«Шаҳар ҳудудини инженерлик тайёрлаш» фанидан уқув қўлланма

Опис документу:
The textbook describes the role of the city, its relief, the negative impact of the atmosphere and sewage, floods and ways to combat them, the emergence of groundwater in the city, flooding, earthquakes, subsidence and rise of soil moisture, and measures to combat karst. is done.    This textbook is intended for undergraduate students majoring in 5340300 - "Urban Planning and Economics", 5111000 - Vocational Education ("Urban Planning and Economics"). This training manual can also be used

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

«ШАҲАР ҚУРИЛИШИ ВА ХЎЖАЛИГИ» КАФЕДРАСИ

«ШАҲАР ҲУДУДИНИ ИНЖЕНЕРЛИК ТАЙЁРЛАШ»

фанидан курс лойиҳасини бажариш учун

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

(5340300- «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги», 5111000- «Касбий таълим» ( «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги») йўналиши бўйича таълим олувчи талабалар учун)

5110000-“Архитектура» таълим йўналиши

талабалари учун

Самарқанд - 2018 йил

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

«ШАҲАР ҚУРИЛИШИ ВА ХЎЖАЛИГИ» КАФЕДРАСИ

Институтнинг илмий-услубий кенгашида кўриб чиқилди ва чоп этишга рухсат берилди.

Рўйхатга олинди:____

«____»__________ 2018 й.

«Тасдиқлайман»

Илмий – услубий кенгаш раиси т.ф.н., доцент А.Р.Рахимов

_________________

«____» __________ 2018 й.

«ШАҲАР ҲУДУДИНИ ИНЖЕНЕРЛИК ТАЙЁРЛАШ»

фанидан курс лойиҳасини бажариш учун

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

(5340300- «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги», 5111000- «Касбий таълим» («Шаҳар қурилиши ва хўжалиги») таълим йўналиши бўйича таълим олувчи талабалар учун)

Самарқанд - 2018 йил

УДК. 711.433:711.523:725

Мазкур услубий кўрсатма–Ўзбекистон Республикасида амалдаги давлат таълим стандарти ва соҳа малака талабларига ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидалари ( ШНҚ)га мувофиқ келишини таъминлаган ҳолда тайёрланган. Курс лойиҳа иши “Шаҳар ҳудудини инженерлик тайёрлаш” фани бўйича талабаларнинг олган билим ва тайёргарлик даражасини назорат қилиш бўйича мустаҳкамлаш учун берилган амалий машғулотларни пухта ўзлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Услубий кўрсатма 5340300-“Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” , 5111000 – Касбий таълим (“Шаҳар қурилиши ва хўжалиги”) бакалавр таълим йўналиши бўйича билим ва тайёргарлик даражасини назорат қилиш ва мустаҳкамлаш учун берилган амалий машғулотларни пухта ўзлаштиришга мўлжалланган.

Жадвал - 3 та, формула - 12та, адабиётлар – 8 та., расмлар – 6 та

Тузувчилар: Худойбердиев Абъерқул

Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси доценти,

техника фанлари номзоди,

Мадиев Фаррух Мухсинович

Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси ўқитувчиси

Бердиқулов Азамат Адхамович

Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси ўқитувчиси

Ички тақризчи: Бекназаров Мурод Бойназарович

Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси

катта ўқитувчиси,

Ташқи тақризчи: Уралов Ахтам Синдарович

Архитектуравий лойихалаш” кафедраси профессори,

архитектура фанлари доктори

Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси мажлисида (2018 йил «___» _____ № __ баённомасида) ва «Қурилишни бошқариш» факультетининг услубий кенгаши йиғилишида (2018 йил «___» ______ № ____ баённомасида) кўриб чиқилган ва маъқулланган.

Нашр белгилари: СамДАҚИ, қоғоз бичими А 4. Буюртма №__ Адади 10 та. Ҳажми 3 босма табоқ.

Мундарижа

Кириш

4

Курс лойиҳанинг мақсади ва вазифалари

4

Курс лойихасининг таркиби

5

Бошланғич маълумотлар

7

Услубий кўрсатмалар

6

Лойиҳавий (қизил) горизонталлар усули

12

Курс лойихасининг намунавий бажарилиш иши

21

Хулоса

44

Фойдаланилган адабиётлар

45

К И Р И Ш

Ҳудудларни инженерлик жиҳатдан тайёрлаш ва ободонлаштириш шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда муҳим аҳамият касб этади. Қурилиш учун участкаларни танлаш ва баҳолашда ҳудудларни инженерлик жиҳатдан тайёрлаш катта роль ўйнайди ва шаҳарсозлик мақсадларида ҳудудларни ўзлаштиришнинг биринчи босқичи деб ҳисобланади. Берилган ҳудуднинг табиий шароитлари ва физик-геологик жараёнлари шаҳарларни режалаштириш (лойиҳалаш), қуриш ва инженерлик ободонлаштиришга сезиларли таъсир кўрсатади. Ҳудуднинг табиий рельефи, ташқи сувлари (атмосферадаги қор-ёмғир сувлари) ҳамда дарёлар кўллар (сув ҳавзалари) ҳудуднинг асосий табиий шароитлари деб ҳисобланилади. Шуларга боғлиқ равишда ҳудудни инженерлик жиҳатдан тайёрлашда ва ободонлаштиришда вертикал режалаштириш ҳамда ташқи сувлар (атмосферадаги қор-ёмғир сувлари)нинг оқиб кетишини ташкил этиш муҳим роль ўйнайди.

  1. Курс лойихасинг мақсади ва вазифалари

Курс лойиҳасининг мақсади ҳудудларни инженерлик жиҳатдан тайёрлаш ва ободонлаштириш бўйича маъруза машғулотларида берилган маърузалар ҳамда тақдим этилган адабиётларни мустақил ўрганиш орқали олинган назарий билимлар, шунингдек, микрорайоннинг режавий ечими ва конкрет табиий шароитларда ташқи сувлари (атмосферадаги қор-ёмғир сувлари) оқиб кетишини ташкил этишни вертикал режалаштириш бўйича ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Курс лойиҳаси қуйидаги вазифаларни ўз таркибига киритади:

1. Микрорайоннинг бош режаси ва мавжуд бўлган рельефни таҳлил қилиш;

2. Микрорайонга тегишли бўлган кўчаларни, четки кўчаларни вертикал режалаштириш ва биноларни кўчаларга нисбатан жойлаштириш (биноларни сатҳ белгилари бўйича кўча сатҳига боғлаш);

3. қор-ёмғир сувларини микрорайон ҳудудидан ва унга тегишли бўлган кўчалардан оқизишни ташкил этиш схемасини ишлаб чиқиш.

  1. Курс лойихасининг таркиби

1. Микрорайонга тегишли бўлган кўчаларни микрорайон бош режаси масштабида вертикал режалаштириш схемаси.

Схемада кўчалар кесишган жойлар (чорраҳалар) ва рельеф ўзгарган жойларда мавжуд бўлган (қора) ва лойиҳа қилинадиган (қизил) белгилар ҳамда кўчаларнинг ўқлари бўйича лойиҳавий бўйлама нишабликлари келтирилади.

2. Микрорайон ҳудуди ва унга тегишли бўлган кўчалардан ташқи сувларини оқизишни ташкил этиш схемаси М 1:1000 (1:2000) масштабда бажарилади.

Схемада ташқи сувларини оқизиш бўйича умумий ҳавзаларнинг чегаралари, сув оқизишнинг бош коллекторлари трассалари, ҳар бир ҳавзанинг сув оқизиш тизими ва ташқи сувларини тушириш жойлари кўрсатилади.

3. Биноларни кўчаларга боғлаган ҳолда бу кўчаларнинг вертикал режасини М 1:1000 масштабда тўзилади.

Кўчаларнинг вертикал лойиҳаси (режаси) қизил чизиқ бўйича ишлаб чиқилади, бинонинг бўрчаклари, кириш жойлари, пол сиртининг лойиҳавий белгилари аниқланади.

