Ўзбекистон республикаси олий ва Ўрта махсус Таълим вазирлиги


ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА КУРИЛИШ ИНСТИТУТИ







«ШАҲАР ҲУДУДИНИ МУХАНДИСЛИК ТАЙЁРЛАШ»

фанидан







МАЪРУЗАЛАР МАТНИ





580 000 – «Архитектура ва қурилиш» соҳаси бўйича

5340300 «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги» таълим йўналиши учун.

















Тошкент – 2014 й.












«ШАҲАР ҲУДУДИНИ МУХАНДИСЛИК ТАЙЁРЛАШ»



Маърузачи – доц. Хотамов Асадулла Тоштемирович.

Маъруза учун ажратилган соат- 36

Амалий дарс учун ажратилган соат- 36

Жами – 72 соат

Семестр- 6

Рейтинг назорат турлари:

а) Жорий назорат (ж.н.) 40 бал

б) Оралик назорат (о.н.) 30 бал

а) Якуний назорат (я.н.) 30 бал

_________________________

Жами 100 бал


Аъло бахо 86-100 бал

Яхши бахо 71-86 бал

Коникарли бахо 55-71 бал



Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати


1. Исамухамедова Д.У., Исмоилов А.Т., Хотамов А.Т. Инженерлик ободонлаштириш ва транспорт, Тошкент- 2009.

2. Бакутис В.Э. Инженерная подготовка городских территорий. Москва. Высшая школа. 1970.

3. Бакутис В.Э., Бутягин В.А., Лунц Л.Б. «Инженерное благоустройство городских территорий». М. 1971. Стройиздат.

4. Справочник проектировщика. Градостроительство. М., Стройиздат 1978-368 с.

5. ШНК 2.07.01- 03* «Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш», Тошкент- 2009.
























КИРИШ


Замонавий шаҳарни лойиҳалашда мухандислик масалалари муҳим ахамиятга эгадир.

Шахарнинг бош режасини лойиҳалашда шаҳар ҳудудини мухандислик тайёрлаш ва ободонлаштириш бўйича жуда кўп ва мухим масалалар пайдо бўлади, булар: вертикал режалаш ва ташқи сувларни бартараф этиш; жарликлар, кўчкили, сув босадиган ва ботқоқли жойларни ўзлаштириш ва ободонлаштириш, қуруқ-иссиқ минтақаларда жойлашган шаҳар ҳудудини сув билан таъминлаш ва суғориш, зилзилавий ва доимий музликлар билан қопланган районларни шаҳар қурилиши учун ўзлаштириш; транспорт ва пиёдалар йўлларини, автомобил тухташ жойлари ва хўжалик майдонларини жойлаштириш; кўкаламзорлар, декоратив ва спорт аҳамиятига эга кичик сув иншоотларини барпо этиш; дарё ва сув омборлари кирғокларини ободонлаштириш; спорт иншоотларини ва кичик меъморий шаклларни қуриш; кўчалар, майдонлар ва шаҳарнинг бошқа жойларини сунъий ёритиш; ер ости коммуникация тармоғини жойлаштириш ва шаҳарни санитар тозалаш.

Бундан ташқари, ҳудудни характерловчи мухим омиллардан бири, бу жойнинг табиий шароити: рельеф, ҳудуднинг геологик ва гидрогеологик тавсилотлари, сув хафзалари ҳамда физик-геологик жараёнларнинг жадаллигидир.


1-МАЪРУЗА. ҲУДУДНИНГ ТАВСИЛОТИ.

ФИЗИК-ГЕОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР


Ҳар бир ҳудуд ўзининг табиий шарт-шароитлари билан ўзига хосдир. Табиий шарт-шароитлари қатьиян бир хилдаги ҳудудлар амалда мавжуд эмас. Бироқ, табиий шароитларни шаҳарсозлик нуқтаи назаридан умумий ухшаш жиҳатларини баҳолаш мумкин.

Ҳудуд тавсилоти, унда жойлашган шаҳар ва унинг аҳолисидан иборат муҳитдаги барча табиий шароитларининг йиғиндиси орқали аниқланади.

Шаҳарсозликда мухим аҳамиятга эга бўлган ва кўплаб ҳудудларда такрорланадиган табиий шароитларга қуйидагилар киради:

а) шаҳарни режалаш ва қуришда ва ташқи сувларни бартараф қилишда мухим аҳамиятга эга бўлган жойнинг табиий рельефи;

б) атмосфера ёғинларининг миқдори, алоҳидаги жойларда ботқоқликларнинг мавжудлиги, ободонлаштиришда оддий талабларнинг бажарилмаслиги;

в) шаҳар ҳудудида нисбатан пастроқда жойлашган ҳудудларга, иншоотларга хавф тўғдирувчи, қурилиш ишларини мураккаблаштирувчи сизот сувларининг сатҳи;

г) ҳудудни сув босишига сабаб бўлувчи хафзалари- денгизлар, дарёлар, кўллар, сунъий сув омборлари ....

Шаҳарни қуриш ва унинг ҳудудини эксплуатация қилишда ер сатҳининг текислиги мухим ахамиятга эга. Шунинг учун нафақат ҳудуднинг хусусиятлари, балки ташқи ва сизот сувлари, шамол ва тоғ жинсларининг ички кучлари таъсирида табиатда руй берадиган физик-геологик жараёнлар мухим ахамиятга эга.

Физик-геологик жараёнлар ташқи сувларни қочиришни ёмонлаштирувчи, сизот сувларининг сатҳини ошишига ва ботқоқликларни пайдо бўлишига сабаб бўлувчи шахар ҳудудида рельеф сирти ва шаклини ўзгаришига олиб келади.

Физик-геологик жараёнлар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • Шаҳар ҳудудини атмосфера ёғинлари ва дарёларнинг тошиши натижасида сув босиши;

  • Сизот сувлари таъсирида шаҳар ҳудудининг ёмонлашуви;

  • Шаҳар ҳудудида жарликларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ривожланиши;

  • Кўчкилар, жарликлар;

  • Шаҳар тарафга йўналган сел оқимлари;

  • Шаҳар ҳудудида карст ва чўкиш ходисалари;

  • Релъефнинг сув ва шамол эрозияси таъсирида бузилиши ва ҳ.к.

Мухандислик тайёргарлик ишлари табиий шароити ноқулай ҳудудларни қурилиш учун мослаштириш эвазига шаҳар ҳудудидан самарали фойдаланиш учун хизмат қилади. Бу билан, кўча-йўл тармоғи, жамоат транспорти ва ер ости коммуникация тармоқлари қисқаради.

Мухандислик тайёргарлигининг аник масалалари ҳудудни танлашда, шаҳарни лойиҳалашда техник-иқтисодий асоснома ва унинг бош режасини ишлаб чиқишда аниқланади.

Ҳудудни мухандислик тайёрлашда асосий қурилиш ишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • ер ишлари;

  • ташқи (атмосфера) сувларини қочиришнинг очиқ ва ёпиқ сув қочиргичларини қуриш;

  • сизот сувларини пасайтириш мақсадида дренаж тизимларини қуриш;

  • ҳудуд сиртини мувозанатда сақлаш мақсадида қуриладиган иншоот (тиргак девор, дамба ва ҳ.к.) лар;

  • жарлик ва силжиш мавжуд бўлган ҳудудларда қияликларни вертикал режалаш ёрдамида кучайтириш ва ҳ.к.


Ҳудудда табиий шароитларнинг таъсири даражаси ва мухандислик тайёргарлиги ишларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа (харита)ларнинг таркиби ва миқёси қуйидаги чегарада аниқланади 1:10000- 1:25000 (кичик шаҳарлар учун 1:5000).

Лойиҳа таркибига қўйидагилар киради:

- ҳудудни сув босиши мумкин бўлган чегараларини, грунт шароитларини, сатҳи юқори бўлган сизот сувлари мавжуд майдонлар, жарликлар, силжиш ва бошқа табиий шароитлар кўрсатилган мухандислик- геологик харита;

- қурилиш учун ноқулай ҳисобланган, силжиш, карст ва бошқа жараёнлар мавжуд майдонлар кўрсатилган ҳудудларнинг схемаси;

- асосий бажарилиши лозим бўлган, кетма-кетлиги кўрсатилган шаҳар ҳудудини мухандислик тайёрлаш схемаси.




2-МАЪРУЗА. ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРНИ ШАҲАРСОЗЛИК НУҚТАИ НАЗАРИДАН БАҲОЛАШ.

ШАҲАРСОЗЛИКДА ҚУЛАЙ ВА НОҚУЛАЙ ҲУДУДЛАР.


Шаҳар ёки янги турар-жой тумани учун ҳудуд танлаш ва бу ерда лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун тўғри қарор қабул қилишда мазкур ҳудуднинг шаҳарни режалаш, қуриш ва ободонлаштириш талабларига табиий шарт-шароитнинг қанчалик мослиги шаҳарсозлик нуқтаи назаридан баҳолаш зарурий ҳолатдир.

