Ҳаётимизни турли-туман ҳужятларсиз тасаввур қилиш қийин. Инсон туғилиши билан унга туғилганлик ҳақида гувоҳнома тайёрланади, саломатлик варақаси очилади ва ҳоказо. Сиз бу каби ҳужжатларга кўп дуч келгансиз. Уйда фойдаланган електр енергияси учун тўлов квитансияси, бирор мавзуда тайёрланган реферат ёки иншо ҳам шулар жумласидандир. Бу рўйхатни узоқ давом еттириш мумкин. Улар бир-биридан фақат мазмуни билан емас, балки бошқа жиҳатлари билан ҳам фарқ қилади.