4. Вертикал режалаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларда ер ишлари объектларини аниқланади.

III. Бошланғич маълумотлар

Микрорайоннинг 1:1000 масштабдаги бош режаси, бу режа ҳар 0,5; 1,0 метрдан кейин ўтказилган горизонтал чизиқлар билан геодезик асосланган ҳолатда берилади.

IV. Услубий кўрсатмалар

IV. I. Вертикал режалаштириш схемаси.

Шаҳарсозлик мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳудуднинг табиий рельефи кўп ҳолларда лойиҳалаш, қуриш ва ободонлаштиришнинг талабларини етарли даражада қониқтирмайди. Табиий рельефни маълум бир талабларга мослаштириш вертикал режалаштириш ёрдамида амалга оширилади.

Вертикал режалаштириш – бу жойнинг мавжуд бўлган рельефини сунъий тарзда ўзгартиришдир. Вертикал режалаштириш шаҳар ҳудудларини инженерлик жиҳатдан тайёрлаш ва ободонлаштириш бўйича муҳим бўлган тадбирлардан бири деб ҳисобланади ва уни албатта амалга ошириш зарурдир.

Шундай қилиб, вертикал режалаштиришнинг асосий мақсади қурилиш ва инженерлик ободонлаштириш талабларини қониқтирадиган шаҳар ҳудудларини яратишдан иборатдир. Шаҳар ҳудудларини вертикал режалаштириш бинолар ва иншоотларни жойлаштириш, кўчалар ва ўтиш жойларини ўтказиш ҳамда ер ости мухандислик тармоқларини ўтказиш учун яхши шароитларни яратиш демакдир.

Вертикал режалаштиришнинг асосий вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

1. Шаҳар ҳудудларидан ер усти сувлари яъни ёмғир, қор ва муз эришидан ҳосил бўладиган сувлар оқизилишини ташкил этиш.

2. Ҳамма турдаги транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши учун кўчалар, майдонлар ва чорраҳаларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган нишаблигини таъминлаш.

3. Биноларни жойлаштириш ва ер ости мухандислик тармоқларини ўтказиш учун қулай шароитларни яратиш.

4. Ноқулай физик геодезик жараёнлар (ҳудудларни сув босиши ва уларнинг ер ости сувлари таъсирида чўкиши, ер сиртида ёриқлар ҳосил бўлиши) рўй бериши мумкин бўлган ҳолларда рельфни яхшилашни ташкил этиш.

5. Рельефга мумкин қадар архитектуравий кўркам кўриниш бериш.

Лойиҳаланаётган (режалаштирилаётган) ҳудуд юзасини шундай белгилаш керакки, натижада мавжуд бўлган рельеф, гўзал ва нозик ўсимликлар ҳамда кўкаламзорлар, ҳосилдор тупроқ қатламини максимал сақлаб қолишга эришилсин. Шунинг учун вертикал режалаштириш шаҳар кўчалари, йўллари ўтган ва майдонлар жойлашган ҳудудларда, шунингдек, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун мўлжалланган участкаларда олиб борилади.

Ҳудуднинг режавий белгиланиши яъни ҳудудни режавий белгилаш белгиларини ўрнатиш ер ишларининг минимал ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади, бунда нўлли баланс, бошқача қилиб айтганда, қурилиш вақтида тупроқ олинадиган ва тупроқ тўлдириладиган қисмларнинг тенглашиши ҳисобга олинади.

Шаҳарнинг энг баланд қисми ва унинг элементлари ечимининг биринчи босқичи бу вертикал режалаштириш схемасини тузиш демакдир. Вертикал режалаштириш схемаси шаҳар ёки турар-жой райони бош режасига киритилган геодезик кўрсатмалар (топосёмка) асосида ишлаб чиқилади. Вертикал режалаштиришнинг бу боқичида микрорайонлар ва шаҳар бошқа элементларининг умумий баландлик бўйича жойлашишининг асосий, энг мақсадга мувофиқ ечимлари, ташқи сувлари (атмосферадаги қор –ёмғир сувлари) оқизилишини ташкил этиш ва шаҳар кўчалари ҳамда йўлларини ўтказишда аниқланади.

Вертикал режалаштиришнинг схемасини тузиш вақтида кўчалар ўқларининг чорраҳадаги кесишиш нуқталарида ва рельефнинг кўчалар трассаси бўйича кескин ўзгарган жойларида лойиҳавий (қизил) белгилар ва кўчалар орасидаги лойиҳавий бўйлама нишабликлар аниқланади (1 расм).

Икки нуқта орасидаги бўйлама нишаб (iбўйл) деб мазкур нуқталар белгилари фарқининг (h) улар орасидаги горизонтал масофа()га нисбатига айтилади:

(1)

Нишабларнинг қийматлари каср сонлар ёки фоизларда аниқланади (0,004; 0,02; ёки 0,4%; 0,2%). Бир қатор ҳолларда бўйлама нишаблар промилларда аниқланади (4‰; 20‰).

Вертикал режалаштириш схемасини ишлаб чиқишда даставвал мавжуд бўлган рельефнинг сатҳ белгилари (қора белгилар) зарур бўлган нуқталарда топографик харитадан аниқланади. Бу нуқталар орасидаги масофалар режа бўйича масштабга мувофиқ ҳолда қабул қилинади. Сўнгра кўчалар бўйлама нишабининг йўл қўйилиши мумкин бўлган минимал ва максимал нишабларга мос келиш ёки келмаслиги ШНҚ 2.07.01-03* [3] (1- жадвал) бўйича текширилади ва лойиҳавий бўйлама нишаб аниқланади.

Кўчалар ва йўлларнинг четки ариқ (лоток)лар бўйича энг кичик бўйлама нишаби асфальтбетон ва цементбетон қопламлар учун нормал сув оқизилишини ташкил этишдан келиб чиққан ҳолда 0,005 м дан кам бўлмаган қийматларда қабул қилинади.

Ҳудудларнинг нишаблиги мавжуд бўлган шароитларга ҳар доим ҳам мос келавермайди (яъни йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал ёки минимал нишабларга). Бундай вазиятларда кўчаларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган бўйлама нишаблари баъзи бир участкалардан тупроқни ковлаб олиш ва бошқа участкаларга тупроқни тўкиш орқали ҳосил қилинади. Олинган лойиҳавий сатҳ белгиси ва мавжуд бўлган рельефнинг сатҳ белгиси орасидаги фарқ ёрдамида ишчи сатҳ белгиси аниқланади, бошқача қилиб айтганда, тупроқ чуқур жойларга тўкилади ёки баланд жойлардан ковлаб олинади, бу жараёнларни мос равишда “+” ёки “–” ишоралар билан белгилаш қабул қилинган.

1-жадвал.

Кўчалар ва йўллар қатнов қисмининг ўқлари бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган энг катта бўйлама ва кўндаланг нишабликлар.

Кўчалар ва йўлларнинг категориялари

Бўйлама нишаб

Кўндаланг нишаб

Қизил чизиқлардаги эни, м да

Max

Min

max

min

1 . Тезкор йўллар

0,04

0,004

0,025

0,015

2. Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар ва йўллар

- узлуксиз ҳаракатдаги кўчалар ва йўллар

0,05

0,004

0,025

0,015

45

- тартибланган ҳаракатдаги кўчалар ва йўллар

0,05

0,004

0,025

0,015

45

- район аҳамиятига эга бўлган кўчалар ва йўллар

0,06

0,004

0,025

0,015

35

- юк автомашиналари ҳарактланадиган йўллар

0,04

0,004

0,025

0,015

3. маҳаллий аҳамиятга эга бўлган кўчалар ва йўллар

- турар жой

районларидаги кўчалар

0,08

0,004

0,025

0,015

25

- саноат корхоналари ва коммунал

омборхоналар жойлашган районлар йўллари

0,06

0,004

0,025

0,015

15

- пиёдалар ўтиш

жойларига эга бўлган кўчалар ва йўллар

0,04

0,005

0,025

0,015

- посёлка кўчалари

0,07

0,005

0,025

0,015

15

- посёлка йўллари

0,07

0,005

0,025

0,015

15

- ўтиш йўллари

0,08

0,005

0,025

0,015

Қизил сатҳ белгиларини шундай белгилаш керакки, бунда ишчи сатҳ белгилари имкон қадар 0,5 м дан ошиб кетмасин. Кўчалар бўйича тупроқни катта ҳажмда ковлаш ва чуқур жойларга тўкиш бу кўчаларга тегишли бўлган ҳудудларда катта ҳажмда ер ишларини бажаришни келтириб чиқаради.

