Транспорт коммуникация тугуни. Темир йўл вокзаллари.

Опис документу:
Шаҳарларнинг режавий структурасининг ҳақиқий, турли-туманлиги чегарасиз. Бироқ айрим усуллар ва умумий қонуниятлар мавжуд. Тарихий шароитга ва функцияларнинг эволюциясига кўра шаҳарнинг фазовий ривожини уч асосий меъморий-режавий шаклларга тушуриш мумкин:

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

БЕТОННИНГ ҲАРОРАТ ТАЪСИРИДАГИ ДЕФОРМАЦИЯСИ

ТЕХНИК журналга

Тешабоева Н.Д., Кимсанов З. 6-15 Арх гурух талабаси

БИҚГКК каф.кат.ўқит.

Мақолада йиғма темирбетон элементларининг ҳароратли намлик деформацияси, Марказий Осиё иқлим шароитида эксплуатация қилинаётганда ҳароратнинг ўзгариши ва ўраб олган мухитнинг нисбий намлигининг сутка давомидаги ҳамда йил давомидаги даврий ўзгаришларига боғлиқлиги ҳақида сўз боради.

Таянч сўзлар: йиғма темирбетон, нисбий намлиги, деформация

В статье рассматриваются температурные деформации агрегатных железобетонных элементов, колебания температуры при эксплуатации в климатических условиях Центральной Азии и периодические изменения относительной влажности окружающей среды в течение дня и в году.

Ключевые слова: сборный железобетон, относительной влажност, деформации.

The article deals with temperature deformations of aggregate iron-concrete elements, temperature fluctuations during exploitation in the climatic conditions of Central Asia, and periodic changes in the relative humidity of the surrounding environment during the day and in the year.

Key words: deformations, environment during, climatic conditions.

Қуруқ иссиқ иқлим шароитида ҳароратнинг суткали мавсумий ўзгариши ва ташқи намлик ҳаво ўзгаришларидан иборат. Ҳарорат таъсиридаги деформация икки ҳил деформациядан иборат бўлади:

Қайтиш деформация – бетоннинг ҳароратли кенгайиш ва қайтмас деформация – бетоннинг ҳароратли киришиши. Бетоннинг ҳароратли деформацияси асосан унинг тўлдирувчиларининг кўринишига ва бетон намлигига боғлиқдир. Ҳароратнинг кўтарилишида тўлдирувчига нисбатан цементли тош кам миқдорда кенгаяди ва бу кенгайиш гелга боғланган сувнинг шимилиб йўқолишига ва ҳароратли киришиш деформациясини ривожланишига олиб келади. Бетоннинг самарали намлиги тахминин 2...3 % бўлганда, гел максимал даражадаги намликка эга бўлади ва унда ортиқча сув бўлмайди. Бетонни қиздирганда бетоннинг кам самарали ҳароратли киришиши, ҳатто қисқа вақтли ҳарорат кўтарилганда ҳам келиб чиқади. Бетоннинг ҳароратли киришиши портландцементда асосан цемент тошининг киришиши эвазига содир бўлади. Бетон қизиганда бир вақтнинг ўзида ҳароратли кенгайиш ва киришиш келиб чиқади бетоннинг ҳароратли деформацияси εbt ҳароратли кенгайиш εtt ҳароратли киишиш εsl миқдоридан кам бўлади.

εbt = εttεsl = (αtt - αsl) ∙ t = αbt (1)

Намлиги юқори бўлган бетон қизиганда ёки қуруқ бетонга ҳароратли деформация бетонни ҳароратли кенгайиш деформациясига тенг бўлади чунки ҳароратли киришиш деформацияси ҳали пайдо бўлмаган бўлади. Намлиги юқори самарадорлик бўлган бетон қиздирилганда ёки қуруқ бетон деформацияси Еbi бетоннинг ҳароратли деформациясига тенг бўлиб, εbt = εtt чунки намлик бетонда ҳароратли киришиш ҳали кўринмаган бўлади, қуруқ бетонда эса ўтиб кетган бўлади. Температуравий деформация қийматлари қуруқ бетонга қараганда, ҳароратли деформация εbt намлик бетондан катта бўлади.

