Электр пайвандлаш ва электротехнологик жараёнларининг ривожланиш тарихи, рус физики В.В. Петров томонидан 1801 йилда электр ёйини кашф этилиши билан бошланган деб хисоблаб келинади. Лекин ўша даврда катта қувватдаги электр энергия манбалари ёки катта қувватдаги электр энергиясини маълум масофага узатиш ҳали кам ривожлангани сабабли, электротехнологик жараёнлар XIX асрнинг охирларигача сезиларли даражада ривожлана олмаган.