Сьогодні відбувся
Вебінар:
«
Підвищення кваліфікації та атестація педагогічних працівників ЗДО і ЗЗСО за новим профстандартом
»
Взяти участь Всі події

Теоретичне вивчення методів управління перехідною практикою

Економіка

31.05.2019

403

0

0

Опис документу:
Бошқариш усуллари – бошқариш мақсадларига эришиш усуллари йиғиндисидир. Умумий кўринишда бошқаришнинг мақсади мавжуд чекланган ресурслар билан режа, топшириқларини тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли бажаришдир.
Перегляд
матеріалу
Отримати код
Опис презентації окремими слайдами:
Reja: Бошқарув усуллари
Слайд № 1

Reja: Бошқарув усуллари

Бошқариш усуллари – бошқариш мақсадларига эришиш усуллари йиғиндисидир. Умумий кўринишда бошқаришнинг мақсади мавжуд чекланган ресурслар билан режа...
Слайд № 2

Бошқариш усуллари – бошқариш мақсадларига эришиш усуллари йиғиндисидир. Умумий кўринишда бошқаришнинг мақсади мавжуд чекланган ресурслар билан режа, топшириқларини тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли бажаришдир. Бошқариш усуллари бошқариш тизими пиллапоясида тегишли поғонани эгалловчи бир мавқедаги барча раҳбарлар учун ягона қоидадир. Бироқ, тегишли лавозимлар ҳақидаги йўриқномалар, қоида ва малакага оид маълумотномаларда алоҳида раҳбарнинг бошқариш усуллари унинг бошқариш объекти ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилади.

Слайд № 3

Ташкилий-маъмурий усуллар. Ташкилий усуллар менежмент усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади. Бу усулларга: * менежмент аппаратининг муайян структур...
Слайд № 4

Ташкилий-маъмурий усуллар. Ташкилий усуллар менежмент усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади. Бу усулларга: * менежмент аппаратининг муайян структурасини тузиш; * ҳар бир бўғинининг бошқарув функцияларини белгилаш; * кадрларни тўғри танлаш; * буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, улар­нинг бажарилишини назорат қилиш; * топшириқларни ўз вақтида бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради.

Ташкилий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, яъни:
Слайд № 5

Ташкилий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, яъни:

Яхши ташкил этилган лойиҳалаш, регламентлаш ва нормалаш тадбирлари бошқаришга жуда катта ёрдам беради. Энг аввало, улар бошқариш жараёнида:
Слайд № 6

Яхши ташкил этилган лойиҳалаш, регламентлаш ва нормалаш тадбирлари бошқаришга жуда катта ёрдам беради. Энг аввало, улар бошқариш жараёнида:

Фармойиш бериш йўли билан таъсир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг (уйғун) ишлашини жорий таъминлаб туришдан иборат. Бу шаклда бош...
Слайд № 7

Фармойиш бериш йўли билан таъсир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг (уйғун) ишлашини жорий таъминлаб туришдан иборат. Бу шаклда бошқариш буйруқ ва фармойишлар воситасида олиб борилади. Буйруқ – раҳбарнинг қўл остидагиларга муайян топшириқни бажариш учун берган ёзма ёки оғзаки талаби. Фармойиш – қўл остидагиларга айрим ишлаб чиқариш ёки хўжалик масалаларини хал этиш бўйича берилган талаб. Фармойиш функционал раҳбарлар томонидан уларга ўз компетенцияси доирасида берилган ҳуқуқлар асосида чиқарилади. (асосан фармойишларни директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ишлаб чиқади) Кўрсатма – оғзаки шаклда берилади. Бундай шаклдан барча раҳбарлар фойдаланади. (асосан бундай кўрсатмаларни қуйи раҳбарлар, бригадирлар, усталар қўллайди) Фармон ва қарорлар - буйруқ ва фармойишларга айнан ўхшашдир. (Фақат фарқи шундаки буйруқ ва фармойишлар корхона директори ва унинг ўринбосари томонидан, фармон ва қарорлар эса хукумат даражасида чиқарилади).

Слайд № 8

.
Слайд № 9

.

Иқтисодий усуллар -бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларин...
Слайд № 10

Иқтисодий усуллар -бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарувнинг иқтисодий усулларининг мукаммаллиги ва тўғри шаклланганлиги билан узвий боғлиқдир.

Иқтисодий бошқарув усуллари
Слайд № 11

Иқтисодий бошқарув усуллари

Слайд № 12

Бошқаришнинг иқтисодий усуллари иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало ма...
Слайд № 13

Бошқаришнинг иқтисодий усуллари иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Манфаатлар уч хил бўлади:

Бошқаришнинг тарбиявий усуллари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу усуллар меҳнат жамоасида шундай руҳий “иқлим”ни яратадики, унда раҳбарга маъқул келад...
Слайд № 14

Бошқаришнинг тарбиявий усуллари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу усуллар меҳнат жамоасида шундай руҳий “иқлим”ни яратадики, унда раҳбарга маъқул келадиган хулқ – атвор ва иш услуби қўл остидагилар томонидан кўнгилли равишда, жамоа меъёрлари ва қадриятларига мувофиқ холда амалга оширилади ва асосий мақсади жамоаларда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитни яратишдир. Бу усуллар жипслашган бошланғич ишлаб чиқариш жамоасини шакллантиришга имкон берадиган ижтимоий - руҳий ва психологияга асосланади ҳамда ижтимоий-маънавий вазиятга таъсир этиш йўли билан кишиларнинг феъл-атвори, руҳиятини ҳисобга олиб уларнинг ижтимоий талабларини қондириш орқали бошқаришни билдиради. Бу борада ижтимоий – руҳий усулларни ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бошқаришнинг тарбиявий (ижтимоий – руҳий) усуллари.

