Шаҳарни функционал режалаштириш таркиби.

Опис документу:
1. йўлнинг юриш қисми билан бир хил белгида; 2. алоҳида полотнода, бунда қуйидаги афзалликлар кўринади: а) тезликни ошириш ва қатновнинг мунтазамлиги; б) ҳаракатнинг юқори даражадаги хавфсизлиги; в) йўл полотносининг хизмат муддатини ошиши; г) вагонлар шовқинининг камайиши; д) қурилиш ва эксплуатацион сарфларнинг қисқариши

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

Ғўза-поя асосида арболитни олиш технологияси

Тешабоева Н.Д.

Особенности получения арболите на основе гуза-паи

Тешабоева Н.Д.

Characteristics of getting arbolite on the principles

of cotton- stalk

Teshaboeva N.D.

Ўрта Осиёнинг қурилиш индустриясида иссиқлик изолияцияси материаллари ишлаб чиқариш муҳим масала ҳисобланади.Эффектив қурилиш материалларини ташкил этиш ва бу материалларни қурилишда тадбиқ этиш дорлзарблигича қолиб келмоқда.Мақолада шу масалалар ёритилган.

Таянч сўзлар: қурилиш индустрияси, эффектив қурилиш материали, иссиқлик изолияцияси материали, эффектив,арболит,ғўза-поя.

В строительной индустрии Средний Азии применяют широкий спектр теплоизолияционных материалов. Одной стратегически важных задач развития является создание и обеспечение строительной отрасли новыми эффективными строительными материалами.Согласно этому социально- экономического развития страны отражено необходииость использования прмышленных и сельскохозяйственных отходов в производстве строительных материалов, расширения ассортимента и объема поставки высококачественной продукции для нужд республики.

Строительной индустрии, социально-экономический конструкци, эффектив, теплоизолияционных материалов, арболит,гуза-пая.

In construction industry of Central Asia it is used wide spectrum ef heat isolabing materials.

One of the important strategic tasks of developing is creabing and supplying building brauches

with new effective building materialst According to - tlus cocial economic developing

of conubry presents necessarity of using industrial and agriculяtural wastes in production of construction materials, wirdenting choise and size of delivery of high guality products frer republic

needs.

Industrial, tlus cocial, economic construction, effective, isolabing materials, ,arbolite, cotton- stalk.

Органик тўлдирувчилар қўшиб тайёрланадиган қурилиш конструкцияларни, асосан девор конструкцияларни ишлаб чиқаришда зичлиги 550-650 кг/м3 ва сиқилишга мустаҳкамлиги 3,0- 7,0 МПа кузатилади. Шундай қурилиш материалларидан арболит мисол бўлиб у органик тўлдирувчилар, сув ва ҳар хил ҳимиявий қўшимчалардан ташкил топган.

Органик тўлдирувчилар сифатида ёғочни қайта ишлаб чиқаришдаги чиқиндилардан, қишлоқ хўжаликдаги 1 йиллик ўсимликлар: шолини похоли ва қипиғи, шакарқамиш пояси, ғўзапаоя новдасидан иборат. Республикамизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда, асосан енгил арболит бетонларни ишлаб чиқариш қурилиш индустриясида муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда ўнлаб илмий тадқиқотларда қурилиш ва ўқув лойиҳа ташкилотларида арболит соҳасида тадқиқот ишлари билан шуғулланишмоқда.Саноат ва фуқаро биноларини қуришда арболитли маҳсулот ва конструкциялардан фойдаланилмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики,, бу материалнинг энг юқори деформацияланишини аниқлаш учун унинг қўшимча тажрибалар қилиб аниқлаш талаб қилинади.[ 1.2.3,4].

Ўрта Осиё республикалари арболит ишлаб чиқариш учун энг бой манбага эга. Ўрмонзорлар йўқ районларда хом ашё сифатида ғўзапоя новдаларини майдалаш йўли билан фойдаланилади. Шоли ва шакарқамишнинг новдаларини майдаланганини ишлатиш мумкин. Ишдан мақсад ғўзапоя новдаларини майдалаб. қўшиб тайёрлаганда унинг таркиби ва тайёрлаш усули ҳамда уни ўрганишда қурилишда юк кўтарувчи ва ажратиб турувчи девор конструкцияларини ишлаш, ҳизмат қилиш жараёнида ВО 35-В 1 классли арболит олиш учун ўртача зичлиги 650 кг/м3 дан юқори бўлган арболитни қўллаш мумкин.