Вертикал режалаштириш схемалари мавжуд бўлган рельефга мос келган ҳолларда кўчалар чорраҳаларида ва кўчалар трассаларида паст жойларнинг ҳосил бўлишига яъни сирт сувлари оқмайдиган участкалар ва сирт сувлари тўпланадиган участкаларнинг юзага келишига йўл қўймаслик тақоза этилади. Бундай паст жойларнинг ҳосил бўлишига ҳаттоки сирт сувларини ёпиқ ҳолатда оқизиш тизимини ташкил этишни кўзда тутган лойиҳалаш вақтида ҳам йўл қўймаслик талаб этилади. Чорраҳалар ҳудудларини шундай лойиҳалаштириш керакки, натижада чорраҳанинг ҳеч бўлмаса битта кўчасининг бўйлама нишаби чорраҳадан бошлаб йўналган бўлсин.

Вертикал режалаштириш схемаларидаги перспектива чизмаларида кўчалар ўқларининг кесишган жойларида ва нишаб ўзгарган нуқталарда интерполяция усулини қўллаш орқали кўрсаткич белгиси қуйилади ва мавжуд бўлганлари (қора ранг) – кўрсаткич белгиси остидаги сатҳ белгилари қора рангда ва лойиҳаланаётганлари (қизил) – кўрсаткич белгиси устидаги белгилар қизил рангда ёзилади, кўчаларнинг нишаби энг юқори сатҳ белгиларидан пастки сатҳ белгилари томон йўналган бўйлама нишабнинг йўналиши стрелкалар билан кўрсатилади, стрелканинг устига бўйлама нишаб қизил рангда, унинг тагига эса кўчани шу нишаб билан чегаралайдиган участка қора рангда белгиланади. Ушбу белгиларнинг ёнига ишчи сатҳ белгилари қавслар ичида тегишли белгилар билан кўрсатилади.

Вертикал режалаштириишнинг схемаларини лойиҳалаш қуйидаги кетма-кетликда бажарилади. Чорраҳадаги бошланғич нуқта (қоидага кўра, энг баланд сатҳ белгиси) танланади, мазкур нуқтанинг шу чорраҳага энг яқин бўлган чорраҳа сатҳ белгисидан қанча баландликда жойлашганлиги ва улар орасидаги бўйлама нишаб 1-формула бўйича аниқланади.

Агар олинган бўйлама нишаб йўл қўйилиши мумкин бўлган нишабга тўғри келса, у ҳолда бу нишаб лойиҳавий нишаб сифатида қабул қилинади ва схемага киритилади (унинг қиймати минглик белгисида яхлитланади). Ундан кейин улар орасидаги ҳақиқий фарқ аниқланади (нишабни яхлитлаш эвазига бу фарқ бошланғич фарқдан бирқанча фарқланади) Сўнгра бу нуқталарнинг лойиҳавий сатҳ белгилари аниқланади – биринчи нуқта қизил сатҳ белгисини қора сатҳ белгисига тенг қилиб қабул қилиниши мумкин, ундан юқорида кўрсатилган фарқни айириб иккинчи нуқтанинг қизил нуқтасини оламиз.

Агар ишчи белги тавсия этилаётган белгидан баланд бўлса (ошиб кетса), у ҳолда бу чорраҳаларнинг лойиҳавий сатҳ белгиларини ер ишларининг минимал ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш тақоза этилади, яъни иккала қизил нуқта ҳам қора нуқталардан фарқ қилади.

Кейинги чорраҳаларнинг лойиҳавий (қизил) сатҳ белгилари ҳам шунга ўхшаш тарзда аниқланади, бунда фақат навбатдаги чорраҳанинг сатҳ белгиси ундан олдинги чораҳанинг лойиҳавий (қизил) белгиси ва ундан кейинги чорраҳанинг ҳақиқий сатҳ белгилари орасидаги фарққа қараб белгиланади.

Бўйлама нишаб йўл қўйилиши мумкин бўлган минимал нишабдан кичик бўлган ҳолларда лойиҳавий сатҳ белгиси сифатида охирги белги қабул қилинади, агар бўйлама нишаб йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал нишабдан катта бўлса (ошиб кетса), у ҳолда кўчаларнинг мазкур категорияси учун максимал бўлган сатҳ белгиси қабул қилинади. Вертикал режалаштириш схемасининг фрагменти 1-расмда кўрсатилган.

1-расм. Шаҳар ҳудудини вертикал режалаштириш схемалари фрагменти

  1. мавжуд (қора) белги; 2- лойиҳавий (қизил) белги; 3- лойиҳавий бўйлама профиль; 4- масофа, м; 5- ишчи белги.

V. Лойиҳавий (қизил) горизонталлар усули

Микрорайонга тегишли бўлган кўчаларини вертикал режалаштириш схемалари ишлаб чиқилгандан кейин мавжуд бўлган рельефни ўзгартириш зарур бўлган ишга киришилади. Вертикал режалаштириш лойиҳавий (қизил) горизонталлар усули ёрдамида бажарилади.

Қизил горизонталлар мавжуд бўлган рельеф горизонталларидан фарқли улароқ ҳудуднинг лойиҳаланаётган рельфини кўрсатади, яъни режалаштириш, қуриш ва ободонлаштириш мақсадларида текис қилинган участка юзасини англатади. Лойиҳавий горизонталлар усули билан шаҳар, кўчалар, майдонлар, микрорайонлар алоҳида элементларининг вертикал режалари ишлаб чиқилади, шунингдек, турли вазифаларни бажарувчи бинолар ва майдонларнинг кўчаларга нисбатан жойлашиши аниқланади.

Қизил горизонталлар h= 0,10; 0,20; 0,25 м кесимларда лойиҳаланади, бу кесимлар горизонталларнинг қадами деб аталади. Вертикал режалаштиришни лойиҳавий горизонталларда лойиҳалаш, кўчаларни қайта кўриб чиқиш яъни уларни ўрганишдан бошланади.

Кўча бўйича қизил горизонталларни чизиш мазкур кўчанинг чорраҳаларидаги сатҳий белгиларига боғлиқ бўлади ва кўчаларнинг бўйлама нишаблари вертикал режалаштириш схемаси бўйича қабул қилинади, кўчаларнинг қатнов қисми ва майдонларнинг кўндаланг нишаби эса уларнинг бажарадиган вазифаларига мувофиқ қабул қилинади (2 жадвалда бу нишабларнинг қийматлари келтирилган).

2-жадвал

Кўчаларнинг автомобиллар қатнов қисми ва майдонларнинг кўндаланг нишаблари

Ҳудуднинг элементлари

Кундаланг нишабликлар (промил, )

1.

Кўчаларнинг автомобиллар қатнов қисми

0,02- 0,030 (20- 30)

2.

Тротуарлар

0,01- 0,02 (10- 20)

3.

Кўкаламзор майдонлар

0,05- 0,08 (5- 80)

4.

Спорт майдончалари

0,05 (5)

5.

Боғлардаги йўлакчалар

0,02- 0,03 (20- 30)

6.

Болалар майдончалари

0,01- 0,02 (10- 20)

7.

Автомобиллар туриш жойлари

0,05- 0,015 (5- 15)

8.