Ҳудудни шаҳарсозлик нуқтаи назаридан баҳолаш конкрет ҳудудда бажарилиши лозим бўлган инженерлик тайёрлаш тадбирларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шаҳарсозлик нуқтаи назаридан ҳар битта табиий шароитни баҳолаш ҳудудни шаҳар қурилиш учун яроқлилик даражасини белгилайди. йф

Ҳудудни баҳолашда шаҳарсозлик аҳамиятига эга бўлган барча табиий шароитлар инобатга олинади:

  • ҳудуд релъефи, хусусан, қияликларнинг йўналиши, нишабликлар, баландлик ва пастликларнинг фарқи, релеъфнинг кесишиш даражаси

  • геологик ва маданий қатлам билан грунтнинг ҳолати, грунтнинг юк кутариш қобилияти;

  • гидрогеологик шароитлар, сизот сувларининг мавжудлиги ва уларнинг мавсумий ўзгариш тартиби;

  • сув хафзаларининг гидрологияси (денгиз, дарёлар, кўллар, сув омборлари);

  • йиллик ўртача ва максимал атмосфера ёғинлари, уларнинг такрорийлиги.

Аниқ қабул қилинган ҳудуд учун шаҳарсозлик нуқтаи назаридан баҳолаш қуйидагирлардан иборат бўлиши мумкин:

  • текис ҳудудларда – ташқи сувларни табиий равишда ташкил қилиш, ботқоқликларнинг мавжудлиги, сизот сувлари оқимининг мавжудлиги ва уларнинг сатҳи;

  • қия ҳудудларда – сиртнинг бир маромда эканлиги, сув оқимларининг ва сизот сувларининг мавжудлиги, жарликлар ва уларнинг пайдо бўлиши ҳолати;

  • тоғли (нишаблиги кескин) ҳудудларда – маданий қатлам ва грунт шароити ва қияликларда эрозиянинг, кўчки хавфи мавжудлиги, сел оқимларининг пайдо бўлиши ҳоалтининг мавжудлиги ва уларнинг йўналиши;

  • дарё қирғоқларида – дарё сувининг ҳаракатланиш тартиби ва сув сатҳи, қирғоқларнинг ювилиш жадаллиги ва уларда кўчки ҳолатининг мавжудлиги;

  • ярим чўл ва чўл зоналарида – қуюнларнинг мавжудлиги ва уларнинг йўналиши, сизот суви ва шамол тавсилотлари.

Шундай қилиб, ҳудуднинг табиий шарт-шароити
ва унда юз берадиган физик-геологик жараёнлар унда шаҳар қурилиши учун қулайлик даражасини белгилайди.

Шаҳарсозликда ҳудудлар яроқлдилиги бўйича учта гуруҳга бўлинади:

Қулай ҳудуд – қурилиш учун тўлиқ қулай ҳисобланиб, уни ўзлаштириш осон, махсус инженерлик тадбирларини талаб қилмайди;

Ноқулай ҳудуд – фойдаланиш чегараланган, уни ўзлаштириш мураккаб бўлиб, махсус инженерлик тадбирларини талаб қилади ва иқтисодий жиҳатдан қиммат ҳисобланади;

Жуда ноқулай ҳудуд – ўзлаштириш учун тавсия этилмайди.

Қулай ҳудудлар ҳудуднинг функционал вазифасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бу функционал вазифалар тураржой ҳудуди, саноат ҳудуди, яшил зоналар учун турлича бўлади.

Амалиётда биринчи навбатда қулай ҳудудлар ўзлаштирилади, ноқулай ҳудудлар эса заруриятга қараб ўзлаштирилиши мумкин ва истисно тариқасида, вазиятдан келиб чиқиб жуда ноқулай ҳудудлар ҳам маълум даражада ўзлаштирилиши мумкин.

Шаҳарнинг саноат зоналари ва ишлаб чиқариш майдонларини режалашда қурилишнинг қатъий талаблари қуйиладики, улар йирик ўлчамдаги корпуслар, тайёр маҳсулотларни сақлаш майдонлари, темир йўллар, автомобил йўлларини лойиҳалаш учун асос бўлади. Асосий эътибор релъефнинг ўзгарувчанлигига қаратилиб, улар ишлаб чиқариш технологияси ва бошқа хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.





3-МАЪРУЗА. ШАҲАР ҲУДУДИНИ ИНЖЕНЕРЛИК ТАЙЁРЛАШ. ИНЖЕНЕРЛИК ҚИДИРУВ ИШЛАРИ.


Шаҳар ҳудудини мухандислик тайёрлаш табиий шароитни ўзгартириш, яхшилаш, бундан ташқари физик-геологик жараёнларни ривожланиши ва шаҳар ҳудудига таъсирини чеклаш каби мухандислик тадбирлардан иборат.






4-МАЪРУЗА. ШАҲАР ХУДУДИНИ ВЕРТИКАЛ РЕЖАЛАШТИРИШ


Жойнинг релъефи топографик хариталарда текисликни горизонтал текислик билан кесганда ҳосил бўлган проекциясини акс эттирувчи режадаги горизонталлар билан кўрсатилади. Ҳар бир горизонтал қабул қилинган сатҳ (одатда, денгиз сатҳи)га нисбатан маълум бир баландликни билдиради.

Горизонталларни акс эттирувчи режа шаҳарсозликда режалаш ва қуриш лойиҳаси учун ҳамда бошқа турдаги мухандислик масалаларини ечишда асос бўлиб хизмат қилади.

Баландлик белгиларни интерполяция усулида аниқлаш

Горизонталлар оралиғида жойлашган ихтиёрий нуқта баландлигини интерполяция усулида аниқлаш мумкин. 

Бу усул қуйидагича бажарилади:

 


Қидирилаётган нуқта орқали иккала горизонталга энг қисқа тўғри чизиқ утказилади;

Горизонталлар баландлиги орасидаги фарқни улар орасидаги ўлчаб олинган масофага бўлинади – [(106-104)/45]=0,044;

Олинган натижани қидирилаётган нуқтадан, масалан пастдаги горизонталгача бўлган масофага кўпайтирилади; 0,044*16=0,71;

Натижани пастки горизонтал қийматига қушамиз, яъни


L=lп+[(lб-lп)/l]*l1 = 104 + [(106-104)/45]*16 = 104,71

бу ерда

L- қидирилаётган нуқта;

lп – пастки горизонтал белгиси;

lб – баланд горизонтал белгиси;

l – баланд ва пастки горизонталлар орасидаги масофа;

l1 – қидирилаётган нуқтадан пастки горизонталгача бўлган масофа.


Лойиҳа-режа ишларини бажаришда, баъзида қушимча релъф чизиқлари ўтказиш билан релъефни янада майдалаштириш талаб этилади. Релъефни янада аниқлигини оширишга, унинг орасидан сунъий равишда қушимча релъефлар ўтказиш билан эришиб бўлмайди. Бундай ҳолатда албатта жой учун қушимча нивелирлаш ишлари ёки бошқа маълумотлар зарур бўлади. Баъзи ҳолларда, худудни дастлабки тайёрлаш босқичида режада релъеф йириклаштирилади. Бунда, масалан, 0,5м ўтказилган горизонталлар орасидан биттадан горизонтал олиб ташланади. Бундай режа жойнинг фақатгина характерли шакллари ҳақида тасаввур беради.

А)

Б)


Расм. Релъеф горизонти бўйича табиий релъефни қушимча горизонталлар киритиш билан янада аниқлаштириш:

А)-горизонталлар 2 м дан утказилган дастлабки ҳолат;

Б)- горизонталлар 1 м дан де­таллаштирилгандан сўнг.













Вертикал режалаштириш ва унинг вазифалари.


Вертикал режалаштириш ҳудудни қурилиш, режалаш, қуриш ва ободонлаштириш талабларидан келиб чиққан ҳолда табиий релъефни қайта шакллантириш, ўзгартириш ва мослаштириш ишларини узида мужассамлаштиради. Вертикал режалаштириш махсус тузиладиган лойиҳалар асосида тупроқни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш билан амалга оширилади.

Ҳудудни мухандислик тайёрлаш ишлари вазифаси барча талаблардан келиб чиққан ҳолда релъефнинг энг мақбул ечимини топишдан иборатдир.

Вертикал режалаштириш материаллари шаҳар ҳудудида кўчалар, бинолар, ер ости коммуникациялари ва бошқа турдаги иншоотларни лойиҳалашда релъеф ҳакида дастлабки маълумот ҳисобланади.

Вертикал режани лойиҳалаш ва уни амалга оширишда иккита кетма-кет босқични кўрсатиш керак: 1 ҳудудни мухандислик тайёрлашга тегишли бўлиб, унда ҳудуд релъефини умумий ҳолда ташкил этиш ва уни қурилишга тайёрлаш масалалари ҳал этилади, 2 – ҳудудни режалаштириш, қуриш ва ободонлаштириш бўлиб, бу босқичда микрорелъеф лойиҳаланиб, бинолар, иншоотлар, кўча ва йўллар ва шаҳар ҳудудининг бошқа элементларининг белгилари қуйилади.