Қўйилган мақсаддан қуйидаги масалани ечиш лозим: арболитга қўшиладиган қўшилмалар таркибини усулини ишлаб чиқиш учун ғўза-поя новдасини майдалаб қўшиш учун сунъий конгломератлар ва тажрибанинг математик усулларини режалаштириш керак бўлади.

Ғўзапоя новдаларини майдалаш учун энг қулай машинани танлаш керак бўлади. Майдалаш усулини қуйидаги босқичларда ўрганилади:

1.Сувли аралашмага ғўзапоя новдаларини майдалангандаги таъсир этиш механизмини ўрганиш, цемент ҳамда унга қўшиладиган қўшимча ва қўшимчасиз ҳолдаги мустахкамлигини ўсишини ўрганиш керак.

2.Арболит ҳосил қилишда ғўзапоя новдасини майдаланганига ва унга тўлдирувчилар ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар, аралаш ҳамда жамланган қўшимчаларни қулай таркибини ишлаб чиқиш.

3.Сув ва қўшимчаларнинг таъсири, аралашманинг ғовакларга таъсирини ўрганиш ҳамда зичлангандан кейинги арболит аралашмасини физик-механик хоссасига таъсири ва тайёрланиш хоссасига, технологиясига таъсири.

4.Бинонинг тўсиқ конструкцияларида қўлланилишида физик-механик хоссаларини сиқувчи кучланишларга арболитни деформацияга ишлаш хусусиятини тажрибада ўрганиш.

5.Ғўзапоя новдасини майдалаб, қўшиб В 2 ва В 2,5 классда тайёрланган арболитни ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда эффектив техник ҳулосаси ва технологик параметр томонларини ўрганиш.

Ғўза-поя новдаларини майдалаб девор панелларини, тайёрлаш учун республиканинг қурилиш конструкция комбинатида девор панелларини блокларини техник иқтисодий баҳосини - арболитни ишлаб чиқиш технологиясининг илмий янгиликлари қуйидагича:

Ғўзапоя новдаларини майдалаб қўшиб, тайёрлаш асосида арболит ишлаб чиқариш технологиясининг янги рақобатбардош йўналишини ривожлантириш.

Алоҳида минераллар ва клинкерлар қўшиб, ғўзапоя новдаларини майдалаб тайёрланган арболит унга қўшилган цементни қотиш кинетикасини таъсир этиш механизмини биринчи марта аниқланди.

Қўшиладиган тўлдирувчиларнинг сифатини аниқлаш методикаси ва арболитни тайёрлашда қўшиладиган таркибини унга қўшилган ғўзапоя новдаларини майдаланганини тайёрлашда унга қўшиладиган оптимал структурасини таъминлаш.

Арболитни тайёрлашда унга ғўза-поя новдасини майдалаб қўшилганда унинг юқори мустахкамлиги ва қурилишни (бинони) ишлашдаги тавсияномасини ва арболитни тайёрлашда унга қўшиладиган янги қўшимчаларни ишлаб чиқариш усуллари ишлаб чиқилди.

Янги тажриба натижаларига асосланган, арболитдан тайёрланган намуналарни узоқ таъсир этувчи юкларга ва мустаҳкамлигини шакллантирадиган механизмни ишлаб чиқилди. Арболитли қоришма учун саноат чиқиндилари, аралаш ва жамланган қўшимчалар қўшиб тайёрлашда янги қўшимчалар таркибини ишлатиш ҳуқуқини олган.

Арболитни қотиш тезлигини илғор техник ва технологик жараёнларини кенг такомиллаштириш.Арболитдан тайёрланган намунани узоқ давом этувчи юкларга ишлаши ва техник ечимлар асосидаги мустаҳкамликни намоён бўлиши.[5,6,7,8].

Иссиқдан ҳимояловчи арболит технологияси шуни кўрсатадики, ғўзапоя новдаларини майдалангани аралашмасидан арболитни қотишини узлуксиз ва сиқилишга мустахкамлигини 50-70 % га кўтаришга эришишда цемент сарфини тежашдан иборат. Чиқиндисиз технология ва арболит махсулотини физик-механик ҳоссасини яхшилашни тақозо этади.

Умумий ҳулосалар шуки, арболит тайёрлаш учун унга қўшиладиган тўлдирувчи сифатида ғўзапоя новдаларини майдаланганини қўшиб тайёрлаш истиқболли ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда кенг қўлланган ғўзапоя новдаларини майдалаб енгил бетон ишлаб чиқариш ва кенг қўллашда нафақат хом ашё базасини кенгайтириш балки, бетоннинг таннархини пасайиши ва саноат чиқиндиларидан атроф -муҳитни соғломлаштиришга эришилади.

Илмий тадқиқот ўтказишда ғўзапоя новдаларини майдалаш учун Р 160-1500 маркали майдалаш асбоби ихтиро қилинган. Тўлдирувчилар таркибини кенгайтирилса, сув цемент нисбатини ўстиради.Тадқиқотлардан олинган натижалар, ғўзапоя новдасини майдалаб қўшилган аралашма- арболитда арматура сингари тўлдирувчи вазифасини бажаради, унча кўп бўлмаган миқдорда уларни цемент тоши орқали мустаҳкамлигини оширилади.

Майдалаб қўшилган ғўзапоя новдаларидан тайёрланган қоришма-арболитли маҳсулот тўлдирувчи фракция сифатида ўлчами 20 мм ли элакдан ўтказилиб, қўшимчалар билан аралаштирилиб (суюқ ойна ва кальций хлорид ёки суюқ шиша оч кул ранг альюмин ҳам қўшилиб) ҳамда 0,35 МПа куч орқали шиббалаб қотирилади.

1 м3 маҳсулотни тайёрлаш учун қуйидаги таркибда ғўза-поя новдасини майдаланганидан 210 кг.портландцементдан 350 кг. қўшилишини тадқиқотни математик ҳисобида компонентлар сарҳисоб қилинади. Арболит таркибида аралашган қўшимчалардан суюқ шиша ва СаСl ёки суюқ шиша Al2O3 янги гидрат бирикмалар ҳосил қилинади. Улар асосида арболитда цементнинг гидротация босқичи юқори бўлади.

Арболит қотиш даврида аралашган қўшимчаларнинг таъсири шуки, энг фойдали қўшимча бетоннинг бошланғич қотиши даврида 1,8 % суюқ ойна ва 0,9 % (Аl2 SO4)3 ҳисобланади.Шунинг учун материалнинг мустаҳкамлигини суткалик ўсишда 400-500 маркадаги цементдан ишлатилганда 1,6 % Са Сl ва 0.8% Аl2 (SO4) қўшимчалар қўшилгандаги энг юқори сиқилишдаги мустахкамлик 2,7-3,7 МПа кўрсатди.

Арболитнинг сиқилишга мустаҳкамлиги синалганда карбамид- формальдегидли смола(қора рангли суюқ модда) (КФ-МТ) алоҳида ва аралашган қўшимчалар қўшилгандаги қўшимчаларни таъсири сезилди. Фарғона ТЕЦ ида арболит таркибига золнинг қуруқ кукунидан ишлатилганда унинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 1,1 МПа ва цементнинг сарфини 20 % гача камайтиради (1-расм).

  1. Расм.

Қоришма зичланганда унинг солиштирма босими катталашиши билан арболитнинг ўртача зичлиги ва мустахкамлиги юқори бўлади, майдаланган ғўзапоя новдаларини қўшгандаги арболит қоришмаси зичлаганда оптимал босим 5,10 кг/ м3 дан иборат бўлади. В 1,5 классли арболит олиш учун 1 м3 дан маҳсулот учун 300-330 кг цемент сарф бўлади.

Тажрибада арболитдан тайёрланган намунани сиқилишга текширилганда деформациянинг вақт ўсиши мобайнида баъзи бир четланишлар кузатилади. Призманинг деформацияланиши юк қўйилганда 0,15 КПа, худди шундай призманинг деформацияланиши энг юқори даражада ҳам у даражада сиқилмайди.Керамзитобетондан тайёрланган намунада юқоридаги четланишлар кузатилмади. Ғўзапоя новдаларидан фойдаланиб тайёрланган қоришмада ҳажмий тарқалиш керамзитобетонга нисбатан бир хил эмас.

Арболитда бўшлиқ ҳосил бўлишидаги мустаҳкамлиги биринчи фазада ғоваклик ҳолати ҳосил бўлиб, бир поғонали бузилиш рўй беради,ана шу ерда органик қўшимчалар борлиги аниқланади. Асосан материалнинг мустахкамлиги органик қўшимчалар қўшилганда биринчи поғонада бузилиш рўй беради ва биринчи фазада арболитда ғоваклар ҳажмий массаси 600-650 кг /м3 иборат бўлади(2-расм).

Арболитли бетон блокларидан қабул қилинган кам қаватли яшаш биноларининг ташқи деворлари керамик ва силикат ғиштларидан фойдаланилса, қурилишда меҳнат сарфини 2,5- 3,3 марта камайтиради .Бинони ишга топширганда иссиқлик сарфи бинони иситиш учун 20 % , ишлаб чиқаришда энергия сиғими 2 марта камаяди.