Хўжалик майдончалари

0,01- 0,02 (10- 20)

  1. расм. Лойиҳавий горизонталлар (қизил чизиқлар) усули билан вертикал режалаштиришни лойиҳалаш

Мавжуд бўлган нишабни 1-формулага асосан аниқлаймиз:

iбўйл=

Кўндаланг нишаб йўл қўйилиши мумкин бўлган минимал нишабдан кичик ва шунинг учун биз лойиҳавий (қизил) сатҳ белгиларини қуйидагича қабул қиламиз: 416,0 ва 414,45 (15 см баландликка қушилди, пастликдан олинди). Бундай қабул қилиш орқали биз йўл қўйилиши мумкин бўйлама нишабни топамиз:

iбўйл =

Кўча ўқининг четки ариқ устидан баландлигини кўндаланг нишаб бўйича қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз:

h1= /2∙iкун=21,5/2∙0,020 = 0,21 (2)

бу ерда, В – кўчанинг автомобиллар қатнов қисмининг эни;

iкунқабул қилинган кўндаланг нишаблик.

Кўча чети тўсиқ тошининг баландлиги h2= 0,15м, бу тош устидан қизил чизиқ нишабининг тепага ўсиши қуйидагига тенг:

h3=A∙ iкун + Б∙ iкун =3∙0,015+5.5∙0,010=0,1 м. (3)

бу ерда, А – тротуарнинг эни;

Б – яшил ўсимликли полосанинг эни.

Лойиҳавий (қизил) горизонталлар орасидаги масофани аниқлаймиз:

L==м. (4)

Кесмани аниқлаймиз

L1=м. (5)

Лойиҳавий горизонталларни аналитик усулда қуришга доир мисолни кўриб чиқамиз (2 расм).

Масалан, кўчанинг автомобиллар қатнов қисми ўқи бўйича сатҳ белгилари 416,0 ва 414.45 қийматларда (олдинги мисолдаги топилган қийматлар) берилган бўлсин. Улар орасидаги масофа = 500 м, кўчанинг автомобиллар қатнов қисмининг кўндаланг нишаби iкун=0,020, четки тўсиқ тошининг баландлиги h=0,15 м, кўчанинг кўдаланг узунлиги В=21 м, яшил ўсимликли полоса эни Б=3 м, тротуарнинг эни А=5.5м. Лойиҳавий горизонталлар баландлик бўйича 20 см оралиқда ўтказилади.

У ҳолда:

а) кўчанинг бўйлама нишаби қуйидагича анқланади:

iбўйл =

б) лойиҳавий горизонталлар (қизил чизиқлар) орасидаги масофани аниқлаймиз:

L = (6)

Бу масофа бўйлама нишаби ўзгармас бўлган участкаларда кўчанинг ўқи бўйича ҳам ушбу кўча четидаги ариқ бўйича ҳам бир хил бўлади, яъни лойиҳавий горизонталларнинг ҳамма чизиқлари бири-бирига параллел бўлади.

Вертикал режаларни қизил горизонталлар усули билан лойиҳалашда уларнин сатҳ белгилари горизонталларнинг қабул қилинган қадамига каррали бўлиши керак.

Горизонталларнинг қадами 0,20 м бўлганда лойиҳавий горизонталлар, масалан, 415.80, 416.0, 416.20 ва шунга ўхшаш сатҳ белгиларига эга бўлиши лозим.

Олинган катталик (қиймат)ни L′= кесма нуқтасидан кўча бўйлама нишабининг пасайиш томонига қўйилади. Натижада горизонталлар расми аниқланади. Уни /L/ қадамда 416.0 ва 414.45 нуқталар билан чегараланган участка чегарасида (416-414.45)/0.2=7.75 марта такрорлаш тақоза этилади.

В) Кўча лойиҳавий ўқининг рельеф пасайиш томонига нисбатан эгилиш катталигини аниқлаймиз:

= (7)

бу ерда ƒ1 – ариқ сатҳ белгиси устидан кўча чети қиррасининг чиқиб туриш баландлиги В/2 iкун.

г) Четки тўсиқ тоши устки чизиғи бўйича ўтган бир хил лойиҳавий горизонталларнинг силжишини аниқлаймиз:

d= (8)

д) Четки тўсиқ тоши устки чизиғи бўйича ўтган бир хил лойиҳавий горизонталларнинг силжишини аниқлаймиз (битта кесимда):

= (9)

е) қизил чизиқлар бўйича бир хил лойиҳавий горизонталларнинг силжишини аниқлаймиз:

С= (10)

Вертикал режалаштиришни лойиҳалаштиришда сатҳ белгисини боғлаш (отмостка сатҳига) муҳим масалалардан бири деб ҳисобланади, бу масала кўчалар ва ўтиш жойларининг вертикал режаси ечимларидан келиб чиққан ҳолда ечилади.

Ҳисоблаш ўқлар, кўча четидаги ариқларнинг қизил сатҳ белгилари ёки қизил чизиқдан бошлаб олиб борилади (қизил чизиқ тротуарнинг ташқи томонидан ўтади ва кўчани микрорайон ҳудудидан ажратиб туради).

Бино бурчакларининг қизил сатҳ белгиси борт тошининг баландлигига боғлиқ бўлади ва кўча четидаги ариқнинг сатҳ белгиларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва бу сатҳ белгисига яқинлашган сайин борт тошидан биногача бўлган оралиқ (масофа)нинг кўндаланг нишаби кўтарилиб боради. Шундай қилиб, бино бурчагининг қизил сатҳ белгиси -hq қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:

hқ=H+dб∙т +С ∙ iкун (11)

бу ерда Н- кўча чети ариғи (лотоги)нинг баландлик белгиси, м;

dб∙тборт тошининг баландлиги, м;

С ∙ί кун – қизил чизиқ ва бино орасидаги ҳудудни қизил чизиқдан бошлаб биногача бўлган оралиқнинг кўндаланг нишабини ошириш орқали кўтариш.

Бинонинг баландлик бўйича сатҳ белгисини боғлашни конкрет мисолда кўриб чиқамиз (3 ва 4- расмлар).

  1. расм. Бинонинг баландлик сатҳи белгисини аниқлаш.

3-расмда қатнов қисми 5.5 м бўлган маҳаллий кўча тасвирланган. Кўча қатнов қисми ўқига нисбатан бино отмосткасининг бино билан тақалган жойи сатҳини аниқлаймиз. Айтайлик, кўча қатнов қисми ўқининг баландлик сатҳи Нкққўб =404,0. 11- формулага асосан

Hқ= H+dб∙т +С ∙ iкун = 403,94+0,15+0,15 = 404,24м.

бу ерда: Н= Нкққўб -(В*iкун) = 404,0-(3*0,02)=403,94

dб∙т = 0,15 м.

С ∙ iкун= 1,5*0,015+5*0,025 = 0,15м

Шундай қилиб, бино отмосткасининг сатҳи 404.24 ни ташкил қилади.

4-расм. Бино бурчакларининг баланд сатҳ белгиларини аниқлаш.

Биноларни қизил чизиққа боғлашда ушбу бинолар бурчакларининг сатҳ белгилари қизил чизиқ лойиҳавий сатҳ белгиси ва берилган бурчак кесимининг баландлиги ҳамда қизил чизиқдан биногача бўлган ҳудуднинг бино томонга қараб кўтарилиб бориш баландлиги йиғиндиси бўйича аниқланади.

Интерполяция усулида бино тарҳи бўйича тўртта бурчакнинг қора белгисини топамиз (4-расм).

Бино бурчакларининг қизил сатҳ белгиларини аниқлашда бу белгиларнинг фарқини ёки ошиши ёхуд пасайишини ҳисобга олиш ва текшириш тақоза этилади, бу фарқ фасадлар бўйича ҳам бинонинг кўндаланг томони бўйича 1,2 м дан ошмаслиги лозим. Бино фасади бўйича ҳам ва унинг кўндаланг томони бўйича ҳам қуйидаги қийматлар: минимал қиймат – 0,004, максимал қиймат – 0,02 да қабул қилинади.