Ноқулай шарт-шароитлар ва жараёнларни бартараф этиш билан боғлик тадбирларда вертикал режалаштиришнинг роли қуйидаги ҳолатларда ўринлидир, хусусан:

* шаҳар ҳудудини кучли ёмғирлар ёки сув манбалари таъсирида сув босишида ҳамда сув омборлари иншоотларидан шаҳар ҳудудини ҳимоя қилиш ҳудудни вертикал режалаштириш вазифасига кирувчи дамбалар қуриш ёки ҳудуд сатҳини кўтариш эвазига амалга оширилади;

* ҳудудни сизот сувлари таъсирида сув босишидан сақлаш, дренаж тизими ёрдамида ёки майдон сатҳини вертикал режалаштириш ёрдамида амалга оширилади;

* шаҳар ҳудудида ботқоқликлар мавжуд ҳолларда уларга қарши курашнинг асосийларидан бири вертикал режалаштириш бўлиб, у ёрдамида туриб қолган сувларнинг оқим йўналиши режалаштирилади ва ташқи сувларни қочириш учун шароит яратилади;

* чўл ва ярим чўл зоналарда ҳудудни сунъий суғориш мақсадида суғорилаётган майдонларга сув ўз оқими бўйлаб вертикал режалаштириш асосида амалга оширилади;

* жарлик мавжуд ва жарликлар ривожланаётган ҳудудларда вертикал режалаштириш ёрдамида жарликлар қияликларини ювиб кетувчи ташқи сувларнинг йўналиши ташкил этилади, хамда жарликларни тугатиш уларни кўмиш орқали амалга оширилади;

* кўчкили ҳудудларда кўчкиларни олдини олиш тадбирларига ташқи сувларни қочиришни ташкил этиш орқали вертикал режалаштириш иштирок этади;

* шаҳар ҳудудида карст жараёнлари мавжуд ҳудудларда карст натижасида вужудга келган воронкаларни ташқи сувлардан сақлаш ва уларни йўқотиш бўйича вертикал режалаштириш ҳудудни текислаш мақсадида қулланилади.

Вертикал режалаштириш ва уни амалга ошириш у билан боғлик бўлган тадбирлар мажмуаси билан биргаликда қулланилганда мақсадга мувофиқдир, булар: ер ости сув қочириш тармоқларини ўрнатиш билан ташқи сувларни қочириш; сизот сувларининг сатҳи баланд бўлган ҳолларда дренаж тармоқларидан фойдаланиш; жарлик ва кўчкили худудларда тиргак деворлар ўрнатиш ва ҳ.к.

Релъеф ва унинг вертикал режаси кўпгина шаҳарсозлик масалаларини ечишда бевосита ёки билвосита ўз таъсирини кўрсатади, хусусан:

* шаҳарнинг умумий меъморий-режавий композициясида, унинг туманлари, мажмуалар, майдонлар ва алоҳидаги бино ва иншоотларнинг жойлашувида ҳудуд релъефининг хусусий шаклларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш;

* шаҳар ва унинг туманларини қуришда, бино ва иншоотларни микрорайонлар ва тураржой кварталларида жойлаштириш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда релъеф ва унинг шаклларини ҳамда вертикал режалаштиришни инобатга олиш;

* ишлаб-чиқариш технологиясидан келиб чиққан ҳолда саноат корхоналарини жойлаштириш ва одатда минимал нишабликларга эга текис сиртларни талаб қилувчи майдонларни жойлаштириш ва ҳ к. ҳолатларда.

Шаҳар ҳудудини вертикал режалаштириш вазифаларига қуйидагилар киради:

а) шаҳар ҳудудларидан, кўчалардан ташқи (атмосфера) сувларини керакли нишабликлар ва шаҳар сув қочиргич коллекторлари йўналишларида қочиришни ташкил этиш;

б) шаҳар кўча ва йўлларини зарурий бўйлама нишабликлар билан таъминлаган ҳолда, уларда шаҳар транспорти ва пиёдаларнинг ҳавфсиз ҳаракатини ташкил этиш;

в) тураржой кварталларини, микрорайонларни, алоҳидаги бино ва иншоотларни қуриш талабларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш майдонлари релъефини қайта шакллантириш ва қурилишга мослаштириш;

г) шаҳар ер ости мухандислик тармоқларини ўтказилишини таъминлаш учун қулай рельефни яратиш;

д) нодир объектларни жойлаштириш учун релъеф ва уни вертикал режалаштириш бўйича махсус вазифаларни ечиш (бинолар гуруҳи, стадионлар, аэродромлар ва ҳ.к. ларни лойиҳалашда).

Лойиҳа- режалаштириш ишларининг барча босқичларида вертикал режалаштириш ўз ифодасини топади.

Шуни назарда тутиш лозимки, қадимий шаҳарларнинг ҳудудларида пастқам жойлар турли вақтларда турлича бино ва иншоотлар қурилиши натижасида ҳар хил чанг, тупроқ, чиқинди ва ҳ.к.лар билан тўлиб бориб, бу жойларда грунтнинг «маданий қатлам» деб аталувчи қатлами ҳосил бўлган.

Вертикал режалаштириш жараёнида маданий қатламни сақлаш, кўкаламзорлаштириш учун жуда муҳимдир. Бу ўз навбатида, табиий релъеф шароитида бино ва иншоотларни сақланган кўкаламзор ичида ландшафт режалаштириш асосида жойлаштиришга имкон беради ва биноларни режалаштиришда бир хилликдан халос қилади.

Вертикал режалаштиришни амалда қуллаш махсус тузилган лойиҳаларга асосланади. Вертикал режалаштиришда лойиҳалашнинг асосий усуллари, қуйидагилардир:

  • Лойиҳавий профиллар усули;

  • Лойиҳавий (қизил) горизонталлар усули;

  • графоаналитик усуллар.

ПРОФИЛЛАР УСУЛИ

Профиллар усули вертикал режалашда лойиҳалаш усулларидан бири бўлиб, бу усулга асосан, лойиҳалашнинг чизма материаллари профиллар сеткаси акс этган ҳудуднинг тарҳи билан профилларнинг ўзларидан иборат бўлади.

Профиллар ҳудуд тарҳида горизонталлар ёки нивелир белгилари билан тузилади.

Вертикал режалашни профиллар усулида лойиҳалаш қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: лойиҳаланаётган ҳудуд тарҳи профиллар сеткасига бўлинади; сетканинг иккала йўналиши бўйича профиллар тузилади; профилларни уларнинг кесишган ўзаро боғлик жойларида лойиҳалаш; ер ишлари ҳажмини ҳисоблаш (олиш ва тўкиш).

Профиллар сеткаси квадратлар ёки тўғри бурчакли тўртбурчаклар бўйича бўлинади, уларнинг ўлчамлари вертикал режалашни лойиҳалаш босқичларидан, ҳудуднинг ўлчами ва вазифасидан ҳамда табиий релъефнинг кесишганлик даражаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади (1.1-расм).

Квадрат томонлари кичик ҳудудлар учун 20-40 ёки 50 м, нисбатан катта, қурилмайдиган ва махсус фойдаланиш учун тайёрланадиган (суғориш ва фильтрация майдонлари, аэродромлар, ипподромлар ва ҳ.к.) ҳудудларни лойиҳалаштиришда - 100-200 м. Шаҳар ёки туманнинг вертикал режаси схемасини ишлаб чиқишда профиллар сеткаси кўча ўқи бўйича бўлинади (1.1-расм).

Табиий ва лойиҳавий релъеф профилларда сиртнинг кесими, табиий (қора), лойиҳавий (қизил) ва ишчи белгилар (тукма ва олинган жойларнинг чуқурлиги) ва майдонларда лойиҳавий нишабликлар кўринишида ифодаланади (1.2-расм).

Профиллар усулида вертикал режалаштиришнинг хусусий ҳоли сифатида шаҳар кўча ва йўллари ҳисобланади. Бунда бўйлама профил кўчанинг ўқидан утиб, кундаланг профиллар ҳар бир пикетда бажарилади (1.2-расм).

Профиллар усулини амалда қуллаш кўп меҳнат талаб қилиб, узун масофада бир вақтнинг ўзида жуда кўп профиллар лойиҳаланади. Асосий мураккаблик профиллар кесишмаси нуқтасида лойиҳавий белгиларни боғлашдир. Қушни профиллар бўйича қияликларнинг туғри келмаслиги, сиртнинг мўлжалланаётган ёки берилган шаклидан ўзоқлашиш, ҳар доим туғрилаш қийин кечадиган ва баъзи ҳолатларда лойиҳани қайтадан бажаришни талаб қилади.