Агар бетон совутилса у намланади кейин қиздирилса ҳароратли

киришиш келиб чиқади. Бетоннинг чизиқли ҳарорат деформацияси

коэффициенти αbt табиий намлик биринчи қиздиришда тўлдирувчининг турига боғлиқ бўлиб, гранитдан 11·10-6 ·С-1 га, оҳакда 10·10-9 ·С-1 ва керамзитбетонда 9·10-6 ·С-1 га тенг деб олинади.Темирбетон элементларининг ишига қуруқ иссиқ иқлимнинг таъсири таҳлилини кўриб чиқамиз.

Темир бетон конструкцияларининг ишларида уларнинг қуруқ иссиқ иқлим шароитидаги деформатив ҳусусиятлари, нормал намли ҳароратли шароитдаги мустаҳкамлик ва деформатив ҳусусиятларидан фарқ қилади. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон мустаҳкамлиги камаяди, эгилиш ортади ва темирбетон констукцияларида юкларнинг узоқ муддатли таъсирида ёриқларни кенгайиши рўй беради.

Бу таъсир этадиган омилларни ҳисобга олинмаса уларнинг муҳим сифатлари камаяди ва юқори ҳарорат ва намликнинг камайиши ҳисобига темирбетон конструкцияларининг сифати ва узоққа чидамлилиги камаяди.

Шу муносабат билан ҚМҚ 2.03.01.96 [ 2,3] да кўрсатиб берилган, қуёш радиациясидан муҳофаза этилмаган IVГ иқлим ҳудудида ҳароратли иқлим таъсирини ҳисобга олиш лозим.

Темирбетондаги мустаҳкамликни, деформация ва ёриқ бардошлиликни ҳисоблашда бетоннинг сиқилишдаги қаршилик ҳисобини ва чўзилишдаги иш шароити коэффициентига кўпайтириш γbi = 0,85 ва эгилиш модули коэффициенти βb =0,85ни, ноқулай иқлим шароитининг таъсирини ҳисобга олиш керак. Ҳароратнинг ошиши ва атроф муҳитдаги нисбий намлик, кўп миқдордаги ҳароратли киришиш деформациясини ва кучланишни ҳосил бўлишига олиб келади. Демак, конструкциялар қуёш радиациясидан муҳофаза этилмаса, унда юқори ҳароратли киришиш дефформацияси катта ёриқ очилиши ҳосил бўлишига олиб келади. Шунинг учун қуруқ иссиқ иқлим шароитининг ёриқбардошликка таъсирини ўрганиш алоҳида муҳим аҳамият касб этди.

Қуруқ иссиқ иқлим шроитида темирбетон конструкцияларда дарзларни ҳосил бўлишини аниқлашда ҳароратнинг биргаликдаги циклик ўзгариши ва мухит намлигини қайси мавсумда тайёрланганлигини ва конструкциянинг юкланишини ҳисобга олиш зарур. Масалан, қуруқ иссиқ иқлим шароитида енгил бетондан олинган темирбетон тўсинни ёриқбардошлигини текшириб кўрилди. Қуруқ иссиқ иқлим таъсири бўлмаган тажрибавий тўсинга қисқа муддатли юк қўйилганда даги усул билан аниқланган назарий меъёри ёриқ очилиш кенглиги таҳминан тажрибада аниқланган ёриқ очилиш кенглигига мос келади.

Қуруқ иссиқ иқлим шароитида синаб кўрилган бошқа тўсинлар учун назарий нормал ёриқ очилиш кенглиги 10-25% фоизга кам бўлди. Бу тажрибавий намуналарлар юклангандан бошлаб 3 ва 20 ойгача иқлим шароити таъсирида бўлдилар. Тўсинлар қанча кўп қуруқ иссиқ иқлим шароитида бўлсалар, шунча кўп дарзликлар бўлди, бу эса назарий ёриқ очилиш кенглиги омили [1] да ҳисобга олинмаган.