Бино полининг соф сатҳий белгиси бино бурчакларидаги максимал стаҳий белгидан камида 0,5 м баланд бўлиши лозим. У ҳолда полнинг соф сатҳий белгиси қуйидагини ташкил этади:

404,24+0,5=404,74

Иловада микрорайон ҳудудини умумий ҳолда лойиҳавий (қизил) горизонталлар усулида вертикал режалаш схемаси келтирилган.

Микрорайон ҳудудига турли вазифаларни бажарувчи бинолар жойлаштирилади: спорт, хўжалик ва ҳ.з. Майдонлар биноларнинг бажарадиган вазифаларига боғлиқ равишда ўзларининг бутун юзаси бўйича битта нишабда ёки том ёпмаси ва конверт кўринишида лойиҳаланиши мумкин.

Масалан, теннис корти 30х40 м ўлчамга эга бўлади. Бу майдон 5-расмда кўрсатилган. Нишаблар мазкур майдон ўқидан бошлаб унинг четки томонларига қарата 0,05 да лойиҳаланади. Майдон марказининг қизил чизиғи мавжуд рельеф сатҳидан 5-10 см га баланд қилиб қабул қилинади, баъзи ҳолларда эса бу қизил чизиқ корт атрофидаги мавжуд рельефнинг энг баланд сатҳ белгисига тўғирлаб лойиҳаланади.

5 - расм. Теннис кортини қуришга доир мисол

Масалан, футбол учун мўлжалланган майдон 90х45 м ёки 60х40 м ўлчамларда қурилиши 6-расмда кўрсатилган.

6- расм. Футбол майдонини қуришга доир мисол

ВАРИНАТ – 22

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА - ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

«Шаҳар қурилиши ва хўжалиги » кафедраси

«Шаҳар ҳудудини инженерлик тайёрлаш» фанидан

Шаҳар худудини тикка режалаштириш” мавзуси бўйича курс лойиҳасининг

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Бажарди :202 – ШҚваХ гурухи талабаси

Эрназаров Ш .

Қабул қилди:Ўқтитувчи Мадиев Ф.

Самарқанд -20­­­­­­­­­18

М у н д а р и ж а

  1. Кириш…………………………………………………………………...3

  2. Дастлабки маълумотлар………………………………………………..4

  3. Қизил горизонталлар лойиҳа усули………………………………….11

  4. Лойиҳа (қизил) горизонталлар усулида лойиҳалаш………………..12

  5. Хулоса…………………………………………………………………...23

  6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………….24

КИРИШ

Кейинги йилларда Республикамизнинг қатор шаҳарларида аҳоли сонининг тез ўсиши кузатилмоқда. Бу табиий жараён бўлиб, ўз навбатида, шаҳар атрофидаги ерларни ўзлаштириш, мавжуд шаҳар ҳудудидан янада унумли фойдаланиш имкониятларини излаб топишни тақозо этади. Одатда, янги шаҳарлар ва турар жой масканлари учун фуқаро муҳофазаси жиҳатидан жой танлаш анча мураккаб иш бўлиб, бунда саноат, транспорт, архитектура режаларини амалга ошириш, санитария - гигиена, инженерлик тармоқлари ва ободонлаштириш талаблари ҳисобга олиниши лозим.

Танланган жойнинг қулайлигини белгиловчи омиллар эса жойнинг табиий шарт - шароитлари, уларнинг паст - баландлиги, гидрогеологик шароит, атрофида сув ҳавзаларининг бор - йўқлиги ҳамда заминда физик – механик жараёнлар (кўчки, жарлик, карст, сел ва ҳ.к)нинг мавжудлиги ва уларнинг фаоллиги билан боғлиқ.

Инженерлик тайёргарлигининг асосий мақсади куйидаги вазифалар ўз ечимини топиши лозим бўлади:

а) жойни қурилишга мослаштириш бўйича чора - тадбирларни белгилаш (ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, ҳудудни сув босишдан, кўчки ва жарликлар пайдо бўлишидан сақлаш, кўкаламзорларни суғоришни йўлга қўйиш, сел, зилзила, қум босиш кабиларнинг олдини олиш);

б) ҳудудлардаги қурилиш талабларига жавоб бермайдиган омилларни йўқотиш, яъни, қор - ёмғир сувларини табиий оқиб кетишини таъминлаш;

в) дарё, ариқ ва кўллар атрофларини кўкаламзорлаштириш йўли билан қирғоқларнинг ювилиши, ўпирилишининг олдини олиш;

г) шаҳар ҳудудидаги кўкаламзор майдонларни суғориш, қор - ёмғир ва оқова сувларни табиий нишабликда оқизиш, ботқоқликлар ҳосил бўлишига имкон бермаслик;

Бундан ташқари, шаҳар бунёд этиладиган ер юзаси сатҳини меъёрий (>0,015) нишабликда таъминлаш, замин тупроғи устки қатламининг ювилмаслигини ва унинг юзаси шамол эррозиясига учрамаслигини таъминлаш лозим. Бундай инженерлик тадбирларини амалга оширишда жойдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилади.

ШАҲАР ҲУДУДИНИНГ ИНЖЕНЕРЛИК ТАЙЁРГАРЛИГИ

Шаҳар ҳудудларининг инженерлик тайёргарлиги - табиий шароитларни ўзгартириш ва улардан фойдаланиш мақсадида заминнинг физик - механик хусусиятларга боғлиқ жараён ривожланишини ва таъсирини камайтирувчи чора - тадбирлар йиғиндисидан иборат.

РЕЛЬЕФНИНГ ШАКЛЛАРИ

Рельеф тўғрисида умумий маълумотни олишда ундаги табиий пайдо бўлган шаклларга баҳо бериш орқали геодезик горизонталлар тузилмаси асос бўлиб хизмат қилади.

Шаҳар учун жой танлаётганда шаҳарсозликнинг ҳамма талабларига жавоб берадиган рельефга эга бўлган катта жойни топиш қийин. Шунинг учун жойга баҳо берилаётганда биринчи навбатда рельефнинг яроқсиз жойлари аниқланади. Бу усул билан шаҳарсозлик учун қулай ва ноқулай жойлар белгилаб олинади.

Буни бажаришда биринчи навбатда рельефда сув айирғич ва сув йиққичлардан узлукли чизиқлар ўтказиб, нишабликларнинг алоҳида йўналишлари аниқлаб олинади.

Вертикал режалаштириш усуллари

Вертикал режалаштиришнинг асосий 3 та усули мавжуд:

  1. графо - аналитик усул.

  2. лойиҳа горизонтлари (қизил горизонтлар) усули;

  3. бўйлама ва кўндаланг профиллар (қизил профил) усули;

1. Нуқта белгиси усули ёки вертикал режалаштириш чизмаси

Шаҳар ҳудудининг геодезик топосъёмкаси шаҳарнинг, тураржой туманининг ва қишлоқнинг бош режаси асосида вертикал режалаштириш чизмаси бажарилади.

Вертикал режалаштириш чизмасини ишлаганда биринчи навбатда табиий ер юза қисмининг ўзгарган (қора белги) кўчаларнинг чорраҳаларида ва ер юза қисмининг ўзгарган жойларида аниқланади. Қора белгилар табиий ер юза қисмидаги горизонталлар оралиғидаги баландлик белгисини билдиради ва интерполяция усули билан аниқланади. Нуқталар орасидаги масофаси чизмадаги нуқталар оралиғи ўлчаб олиниб масштаб бўйича қўйилади ва ундан кейин нуқталар оралиғидаги бўйлама қиялиги мумкин бўлган кичик ва катта қиялиги текшириб кўрилади. Бўйлама қиялик қуйидаги формула билан аниқланади.

Равнобедренный треугольник 3Равнобедренный треугольник 4 I бўй = h / l (6)

бу ерда: h – икки нуқта белгиларининг фарқи, м;

l – икки нуқта оралиғидаги масофа;

Iбўй – бўйлама қиялик ва нишаблик.

