CITY PLANNING AND IT’S ECONOMICAL SIDES

Опис документу:
Шаҳарни функционал режалаштириш таркиби.Шаҳарларнинг функционал ҳудудлари. Шаҳарларнинг ривожланиши ва вазифаларини аниқловчи омиллар ва шарт-шароитлар. Шаҳарсозликни ташкил этувчи ва шакллантирувчи омиллар. Шаҳарсозликни ташкил этадиган, таъминлайдиган ва унга хизмат кўрсатадиган корхоналар ва муассасалар.

Відображення документу є орієнтовним і призначене для ознайомлення із змістом, та може відрізнятися від вигляду завантаженого документу. Щоб завантажити документ, прогорніть сторінку до кінця

Перегляд
матеріалу
Отримати код Поділитися

ЮК КЎТАРУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШДА СЕЙСМИК ХУДУДЛАРНИ ЭЪТИБОРГА ОЛИШ.

Н.Д.Тешабоева

ПРОЕКТИРОВАНИЕ ГРУЗОПОДЕМНОСТЬ КОНСТРУКЦИИ В СЕЙСМИЧЕСКИХ РАЙОНАХ.

Н.Д.Тешабоева

SIGNIFICANCE OF EOCRTHGUAKE RESISANT BUILDINGA.

N.D.TESHABOEVA

Мақолада сейсмик худудларда турли конструктив ечимларга эга бўлган бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини лойиҳалаш бўйича маълумотлар келтирилган.

Таянч сўзлар: Йирик панелли, стержен, зинапоя тўрлари, симметрик жойлашиш.

В статье приведены сведения по проектированию несущих конструкций зданий и сооружений. Имеющих различные конструктивные схем в сеймических районах.

Ключевые слова:крунопанельный,стержен, симметрический расположение,сетка лестниц.

In the article are given information on designing carrying design of the buildings and buildings , having different constructive schemesin seimic region.

Schemesin, constructive, information, different, building.

Конструктив ечимлари бикр бўлган (юк кўтарувчи тош ва ғишт деворли, йирик блокли. Йирик панелли,хажмий блоклардан ташкил топган, темирбетонли) мойил, режадаги ўлчамлари баландлигига нисбатан бир неча марта кичик (миноралар, силослар ва бошқалар).Каркасли биноларда (биргаликда ишлайдиган стерженлардан ташкил топган) бино ва иншоотларнинг сейсмик бардошлигини аниқловчи омил бўлиб уларнинг юк кўтарувчи элементлари устунлар,юк кўтарувчи ва ўзини ўзи кўтариб турувчи деворлар, том ва ораёпма дисклари, зинапоя тўрлари элементлари, боғловчилар ва бошқаларнинг ўзаро жойлашиши ҳисобланади.

Бинонинг режада бикрликлари турлича бўлган юк кўтарувчи конструкцияларнинг носимметрик жойлашиши уларнинг бикрликлари ва массалари марказлари орасида эксцентриситетни вужудга келтиради.Шунинг асосида хатто бино режасида симметрик жойлашган биноларда ҳам сейсмик юклар таъсирида буралиш вужудга келади.

Вужудга келган эксцентриситетларнинг турли қийматларда устунларнинг эгилиши бир қаватли каркасли бинолардаги жойлашиш ўрнига нисбатан ўрганиб чиқилган.(1) Тадқиқотларнинг кўрсатишича бино юк кўтарувчи конструкцияларнинг симметрик жойлашишига қарамасдан эксцентриситетнинг турли қийматларида устунларнинг эгилиши турлича бўлади, яъни фазовий эгилиш ҳолатида бўлиб, ботиқ ёки қабариқ шаклларни олади.

Чет давлатлар қурилиш амалиётида лойиҳаланаётган бинода бикрлик ядроси бирдан бир юк кўтарувчи элемент бўлиши рухсат этилмайди, чунки бикрлик ядросининг ишдан чиқиши бутун бинони бузилишига олиб келиши мумкин.Бу ҳолда бино периметри бўйича бикрлик ядросидан ташқари рамли синчлар ва диафррагмалар қўйилиши керак.Бундай системаларнинг статик ноаниқлиги зўриқишларнинг тақсимланишига олиб келади.

Бинонинг ишига пардадеворлар етарли даражада таъсир қилади.Пардадеворлар бикрлиги катта бироқ мустахкамлиги кичик бўлиши билан ер қимирлаши жараёнида бузилиб, асосий юк кўтарувчи элементлар ўртасида зўриқишлар тақсимотини ўзгартириши ва бутун бино тебранишини мураккаблашишига олиб келади.

