Урбанизация – урбанус «шаҳарлик»-шаҳарларда ҳаётнинг моддий–руҳий томонларини йиғилиши.

Опис документу:
2 Шаҳар ахолиси.Шаҳарларнинг таснифланиши: аҳоли сони, халқ хўжалиги шакллари, маъмурий ҳолати, табиий-иқлимий шароитлари, ривожланиш суръатлари ва ҳ.к. Урбанизация жараёнининг замонавий тавсифи. Агромерациялар. Асосий турлари, тавсифи.

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

2016 йил “СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА” ЙИЛИ

Н.Д.Тешабоева,ФарПИ талабаси Аширалиев Ф.Т. Жўрабоев М.

Мустақилликга эришганимиздан буён оналар ва болаларнинг саломатлигини мухофаза қилиш айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.Ўткан йиллар давомида бу борада жуда кўплаб ишлар амалга оширилди. Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланганган тантанали йиғилишидаги маърузасида 2016 йилни “Соғлом она ва бола” йили деб номлангани ҳам бунинг ёрқин исботидир.Бу ҳалқимизнинг дилидаги гап бўлди.

Зотан, бола соғлом бўлиши учун аввало она соғлом бўлиши зарурлигини сира эсдан чиқармаслигимиз керак. “Болага эътибор бўлажак онага эътибор” қаратишдан бошланиши керак.Чунки хомиладор аёлнинг рухий- физиологик холати, барча хис- туйғулари, кайфияти она вужуди орқали болага ўтади. “Соғлом” тушунчасига кенг маънода қараш ва ёндашиш лозим.”Биз соғлом бола деганда нафақат жисмоний, балки маънавий жихатдан ҳам соғлом болани ўзимизга тасаввур этамиз.Дархақиқат, жисмоний ва маънавий соғлом фарзанд ота онанинг бахти.Демак жамиятнинг бахти.Шу боис боланинг
ё жисмонан, ё рухан ногирон бўлиб туғилишига олиб келиши мумкин бўлган холатларни бартараф этиш учун барча чора тадбирлар кўрилмоқда.

Бу эрта турмуш қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никохнинг олдини олиш, никохга кирувчиларнинг соғлигини тиббий кўрикдан ўтказиш каби мухим масалалардир.Бутун мавжудот орасида энг улуғ, энг муккарам этиб яратилган инсон фарзанди, унинг бахти, келажаги учун бутун борлигини, керак бўлса бутун умрини бағишлайди.Бу борада бизнинг миллатимизга – ўзбек халқига етадигани кам топилса керак. Фарзанд кўриш, уни соғ саломат катта қилиш, бахту иқболини кўриш ҳалқимиз учун энг орзу, олий бахт хисобланади.

Бу бежиз эмас. Чунки ҳар бир оиланинг келажаги шу оилада қандай фарзанд вояга етаётганлигига боғлиқ.Боланинг жисмонан соғлом, рухан тетик, иродаси мустахкам, қатъиятли бўлиб ўсишида спортнинг ўрни ғоят катта.Бугун оилани,онани ва болаликни мухофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш масаласида бир қатор устивор вазифалар белгилангани ва амалга оширилаётгани, оила институтини мустахкамлашда мухим ахамият касб этади.Боланинг ҳар жихатдан соғлом улғайиши, унинг ёруғ келажагини таъминлаш бир ойлик ёки бир йиллик иш эмас.Бу узлуксиз жараён.Бу борада улғайиб бораётган қизларимизни орасида соғлом турмуш тарзи тўғрисида сухбатлар олиб бориш керак бўлади.

Зеро, инсон бор экан, фарзанд дунёга келади.Она соғлом бўлса ундан дунёга келадиган фарзанд ҳам соғлом дунёга келиши табиий.Аксинча бўлсачи, у холда бир умрга татигулик азоб муқаррар бўладику...Фарзанд туғилар экан, унинг ўзига хос қувончу ташвишлари ҳам бўлади. Балки инсон ҳаётининг мазмуни шудир.Ха тарихан қисқа даврда 24 йилда президентимиз Ислом Каримов рахнамолигида миллатимизнинг, ҳалқимизнинг насл насабини тозалаш йўлида улкан,асрларга татигулик ишлар қилинди ва бу яхши самаралар бермоқда.Зеро мустақил тараққиёт йилларида амалга оширилган буюк ўзгаришларнинг энг буюги, айни вақтда энг мураккаби одамлар онгининг, дунёқарашининг ўзгаргани, миллатнинг насл насаби тозаланганидир.

Бинобарин, инсон онгини, тафаккурини ўзгартириш ҳар қандай йирик иншоотни қуришдан кўра қийинроқдир.Эзгу тилагимиз, юртимизнинг келажаги,насл- насаби тоза, илиги тўқ, фикри теран, қатъиятли ёшлар қўлида экан, мамлакатимизда буюк давлат бунёд этилиши ва Ўзбекистонни энг ривожланган, қудратли давлатлар сафидан ўрин олишига қатъий ишонамиз.

АЁЛ ЗОТИГА ЮКСАК ЭХТИРОМ, ШУДИР АЁЛНИНГ БАХТИ

Тешабоева Н.Д.ФарПИ

Республикамизда 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши барчани қувонтирди.Хақиқатан ҳам, аёл зотига, онага юксак эхтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан бири хисобланади.Аёл-мухтарам зот.Мамлакатимизда хотин-қизларни қадрлаш ва эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ислохотлар бунинг ёрқин мисолидир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзлаган маърузаларидан келтириб ўтадиган бўлсак,маълумки бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор.

Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар қайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳамиша эзгу орзу-интилишлар билан яшайди, ўз зурриёдининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишини истайди.Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз.Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман деган фикрлари бизга дастуруламал бўлишини айтиб ўтиш жоиз.

Фарзанд хар бир оиланинг қувончи хисобланади. Она эса хонадоннинг фариштасидир.Она ва боланинг саломатлиги хонадон эгасининг кўнгил хотиржамлиги ҳамда ҳаловати эканлиги барчага маълум.

Азал азалдан бизнинг ҳалқимиз боланинг дунёга келишида ва унинг парваришида ва тарбиясига жуда катта эътибор қаратади.Ўзаро мехр оқибат туйғуларини шакллантириш, катталарга нисбатан ўзаро хурмат, кичикларга иззатда бўлиш, элнинг ишига камарбаста бўлиш, ватанга мехрли, жисмонан чиниққан ва маънавиятли етук авлодни камол топтириш, қадриятларимизни асосини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясиқабул қилинганининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишида Президент Ислом Каримов томонидан 2016 йилнинг Соғлом она ва бола йили деб номланиши юртдошларимизни чексиз қувонтирди.Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар ислохот учун эмас, аввало инсон манфаатлари учунлигини бугун бутун дунё эътироф этмоқда.Болалар саломатлигини мустахкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар кўплаб хорижий давлатлар томонидан қўллаб қувватланмоқда.

Соғлом она ва бола” йилида биз аёллар учун кўпгина имкониятлар ва эътибор қаратилмоқда Бугун биз аёллар хар қанча фахрлансак арзийди.Чунки истиқлол туфайли қадримиз юксалди, ҳар жабхада фаол бўлишимизга муносиб шарт шароит яратилди.Эл юрт манфаати, Ватан равнақи йўлида шижоат билан мехнат қилаётган хотин- қизларни кўрганда хавасимиз келади.

Фидойи ўқитувчи, жонкуяр шифокор, мехрибон мураббий, ташаббускор тадбиркор, оқила уй бекаси сингари эзгу хислатларни ўзида мужассамлаб, оиласига файзу барака киритаётган аёлларни кўплаб келтириш мумкин.Ҳаётимизни бугунгидан-да обод ва фаровон этишга ўз хиссасини қўшаётганлар ҳам ана шу дилбар аёлларимиз десак дилимиз яйрайди.Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табригини барчамиз катта мамнуният билан тингладик.Ундаги ҳар –бир сўз, ҳар бир жумла қалбимизга олам-олам қувонч бағишлади. Айниқса, табрикдаги қайноқ иборалардан ниҳоятда таъсирландик.”Умр йўлларимизда қандай оғир синов ва машаққатлар дуч келмасин, уларни енгиб ўтишда руҳимизни кўтариб, кучимизга куч, ғайратимизга –ғайрат қўшадиган инсонлар ҳам, ҳеч шубхасиз, дунёдаги энг мўтабар зотлар, қалби дарё аёлларимиздир” деган иборалар барчанинг кўнглини юксакларга кўтармоқда.Бундай улуғ, серхикмат сўзлардан рухланиб, шундай дориламон замонга шукроналар келтириб мехнат қилиш ва ватанимиз равнақига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиш ҳар бир фикри теран инсон учун фахрдир.

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.

До ЗНО з ІСТОРІЇ УКРАЇНИ залишилося:
0
3
міс.
1
5
дн.
1
1
год.
Готуйся до ЗНО разом із «Всеосвітою»!