Ижтимоий менежмент инсоннинг ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқаси, жамоанинг ижтимоий ривожланишини ре­жалаштириш, меҳнат жамоасини таркиб то...
Слайд № 15

Ижтимоий менежмент инсоннинг ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқаси, жамоанинг ижтимоий ривожланишини ре­жалаштириш, меҳнат жамоасини таркиб топтириш, ходимларнинг ташаббуси ва ижодий фаоллигини ошириш каби муҳим муаммоларни кўриб чиқади. Менежмент психологияси кишиларнинг бошқариш фаолиятлари хусусиятларини ва натижаларни аниқлашга хизмат қиладиган ходисаларни ўрганади. У кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйишда, топшириқларни, функцияларни тақсимлашда, хо­димларни рағбатлантиришда, интизомни мустаҳкамлашда ва хоказоларда қўлланилади  

Ижтимоий психология— бу кишилар ва жамоа фаолияти психо­логик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро алоқаси қонунларини, турли ижтимоий гуруҳлар хусусиятла...
Слайд № 16

Ижтимоий психология— бу кишилар ва жамоа фаолияти психо­логик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро алоқаси қонунларини, турли ижтимоий гуруҳлар хусусиятларини, жамоа мулоқоти ва ўзаро таъ­сир кўрсатиш шаклларини ўрганадиган психология фанининг соҳасидир.

Бошқаришнинг ижтимоий - руҳий усуллари қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга каратилган: жамоани ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақ...
Слайд № 17

Бошқаришнинг ижтимоий - руҳий усуллари қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга каратилган: жамоани ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамкорликда ишлаш учун қулай шарт – шароитларни яратиш; намунали анъаналарни қўллаб – қувватлаш ва миллий урф – одатларни жорий этиш ҳамда жамоа онгини ўстиришга ёрдам бериш; ижтимоий ривожлантиришни ва кишиларнинг интилишини, ташаббусини рағбатлантириш, умумий таълим даражасини ошириш, маънавий- маърифий ўсиш, малака ошириш; кишиларнинг маданий ва ижтимоий маиший эҳтиёжларини қондириш; соғлом ижтимоий – психологик муҳитини вужудга келтириш ишлаб чиқариш самарадарлиги ва иш сифатини ошириш учун шарт – шароитларни вужудга келтириш.

.
Слайд № 18

.

Қайд қилинган ижтимоий тадқиқотларнинг ҳам ижобий жиҳатлари, ҳам камчиликлари бор. Шуни ҳисобга олган ҳолда, у ёки бу усулни воқеаликни реал акс эт...
Слайд № 19

Қайд қилинган ижтимоий тадқиқотларнинг ҳам ижобий жиҳатлари, ҳам камчиликлари бор. Шуни ҳисобга олган ҳолда, у ёки бу усулни воқеаликни реал акс эттириши ва кўпроқ самара беришига қараб танлаш лозим. Тажрибалар эса инфратузилма менежменти методологиясини ўрганишнинг ижтимоий - руҳий усулларини маълум даражада бирга қўшиб қўлланиши мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Шуни таъқидлаш жоизки, менежменти усуллари бошқариш услублари раҳбарнинг қўл остидаги ходимларига таъсир этиш усуллари йиғиндиси бўлиб, бир – бири билан ўзаро боғлиқдир. Маъмурият бир усулни қолдириб, фақат иккинчисидан фойдалана олмайди. Жумладан, буйруқ ва фармойишларни уларнинг иқтисодий оқибатлари ва меҳнат жамоаси кайфиятини ҳисобга олмай туриб, дабдурустдан чиқариб юбориш мақсадга мувофиқ эмас. Иқтисодий янгиликларни ҳам уларни ҳуқуқий расмийлаштирмасдан, тегишли маъмурий фармойиш бермай, шунингдек, мутахассислар фикрини билмай туриб татбиқ этиш мумкин эмас. хулоса

Ўз – ўзини текшириш учун саволлар 1. “Усул” терминологиясини мазмуни тўғрисида нима дея оласиз? 3. Тадқиқот қилиш нуқтаи назаридан услуб деганда ни...
Слайд № 20

Ўз – ўзини текшириш учун саволлар 1. “Усул” терминологиясини мазмуни тўғрисида нима дея оласиз? 3. Тадқиқот қилиш нуқтаи назаридан услуб деганда нимага айтилади? 4. Тадқиқот қилиш нуқтаи назаридан инфратузилма менежментини ўрганиш жараёнида қандай усуллар қўлланилади? 5. Таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан услуб деганда нимага айтилади? 6. Таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан менежмент функцияларини амалга ошириш учун қандай усуллар қўлланилади? 7. Менежмент усуллари деганда нимани тушунасиз? 8. Менежментнинг қандай усуллари мавжуд? 9.Менежментнинг ташкилий – маъмурий усуллари ҳақида нима биласиз? 10. Менежментда ташкилий усуллар қандай функцияларни бажарилишини таъминлайди?

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу.