Developing Inner Tourism Fergana Summit.

Опис документу:
Шаҳар мухандислик таъминоти тизими.Шаҳар мухандислик таъминоти тизимининг функциялари. Шаҳар хўжалиги – шаҳар экологиясини яхшилашнинг воситаси. Шаҳарни кўкаламзорлаштириш хўжалиги. Кўкаламзорлаштириш функциялари. Шаҳарни кўкаламзорлаштириш категориялари, меъёрлари. Шаҳар ҳудудини тозалаш турлари, давомийлиги

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

БЕТОНДА ТОБТАШЛАШ ДЕФОРМАЦИЯСИНИНГ ОРТИБ БОРИШИ

Тешабоева Н.Д. БИҚГКК каф.кат.ўқит.

Мақолада қуруқ иссиқ иқлим шароитида фойдаланилаётган бетонда тобташлаш деформациясининг ортиб бориши кузатилади, бу фойдаланилаётган темирбетоннинг ҳусусиятларига кўра ишлатишга боғлиқ.

Таянч сўзлар: қуруқ иссиқ иқлим шароит, тобташлаш деформацияси, темирбетон.

В статье показана повышенная деформация бетона, используемого в сухих, горячих климатических условиях, что зависит от использования используемого железобетона.

Ключевые слова: сухих, горячих климатических условия, повышенная деформация бетона, железобетона.

The article shows the increased deformation of the concrete used in dry, hot climatic conditions, which is dependent on the use of the iron concrete used.

Key words: , hot climatic conditions, increased deformation, concrete used.

Қуруқ иссиқ иқлим шароитида фойдаланилаётган бетонда тобташлаш деформациясининг ортиб бориши кузатилади, бу фойдаланилаётган темирбетоннинг ҳусусиятларига кўра ишлатишга боғлиқ, эрта қотиш босқичида мустаҳкамликнинг тез ўсиб бориши ва бетон структурасида микробузилишларнинг авж олиши суткали ва ҳароратнинг мавсумий ўзгариши ва хаво намлигининг таъсири тобташлаш деформациясининг ривожланишига олиб келади. Улар тахминин нормал холатидагига қараганда 1,5 марта катта. Табиий қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетоннинг тобташлаши текис кўриншга эга эмас, деформациянинг камайиш тезлиги вақт мобайнида камайиши доимий ҳарорат намлик шароитлар учун характерлидир.

Қуруқ иссиқ иқлим шароитида тобташлаш деформацияси кўпинча йилнинг иссиқ вақтларида кўпроқ ривожланади. Бетоннинг эгри тобташлаш деформацияси кўп ёки кам поғонама-поғона характерли ўсиши яққол номаён бўлади. Йилнинг иссиқ ва совуқ вақтларида ҳарорат ва намликнинг ўзгаришининг фарқи қанча катта бўлса тобташлаш деформациясининг поғонама поғона ўсиш характери янада яққол намоён бўлади.

Қуруқ иссиқ иқлим шароитида таъсир даражаси элементниннг умумий яхлитлигига боғлиқ. Элементнинг кесим ўлчами қанча кам бўлса, қуруқ иссиқ иқлим шароитида харорат намликнинг ўзгариш таъсири шунча кўп даражада намоён бўлади.

Кесим ўлчами ва иқлим шароити таъсирида конструкциядан

фойдаланишнинг дастлабки вақтларда ва вақт ўтган сари таъсири камаяди. Фойдаланишга топширилишида энг катта даражада таъсир этади ва бу таъсир жуда кеч муддатларда камаяди.

Шу сабабли тобташлаш деформацияси ҳисоблаганда конструкциянинг йилнинг қайси вақтидаги юкланишига боғлиқ, йилнинг энг иссик вактларида бошқа тенг шароитларда, ёзда бетон юкланганда энг кўп тобташлаш деформацияси вужудга келади, шунинг учун бетоннинг тобташлаш деформациясини ҳисоблашда нисбий ва мавсумий (ўртача ойлик) хаво намлигидаги конструкция юкланиш давридаги фақтга асосланган ҳолда ҳисобга олиш зарурдир. Бетоннинг тобташлаш дефформациясини ҳисоблашдаги ўлчов қийматини Cn ни гиперболик боғликликнинг 2 та сонли кўрсаткичлар билан Cn ва an лар билан ҳисоблаймиз. Бунда юқори эгилувчи эгрилик хосил бўлиб, фактга кўра бу эгрилик бетоннинг тобташлаш деформациясидир. (1.1- расм)

(1)

Δτ - фойдаланишга берилган вактдаги юкнинг кўйилиш вакти суткада;

an - керамзитбетонниг тобташлашдаги ўсиш тезлиги кўрсаткичи.

Бетоннинг тобташлаш деформациясининг параметр тезлиги ўз вактида 25 дан 330 га тенг бўлиб мавсумга боғлиқ бўлиб, (йил давомидаги иссиқ ва совуқ) юкланган ва келтирилган элемент кесимига боғлиқ. Тобташлаш деформациясининг чегаравий қиймати Cn бетон коришмасининг қотишдаги сувнинг сарфига боғлиқ ва конструкциянинг ҳақиқий фойдаланиш шарти (2) ифодадан аникланади.

Cn =C∙φτφnφw (2)

φτ – коэффициент, киймати 0,6…1,5 гача қийматларни қабул қилинган бўлиб, бетоннинг нисбий мустахкамлигига богликдир, элемент юкланаётгандаги ёши 28 сут.

φn – коэффициент, конструкцияни мавсумдаги юкланишига боғлиқ бўлиб, қиймати 0,6…1,8 гача қабул қилади, ва келтирилга Хред элементнинг баландлик кесимига боғлиқ.

φw – коэффициент, қиймати ҳавони ташқи намлигини ҳисобга олган ҳолда 1,3…1,5 га тенг кийматларни қабул қилиб, ҳавонинг нисбий намлиги 40% ва конструкцияга юклаш вақтида бу фоиздан ҳам камроқ бўлиши мумкин.

    1. - Расм. Иссиқ иқлимда бетоннинг тобташланишини ўлчаш

1 – 70х70 мм ли призма кесими;

2 – 200х200 мм ли призма кесими;

3 – ҳарорат t 0C;

4 – ташқи ҳаво % нисбий намлиги W.

Бетоннинг тобташлаш дефформацияси меъёрий ўлчов қиймати С қабул қилинган, бетондаги доимий таъсир этувчи кучланиш вақтида

τ→∞ деформациянинг чегаравий қиймати 1 га тенг булади.

Бетоннинг тобташлаш дефформацияси меъёрий ўлчов қиймати С

қуйидаги ифода билан ҳисобланади:

C =12,5∙10-6 w/B (3)

w - қотиш учун сув сарфи литрларда 1000 л бетон коришмаси учун

В - бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи.

Бетон қоришмаси таркиби тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, бетон тобташлаш деформациясининг солиштирма қиймати, бетоннинг

сиқилишидаги мустахкамлик синфига боғлиқ бўлиб, бетон қоришмаслигининг ҳаракатчанлигигидан ва ҳарактерланувчи стандарт конус чўкмаси билан аниқланади.

Қурук иссик иқлим шароитида қотиш жараёнида иккита қарама қарши конструктив ва деструктив жараёнларни ўзоро таъсири келиб чиқади. Конструктив жараёнларда қанча кўп бўлса, цементнинг шунча кўп чуқур ва зич гидротацияси рўй беради, қотишнинг физик-химик жараёни шиддатли кечади, бетон мустахкамлиги тезлашади ва иссиқ иқлимда анча мустахкам бетон ҳосил бўлади. Агар бетонга яхши эътибор бериб парваришланмаса, янги (қуйилган) ётқизилган бетонда сувсизланиш келиб чиқади. Бетон иссиқ об-ҳавода биринчи сутка давомида қота бошлайди ва 50...70% сувни йўқотади. Янги ётқизилган бетондан намлик шиддат билан буғланиб бетоннинг пластик киришишига олиб келади, қотаётган бетон ҳажми ўзгариб, намлик киришиш юз беради. Пластик киришишда бетон қоришмаси шаклангандан кейин тезликда хали қотишга улгурмай пластик киришиш бошланиб, пластик киришишда ёриқлар пайдо бўлишини келтириб чиқаради. Шунинг учун бетондаги сувнинг буғланиб кетишини олдини олиш учун, бетон шаклангандан кейин унинг намлигини парваришлаш керак бўлади. Бетон парваришига бошидан бошлаб қарамаслик, ҳар қандай 20-30 минутдан ортиқ кечикиш бетоннинг пластик киришиши ўсишига имкон беради ва бетон сиртида дарзликлар ҳосил бўлади.

Қуруқ иссиқ иқлим шароитида янги ётқизилган бетондан энг кам пластик киришишли бетон олиш мақсадида бошланғич парваришни энг кам давом этиши вақти 6...7 соатни ташкил этди. Бундан кейин бетонни парваришлашда бетонда пластик деформациясини ўсишига жиддий таъсири бўлмайди, лекин бетон учун зич таркибли шакланиш зарур ва сиқилгандаги йиғилган мустаҳкамлиги 50-70% бўлиши керак. Бетонни нам ўтказмайдиган ёки намли материал билан яхшилаб ўраб, 8-10 сутка давомида доим бетонни нам шароитда ушлаб туриш, унинг қуриб қолишига йўл қўймаслик лозм.

Табиий шароитда қуруқ иссиқ иқлимда бетоннинг намлик киришиш деформацияси бир қанча қийшиқ эгри чизиқли циклик сўниб борувчи ҳарорат ва ташқаридаги ҳавонинг мавсумий ўзгариши таъсирида ривожланади.

Йилнинг иссиқ қуруқ вақтларида киришиш деформациясининг энг кўп ривожланиши кузатилади, йилнинг совуқ намлик вақтларида аста-секин ўзининг ўсишини тўҳтатади ва кўпчиш деформациясига ўтади. Аммо кўпчиш деформацияси, бетоннинг киришиш деформациясидан камдир. Киришишнинг намлик деформациясининг циклик амплитудаси ва вақт ўтиши билан кўпчиш камайиб боради, лекин оҳир оқибатда намлик киришиш деформацияси бетонда қолади.

Бетон элемент кесими намлик киришиш деформацияси қанча кам бўлса, намлик киришиш деформацияси шунча кўп бўлади ва ҳавонинг нисбий намлиги шунча кам бўлади. Элементнинг кесим ўлчами бетоннинг киришиш деформациясига таъсири конструкциядан фойдаланишнинг бошланғич вақтларида юқори даражада номоён бўлади. Бетоннинг намлик киришиш деформациясинимнг энг катта қиймати, йилнинг қуруқ иссиқ вақтларида тайёрланган элементда кузатилади. Бетон киришиш деформациясининг ҳисобий қиймати, фойдаланишга берилган вақтдаги гиперболик боғлиқлик ёрдамида ҳисобланади.

(4)

бу ерда:

τ - бетоннинг суткадаги намлик сақлаш тугашидан бошлаб, фойдаланишга бериш муддатигача бўлган вақт.

αsl – бетоннинг киришиш деформациясининг тезлигининг ўсиши бўлиб, қайси мавсумда тайёрланганлигига ва келтирилган баландлик кесимига боғлиқ.

Бетон киришиш деформациясиинг ҳисобий чегаравий қийматлари

εslu – хаво нисбий намлигининг мавсумидаги (ўртача ойлик) дан келиб чиқиб, конструкция тайёрлаш даври учун ҳисобланади. Киришиш деформациясининг чегаравий ҳисобий қийматлари εslu – бетон қоришмасининг қотишига кетадиган сувнинг сарфи ва конструкция эксплуатациясининг шартли фактларида қуйидаги ифода билан ҳисобланади:

εslu = εsl φnφw (5)

φn - коэффициент мавсумга боғлиқ бўлиб, мавсумда тайёрланган конструкция қийматлари ва келтирилган баландлик кесими асосича қабул қилинади.Бетон синфининг киришиш деформациясининг ҳисоблаш қийматлари В20...В25 даги сиқилишдаги мустаҳкамлиги ва чўкмали стандарт конусининг 7 см гача (270...400)·10-5 га тенг деб қийматларини қабул қилинди. Бетоннинг бошланғич қотишини аниқлашда ҳавонинг нисбий намлигини ташқардаги ҳавони ҳисобга олиш коэффициентини аниқлашда, бетоннинг тобташлаш деформациясининг ҳисоби бўйича олиб борилади.

Киришиш деформациясининг қийматлари (йилнинг иссиқ вақтларида) қуйидаги ифода билан ҳисобланади.Бетоннинг намлик киришиш деформацияси совуқ ва йилнинг намгарчилик кўп бўлган вақтларда бетоннинг қайтар намлик кўпчиш деформацияси керак бўлганда (6) ифода орқали аниқланган εsl – киришиш деформацияси билан εw – кўпчиш деформацияси фарқи деб олиниб қуйидаги ифода орқали топилади:

εw = αwΔw ∙ φ (7)

бу ерда:

αw - бетоннинг мавсумий намлик деформацияси 310-6 га тенг.

w - ҳаво нисбий намлигининг йиллик ўзгариш амплитудаси

φ – кўп омилларни ҳисобга олиш коэфициенти бўлиб, бетоннинг

мавсумий намлик кўпчиш деформацияси келтирилган баландлик кесими 1,1....0,35 қийматлар учун қабул қилинади.

Адабиётлар

1.Москвин В.М., Иванов Ф.М.,Алексеев С.Н.,Гузеев Е.А.Коррозия бетона и железобетона, методы и их защиты.М.1980.-536 стр.

2.Иванов И.А. Технология легких бетонов на искусственных пористых запольнителях.М.1974.-287 стр.

3.Э.Қосимов. Қурилиш ашёлари.Т.2004.

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.

Приклад завдання з олімпіади Українська мова. Спробуйте!
До ЗНО з НІМЕЦЬКОЇ МОВИ залишилося:
0
1
міс.
2
8
дн.
0
4
год.
Готуйся до ЗНО разом із «Всеосвітою»!