Кўпинча қурилаётган жойнинг қиялиги мумкин бўлган энг катта ва энг кичик қиялик меъёрига тўғри келмайди. Бундай вақтда мумкин бўлган бўйлама қиялик, яъни бир нуқта томонига тупроқ ташлаш йўли билан сунъий бўйлама қиялик ва сунъий нуқта белгилари, яъни лойиҳа белгилари (қизил белги) қабул қилинади. Табиий белги (қора белги) билан лойиҳа белгиси (қизил белги) орасидаги фарқ ишчи белгиси деб аталади ва нишаблик белгиси тупроқ тўкилган бўлса (+), салбий белги тупроқ олинган бўлса (-) ишоралари билан чизмада кўрсатилади.

Лойиҳа белгиси (қизил белги) шундай танлаб қўйилиши керакки, қора белги билан қизил белги фарқи шароитга қараб 0,5 метрдан ошмаслиги керак.

Вертикал режалаштириш чизмасини ишлаганда катта кўча ва чорраҳаларда паст ёки чуқур жойлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак.

ИНТЕРПОЛЯЦИЯ – бирор миқдорнинг маълум қийматларидан фойдаланиб, шулар ўртасидаги номаълум қийматларни аниқлаш.

Қиялик ўлчами 10000 (ўн минг)га бўлинган ўлчамда ёки фоиз (%) ўлчамида бўлади: 0,004; 0,02 ёки 0,4 %; 2 %. Айрим ҳолларда промиллда ёзилади (4 %0, 20 %0).

Вертикал режалаштириш чизмасида кўчаларнинг ўқ чизиқлари кесишган жойига, ҳамда ер юза қисмининг қиялиги ўзгарган жойга табиий қора ва лойиҳа қизил белги, ҳамда ишчи белги ўзининг ишораси билан нуқталар орасидаги қиялик кўрсатиладики, стрелканинг устки қисмига бўйлама қиялик белгиси пастки қисмига шу нуқталар орасидаги масофа ёзиб қўйилади.

1-расм. Шаҳар ҳудудини вертикал режалаштириш схемалари фрагменти

1-мавжуд (қора) белги; 2- лойиҳавий (қизил) белги; 3- лойиҳавий бўйлама профиль; 4- масофа, м; 5- ишчи белги.

Вертикал режалаштириш чизмаси асосан 2 босқич жараёнида бажарилади. Биринчи босқич жараёнида жойнинг ер юза тузилишини геологик материалларни ҳамда инженерлик текшириш ишлари материалларини яхшилаб ўрганиб чиқади. Шаҳар ҳудудидаги ёмғир сувларини ташқарига юрадиган магистрал йўлларини ва темир йўл йўналишини аниқлайди.

Шундай қилиб, бошланғич биринчи босқичда бош режа лойиҳасини ишлаш учун вертикал режалаштириш чизмасига оптимал, яхши вариантини танлаб олиб иккинчи босқичга ўтади. Бу босқич асосий босқич бўлиб, охирги якунловчи вертикал режалаштириш чизмаси ишланади.

Шаҳар ҳудудининг ҳамма жойидан ернинг юза қисмидаги ёмғир ва қор сувларини шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқариш ишлари олиб борилади. Шунинг учун шаҳарларда очиқ (ариқлар) ва ер ости ёпиқ (ер ости қувурлари) сув оқизиш системаси қўлланилади. Бу ариқ ва қувурлар орқали тўпланган сувларни шаҳар ташқарисига ёки тозалаш иншоотига жўнатилади, олиб бериб қўйилади. Ернинг юза қисмидаги нуқта белгисини шундай режалаштиришимиз керакли, ернинг юза қисмини табиий ҳолда ўсимликлар ўсадиган тупроқ қатламини сақлаб қолишга катта эътибор бериш керак, тупроқнинг тенг тақсимланишини тупроқ ишлари ҳажми кам бўлишини инобатга олиб, режалаштирилаётган ҳудуднинг нуқта белгисини аниқлаймиз.

1. Hn=Mx+(Hy+Hx)*

H1=153.5+(154.0-153.5) *

H2=152.5+(153.0-152.5) *

H3=152.00

H4=152.5+(153.0-152.5) *

H5=151.5+(152.0-151.5) *

H6=151.0+(151.5-151.0) *

H7=151.5+(152.0-151.5) *

H8=151.0+(151.5-151.0) *

H9=149.5+(150.0-149.5) *

2. Лойиҳа горизонтал усули бўйича вертикал режалашни олиб бориш микрорайон ҳудудлари, кўкаламзор майдонлар ва транспорт йўлларини лойиҳалашда қўл келади. Бу усулнинг қулайлиги шундан иборатки, унда шаклланадиган рельеф белгисини лойиҳа ёки қизил горизонталлар орқали белгилаш имкони бор. “+” белгиси билан тўкилма тупроқлар белгиси аниқланади (10-расм). Қирқиладиган ёки ковланадиган тупроқ белгиси “-” белгиси билан белгиланади.

Кўчанинг қисмларида лойиҳа горизонталлари доимий лойиҳа қиялиги i кетма - кетликда белгиланади (10–расм, б). Даcтлаб ℓ1 қиймати қабул қилинган лойиҳа қиялиги i бўйича аниқланади. Бунинг учун қуйидаги муносабатдан фойдаланамиз.

1 = Δһ / i, (2)

Бу ерда Δһ – лойиҳаланаётган рельефнинг кесим юзаси ўлчами, м.

Олинган ℓ1 нинг қиймати кўча ўқининг А нуқтаси белгиси бўйича сурилиб қўйилади. Шунда x1 нуқтаси кўча ўқи бўйича ўзининг ҳақиқий ҳолатига эга бўлади. Шундан сўнг кўчанинг лоток белгисини аниқлайдиган горизонтал ҳолати аниқланади. Кўчанинг кўндаланг кесими бўйича қиялигини ва йўлнинг энини инобатга олиб, қуйидаги муносабат аниқланади:

2= i1 d1 /2, (3)

Бу ерда d1 - кўча қатнов қисмининг эни, м; i1 - кўндаланг қиялик.

10–расмнинг юқори қисмида белгиланишича лоток чизиғи бўйлаб белгиланадан горизонталнинг x2 белгиси ℓ2 қиймати бўйича сурилади.

Пиёдалар қатнов қисмидаги горизонтал эса олдиндан аниқланган x3 қиймати бўйича белгиланади. Шунда, уни бўйлама қиялик бўйича суриб, ℓ3 ҳисобланилади:

3= һ / i, (4)

Бу ерда һ – бордюр тошининг баландлиги, м; i – йўлнинг бўйлама қиялиги.

4 ни аниқлаш билан пиёдалар қатнов қисмининг юқори чегарасини x4 нуқта белгилайди:

4= d2i2 / i, (5)

Бу ерда d2 – пиёдалар қатнов қисмининг эни, м; i2 - пиёдалар қатнов қисмининг кўндаланг қиялиги.

Ушбу бажарилган ишлардан кўриниб турибдики, вертикал режалаштиришнинг мазкур усулини амалга оширишда турли жадвал, шакллар ва номограммалардан фойдаланиш талаб қилинганлиги сабабли мураккаб усул ҳисобланади.

2.1. Қизил горизонтал усулининг хусусияти шундан иборатки, унда аввалдан сақланиб қолинган бино ва иншоотларни лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар билан боғлаш имкони бор. Бунинг мисоли тариқасида 11–расмда ўз ечимини топган вертикал режалаштириш лойиҳаси келтирилган. Ушбу лойиҳа 1:500 масштабда лойиҳаланган бўлиб, лойиҳада рельефнинг оралиқ белгилар 0,1 м ҳолатида кўрсатилган. Бунда лойиҳа горизонталларини қуриш кўча ва йўлаклар белгиларидан бошланади. Шундан сўнг қуриладиган бино ва иншоотларнинг лойиҳа белгилари аниқланади.

