Компютерлаштириш давр талабидир. Хурматли ўқувчилар сизлар танлаган касб хозирги замон талабига жавоб беради. Хар бир инсон ўз касбининг устаси бўлиши лозим. Шу кунга қадар биз сизлар билан шахсий компютерни ички ва ташқи интерфейслари унинг асосий хамда қўшимча қурилмалари тўғрисидаги билимларимизни шакллантириб келдик. Сизларга тақдим етилаётган ушбу кейс турли вазиятларда шахсий компютерни қўшимча қурилмаларида тўғри фойдаланишга ўргатади.