Йиғма темирбетон элементларининг ҳароратли намли деформацияси, Марказий Осиё иқлим шароитида эксплуатация қилинаётганда ҳароратнинг ўзгариши ва ўраб олган мухитнинг нисбий намлигининг сутка давомидаги ҳамда йил давомидаги даврий ўзгаришларига боғлиқдир. Бунда деформациянинг максимал қиймати сутка давомида соат 17:00 га мос келади, деформациянинг минимал қиймати сутка давомида эрталаб соат 4-6 га тўғри келади. Деформациянинг йил давомидаги максимал қиймати ёзги даврга тўғри келади, минимал қиймати эса қишга тўғри келади. Олиб борилган эксперемент текширув натижалари шуни кўрсатадики, темирбетон конструкцияларни ҳисоблашда, мустаҳкамликни киришиш деформациясини ошиши ва бетонни тобташлаши, мавсумда тайёрланганлиги ва элементдан фойдаланиш шартларини ҳисобга олиш кераклигини уқтиради. Ўтказилган тажрибалардан маълум бўладики, қишда тайёрланган бетоннинг киришиш деформациясининг чегаравий қиймати ёздаги тайёрланганга қараганда ўртача 10%, тобташлаш эса 25% га кам. Керамзитбетоннинг юк кўтарувчи темирбетон конструкцияларини муваффақиятли қўлланиши учун, илмий текширишлар олиб борилиши зарур.

Ҳулосалар;

  1. Қуруқ иссиқ иқлим шароитларига йўналтирилган ўзига хос

ҳусусиятли енгил бетоннинг кенг микёсда кўлланилишида текширишнинг долзарблигини этиборга олиш керак ва буни асосий вазифалардан бири деб ҳисоблаш керак.

2. Бизнинг мамлакатимизда кенг кўламдаги қурилиш ишларини олиб боришда қурилиш соҳаларини техник такомиллашувига янги самарали композит материал ва конструкцияларни қўллаш сифатли ва ишончли махсулотлар ишлаб чикаришни яхшилаш кераклигини талаб этади.

3.Курилишдаги яна бир муҳим техникавий йўналишдаги ўсишлардан бири бу пўлат арматура ўрнига композит арматуралар қўллаш бўлди ва натижада бино ва иншоотларнинг оғирлигини камайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

4. Кейинги вақтларда юқори ҳароратда ва паст намликда бетоннинг қуруқ иссиқ иқлим шароитли ҳудудларда конструкция сифатида характерли хусусиятларига эътибор берилмокда.

5. Йиғма темирбетон элементларининг ҳароратли намлик деформацияси, Марказий Осиё иқлим шароитида эксплуатация қилинаётганда ҳароратнинг ўзгариши ва ўраб олган мухитнинг нисбий намлигининг сутка давомидаги ҳамда йил давомидаги даврий ўзгаришларига боғлиқдир.

6. Бажарилган ишлар тахлил қилинганда шуни кўрсатдики, олинган маълумотларга асосланиб, темирбетон конструкцияларни лойихалашда ва ҳисоблашда қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетоннинг физик ва механик хоссаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарурдир.

Адабиётлар.

1.Москвин В.М., Иванов Ф.М.,Алексеев С.Н.,Гузеев Е.А.Коррозия бетона и железобетона, методы и их защиты.М.1980.-536 стр.

2.Иванов И.А. Технология легких бетонов на искусственных пористых запольнителях.М.1974.-287 стр.

3.Э.Қосимов. Қурилиш ашёлари.Т.2004.

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.

До ЗНО з ІСТОРІЇ УКРАЇНИ залишилося:
0
3
міс.
0
9
дн.
0
5
год.
Готуйся до ЗНО разом із «Всеосвітою»!