Қизил горизонталлар усулибўйича лойиҳаланаётган режанинг ўзида рельефнинг кўринишлари бевосита уни қаноатлантирувчи нишабликлар билан ҳосил қилинади. Лойиҳаланаётган рельефнинг қизил горизонталларда тасвирланиши келажакда ҳосил қилинадиган рельефни тез ва осон пайқаб олиш имконини яратади.

Қизил горизонталлар усули бош режа билан вертикал режалаштириш лойиҳасини бир чизманинг ўзида акс эттириш имконини беради. Бунда иморатлар ва иншоотлар, муҳандислик тадбирлари, ободончилик, тик режаларнинг ҳаммасини бир чизмада тасвирлаш, қурилишдаги кўплаб масалаларни самарали ва мажмуавий ечиш имконияти пайдо бўлади.

Бу усул шаҳарсозликда кўча ва майдонларни, даҳаларни, мураккаб рельефли инженерлик тадбирларини бажаришда кенг қўлланилади. Рельефни қизил горизонталларда тасвирлаш лойиҳалашнинг оддий қоидаси ҳисобланади. Яъни, бир чизмада қабул қилинган горизонталлар кесиш баландлиги ўзгармаслиги ва горизонталлар ўзгармаслиги шарти бажарилади. Одатда кесув баландлиги 0,1; 0,2; 0,25; 0,5 м дан қилиб қабул қилинади ва бир чизмада танланган баландлик ўзгартирилмайди. Вертикал режа лойиҳасида бутун горизонталлар яққол кўриниши учун қалинроқ қилиб чизилади.

Рельеф яхши “ўқилиши” учун горизонталлар ораси жуда зич ёки сийрак бўлмаслиги керак. Бу қизил горизонталларининг тегишли кесиш баландлигини танлаш йўли билан бажарилади (3-жадвал).

1-жадвал.

Тавсия қилинадиган қизил горизонталлар кесишиш баландлиги

Ер сатҳининг нишаби, %

Рельефнинг тавсия қилинган кесишиш баландлиги, м

М 1:500

М 1:1000

М 1:2000

5 гача

0,1

0,1

0,2-(0,25)

5-10

0,1

0,20-0,25

0,2-(0,25)

10-15

0,1-0,20

0,20-0,15

0,5

15-30

0,2-0,25

0,20-0,25

0,5

30 дан катта

0,2-0,25

0,2-0,25 (0,5)

0,5

2.2. Қизил горизонталлар лойиҳа усули

Микрорайон, маҳалла, шаҳар майдонлари ҳиёбонларини, скверларини ва бошқа кичик майдонларини қизил горизонталлар лойиҳа усулида вертикал режалаштирилади.

Микрорайон ва маҳаллаларни вертикал режалаштирилганда асосий шартларидан бири табиий ернинг юза тузилишини ҳар тарафлама сақлаб қолишдир, агар у ер қурилиш ва ободонлаштириш талабига тўлиқ жавоб берса. Бунда ернинг тупроқ қатламини сақлаб қоламиз ва бу ер шу жойни кўкаламзорлаштиришда катта рол ўйнайди.

Бундан ташқари вертикал режалаштиришда кам ҳажмда тупроқ иши бажарилади ва яхши иқтисодий томондан фойдалидир. Йўлакларнинг кесишган жойида, боши берк йўлакларнинг охирги тугаган нуқтасида, бўйлама қиялик ўзгарган жойда, ҳамма йўлакларнинг шаҳар кўчалари билан туташган жойида, яъни қизил чизиқ билан бирлашган жойида ва шаҳар кўчаларининг ёнидаги ариқ олдида лойиҳа белгилари аниқланади.

Эни 5,5 м ва ундан кўп бўлган йўлаклар кўндаланг кесими икки ёқли қияликда бўлиши мумкин ёки ёмғир сувининг оқиш йўналишига ҳамда лойиҳаланаётган ер юзининг тузилишига қараб уй томонга ёки уйдан қарама-қарши томонга қараб бир ёқли қияликда бўлиши мумкин.

Микрорайонларда йўл четидаги тошнинг баландлиги 8÷20 смгача қабул қилади, ҳисоб учун ҳар сафар 15 см қабул қилинади.

Қизил горизонталлар қуйидаги оралиқда лойиҳаланади. h=0,10; 0,20; 0,25; 0,50 м горизонталлар қадами дейилади. Вертикал режалаштириш лойиҳаси авваламбор кўчаларнинг ҳамма қисмлари ишланиб бўлингандан кейин микрорайон ҳудудидаги йўлаклар ишланади, яъни катта кўчаларга боғланган ҳолда, ундан кейин уйлар, майдончалар, йўлакларга боғланган ҳолда ишланади.

Кўчаларда қизил горизонталларни чизиш, кўчаларнинг бўйлама ва кўндаланг қиялигига боғлиқ. Чорраҳалардаги қизил белгилар ва кўчанинг бўйлама қиялиги вертикал режалаштириш чизмасидан қабул қилинади ва кўчаларнинг кўндаланг қиялиги уларнинг вазифасига боғлиқ бўлиб, қуйидаги жадвалдан қабул қилинади.

Кўчанинг машиналар юрадиган қисмининг ва майдонларнинг кўндаланг қиялиги

2-жадвал

Жойнинг

элементи

Кўндаланг қиялик промиллда

Кўндаланг қия-лик ўн мингга бўлинган ўлчамда

1

Кўчанинг машиналар юрадиган қисми

20÷30 ‰

0,02÷0,03

2

Тротуар

10÷20 ‰

0,01÷0,02

3

Кўкаламзорлар

5÷80 ‰

0,005÷0,08

4

Спорт майдонлари

5 ‰

0,005

5

Боғ йўлаклари

20÷30 ‰

0,02÷0,03

6

Болалар майдонлари

10÷20 ‰

0,01÷0,02

7

Машиналар сақланадиган майдон

5÷15 ‰

0,005÷0,015

8

Хўжалик майдонлари

10÷20 ‰

0,01÷0,02

2-расм. Лойиҳавий горизонталлар (қизил чизиқлар) усули билан вертикал режалаштиришни лойиҳалаш

In =

I1=

I2=

I3=

I4=

I5=

I6=

I7=

I8=

I9=

I10=

I11=

I12=

ЛОЙИҲА (ҚИЗИЛ) ГОРИЗОНТАЛЛАР УСУЛИДА ЛОЙИҲАЛАШ

Мисол учун биз иккита чорраҳа оралиғидаги катта кўчани вертикал режалаштириш усулини кўриб чиқамиз ва қолган кўчалар, йўлаклар, майдончалар ҳам худди шу усулда ва шу таркибда бажарилади.

Биринчи навбатда табиий ер юзининг тузилиши микрорайон қурилиши талабига жавоб беришни текшириб кўришимиз керак, яъни табиий қияликни аниқлаб кўрамиз.

IРавнобедренный треугольник 6 бўй = h / l=151,5-150,85/250=0,65/250=0,0026

Бўйлама қиялик қурилиш талабига жавоб бермайди, яъни бўйлама қияликнинг энг кичик асфальтланган жой бўлса, бўйлама қиялик Imin=0,004да кичик бўлмаслиги керак,(яъни коевфицент 0.004-0.08 оралиғида) чегара шунинг учун биз лойиҳавий қизил белгини қабул қиламиз, яъни қуйидаги кўринишда 151,95 ва 150,40.