1.1-расм. Профиллар усулида худудни вертикал режалаштириш.







1.2-расм. Лойиҳавий ва ишчи белгилари кўрсатилган, лойиҳавий чизиқлар ўтказилган вертикал режа профили.





Ер ишларининг ҳажми ва лойиҳанинг мос равишдаги техни-иқтисодий кўрсаткичи фақатгина лойиҳа ишлари тугагандан сўнг маълум бўлади. Ер ишларининг қониқарсиз баланси кўпгина ёки барча профиллар белгиларининг ва қияликларининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Профиллар усулини қулланиш соҳалари бўлиб, қурилиш кўзда тутилмаган катта майдонларни режалаштириш ҳамда релъеф сиртини ҳар бир элементи бўйича батафсил режалаштиришсиз, умумий принципиал ечимини ишлаб чиқиш босқичида қулланилади.




ЛОЙИҲАВИЙ (ҚИЗИЛ) ГОРИЗОНТАЛЛАР УСУЛИ.

Лойиҳавий (қизил) горизонталлар усули- лойиҳаланаётган релъефни янги, қизил горизонталлар деб аталувчи чизиқларда акс эттиришдир.

Лойиҳалаш жараёнида ер сиртига рухсат этилган нишабликлар бериш билан релъефнинг янги шакли яратилади.

Лойиҳаланаётган релъефни қизил горизонталларда акс эттириш ҳудуднинг бўлажак релъефини осон тасаввур қилишга имкон беради.

Лойиҳавий горизонталлар усули- майдон тарҳи билан вертикал режалаш лойиҳасини битта чизмада кўрсатиш имкониятини беради, яъни, кўп сонли профилларни тузиш ва лойиҳалашга ўрин қолмайди (2.5-расм).

Шаҳарсозлик амалиётида лойиҳавий горизонталлар усули кенг қулланилмоқда, жумладан, шаҳар кўчаларини лойиҳалашда, тураржой гуруҳлари ва микрорайон ҳудудларини лойиҳалашда, шаҳарнинг релъефи мураккаб бўлган жойларида мухандислик тайёргарлиги ишларида.

Релъефни лойиҳалашдан мақсад, қурилаётган ҳудуд тарҳида ҳудудни ўзлаштириш талабларига жавоб берадиган релъефни яратиш учун унда қизил горизонталлар ўтказишдир.









151 150 149

150,65 i=0.005 →

1.3-расм. Тураржой мажмуининг лойиҳавий горизонталлар усулида вертикал режалаштириш.


Тураржой кварталлари ва микрорайонларнинг вертикал режаси

Тураржой кварталлари ва микрорайонларнинг вертикал режаси масалалари қуйидагилардан иборат:

  • бино ва иншоотларни жойлаштиришга қулай бўлган, жойлашиши, вазифаси ва композицион ечимини ҳисобга олган ҳолда релъефни ташкил этиш ва майдонларни яратиш;

  • транспорт ва пиёдаларнинг ҳавфсиз ҳаракатланишини таъминловчи ички қатнов қисмларини, пиёдалар ўтиш жойлари ва майдонларни зарурий кўндаланг ва бўйлама нишабликлар билан таъминлаш;

  • микрорайон ёки квратал ҳудудидан энг қисқа йўллар орқали, ташқи сувларни қисқа вақтларда тўлиқ қочиришни таъминлаш;

  • кварталда вертикал режалаш натижасида ҳамда бино ва иншоотлар, ер ости мухандислик тармоқлари ва йўлакларни қуришда ортиб қолган тўпроқни ҳудуд бўйлаб мақсадли жойлаштириш.

Кварталлар ва микрорайонларни вертикал режалаштириш учун дастлабки материаллар сифатида, релъефи ҳар 0,10—0,25—0,50 м да квартал ёки микрорайон қизил чизиқлари бўйича лойиҳавий белгилар қабул қилинади.

Квартал ёки мирорайонни вертикал режалаштиришнинг асосий шартларидан бири, ҳудудни қуриш ва ободонлаштириш талабларига мос равишда табиий релеъефни мумкин қадар сақлаш ҳисобланади. Бу шартга амал қилиш, кўкаламзорлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган ер сиртининг маданий қатламини сақлашга имкон яратади. Бундан ташқари, иқтисодий нуқтаи назардан ер ишларини энг миқдорда бажариш, ер балансини сақлашга олиб келади.

Сатҳи кўтарилган майдонларда ташқи сувни қочириш ва бу майдонларни қуритиш ишлари осон кечади. Кўкаламзорлаштирилган майдонларда ер сатҳини сунъий кўтариш ва бу майдонларни зарурий нишабликлар билан таъминлаш ташқи сувларни қочиришда қул келади.

Сунъий равишда яратилган релъеф микрорайоннинг яшил ҳудудлари ландшафтини режалаштиришга ёрдам беради.

Кварталлар ва микрорайонларни вертикал режалаштириш лойиҳавий (қизил) горизонталлар усули ёрдамида амалга оширилади. Бу усул ўзаро баландлик белгилари бўйича узвий боғланган жуда кўп қурилиш ва ободончилик элементларини (ички қатнов қисмлари ва борт тошлари, бинога кириш жойларининг белгилари, ташқи сувларни қочириш ариқлари, турли аҳамиятга эга бўлган кичик майдонлар ва ҳ.к.) вертикал режалашда қулайдир. Бу элементларнинг баландлик вазиятлари бўйича ўзаро уйғунлашуви квартал ёки микрорайоннинг микрорелъефини ташкил этади.

Биноларни жойлаштиришда ва қатнов қисмларини ўтказишда квартал ва микрорайонларни эркин режалаштириш вертикал режалаш ишларини осонлаштиради.

Шундай қилиб, қурилишни эркин режалаштиришда верти­кал режалаштириш маълум бир жойлар учун амалга оширилади, яъни бинолар қуриладиган майдонларда, спорт ва бошқа турдаги майдонларда, қатнов қисмлари ва автомобилларга ажратилган майдонларда.

Режалаштирилаётган майдонда ер сиртининг лойиҳавий релъефини яратиш бўйича вертикал лойиҳалашнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, улардан энг кўп қулланиладиган тури, бу конвертсимон, яъни сувни тўрт томонга оқизишдир. Бундан ташқари, икки томонлама ва бир томонлама сув қочириш турлари мавжуд.

Одатда, майдони унчалик катта бўлмаган тураржой гуруҳларида ташқи сувларни қочириш очиқ сув қочириш тизими орқали амалга оширилади. Микрорайонларда эса майдоннинг катталигидан келиб чиққан ҳолда, кучли ёмғир пайтларида ариқларда тирбандлик вужудга келмаслиги учун ер ости сув қочиргич тизимларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Тураржой даҳалари ва микрорайон ички қатнов қисмларини лойиҳалаш рухсат этилган бўйлама ва кўндаланг қияликларни инобатга олган ҳолда майдонни вертикал режалаштириш жараёнида амалга оширилади (1.2- жадвал).


Ички йўллар ва майдонларда бўйлама ва кўндаланг қияликлари.


1.2адвал.

Квартал худуди элементлари

Кўндаланг нишаблик, %

Бўйлама нишаблик, %

Ички қатнов қисмлари

2

0,4 ÷ 8

Тротуарлар

1 ÷ 3

0,4 ÷ 6

Боғ ва истироҳат боғлари йўлаклари

2 ÷ 3

0,5 ÷ 8

Спорт майдонлари

0,5

0,5

Болалар майдонлари

1 ÷ 2

0,4 ÷ 2

Автомобиллар тўхтаб туриш жойлари

0,5 ÷ 1,5

0,4 ÷ 4

Хўжалик майдонлари

1 ÷ 2

0,5 ÷ 3

Кўкаламзорлар

0,5 ÷ 8

0,5 ÷ 8


Майдонларни режалаштиришда нафақат вертикал лойиҳа шартларини, шу билан бирга паст-баландликларнинг ташқи эстетик кўринишига, бундан ташқари, биноларнинг релъефда баландликларига ҳам аҳамият бериш лозим.

Биноларнинг бурчаклари ва кириш қисмлари бўйича баландлик белгиларининг лойиҳаси ички қатнов қисми ариқларининг баландлик белгиларига нисбатан, ташқи сувларнинг бинолардан ариқларга қараб оқишини таъминлаган ҳолда амалга оширилади.

Шаҳар ҳудудида жарликлар ва уларнинг пайдо бўлиши.

Жарликлар жойнинг табиий шароити ҳисобланиб, жарликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши физик-геологик жараёнлар натижасида бўлиб, ҳудуд сиртини ўзгаришига ва рельефнинг стабил ҳолатининг бузилишига олиб келади.

Жарликларнинг пайдо бўлиши тупроқ эрозияси ва ер сиртини ёмғир-қор сувлари натижасида ювилишидир. Бу жараёндан сўнг жарлик тубининг аста-секин ювилиши ва чуқурлашуви ҳамда қиликларининг кенгайиши кўзатилади.