Шу сабабга кўра пардадеворларни ҳисоб билан умумий конструктив схема таркибига киритиш ёки уларга юк кўтаришини бартараф қилиш учун, уларни асосий юк кўтарувчи элементлардан чок билан ажратиш тавсия қилинади.Шу билан биргаликда улар лойиҳаларда кўрсатилганидек вертикал ва горизонтал юклар таъсири шарт шароит ҳамда келадиган кўчишларни ҳисобга олган ҳолда, асосий юк кўтарувчи элементларга нисбатан ишончли қилиб ўрнатилган бўлиши керак.

Худди шундай, бикрликларни концентрацияловчи элементлардан бўлиб, зинапоя тўрлари ҳисобланади. Шу сабабга кўра улар албатта ҳисобларда эътиборга олиниши керак ёки бошқа юк кўтарувчи элементлардан чоклар ёрдамида ажратилиши керак бўлади.

Бикр конструктив схема бўйича ишлайдиган бино ва иншоотлар (тошли, ғиштли, пахсали, йирик блокли)нинг суст сесмик ҳимояларини элементларидан бири сеймик белбоғлар ҳисобланади.Улар қуйидаги вазифаларни бажаради: бурчакларда ва бирлашган жойларда деворларнинг бузилишига қаршилигини оширади: баландлик бўйича деворларнинг катта қисмларини ошишига катта тўсқинлик қилади.Девор текислигига нормал бўлган текисликдаги силкинишларни қабул қилиб, уларни тўлқин тебранишига паралел жойлашган юк кўтарувчи деворларга узатади.

Турли динамик бири-бирига яқинлаштиради. Бинонинг фазовий бикрлигини таъминлайди.Ораёпма мингашган жойларда деворни уриб бузилишдан сақлайди: ораёпмани ўз текислиги бўйича бикрлигини таъминлайди, бу ўз навбатида сейсмик юкларни вертикал элементлар бўйича тарқалишига имкон яратади.

1923 йилда Токио шаҳрида қурилган 3 қаватли “Империал” мехмонхонаси эксплуататция қилишга топширилган эди. Масалан девор икки қатламли ғиштдан терилиб олари бетон билан тўлдирилган.Баландлиги ошган сари девор қалинлиги кичрайтириб борилди.Биринчи қаватдаги дераза жойларининг ўлчамлари юқори қаватдагисигига нисбатан кичик қилиб олинади. Одатдаги япон черепицали том ёпмаси енгил мис тунукалари билан алмаштирилди.Умуман олганда бинонинг оғирлик маркази иложи борича пастга туширилади.

Энг мухими меъмор Ф.Л.Райт биринчи бўлиб бинони сеймик чоклар билан оддий блокларга бўлди, блокларнинг максимал ўлчамлари 18,3 метрдан ошмади.У шундай фикрларни айтган: “Биз ер қимирлашни тажовузини конструкциялар бикрлиги ҳисобига эмас, аксинча уларни берилувчанлигини ва қисқартириш ҳисобига ҳал қилдик.Ер қимирлаши билан курашиб нима қиламиз, унга қайтага ҳайриҳоҳлик билан қараб, сўнгра унга нисбатан маккорлик ишлатиш керак”

Хулоса:

Бино ва иншоотларнимаъсулиятлилиги, сейсмик туман ва микротуман харитаси, гидро-геологик шарт шароитларни эътиборга олган ҳолда қурилиш майдонини танлаш;

Маълумки сеймик юклар массаларга тўғри пропорционал.Шунга асосан енгил материаллар, юқори мустахкамликка эга бўлган бетонлар, оптимал конструктив схемаларни қўллаш ва юк кўтарувчи элементларнинг кесимини баландлиги бўйича кенгайтириш хисобига конструкцияларнинг массаларини камайтиришга ҳаракат қилиш керак;

Бино ва иншоотлар массалари ва бикрликларини режа ва баландлиги бўйича тенг тақсимлаш талаб қилинади.Уларнинг шакли ва буралишини бартараф қилиш мақсадида оддий ва симметрик бўлиши керак. Бино ва иншоотларнинг оғирлик марказларини иложи борича пастга тушириш керак.

Режа ва баландлик бўйича мураккаб шаклларига эга бўлган бино иншоотлар қурилиши талаб қилинса, уларни атисейсмик чоклар ёрдамида оддий блокларга бўлиш керак.

Антисейсмик чокларнинг кенглиги ёнма ён турган блоклар ҳисобланган максимал кўчишлари йиғиндиси миқдоридан катта бўлиши керак.Бу ерда албатта юк кўтарувчи конструкцияларнинг қийшайиши , девор ва пардадеворларнинг силжиши ва бошқа омиллар эътиборга олиниши керак.

Сейсмик жиҳатдан ноқулай бўлган асосларда иложи борича бино ва иншоотларнинг ўлчамларини кичрайтириш керак ёки ҳисоб билан уларнинг тебранишларни мураккаблаштиришларини эътиборга олиш керак.

Сеймик тебранишларнинг кучи ер қаърига тушган сари камайиб бориши ҳисобга олган ҳолда, бино ва иншоотларда иложи борича битта ёки бир неча ер ости қавтларини жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

Асосий юк кўтарувчи элементлар материалларининг бир ҳил бўлиши ( бир бирига яқин мустахкамлик ва деформатик хоссалари бўйича) мақсадга мувофиқ, бу ўз навбатида чўкувчи тупроқларда ги қурилишларда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Йиғма темир бетонлардан барпо этилган бино ва иншоотлар асосан конструкцияларнинг бир-бирига бириккан жойидан, яхлит бетондан тикланган биноларда эса ўзаро перпендикуляр жойлашган деворларнинг бирлашган жойидан бузилишини ёдда тутиш керак.Шунга асосан бино ва иншоотлар элементларини яхлитлик ва тенг мустахкамлик принципларига амал қилиш керак.Йиғма элементларнинг бир- бирига бирлашган жойлари ер қимирлаши жараёнида вужудга келадиган максимал кучланишлар бўлмаган жойларда бўлиши керак, уларнинг сифати ва элементларнинг бир бирига бирлашиш сифатидан кам бўлмаслиги керак.

Маҳаллий ва донадор материаллар (тош, ғишт, йирик блокли, пахса) дан барпо этилган биноларни фазовий бикрлигини таъминлаш учун антисейсмик белбоғлар вертикал қуймалар (сердечник) қўйиш, деворларни арматура билан жихозлаш, дераза бўшлиқлари ва параллел деворлар оралиқларидаги масофаларни чегаралш талаб қилинади.

Конструкцияларнинг баъзи қисмлари берилувчанлиги хисобига улар сейсмик таъсирлар энергиясини ютишга ҳамда уларнинг сўнишига имкон яратади.Шу сабабга кўра конструкцияларда ер қимирлаш жараёнида пластик деформацияларнинг ривожланишига имкон яратадиган таклифларни кўриш керак.Масалан синчли биноларда ригелларнинг пластик вилоятидаги иши устунларникидан олдин бошланиши керак, акс ҳолда вертикал юклар устунларнинг мувозанат ҳолатини ва бинони бузилишига олиб келади.Юқоридагиларга асосан мўрт синишга мойиллик билдирувчи тош конструкцияларни арматура билан жиҳозлаш талаб қилинади.

Зинапоя тўрлари ва пардадеворлар бино ва иншоотларнинг сейсмик тебранишига сезиларли даражада таъсир қилади, шунга асосан уларни ҳисоб билан умумий конструктив схема таркибига киритиш керак ёки уларга сеймик юкларни узатишни бартараф қилиш мақсадида уларни сейсмик чоклар ёрдамида асосий юк кўтарувчи элементлардан ажратиш керак. Шу билан бирга улар лойиҳада кўрсатилганидек ишончли махкамланиши керак.

Ажратилган бино қисмлари ораёпмаларини ер тебраниши жараёнида бир бирига урилиб бузилишидан сақлаш мақсадида бир сатхда жойлаштириш мақсадга мувофиқ.Барча вертикал юк кўтарувчи элементлар (устунлар, диафрагмалар, бикрлик ядроси ва бошқалар) бутун бино баландлиги бўйича то пойдеворга қадар узлуксиз қилиб олиниши керак.Кўндаланг деворлар ва диафрагмаларни бутун бино эни бўйича олиниши мақсадга мувофиқ.Диафрагмаларнинг бино периметри бўйича жойлашиши бинонинг буралишига нисбатан ишини яхшилайди.

Лойиҳачи учун маълумотлар.Зилзилабардошликнинг назарий ва экспериментал тадқиқотлари кўп ҳолларда бино ва иншоотларнинг оддий системаларига, шаклига, материалларига ва маълум бир технологияси асосида қурилган.

Адабиётлар.

1.КМК 2.01.03.-96 Строительство в сейсмических районах.Ташкент.1996.

2.Абдурахмонов А.Расчет одноэтажных каркасных сельскохозяйственных зданий на сваях колоннах с учетом пронстрансвенной работы.Ташкент Изд.»Фан» 1982.

Зверніть увагу, свідоцтва знаходяться в Вашому особистому кабінеті в розділі «Досягнення»

Всеосвіта є суб’єктом підвищення кваліфікації.

Всі сертифікати за наші курси та вебінари можуть бути зараховані у підвищення кваліфікації.

Співпраця із закладами освіти.

Дізнатись більше про сертифікати.

До ЗНО з БІОЛОГІЇ залишилося:
0
3
міс.
2
0
дн.
1
1
год.
Готуйся до ЗНО разом із «Всеосвітою»!