Ҳисоблар шуни кўрсатадики, 1 метр девор учун ғўза-поя новдасини майдалаб қўшилиб тайёрланган В 1,5 классли арболит бетондан 120 минг м3 деворбоп блоклар учун 1 йилда 32-37 АҚШ долларини ташкил этади. Арболит билан ғиштни солиштирганда,экологик атмосферани, муҳитни яхшилайди ва унга миқ қоқса ҳам бўлади,ёнувчан эмас, мутаҳкам, нархи арзон.

Ғўзапоя новдасида ҳар ҳил эрийдиган моддалар бўлиб, цементга агрессив таъсир қилади. Юқорида келтирилган барча қийинчиликларни ечими бор. Ҳар йили минимум 15-20 миллион кубометр арболит блокларининг қишлоқ ҳўжалик биноларини деворлари, пол учун плиталар ва пардадеворларни ишлаб чиқариш учун ҳозирда имкониятлар мавжуд [ 9].

Арболит блоклари ғўзапоя новдалари асосида ва минерал боғловчи моддалар унча катта бўлмаган ҳажмий массани ташкил этади ҳамда товуш ютиш хоссасига ва кам иссиқлик ўтказиш ҳоссасига эга. Бундай тайёрланган блоклар ДТС лари талабларига жавоб беради Ғўзапоядан фойдаланиб, минерал боғловчи ва ҳар хил қўшимчалар қўшиб тайёрланган аралашмани қаватлараро ёпма плиталар, девор панелларида иссиқлик изоляцияси қатлами ҳосил қилувчи материал сифатида ишлатиш мумкин.

Ғўзапоядан бундан ташқари бошқа махсулотлар ҳам тайёрланиши, бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. Узглавдревстройпромда ўтказилган тахлилларлар бўйича ғўзапоя йиғиштиришдаги техник иқтисодий эффекти ва арболит тайёрлаш технологияси учун 1 тонна ғўзапоя новдасини омборга 10-12 км масофадан олиб келиш 5,89 минг сўмни ташкил қилади.

У ҳолда 1 м3 арболит панели таннархи корхонанинг қуввати 10-20 минг м3 дан иборат бўлса, 1 йилда 18,5- 19,3 минг сўмни ташкил этади. Шунинг учун шу материалдан 1 м3 деворга 7-7,5 минг сўм сарф бўлади. Солиштирганда йиллик эффект ячейкали бетонлардан тайёрланган панеллар ишлаб чиқариш ва ишлатишда яқин 133 минг сўмни ташкил этади.

Илмий изланиш институтларининг маълумотлари бўйича саноат ва қишлоқ хўжалик чиқиндиларидан 1 млн м3 қийин топиладиган ғовак тўлдирувчиларни тежайди. 100 минг тонна иссиқлик 0,5 млн м3 ёғочни сарфини қисқартиради. Ғўзапояни қайта ишлаш тайёрлаш, олиб келиш, сақлаш учун махсус машиналар ташкил қилинади. Тошкент политехника институти “Машина деталлари” кафедрасида ғўзапоянинг ва унинг илдизини майдалаш учун махсус машина ишлаб чиқилган.

Навоийдаги ТАШПИ ни филиалида эса дала усулида ўзи юрар машинада нафақат ғўзапоя новдаси ва илдизини майдалаш, хаттоки бир вақтнинг ўзида машинага ортишни тажриба қилинмоқда.Бу тажрибани ишлаб чиқариш шароитида кенг ёйиш ва қўллаш керак..Арболит блокларни тайёрлаш технологиясини кенг ёйиш учун ёки иссиқлик изолияцияли плиталар учун тайёрланган ҳом ашёни прессловчи механизациясини тадқиқ этиш лозим.

Горизонтал ҳолатда пресслаш, зичлаш прессларидан фойдаланилади. Бу механизмга керак бўладиган бошқа технологик операциялардан:

Ғўзапоя новдаларини тўплаш, қирқиш, майдалаш ва уларни фракцияларга ажратиш керак бўлади.

Асосий масала хом ашёни тайёрлаб олишдан иборат.ТашПИдаги “Қурилиш материаллари” кафедрасида ғўзапоядан фойдаланиб, арболит блокларидан товушни ва иссиқликни ҳимояловчи плиталар ишлаб чиқиш борасида ҳам олинган тажрибалар давом эттирилмоқда. Қурилиш материали сифатида ғўзапоя асосан минерал боғловчи сифатида ҳам ўрганилган.

Бироқ бу материалнинг узоққа чидамлилиги тўғрисида илмий асосга чидамлилиги илмий асосланмаган.. Ғўзапоя новдасини майдалаб қайси қўшимчалар қўшилганда ва цементни аралаштирганда қоришма структурасининг зичлашиши натижасида ҳосил бўлган цемент маркаси фойдалилиги аниқ эмас.