Жарликларнинг пайдо бўлишига қияликларнинг нишаби ва шакли, иқлим шароити, атмосфера ёғинлари, грунт ва маданий қатламнинг тафсилотлари, сизот сувларининг мавжудлиги ва ҳ.к. таъсир қилади.


Жарликлар мавжуд ҳудудларнинг шаҳарсозлик нуқтаи назаридан баҳолаш ва мухандислик тайёргарлигининг вазифалари.

Шаҳар ҳудудида жарликларнинг мавжудлиги ҳ удудни шаҳарсозлик мақсадларида ноқулай ёки алоҳидаги ноқулайлигини тавсифлайди. Фақатгина жарликларнинг чуқурлиги 3 м дан ошмайдиган, сони унчалик кўп бўлмаган ва уларнинг ривожланиши кўзатилмайдиган ҳолатларда шаҳар ҳаёти ва қурилиш учун қулай деб эътироф этилади.

Шаҳарсозлик нуқтаи назаридан шаҳар ҳудудида жарликларнинг мавжудлиги ва уларнинг ривожланиши қуйидаги сабабларга кўра шаҳарсозлик учун зиддир:

а) шаҳар ҳудудини булиб қуяди ва унинг лойиҳавий ечимини қийинлаштиради;

б) турли функционал зоналарнинг ўзаро алоқасини ёмонлаштиради;

в) тураржой худудларида нокулай ва яроқсиз жойларнинг мавжудлиги, лойиҳа, қурилиш ва эксплуатация иқтисодига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди;

г) жарликлардан утиш учун кўприк ва бошқа иншоотларга талаб;

д) бинолар, иншоотлар, кўча-йўл ва ер ости мухандислик тармоқларининг жарликлар ривожланиши натижасида бузилиши хавфи;

е) жарликлар ривожланишини тухтатиш мақсадида майдонларни қуритиш билан маданий қатламнинг қуриши ва бу нарсанинг кўкаламзорларга, айрим ҳолларда бинолар устиворлигига салбий таъсир кўрсатади;

ж) дарё ва водий ирмоқларининг жарликлардан чиқаётган грунт массаси билан ифлосланиши.

Шаҳарни лойиҳалашда, жарликларнинг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш, лойиҳалаш ва қурилиш масалаларини ечиш жараёнида бир неча вариантда ўрганилади:

а) жарликлари мавжуд қурилиш ва бошқа мақсадлар учун яроқсиз майдонларни жарликларни табиий ҳолда сақлаш билан шаҳарнинг умумий майдонидан ажратиш;

б) жарликларни шаҳарсозлик мақсадларида фойдаланиш учун яроқсизлигини эътироф этган ҳолда, уларнинг шаҳар инфраструктурасига кўрсатувчи хавфини чекловчи мухандислик тадбирларни қуллаш билан бу майдонларни шахарнинг умумий мйдонидан чиқариш;

в) жарликлардан шахарсозликда махсус мухандислик тадбирларини бажарган ҳолда фойдаланиш мумкинлигини;

г) жарликлардан шаҳарсозликда махсус мухандислик тадбирларини бажармага ҳолда, одатдаги ободонлаштириш ишлари орқали фойдаланиш мумкинлигини таъминлаш.

Табиийки, қурилиш учун ноқулай ерлар шаҳарнинг ёки тураржойнинг умумий майдонига кириб, ундан шаҳарсозлик мақсадларида унумли фойдаланиш учун бу ҳудудларда мухандислик тайёргарлиги бўйича махсус тадбирлар утказилиши кўзда тутилади.

Жарликлар ва уларнинг ривожланиши билан курашиш тадбирлари иккита мақсадни кўзлайди: шаҳар бино ва иншоотларини шикастланишдан сақлаш ва жарликлардан шаҳарсозлик мақсадларида ноқулай ердан қулай ерга айлантириш эвазига фойдаланиш.

Биринчи масала, жарликлар пайдо бўлиши ва ривожланишини бартараф этиш билан ечилади.

Иккинчи масала жарликлардан шаҳарсозликда аниқ мақсадларда фойдаланиш учун мухандислик тадбирларини қуллаш орқали ечилади.

Жарликлар мавжуд ҳудудларда мухандислик тайёргарлигининг умумий вазифалари қуйидагилардир:

а) шаҳар ҳудуди ва унинг заҳиравий ерларида жарликлар ривожланишини олдини олиш;

б) шаҳардаги бино ва иншоотлар фаолятига хавф туғдирадиган, режавий ечимларни амалга оширишни қийинлаштирадиган жарликларни йуқотиш;

в) мавжуд релъеф ҳолатини (шакли ва улчамлари, қияликларнинг стабил-

лиги ва ҳ.к.) сақлаш мақсадида ривожланаётган жарликлар билан курашиш;

г) ­шаҳарсозлик мақсадларида фойдаланиш учун жарликли ҳудуд-

ларда мухандислик тайёргарлиги ишларини амалга ошириш.

Бажариладиган ишларнинг тури ва ҳажми жарликларни шарҳарнинг қайси ҳудудида жойлашганлигига боғлиқ. Шаҳарнинг шаклланган қисмларида жарликларни йўқотиш бажариладиган ишларнинг техник-иқтисодий кўрсаткиларидан келиб чиқиб, уларни табиийлигини сақлаган ҳолда, шаҳарсозликда фойдаланиш мумкин бўлган вариантлардан келиб чиқилади ва бу ерларда мухандислик тайёргарлиги ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Янги ўзлаштирилаётган ҳудудларда бундай тадбирлар шаҳар ҳудудини режалаш босқичида, яъни бош режада кўзда тутилади. Жарлик мавжуд ҳудуддан фойдаланиш вазифасидан келиб чиққан ҳолда уни мухандислик тайрлаш ишлари масалалари ҳал қилинади.

Жарликлар кўп тарқалган жойларда, ҳар битта жарлик ўзининг тафсилотлари билан кўрсатилган ҳолда шаҳарнинг махсус харитасини тузиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу харитада мухандислик тайёргарлиги ишлари ва ҳар битта жарликдан шаҳарсозлик мақсадларида фойдаланиш бўйича тадбирлар кўрсатилиши лозим.

Жарликлардан шаҳарсозликда фойдаланиш

Шаҳар ҳудудида жарликлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:

а) жарликларда тураржой масканларини, коммунал- ҳўжалик корхона (гараж ва ҳ.к.) ларини жойлаштириш;

б) шаҳар кўчаларини жойлаштириш (магистраллар, тезюрвр йўллар);

в) шаҳарнинг ер ости коммуникацияларини жойлаштириш (канализа­ция, сув тармоғи, дренаж...);

г) шаҳар ёки туман миқёсидаги боғлар ва истироҳат боғларини жойлаштириш (маданият тншоотлари билан биргаликда ёки уларсиз);

д) сунъий сув хавзаларини яратиш (сузиш ёки декоратив кўринишда);

е) спорт аренаси кўринишидаги иншоотлари ёки бошқа турдаги спорт бинолари, майдонлари ва ҳ.к.

Жарликларда биноларни қуриш, фақатгина улар ҳолатининг бир маромда эканидан ва қиялик кўрсаткичи 20% гача бўлганда мумкин. Бундай жойларда қиялик поғонама-поғона шаклида тўғриланиб, сўнг бинолар қурилади.

Жарликли ҳудудларни мухандислик тайёргарлиги бўйича тадбирлар қуйидаги ишлардан иборат:

  • ҳудудни вертикал режалаштириш;

  • ташқи (атмосфера) сувларни қочириш учун ер ости ва ер усти сув қочириш тармоқларини қуриш;

  • сизот сувлари сатҳини пасайтириш учун дренаж тизимларини қуриш;

  • жарликларнинг қияликларини мустаҳкамлаш мақсадида дарахтлар экиш.

Силжиш

Республикамизнинг кўпгина худудларида силжиш ҳодисаси қайд этиади. Силжиш – водийларда, тоғ ён бағирларида ва умуман, нишаблиги сезиларли жойларда зилзила ёки бошқа турдаги динамик таъсирлар натижасида ер массасининг ўпирилишидир.

Силжиш жараёнини хосил қилувчи сабалар иккига бўлинади:

пассив – қияликларнинг геологик тузилиши ва жойнинг релъефи, қияликнинг нишаблиги;

жадал – ташқи ва сизот сувлари, атмосфера ва сейсмик ҳодисалар ҳамда силжиш жараёнини жадаллаштирувчи инсон фаолияти (қияликларнинг бинолар таъсирида зуриқиши, қияликларни кесиш ва ҳ.к.)

Силжиш мавжуд ҳудудларда мухандислик тайёргарлигининг вазифалари.

