Урбанизация жараёнининг тавсифий хусусияти шаҳарларда аҳолининг ва турли туман фаолият турларининг бир жойга жамланишига айтилади. Бу эса жамиятнинг шаҳарга нисбатан, инсоннинг турли хилдаги фаолиятини таъминловчи сунъий моддий-фазовий мухит сифатида бўлган талабини ўзгаришига асос бўлиб қолади. Ҳозирги замонда урбанизациянинг етакчи шакли айрим шаҳарларнинг ўсиши эмас, балки агломерациянинг тараққиёт этиши бўлиб қолмоқда.