодийлик (меъёр), бошқача фикрлаш (патология)

 г) танада юқори кўтарилган қисмлар, (қанот, бантик, қисқичлар)

Функционал

Киши фаолиятининг турли жабҳаларида ишлай олиши, ўзига ишонч ёки кўп билишга интилиш, турли тадбирларда иштирок этиш, ўз фаолияти билан қизиқиш.

Безатувчи

Намойишкорлик, ўз-ўзига эътиборни қаратишга интилиш

д) думларнинг ифодаланиши (фикрнинг қаратилиши)

Чапга қаратилган: ўз қарор ва ўйларига, ўз ҳатти-ҳаракати ва хулқ-атворига қаратилган.

Уларга бўлган муносабатда думнинг йўналишига боғлиқ белги

Юқорига

Ишонч, ижобийлик, катъийлик

Пастга тушиб кетаётган дум

Ўзидан хурсанд эмас. Нимадандир афсусланиш. Бажарилган, қилинган ишдан афсусланиш.

  е) тасвирланаётган белгиларнинг кўп ёки камлиги

Оддий (примитив) кўринишда

Умумий энергиянинг тузилиши астенизация режаси

Ҳайвон ҳақида умумий маълумот берувчи деталларнинг мавжудлигини мураккаблаштириш

Умумий энергиянинг аста-секин кўпайиши

Ўзининг оламидаги мавқеи ҳақида тасаввур.

Ҳимояланган, ҳимояланмаган агрессивлик

Ким орқалидир хавф солиниши, ўзини хавфсираши, бетараф

Дўст бўлиш, ўз ҳимоясига олиш қобилияти

Бошқа одамга бўлган муносабат

Ўз Менига бўлган муносабат

Чизилаётган расм чизувчи тасаввурида (қуён, фил, шеър ва ҳ.к)

Ўз-ўзига баҳо бериш

Ҳайвонни одамга ўхшатиш

Тўрт оёқли эмас, балки икки оёқли қилиб тасвирлаш

Ҳайвонга одам ақл-заковатини бериш, тасвирлаш. Одамзод кийимини кийинтириш

Жинсий ажратиш:

Расм чизаётган одам жинси билан ҳайвон жинсининг бирлиги

Инфантилизм (психика ва ҳатти-ҳаракатларда гўдакларга хос хусусиятларнинг намоён бўлиши)

Эмоционал жиҳатдан етук эмас

Яхши проекция хусусияти, формал бўлмаган муносабатларнинг мавжудлиги

Жинсий муаммоларни мавжудлиги

Ўзининг жинсий ролини, аҳамиятини ажратиш, таъкидлаш

Ҳайвонга хос бўлмаган белгилар

Механик қисмлар, ҳайвонни постамент(асос,қурилма)га қўйиш, (гусеницалар (тасма занжир), пропеллер) электролампалар ва симларини тасвирлаш

Шизофрения билан касалланган ёки оригинал фикрлашга эга эмас

Тана қисмларини жойлаштириш характери

Тана бошқа деталлардан чизилиши, масалан, итга бирор бир детални қўшиш ва ҳ к

Танани деталлардан иборат бўлиши

кўп чайнарлик” (сийқалик),

Ижодий ёндашув

Номланиши

Маънога эга бўлган қисмларни бир-бирига қўйиш

Адабий тилдан олиб номланиш

Маъносиз бўғинларни қўшиш

Кулгили исмлар

Қайтарилувчи элементлар

Жудаям узун ном

Конкрет вазифани ихтиро этишга интилиш

Ўз ақл-заковатини намоён қилиш

Атрофдагиларга нисбатан енгилтаклик

Ҳазил-мутойибанинг мавжудлиги

Инфантилик (бачканалик)

Фантазия қилишга бўлган мойиллик

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Курс:«Мовленнєва майстерність педагога Нової української школи. Вербальний і невербальний імідж»
Вікторія Вікторівна Сидоренко
36 годин
590 грн

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.