Силжувчи қияликларда шахарсозликнинг асосий вазифалари куйидагилардир:

а) силжувчи қияликнинг мувозанатини таъминлаш,
яъни таъсир килувчи барча кучларнинг мувозанатини саклаш;

б) силжувчи қияликлардан шахарсозликнинг бирор максадларида фойдаланиш.

Cилжишга қарши қулланиладиган тадбирлар

Cилжишга қарши қулланиладиган асосий тадбирлар қуйидагилардир:

а) силжиш хавфи бор жойларда ташқи сувларни қочиришни ташкил этиш (вертикал режалаштириш ёрдамида);

б) очиқ ва ёпиқ дренажлар тизимлари ёрдамида сизот сувларни қочириш (сув қочиргич ва дренаж тизимини утказиш ёрдамида);

в) нишабликларни чегаралаш, оқар сувлардан ҳимоялаш (ҳудудни қуритиш эвазига);

г) нишабликларни текислаш ва кўкаламзорлаштириш;

е) силжувчи массани сунъий равишда мустаҳкамлаш (грунтни куйдириш ва ҳ.к. усуллар ёрдамида);

ж) силжувчи грунт массасини ушлаб турувчи тиргак деворлар қуллаш.

Сел оқими

Сел оқими кучли ёмғирдан сўнг ёки сув омборларининг бузилиши натижасида катта миқдордаги сув массасининг йўлда учраган барча нарсалар билан аралашган ҳолда босиб келишига айтилади.

Сел оқимига қарши курашиш вазифаларига қуйидагилар киради:

а) сел оқими ҳаракатини ўз бассейнида ташкил этиш ва бошқариш ёрдамида унинг ҳажмини камайтириш ёки чеклаш;

б) сел оқими пайдо бўлиши жараёнида сунъий туғрилагич иншоотлар ёрдамида ирмоқларни турли йўналишларга буриб юбориш билан унинг тўпланишига йўл қуймаслик;

г) сел оқими кутиладиган йўлларни оқимнинг вайронгарчилик кучини камайтириш максадида тошлардан тозалаш;

д) махсус иншоотлар ёрдамида шаҳар ҳудудини, темир йўлларни, автомобил йулларини сел оқимидан ҳимоялаш.

Сунъий иншоотлар сел оқимини йўналтирувчи, утказувчи ва ушлаб қолувчи турларга бўлинади.

Сел оқимининг ҳалокатли натижаларини Шоҳимардон фожеаси мисолида яққол тасаввур этиш мумкин.

Карст

Карст ёки карст жараёни тоғ жинсларининг сизот сувлари таъсирида эриши, шурланиш даражасининг ортиши ёки механик ювилишидир. Бунинг натижасида ер қатламида буш жойлар, ғорлар, вертикал қудуқ ёки воронка шаклида очиқ жойлар пайдо бўлиб, ер сиртининг чўкишига ва ўпирилишларга олиб келади.

Карст тез эрувчи жинслар- оҳактош, доломит, бур, гипс, бундан ташқари баъзи ғоваксимон жинслар, яъни лёссимон грунтлар мавжуд жойларда шаклланади.

Карстли вертикал қудуқларнинг чуқурлиги 2м гача ва ундан ортиқ бўлади. 15 метрлик карстли воронкаларнинг диаметри 5-20м ва ундан ҳам ортиқ бўлади.

З.А.Макеев карст жараёнини, унинг пайдо бўлиши тезлиги бўйича бешта категорияга бўлган:

1) жуда ўзгарувчан – 1 кв.км майдонда 1 йилда 5-10 та воронка;

2) барқарор бўлмаган –1 кв.км майдонда 1 йилда 5 тагача воронка;

3) ўртача барқарор - 1 кв.км майдонда 1-20 йилда 1та воронка;

4) барқарор – 20-50 йилда 1та воронка;

5) жуда барқарор – охирга 50 йилда янги ўпирилишлар кўзатилмаган.

Шаҳарсозлик тажрибасида карстли майдонлар қуйидагича баҳоланади:

* қулай шароитли ҳудуд – карстсиз майдонли шаҳар ҳудуди;

* ноқулай шароит – чуқур бўлмаган карст кам учрайдиган ва жараёнлар тухтаган ҳудудлар;

* алоҳидаги ноқулай ҳудудлар – чуқурлиги 10 м дан ошадиган карст жараёнлари жадал бўлган, ер қатламларида буш жойлар мавжуд ҳудудлар.

Шаҳар ҳудудни мухандислик тайёргарлиги ишларида карстга қарши кураш тадбирлари қуйидагилардир:

  • ташқи атмосфера сувларини қочиришни ташкил этиш;

  • сизот сувларини қочириш;

  • ер сиртидаги воронка ва қудуқларни йуқотиш (кўмиш);

  • ер қатламларидаги бушлиқларни эримайдиган жинслар билан тўлдириш;

  • қурилишга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудни режалаш орқали ўпирилишлар ва чуккан жойларни бартарф этиш.

МАЪРУЗА. ЗИЛЗИЛАВИЙ ҲУДУДЛАРДА ҚУРИЛИШ


Зилзила - табиий офат бўлиб, асосан ер қатламининг тектоник ҳаракатлари натижасида юзага келади. Кучли зилзила нафақат биноларнинг бузилишига, шу билан бир вақтнинг ўзида ёнғинлар пайдо бўлишига, сунъий сув иншоотлари бузилиб ҳалокатли тошқинларга, энергетика тизимининг бузилиши, оқибатда турли портлашларга сабаб бўлиши мумкин. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 1925-1950 йиллар мобайнида содир бўлган зилзилалар вақтида ер юзи бўйича 350 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 10 миллиард доллар атрофида моддий зарар кўрилган. Ер шарида ҳар йили 300мингдан ортиқ зилзила юз бериб, уларнинг кўпи кучсиз ёки одам яшамайдиган туманларда бўлади. Баъзан зилзила маркази аҳоли зич яшайдиган шаҳар ва районларда жойлашган бўлади.

Тарихда жуда кўплаб инсонлар ва моддий йуқотишларга сабаб бўлган даҳшатли зилзилалар қайд этилган. 1737-йилда Калькуттада бўлган зилзила 300мингдан ортиқ инсонни ҳаётига зомин бўлган. 1755-йилги зилзилада эса Лиссабон шаҳри тўлиқ вайрон бўлган. 1923-йилда содир бўлган зилзила Токио шаҳрида 300мингдан зиёд бинони вайрон қилиб натижада 100мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Энг даҳшатли зилзилалардан бири 1956-йилда Монголиянинг Россия ва Хитой чегаралари зонасида содир бўлиб, тоғнинг битта чуққиси иккига бўлинган, 18км узунликда кенглиги 800 м бўлган чуқурлик падо бўлган ва 400м баландликка эга тоғ жарга қулаган. Ер сиртида кенглиги 20м бўлган 250 км га чузилган ёриқ ҳосил бўлган.

Сунгги йилларда МДҲ давлатларида (Ашхобод- 1948 й, Тошкент- 1966 й., Газли-1978 й; Спитак - (30 мингдан зиёд инсон ҳалок бўлган) 1988 й.) ва ҳорижда (Ага­дир (Марокко)- 1960 й.; Скопле (Югославии)- 1963 й.; Чили-1971 й ва б.) бир нечта кучли зилзилалар қайд этилган.

Зилзила айни бир жойда камдан-кам, унлаб ва ҳатто юзлаб йиллардан кейин қайтарилади ва ҳар қайси зилзиланинг ўзига хос хусусияти бўлади, шу сабабли иншоотларнинг зилзилабардош қилиб қуришдаги тадбирлар ўз самарасини беради. Содир бўлган зилзилалар оқибатини таҳлил қилиш асосида қарор топган бир қанча қоидаларни эса универсал ва фойдали деб қараш мумкин.

10-12 баллик зилзила содир бўлиши мумкин майдонларда қурилиш қатъиян ман этилади.

Республикамиз ҳудуди сейсмоактив зонада жойлашган бўлиб, шаҳарсозликда бу нарсага алоҳида эътибор берилади. Академик Ғ.Мавлонов номидаги Сейсмология институти ходимлари томонидан республикамиз ҳудуди учун, хусусан Тошкент шаҳри учун алоҳида микросейсмик харита жорий қилинган. Мазкур харитага асосан, республикамизнинг энг сейсмоактив ҳудуди Андижон вилояти, у ерда зилзилавий кўрсаткич 9 ва ундан ортиқ баллни ташкил этади. Тураржой масканларини танлашда, алоҳидаги объектларни лойиҳалашда мазкур харитага асосан биноларнинг зилзилабордошлик кўрсаткичи белгиланиб, уларнинг лойиҳаси ҚМҚ 2.01.03-97 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” асосида амалга оширилади.

