Шаҳарни функционал режалаштириш таркиби.

Опис документу:
As a highly motivated and dedicated student with strong communication skills and interpersonal skills, I would like to apply for the conference named International Union X. I am a student of Ferghana Polytechnical Institute , so it is important for me to improve my political skills. As for me, the debating is the essential skill that could boost my outlook to the world. Especially, the negotiation part of debate grants me the winning position while communicating with my peers.

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

ЗИЛЗИЛАБАРДОШ СИНЧЛИК БИНОЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Тешабоева Н.Д.

«БИҚГКК» кафедраси катта ўқитувчиси

СЕЙСМОСТОЙКИЙ КАРКАСНЫХ ЗДАНИЙ.

Тешабоева Н.Д.

CONSIDERATION OF SEISNUC ZONES IN THE DESIGU OF LOAD-BEARING CONSTRUCTONS.

N.D.TESHABOEVA

Consideration of seisnuc zones in the desigu of load- bearing costructions

Мақолада ёғоч каркаслик миллий турар жой биноларининг ўзига хос конструктив ечимлари ва хавсизлик тизимлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Таянч сўзлар: бикр, конструкция, ёғоч материал,синчли,зилзилабардош.

В статье приведены данные о своеобразных конструктивных решениях и системах безопасности национальных жилых домов с деревянным каркасом.

Ключевые слова: конструкция,деревьяный, каркас, жилой дом,сейсмостойкий,жесткий.

In the article are given information about constructive decisions and saving sustems national hauses with wooden karkases.

Information, decisions, sustems, national, constructive, saving.

Ёғочдан синчли бинолар қуриш учун ёғоч материали жуда кўп керак бўлади.Республикамизда ёғоч материали камёб бўлганлиги сабабли тўлиқ ёғочдан бино қуриш кам учрайди.Фарғона водийсида ва шу жумладан Марғилон ҳудудида қадимдан кўплаб синчли бинолар қуриб келинган ва ҳозирда ҳам қурилмоқда.Ёғоч каркаслик синчлик биноларнинг зилзилабардошлиги юқоридир.

Қадимги усталар синчлик биноларнинг конструктив ечимларини юз йиллар давомида такомиллаштириб боришган ва ҳозирги замон меёрий талаблари бўйича ҳам зилзилабардошлик ва одамларнинг хавсизлиги ҳам мукаммал ҳажмий- режавий ва конструктив ечимларини яратганлар.

Марғилон худудида қадимдан қурилиб келинган синчлик уйларнинг ечимларини тахлил қилсак, уларда ҳозирги меёрий талаблар талаб қиладиган содда ва ўзаро симметрик режалар, бир хил баландлик, теккис тарқалган бикрлик таъминланган.Ҳамда фазовий бикрликни таъминловчи шарнирлар ва узилувчи боғловчилар мавжудлигини кўриш мумкин.

Кўтариб қотирилган заминнинг устига ўқлари туширилгач,яъни қозиқлар қоқилгач қурувчи режа ип ёрдамида бир бирига яқин ўлчамдаги ва шаклдаги тошларни устини текис қилиб теради.Ўрнидан силжимаган ҳолда тебраниш имкониятига эга бўлган бу тошлар ер қимирлаш кучини иккиламчи синдирувчи ва бинодан тушган юкни заминга узатувчи пойдевор вазифасини бажарган.Илгариги вақтда кўпчилик уйлар ичи тахтапол қилинмаган ва бино пойдевор ости шамоллатилиб, улар нам таъсиридан ҳимоя қилинган бўлса, иккинчи томондан ер қимирлаш кучини сўндирувчи “шарнир” тошларининг тебраниш эркинлиги таъминланган. Расм.а)

Марғилон худуди асосан ер ости сувлари яқин бўлгани учун бу ерда иншоот замини имкониятга қараб 0,5-1,0 метрга кўтарилган. Кўтарилган замин сув билан “тўйдирилиб” намлангач “етилтирилган” ва маълум зичликда “қотирилган” яъни зичлантирилган.Ернинг табиий сатхидан кўтарилган ва зарур даражада зичлангани учун ер қимирлаш таъсирини бироз сўндириб, бино пойдеворини закдан химоя қилувчи вазифани бажарган.Бундай зичлаш бино пойдевори ёки бутун бинонинг заминида бажарилган.Ер қимирлаш таъсирини сўндириш даражаси заминни кўтариш баландлиги ва заминни қотириш миқдорига яъни табиий ва сунъий (қотирилган) заминлар зичликлари орасидаги фарқга боғлиқ бўлади.

Усти текис қилиб терилган пойдевор тошлари устида чорчўплар ва кашаклардан иборат горизонтал ром ( коробка) ҳосил қилинади.Бу дераза устига бино баландлигини белгиловчи узунлиги 230 см бўлган бурчак устунлари ўрнатилган ва уларнинг устида сарроблар ва кашаклар-тўсинлардан иборат устки ром хосил қилинади.