Қурилиш материаллари ва конструкциялари ўрганувчи ва илмий институтларининг режасида бу муаммони комплекс ўрганиш учун мавзу йўқ. Хўжалик иншоотларини ва яшайдиган бинолар қурилишида, маданий ва маиший бинолар қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларида қуриш учун қурилиш материалларига талаб катта. Шунинг учун илмий асослангандагина ишлаб чиқиш учун кўпроқ фойда берадиган материалларни ишлаб чиқариш зарур.

Масалан минерал боғловчилар асосида тайёрланган пардадевор плиталари полимер материалларни чуқур ва вақти -вақти билан шимдирилган, қуруқ сувоқлар, плиталарни ёпиштириш, рангли плёнкалар билан ишланган ва полни ёпиш учун плиталарни ишлаб чиқишаришни йўлга қўйишликдир [ 9].

Хулоса қилиб айтганда,, илмий изланиш олиб бориладиган лабораторияларда муаммоли ва мақсадли йўналиши ғўзапоя асосида эффект берадиган қурилиш материали ишлаб чиқишдир. Ғўзапоя - Ўрта Осиё Республикаларида қурилиш материалини ишлаб чиқаришда хом ашё ҳисобланади. Ундан товуш ўтказмайдиган, иссиқлик изолияцияси материали, конструктив ва минерал боғловчи моддалар асосида сувоқ материалларида қўллаш ва ишлатиш мумкин.

Республикамизда пахта териб олинганидан сўнг, ҳар йили 6-7 миллион тонна ғўзапоя даланинг ўзида қолиб кетмоқда. Қишлоқ аҳолиси бунинг бир қисмини иситиш ва овқат тайёрлаш учун ишлатмоқдалар, қолгани эса даланинг ўзида қолиб кетмоқда. Нима учун қурилиш индустриясида энг арзон ҳом ашё бўлган ғўзапоядан фойдаланмаяпти? Бунинг сабабларидан бири- бирор бир қўлланма йўқки, ғўзапояни ишлатиш борасида.

Енгил бетонларни ва акустик товуш ўтказмайдиган, иссиқлик ҳимояловчи тайёрлашда ҳар хил кўринишдаги цемент ва суюқ шишани қўшиш орқали ғўзапоянинг тўлдирувчи сифатида ишлатиш мумкин.

Ғўзапоянинг дағал толаси энг юқори фойизни ташкил этади. Уларни қайта ишлаш технологик қийинчиликларни юзага келтиради. Ғўзапояни қурилиш материали сифатида ишлатиш асосий факторлардан бири хисобланади.

Фойдаланган адабиётлар

1.Арболит.,Производства и применение.,М.,Стройиздат.,1997.,ст.347.

2.Абраменко Н.Й., Поризованный цементный арболит на древесных запольнительях.

Автореф.дис.канд.техн.наук.,/Абраменко Н.И.,Науч.исслед.институт .Бетона и железобетона..М.,1980.,ст.18.

3.Александровский С.В.,О влиянии длительного действия внешней нагрузки на режим высихания и усадку бетона.,/ Александровский С.В., // труды НИИЖБ., Вып.4.,1959.,ст.158-165.

4.Климено М.И., Арболит и его применение., Саратов., изд-во Сарат.унив.,1976.,ст.16.

5.Батырбаев Г.А.,Параметры изготовления и эффективность арболита на дробленных стеблях ., /Батырбаев Г.А., // Бетон и железобетон.,1997.,№ 7.,ист.28-29.

6.Касимов И.К..,ст ,Забытая гуза-пая / Правда Востока., 1984.,23 ноябр., .4.

7.Акчабаев А.А.,Тусубеков Ж.Т.,Данияров К.К.,Технологическая линия для изготовления изделий из бетонной смеси с органическим запольнителем растительного происхождения.,Открытая изобретения.,1974., № 33.

8.ВНТП 01-82., Временные нормы технологического проектирования предприятий арболитовых изделий., М.,1982.,ст..125.

9.Минас Л.И., Минас А.И., Наназашвили И.Х., Специфические свойства арболита., / Бетон и железобетон.,1991., № 5.. ст.125.

10.Касимов И.К.,Тулаганов А.А, Абдукамилов Ш.Т., Особенности получения арболите на основе гуза- паи., Бетон и железобетон., 1991.,№ 5.,ст. 20-22.

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.

До ЗНО з ФІЗИКИ залишилося:
0
3
міс.
0
3
дн.
1
3
год.
Готуйся до ЗНО разом із «Всеосвітою»!