Ер қимирлайдиган туманларда аҳоли яшайдиган тураржой бинолари қуришда кўпроқ кўкаламлаштирилган зоналар ва бинолар оралиғида катта бўш майдон, сунъий сув ҳавзалари қолдирилган бўлиши керак. Бундай тадбир асосан ёнғинга қарши тадбир ҳисобланиб, норма бўйича кўча кенглиги ва бинолар оралиғидан 15-20% каттароқ қилиб олинади. Бу нарса “Сариқ чизиқ” (вайрон бўлиши мумкин бўлган зона чегараси) деб аталувчи термин билан изоҳланади.

Бундан ташқари баъзи энергетик тизимлар (электр ва сув тармоғи) тизим ишончлилигини ошириш мақсадида шаҳар бош режасида халқасимон равишда лойиҳаланади (категориялаштирилган объектлар учун эса резерв тармоқ кўзда тутилади).

Шаҳарсозликдаги бошқа ноқулай ҳудудлар

Юқорида кўриб утилган ҳудудлардан ташқари шундай ҳудудлар мавжудки, бу ҳудудлар бош режада алоҳида кўрсатилади. Бундай ноқулай ҳудудларга қуйидагилар киради:

  • радиактивлик даражаси ортган ёки радиоактив хавфли зоналар;

  • ҳалокатли сув босиши мумкин бўлган зоналар;

  • кўчкили ҳудудлар;

  • эпидемиологик ва эпизоотологик табиий учоқлар ва ҳ.к.

Шаҳарнинг бош режасини тузишда унинг шундай бўлими бўладики, бу бўлимда аҳолини турли табиий ва техноген факторлардан муҳофаза қилишда ҳудудни мухандислик-техник тадбирлари ишлаб чиқилади. Шаҳар бош режасида, радиоактив, саноат чиқиндиларни зарарсизлантириш ва утилизацияга чиқариш учун ҳудудлар ажратилади. Шаҳардан чиқадиган чиқиндилар учун алоҳидаги майдонлар (шаҳар ҳудудидан ташқарида), тозалаш иншооотлари учун майдонлар белгиланади. Юқорида санаб утилган факторларнинг барчаси бизнинг республикамиз ҳудудлари учун таалуқлидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда Орол денгизи билан боғлиқ глобал экологик муаммолар шаҳарсозликда янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Тупроқда туз концентрациясининг кескин ортиб кетиши нафақат қишлоқ хўжалиги муаммоси, балким оролбўйи мамлакатларидаги экологик вазиятни бирмунча издан чиқарган шаҳарсозликнинг глобал муаммосига айланмоқда.

Республикамизга хос бўлган яна битта фактор- сизот сувлпри сатҳининг ортиб кетиши билан боғлиқдир. Сизот сувларининг сатҳининг ортиши қишлоқ ҳўжалигида келтирадиган зарари билан бир қаторда шаҳарсозликда катта муаммоларни келтириб чиқаради. Бу нарса янги қурилаётган объектларда қушимча ноқулайликлар келтириб чиқарса, мавжуд объектларда эса конструкциянинг ер остки қисмини меъёрий хизмат даврини камайишига олиб келиб, қушимча чора-тадбирлар қуллашни тақозо этади. Сўнгги йилларда бутун дунёда, айниқса ривожланган мамлакатларда ер ости урбанизациясининг жадал суръатлар билан ривожланаётган бир пайтда бу масала ҳам долзарбдир.


МАЪРУЗА. ШАХАР ҲУДУДИНИ СУҒОРИШ


Йилига 250 мм дан кам ёгин ёгадиган жойлардаги ерлар сунъий равишда сугорилади.

Шаҳар суғориш тизими қадим даврлардан Миср, Хитой ва Марказий Осиёда ҳудудуларида қулланиб келинган. Ҳозирги кунга келиб Европанинг Испания, Франция, Италия ва Россия Федерациясининг қуйи Поволжья, Украинанинг бир қисми, шу каби қатор давлатларда суғориш тизими қулланилмоқда.

Шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатадиган ариқлар тизими шаҳарнинг бош режаси асосида тузилган бўлиши шарт. Бунда ариқларга қуйиладиган асосий талаб уларнинг табиий оқимини таъминлашдан иборатдир. Шаҳар суғориш тармоқларининг таъснифи қуйидагичадир:

Шаҳар суғориш тизимининг таснифи

2.1-жадвал

Суғориш тизимининг тоифаси

Фаолият кўрсатиши

Умумий хусусиятлари

Асосий ҳисоблаш кўрсаткичлари

1

2

3

4

Шаҳар ташқарисидаги каналлар

Йирик шаҳарлар ва йириклашган туманлар ўртасида сув таъминотини таъминлашга хизмат кўрсатиш

Дарё, кўллар, булоқлар, сунъий сув ҳавзалари ва ҳ.к.


Шаҳар ҳудудидан утадиган асосий каналлар

Шаҳар ҳудудига керак бўладиган миқдордаги асосий сув ҳажмини сув манбаларидан олиб, шаҳар ҳудудини сув билан таъминлаш

Шаҳар ҳудудидаги сувга бўлган асосий истеъмолчилар. Яшилзор ҳудудлар, истироҳат боғлари ва бошқа истеъмолчиларга сувни узатиш мақсадида фаолият кўрсатиб, уларнинг жойлашиши умум шаҳар ва туман миқёсига эга бўлган шаҳарнинг асосий кўчалари бўйлаб рельефнинг хусусиятига қараб жойлашади

Q - шаҳар ҳудуди хисоби бўйича талаб қилинадиган сув миқдори;

W, i, n, Q1- ариқ қурилмаси учун қўллани-ладиган коэффициент-лар ва миқдорлар;

Тарқатувчи кўча суғориш тармоғи

Шаҳар ҳудудига керакли миқдордаги сувни кўча суғориш тармоғи сифатида сувни шаҳарнинг асосий каналидан олиб узатади

Ҳудудий кўча суғориш тармоғи

Тармоқ шаҳар ҳудудининг умумий суғоришига хизмат қилади

Суғориш ва ҳудуддаги сувларни қочириш ариқлари.

Шаҳар ҳудудидаги турар жойларни, истироҳат боғларни, ҳиёбонларни ва бошқа туркумдаги яшилзор майдонларни суғоришга хизмат қилади

Махаллий ва турар жой кўчалари бўйлаб жойлашган ва ушбу кўчалар буйлаб экилган кўкаламзор ва дарахтзорлар илдизини керагича миқдорда намлашга хизмат қилади

Q, W, i, n - суғориладиган худуд майдонини белгиловчи кўрсаткичлар

Сув қочириш тармоқлари

Шаҳар ҳудуди юзасида пайдо бўладиган қор ёмғир сувларини шаҳар ташқарисига олиб чиқади. Шу сабабдан ҳам ушбу тармоқлар бутун шаҳар ҳудуди буйлаб жойлашади.

Шаҳар худуди рельефининг нишаблигига қараб лойихаланади хамда турли тоифадаги шахар кўчалари буйлаб жойлашади

Qсб, Q1, W, i, n - суғориладиган худуд майдонини белгиловчи кўрсаткичлар

Шартли белгилар:

Q0 - суғориш учун керак бўлган сув миқдори, л/с;

Qсб - қочириладиган сувлар миқдори, л/с;

W - ариқ кўндаланг кесимининг сув оқиб ўтадиган юзаси;

i - ариқнинг бўйлама қиялиги;

n - ариқ тубининг ва деворининг кенглик коэффциенти;

Q1 - ариқнинг сув ўтказиш имконияти.


Шахар худудида кукаламзор жойлар- истирохат боглари, боглар, хиёбон в ах.к.жойлар сунъий равишда сугорилади.

Маълумки, дарахт ва кукаламзорлар хаво ва тупрокда намликнинг маълум бир аник даражасида ривожланади. Сугориш тартиби жойнинг иклим тавсилотларига, тупрок хусусиятига, усимликларнинг насли ва турига боглик булади.









1-расм. Шахар худуди бўйлаб ариқ тизимининг умумий жойлашиш тартиби.

1 - асосий канал; 2 - тарқатувчи кўча суғориш тармоғи; 3 - худудий кўча суғориш тармоғи; 4 - сув қочириш тармоғи; 5 - суғориш ариқлари; 6 - пайоноб ариғи.

МАЪРУЗА ШАҲАР ҲУДУДИНИ СИЗОТ СУВЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ


Ер ости сизот сувлари

Ер ости сизот сувлари сатҳининг кўтарилишига қор – ёмғир, дарё ва сунъий барпо этилган тўғон ва сув ҳавзалари сабаб бўлади. Айрим ҳолларда уларнинг ер юзига чиқиб туриш ҳоллари ҳам кузатилади.

Сизот сувлар сатҳининг ер юзасига яқин бўлиши, шаҳарни барпо этишда кўплаб қийинчиликларни туғдиради. Шунингдек, улар шаҳар ҳудудининг санитария ҳолатини ҳам ёмонлаштиради. Сув сатҳининг кўтарилиши ўз навбатида ботқоқликларни ҳосил қилади. Замин таркибида намлик даражасининг ошиб бориши унинг барқарорлик қобилиятини сусайтириб, бино ва иншоотларни қуришдан олдин муҳандислик тадбирларини олиб боришни талаб қилади. Сизот сувлар тупроқ эррозиясини ҳосил бўлишига ва ўз навбатида жарликлар ҳосил бўлишига ҳамда кўчкилар ҳаракатини тезлаштиришига сабаб бўлади.

