ШАҲАРСОЗЛИКДА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИ БОШҚАРУВИНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Опис документу:
Қозоғистон Транспорт инфратузилмасида структурали ўзгаришлар вужудга келди. Жумладан Республика ўзини олдига қўйган мақсадини амалга оширишда, автоматлаштириш жараёни ва юкларни олиб кириш жараёни ва молиявий-иқтисодий юксалишни амалга ошириш асосий ўринни эгаллаган эди.

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код

ШАҲАРСОЗЛИКДА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИ БОШҚАРУВИНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Ф.М.Мадиев, А.А.Бердиқулов, Н. Саидова,

К.Ф.Давронов,

Самарқанд Давлат архитектура – қурилиш институти, Лолазор кўчаси 70, Самарқанд шаҳар, Ўзбекистон. Е-mail:  djfmfarruh@mail.ru

Биз автомобил йўлларини бошқаришни хориж тажрибаси мисолида Ўзбекистонга қўшни давлат ҳисобланган Қозоғистон Республикасини танладик.

Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳри ҳисобланади. Энг йирик шаҳарларидан бири Олмата шаҳри ҳисобланади. Қозоғистоннинг майдони жанубий шарқдан 3000 км ва шимолий ғарбдан 1700 км ни ташкил қилади. Қозоғистон Республикасининг майдони 2724,9 минг.кв.км ни ташкил қилади. Чегарасининг умумий узунлиги 121187 км ни ташкил қилади. Қозоғистон шимолда ва ғарбда Россия Федератсияси билан, (6467км), жанубда Туркманистон (380км), Ўзбекистон Республикаси (2300км), Қирғизистон Республикаси (980км), шарқда Хитой ҳалқ Республикаси билан (1460км) чегарадош ҳисобланади. Чегара касбий денгизга 600 км гача чўзилган. Қозоғистон Республикасининг автомобил йўлларининг умумий узунлиги 90845 км.ни ташкил қилади. Улардан 23508 км республика аҳамиятига эга ва 67337 км йўл вилоят ва туман аҳамиятига эга йўлларни ташкил қилади. Умумий фойдаланишдаги йўлларнинг катта қисми асфалтобетон, қора қопламали ва кум-шағалли қопламалардан иборат йўлларни ташкил қилади. Бу йўлларнинг умумий узунлиги – 1963 км.ни ташкил этади. Бутун йўл тармоғи бўйича қопламасиз, яъни фақатгина тупроқли йўлларнинг умумий узунлиги 170 км.ни ташкил қилади.Йўлларнинг катта қисмини ҳалқаро ва республика аҳамиятига эга йўллар ташкил қилади. Уларнинг умумий узунлиги 20651 км.ни ташкил қилиб, улар ИИ-ИИИ-техник тоифага киради ва йўл қатнов қисми эни 7-8 метр узунликда бўлган 2 тасмали ҳаракатланиш йўлагидан иборат. И техник тоифали йўллар 4 та харакатланиш тасмасига эга бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 675 км.ни ташкил қилади. И техник тоифали йўллар – вилоят марказларини ва аҳли кўп истиқомат қиладиган пунктларни ўз ичига қамраб олади. ИВ техник тоифали йўллар - 2040 км.ни ва В техник тоифали йўллар–141 км.ни ташкил қилади. Умумий фойдаланишдаги йўлларнинг катта қисми (25087 км) ўтувчи қопламага (шағалли ва чақиқ тошли) эга бўлиб, шундан 310 км қисми халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўллардан иборат. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида 3099 та кўприк ва йўл ўтказгичлар мавжуд бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 117,6 минг погоннометрни (пм) ташкил этади. Шундан 95 фоизи темир ва темир-бетонли, ҳамда 5 фоизи ёғочли кўприклардан иборат. Кўприкларнинг аксарият қисми Алмата ва Шарқий-Қозоғистон вилоятларида жойлашган бўлиб, ҳар 100 км узунликдаги йўлга 6 та кўприк тўғри келади.

Қозоғистон Транспорт инфратузилмасида структурали ўзгаришлар вужудга келди. Жумладан Республика ўзини олдига қўйган мақсадини амалга оширишда, автоматлаштириш жараёни ва юкларни олиб кириш жараёни ва молиявий-иқтисодий юксалишни амалга ошириш асосий ўринни эгаллаган эди.

Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида, тизимли ўзгаришларни амалга оширишда, Транспорт комплекси транспорт хизматини амалга оширишда, эркин бозорни ривожлантириш ва Қозоғистоннинг ривожланаётган бозор иқтисодиётига интегратсиялашишига таянч бўладиган ҳуқуқий база ўзгарди ва шу билан бир қаторда траспорт бошқаруви ҳам ўзгарди.

Саноат ва қишлоқ хўжалигининг ўсиши кичик бизнеснинг салмоғининг кенгайиши вилоятлар аро юк олиб кириш хажми кундан- кунга ортмоқда ва шу билан бирга Қозоғистон худудига яқин давлатларнинг юк олиб кириш хажми ҳам ортмоқда. Географик жихатдан Қозоғистон эвроосиё қитъасининг марказида жойлашганлиги сабабли, транспорт магистралларидан фойдаланган холда ҳамда трансконтинентал маршрутлардан фойдаланиб, маънфаатли жўнатмаларни катта қисмини амалга оширмоқда.

Республиканинг бугунги кундаги ривожланиш даврида, ўтмишда мавжуд бўлган маршрутлар асосида (негизида) хозирги кунда транзит юк оқими ташкил топган бўлиб, уларнинг асосини давлатлараро алоқаларни таъминловчи бир неча транспорт йўналишлари ташкил этади. Бу билан Қозоғистон Республикаси учун иккита стратегик муҳим масала ҳал этилади:

  1. Республикани жойлашган ҳудудидан келиб чиққан ҳолда уни денгиз портларига чиқиш имконияти;

  2. Учта асосий йўналиш бўйича транзит юк ташиш имконияти очилади. Жумладан:

  • Россия, эвропа ва Болтиқ бўйи давлатлари йўналиши,

  • Хитой, Япония, Жанубий-шарқий осиё давлатлари йўналиши,

  • Ўрта Осиё давлатлари, Кавказ орти, эрон ва Туркия йўналиши.

Қозоғистон Республикасининг халқаро юк ташиш тизими хозирги кунда 6 та асосий йўналиш бўйича ташкил этилмоқда:

  1. Тошкент-Чимкент-Тараз-Олмота-Хоргос;

  2. Чимкент-Қизилўрда-Актюбинсик-Уралск-Самара;

  3. Олмота-Қараганда-Остона-Петропавловск;

  4. Астрахан-Атирау-Актау-Туркманистон чегераси;

  5. Омск-Павлодар-Семипалатинск-Майкапчагай;

  6. Остона-Костанай-Челябинск-Екатеринбург.

Транзит юк ташиш Ўрта Осиё, Россия ва Хитой давлатлари орқали амалга оширилади. Юқорида кўрсатилган 6 та йўналишнинг узунлиги 8,3 минг км ёки таранзит коридорларининг 67% ини ташкил этади. Йўналишнинг 94% қисми асфалтобетон ва қора қоришмали йўл қопламаларидан иборат. Бу кўрсаткич-лардан шу нарсани кўришимиз мумкинки Қозоғистон давлатида ички ва ташқи юк ташиш тизими худуддан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилган. Демак, хориж тажрибаси мисолида ўрганган Қозоғистон давлатининг йўл хўжалиги ва унинг фаолияти, тарихи, транспорт тизими, “Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва транспорт коммуникатсия вазирлиги” нинг бошқарув тизими ва тузулмаси бугунги ҳамда кундаги халқаро ва ички юк ташиш тизимининг холатини кўриб чиқдик ва ўзимизга тегишли хулосаларни чиқардик.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. AASHTO "A Guide for Transportation Landscape and Environmental

AASHTO “Roadside Design Guide”, 2002

  1. Бродский Г.С., Рыкунов В.В. АСУД – Мировой опыт и экономический смысл, Мир дорог, 2008 г.

ШНК 2.05.02-07 «Автомобильные дороги» Госкомархитект-строй Республики Узбекистан, г.Ташкент, 2008 г

  1. htpp://www.againc.net/rulpres-center/publication/its

  2. htpp://www.urbantree.org/list_trees.asp?t=street "Urban Tree Foundation: Street Tree List".

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»