I бўй =151,95-150,4/250=1,55/250=0,006

Масалан: лойиҳа горизонталларини аналитик усулда жойлаштиришни кўрамиз (2-расм). Кўчанинг машиналар юрадиган қисмидаги ўқ чизиқларида лойиҳа белгиси 150,5 ва 151,85. Бу нуқталар орасидаги масофа l=250м;

-кўчанинг машиналар юрадиган қисмида Iкўнд=0,02 ёки 20 ‰;

-йўл чет қисмидаги тошнинг баландлиги (d ) h=15 см;

-кўкаламзорлаштирилган йўлакнинг нишаблиги Iкўнд=0,01 ёки 10 ‰;

-пиёдалар юрадиган йўлакнинг кўндаланг нишаблиги Iкўнд=0,015 ёки 15 ‰;

-кўчанинг машиналар юрадиган қисмининг эни (a)

(кўча 36м ликда – l=21м,

кўча 26м ликда – l=14м,

кўча 20м ликда – l=7м,

-кўкаламзорлаштирилган йўлакнинг эни Б=3 м; (b)

-пиёдалар юрадиган йўлак (тротуар)нинг эни А=3 м. (c)

Лойиҳа горизонталларининг баландлигини эса (горизонталлар қадами) 10, 20, 25, 50 смдан қабул қиламиз.

1. Кўчанинг бўйлама қиялигини аниқлаймиз:

IРавнобедренный треугольник 5 бўй = h / l=151,85-150,4/360=0,004;

2. Лойиҳа қизил горизонталлар орасидаги масофани аниқлаймиз:

LА=h/I бўй=0,2/0,004=50,0 м;

(1:1000 масштабда 3 см 3 мм белгиланади).

3. Бу масофа Iбўй қиялиги бир хил бўлган кўчаларда бир хил бўлади ва кўча ўқидаги масофа билан кўча ариғи ёнидаги масофа бир-бирига тенг.

Вертикал режалаштиришни лойиҳа қизил горизонталлар усулида лойиҳалаштирганда горизонталлар қадами белгиси жуфт сон бўлиши керак. Мисол учун 150,2; 150,4; 150,6; 150,8; 151,0 ва ҳоказо бўлади. Горизонталлар оралиғидаги масофани аниқлаганимиздан кейин бу нуқтани чизмага туширамиз. Мисол учун 151,9 нуқта маълум ва бизга 151,8 нуқта оралиғини аниқлашимиз керак.

У қуйидагича аниқланади:

L=

L1==44м

L11==15м

L2==44м

L3==47м

L31==17м

L4==38м

L5=м

L6==34м

L61==8м

L7==37м

L71==9м

L8==36м

L9==40м

L10==40м

L101==2м

L11==36м

L12==40м

L′=

L1=151,85-151,8/0,004=12,5 м;

L1=12,5 м-бу аниқланган масофани қиялик пасайган томонга қараб 151,85 нуқтадан бошлаб ўлчаб қўямиз.

Бир хил белгидаги лойиҳа горизонталларининг кўчамашиналар юрадиган қисмдаги ўқ чизиғидан қизил горизонталларнинг эгилишини қуйидагича аниқлаймиз:

-кўчанинг машиналар юрадиган қисмининг эни (a)

(кўча 36м ликда – l=21м,

кўча 26м ликда – l=14м,

кўча 20м ликда – l=7м,

4. =

a1==31м

a2==31м

a3=

a4=

a5=м

a6=м

a7=м

a8=м

a9=м

a10=

a11=м

a12=м

Бир хил белгидаги лойиҳа горизонталларининг кўча-кўкаламзорлаштирилган йўлакнинг қисмдаги ўқ чизиғидан қизил горизонталларнинг эгилишини қуйидагича аниқлаймиз:

-кўкаламзорлаштирилган йўлакнинг эни Б=3 м; (b)

b=

b1=

b2=м

b3=

b4=м

b5=м

b6=м

b7=м

b8=м

b9=м

b10=м

b11=м

b12=м

Бир хил белгидаги лойиҳа горизонталларининг кўча-пиёдалар юрадиганйўлакнинг қисмдаги ўқ чизиғидан қизил горизонталларнинг эгилишини қуйидагича аниқлаймиз:

-пиёдалар юрадиган йўлак (тротуар)нинг эни А=3 м. (c)

c=

c1=м

c2=м

c3=м

c4=м

c5=м

c6=м

c7=м

c8=м

c9=м

c10=м

c11=м

c12=м

  1. Бир хил белгидаги лойиҳа горизонталларининг кўча чеккасидаги тош устида силжишини қуйидагича аниқлаймиз:

d=

d10 =

d12 = м

h3=A∙ ίпоп +Б∙ ίпоп =3∙0,015+3∙0,010=0,075 м.

где, А – йулакчаузунлиги (тротуара);

Б – кўкаламзор чизик ўлчами.

с=АхIйўлак/ Iбўй=3х0,015/0,006=7,5 м;

Магистрал кўчалар, микрорайон ичидаги йўллар, йўлакчалар ва тупроқ ҳажмлари ҳисоб-китоб ишлари бажарилади. Микрорайон ичидаги сувлар йўллар орқали магистрал кўчалар лотоклари, сув йўллари орқали чиқариб юборилиши керак.

3-расм. Бинонинг баландлик сатҳи белгисини аниқлаш.

1-илова

Хулоса

Шаҳарсозлик ишларини амалга ошириш учун режалаштириш жараёнида шаҳар ҳудудидаги турар жой ва тарихий ёдгорлик бинолари, кўкаламзорлар, дарахтзорлар ва унинг атрофидаги қадр – қимматга эга бўлган ҳудудларни узвий боғлаш билан (бош режа ва вертикал қирқимда) фуқаро муҳофазаси ечимини тўғри бажарилишини таъминлаш, шаҳар ҳудудидаги инженерлик тайёргарлигининг асосий мақсади бўлиб хисобланади. Ушбу мақсадни амалга оширишда, бу курс лойихани ипидан игнасигача яхшилаб ўрганиш керак деб уйлайман. Чунки барчамизга маълумки шахар ҳудудидаги сувларини шаҳардан чиқаришда унинг паст-баландлигидан фойдаланиб, шаҳар ҳудудидан оқова ва қор ёмғир сувларини чиқариб юборишда иқтисодий жиҳатларни ҳам инобатга олган ҳолда, яъни кам харж йўлларини топиш мақсадга мувоффиқдир. Агар бунга тўғри йўл билан ёндошсак, яъни умумий майдонни энг баланд ва энг паст нуқталарини тўғри аниқласак ва энг юқори нуқтадан энг паст нуқтага томон сувларни йўналтирсак ҳар томонлама ютган бўламиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4 – жилд. – Т .:“Ўзбекистон”, 1996.

  2. Мирзиёев Ш.М.-Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Тошкент-«Ўзбекистон»-2017.

  3. Мирзиёев Ш.М-Буюк келажагимизни мард ва оилжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент-«Ўзбекистон»-2017.

  4. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик Кодекси. Т., Адолат.

2012 й. -112 бет.

  1. ШНК 2.07.01-03* Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси. T., 2009.

  2. Владимиров В.В., Давидянц Г.Н., Расторгуев О.С., Шафран В.Л.. «Инженерная подготовка и благоустройство городских территорий». – M., Стройиздат, 2004.

  3. Исмоилов А.Т., Туйчиев Н.Ж. Подземные инженерные инфраструктуры городских улично-дорожных сетей. ООО «PARUS-LVRS-PRINT».Т.: 2008. 196 с.

  4. Корнеев Н.А. Графоаналитический метод проектирования вертикальной планировки. М., Стройиздат, 1983.

  5. Леонтович В.В. Вертикальная планировка городских территорий. М., Высшая школа,1985.

  6. Исмоилов А.Т., Исамухаммедова Д.У.. Хотамов А.Т. Инженерлик ободонлаштириш ва транспорт. Дарслик. «АЛОҚАЧИ» нашриёти, Тошкент.: 2009. 230 бет.

  7. Мирзаев М.К., Латипов Д.В. Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик асослари. Ўқув қўлланма. Т., ТАҚИ. 2000

  8. Integrating the environment in urban planning and management. Key principles andappoaches for cities in the 21 st century. united nations environment programme, 2013

Интернет сайтлари

  1. http://www.lex.uz/

  2. http://www.google.ru/

  3. http://www.arx.ru/

  4. http://www.stroi.ru/

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.