Бунда бинонинг умумий устиворлигини ошириш учун ташқи сарроблар ташқи чорчўплардан 3см ичкарига “қочирилади”. Эски синчлик уйлар ер қимирлаш кучини сўндирувчи уч поғоналик система ва горизонтал таъсирларга қаршилиги юқори бўлган фазовий бикр конструктив ечимдан ташқари асрлар давомида шаклланган махсус хавсизлик тизимига эга. Бу ўринда тўсинларнинг таяниш чуқурлиги алоҳида аҳамият касб этади.

1-расм.Синчлик уй режаси(а) ва схематик қирқими (б)

Бугунги кунда деярли барча синчлик уйлар шиферлик қия томлар билан бунёд этилаётганлиги ва томнинг текис қисми (иссиқни тўсувчи қатлам билан) массаси оз бўлгани учун юқорида келтирилган конструктив ечимларга, улардагидай мустахкамлик, ер қимирлаш таъсирига чидамлилик ва хавсизликкни таъминлаш учун, баъзи бир ўзгартиришлар киритиш керак бўлади.Бу биноларнинг кўпчилигида юқоридаги ечимлар ва ер қимирлаш чидамлилик бўйича ҳозирги замон талабларидан қуйидаги четга чиқишлар бор.

1.Режалар мураккаб шаклларда ва улар ер қимирлашга қарши чоклар билан оддий шаклларга ажратилмаган.

2.Бирламчи ва иккиламчи сўндирувчилар йўқ. Улар ўрнида асос билан бикр боғланган бетон ёки темирбетон пойдевор ( баъзи ҳолларда ертўла билан) ва унга узлуксиз таянган

( баъзи ҳолларда анкерлар билан махкамланган) чорчўплар мавжуд.

3.Учинчи сўндирувчилар (қолиплар) кўпчилик биноларда сақлаб қолинган.Лекин баъзи манбаълар бу сўндирувчиларни ҳам йўқотиб,тўсинларни сарробга анкер больтлар билан махкамлашни тавсия қилинади.Бунинг натижасида (агар стропила элементлари ҳам тўсин ва сарробларга шундай махкамланса) хозирги замон синчлик бинолари ер қимирлашга пассив қаршилик кўрсатувчи конструктив схемага айланиб қолади.

1.Томларнинг умумий массаси нисбатан оз бўлсада пойдевор ва қават баландлиги

( бурчак устунлар баландлиги 250-260 см олинмоқда) ҳамда том массасининг асосий қисмини ташкил этувчи шиферлик том қопламаси оғирлик марказининг кўтарилиши қўшсинч деворларнинг токчасиз қилиб тўлдирилиши ҳисобига ер қимирлаганда ҳосил бўладиган умумий инерция кучи, эски бинолардагидан кам бўлмаслиги мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги пайтда Марғилон худудида қурилаётган синчлик турар жой биноларининг ер қимирлашга қарши чидамлигини ошириш учун уларнинг конструктив ечимларида қуйидаги элементларни кўзда тутиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин.

а.Бино остидаги асосни маълум баландликка кўтариб ва зичлаб бирламчи сўндирувчи ҳосил қилиш.

б.Пойдевор ва чорчўплар орасидан намдан ҳимоя қилувчи қатлам сифатида намга чидамли силиқ плёнкалардан бир неча қават қўйиш йўли билан иккиламчи сўндирувчи (теккис шарнир) ҳосил қилиш.

С.Том тўсинларини сарробларга шарнирли(қолипларга) ёки бикр (больтларга) қилиб махкамланган ҳолда хозирги замон томининг асосий массасини ташкил қилувчи шиферлик том қопламаси ва уни кўтариб турувчи стропила элементларини тўсин ва сарробларга қолип ва ғўлалар ёрдамида шарнирли қилиб махкамланади.

д. Режада мураккаб шаклда бўлган биноларни қўшимча чорчўп ва сарроблар ёрдамида оддий шаклдаги алохида блокларга ажратилади.

Хулоса шундан иборатки,келтирилган маълумотлардан Марғилон худудидаги эски ва ҳозирги вақтдаги синчлик турур жой бинолари конструктив ечимларининг зилзилабардошлигига баҳо бериш учун камида уч хил конструктив ечимдаги синчлик бинони махсус синовдан ўтказиш керак бўлади.

Адабиётлар.

1.Ҳобилов Б.,Шоумаров Н.”Зилзилабардош иморатлар” Т.Мехнат.1989 йил.168 бет.

2.ҚМҚ.2.03.01-96.”Зилзилавий ҳудудларда қурилиш.Т.1996йил,59 бет.

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.

До ЗНО з ХІМІЇ залишилося:
0
3
міс.
1
9
дн.
0
5
год.
Готуйся до ЗНО разом із «Всеосвітою»!