Сизот сувлар сатҳини пасайтириш мақсадида қуйидаги муҳандислик тадбирларини амалга ошириш тавсия этилади:

- ҳудудда сизот сувлар манбаини чеклаш ва қуритиш, иморат ва иншоотларни сизот сувлар таъсиридан сақлаш чораларини кўриш;

- шаҳар ҳудудини умумий вертикал режалаштириш;

- оқава ва ёмғир сувларини тартибга солиш;

- дренажлар қўллаш.

Ер ости сизот сувлари сатҳини ҳисобга олган ҳолда бино ва иншоотлар пойдеворини лойиҳалашда қуйидагилар тавсия этилади (1-расм):

1-расм. Ер ости сув сатҳини пасайтиришнинг меъёрини аниқлаш шакли. а) бино остида; б) – кўча остида.


- биноларнинг ертўла пол белгисидан сизот сув сатҳигача 0,5-1 м бўлиши;

- ертўласиз иншоот пойдеворининг қуйи сатҳи сизот сув сатҳидан 0,5 м баландда жойлашиши;

- кўкаламзорлаштирилган майдонлар учун сизот сув сатҳи 1-2 м бўлиши (у кўкаламзорлаштиришда қўлланиладиган дарахт ва бутазорларнинг турларига боғлиқ).

Ер ости сув сатҳини пасайтириш:

  • турар-жой ва қурилиш майдонларида – 2 м;

- ер тўлали бино ва иншоотлар учун - 3 м;

  • ҳиёбон, чорбоғ, ўйингоҳ ва кўкаламзорлар учун - 1 м.


Сизот сувларнинг пайдо бўлиши. Ер ости сизот сувларининг инсон ҳаёт фаолиятида тутган ўрни бениҳоя ижобий бўлиши билан бир қаторда салбий таъсирлари ҳам мавжудлигига тарихий манбалар гувоҳлик беради. Бу борада ном қолдирган тарихий алломалар қаторида Марк, Витувий, Полий (э. а. 1 аср) сизот сувлар атмосфера сувларининг ер бағрига сингиши натижасида ҳосил бўлиши тўғрисида тўғри маълумотлар бериб, кейинчалик бу фикрлар кўпчилик олимлар томонидан ривожлантирилди ва тўлдирилди. Ҳозирги вақтга келиб, бундай фикрлар инфильтрация назариясига асос бўлди.

Ушбу назарияга асосан атмосфера сувлари ер қатламига сингиб кириши натижасида ер ости сувлар манбаини яратади. Улар қуйидагилардир:

- атмосфера сувларининг ерга сингиб кириш (инфильтрация) тезлиги бир хил бўлмай, заминнинг гидрогеологик шароитига, ёғингарчиликнинг миқдорига, турига ва ер устки қатламларининг литологик тузилишига боғлиқ бўлади. Атмосфера ёғингарчиликлари қанча кўп бўлса, у гравитацион сув шаклида тупроқда тўхталиб, нишаблик бўйича секин оқа бошлайди ва чуқурлик сари интилади. Шу тариқа ер ости сув заҳирасини тўлдриб боради.

- табиий ва сунъий ҳавзалар, каналлар ва дарё сувлари, бевосита сизиб (фильтрация), сизот сувлар миқдорини оширади (2 - расм).

2 –расм. Ер ости суви шаклланишининг кўриниши.

1 – аэрация оралиғи; 2 – юқори миқдорда сув шимилиш оралиғи; 3 – сув ўтказмайдиган қатлам; 4 – сувни тўсувчи бўлак.


Сизот сувлар сатҳини пасайтириш ва уларнинг пайдо бўлиш манбалари гуруҳларга мансублигини аниқлаш катта аҳамият касб этади.

Юқори сатҳли ер ости сизот сувлари – қор-ёмғир сувларининг ерга сингиши жараёнида сув тўскич қатламларида сизот сувларининг тутилиб қолиши ҳодисасидир. Унинг сатҳ барқарорлиги, қор эриши ва ёмғир ёғиш жадаллигига боғлиқ бўлади.

Ер ости сизот сувларининг пайдо бўлиши эса жойларда ободонлаштириш ва оқова сувлар оқишини тўғри ташкиллаштиришга боғлиқ (3 - расм) бўлади.

3 – расм. Грунт таркибидаги сувларнинг ҳаракатланиш шакли.

1 – ер сатҳи; 2 – сув шимилган грунтлар; 3- ер ости сув сатҳи; 4 –сув ўтказмайдиган қатлам.


Халқоб ҳавзалар – атмосфера сувлари рельефнинг қуйи сатҳида йиғилиб, ерга сингишидан пайдо бўлади. Ушбу шароитда замин қатламида сув тўскич учрамайди, улар заминда капилляр тортилишлар натижасида сақланиб қолади. Вақт ўтиши билан маълум қисми буғланиб, қолган қисми сувли қатламларга сингиб кетади (4-расм).


4-расм. Шаҳар ҳудуди атрофидаги сув ҳавзаси таъсирида грунтнинг намланиши.

1 – таянч сатҳигача бўлган сув сатҳи; 2 – худди шундай таянч сатҳидан юқориги сув сатҳи; 3 - сув ўтказмайдиган қатлам.


Сизот сувлар – атмосфера, дарё ва кўл сувларининг ерга сингиши (инфильтрация) натижасида ҳосил бўлади ва ерости сизот сувлари оқимига айланади. Улар сув тўсгич қатламлар устида жойлашиб, ғоят йирик ҳудудларгача майдонларда тарқалади.

Сизот сувларининг сатҳи йил фасли ва ёғингарчилик миқдорига қараб ўзгариб туради.

Замин қатламидаги сизот сувлар – булар босимсиз сизот сувлар туркумига мансаб бўлиб, иккита сув тўсгич замин қатлами орасида жойлашади (2 - расм). Улар шаҳарсозликдаги бунёдкорликка нисбатан кам хавф туғдиради.

Сизот сувларининг ҳаракати бир талай табиий омилларга боғлиқ бўлади. Улар қуйидагилардан иборат: ёғингарчилик, заминнинг фильтрация коэффиценти, атмосфера сувларининг ер сатҳида бўладиган инфильтрацияси, буғланиш, заминнинг тузилиш таркиби, дарё ва кўл сувлари билан гидравлик алоқаларга боғлиқдир.

Сизот сувлари сатҳи харитада гидроизогипслар билан кўрсатилади ва улар бир хил баландликлардаги сув сатҳларини белгилаб беради. Бундан ташқари сизот сувларни ўрганишда изобар чизиқларидан ҳам фойдаланилади. Улар бир хил чуқурликдаги сизот сув сатҳини белгилайди (5.1- расм).

Сув ўтказувчанлик қобилияти замин ва тоғ жинсларининг асосий хусусиятларини белгилайди. Унинг миқдорини аниқлаш учун фильтрация коэффициенти тушунчаси киритилади ва м/сут. да ўлчанади.

Тоғ жинсларининг фильтрация коэффициенти 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Тоғ жинсларининг фильтрация коэффициенти

Тоғ жинсларининг тури

Фильтрация коэффициенти, м/сут.

Лой

0,005 ва кичик

Қумоқ

0,005 – 0,3

Қумлоқ

0,3 – 0,8

Қум – чанг

0,8 – 2,0

IV – майда заррали

2,0 – 8,0

II – ўрта заррали

8,0 – 25,0

Йирик заррали

25,0 – 50,0

Тошлоқ

50 – 75

Тош – қум

75 – 100

Тоза тош

100 – 200

Шағал

200 ва юқори

Атмосфера сувларининг заминга шимилиш жадаллиги, яъни инфильтрация коэффициенти сув қатламининг вақтга нисбатида ифодаланади ва мм/сут ёки м/сут да ўлчанади.

Инфильтрация коэффициенти:

- рельефи мураккаб бўлмаган шаҳарлар учун – 0,001-0,001 м/сут;

- рельеф унча мураккаб обод бўлмаган шаҳарлар учун – 0,00129 м/сут

ёки тупроқ шароитига қараб:

- қумоқ ва қумлоқ тупроқлар учун - 0,001 – 0,002 м/сут, қумлар учун эса – 0,002-0,005 м/сут.

Сизот сувларининг ижобий хусусиятлари ва ичимлик сув сифатида ишлатилиши, унинг маъданларга бойлиги, физик, кимёвий ҳамда бактереологик хусусиятлари ўрганилгандан кейингина амалга оширилади.

Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарлари заминининг ер ости сизот сувлари тўғрисидаги маълумот 2- жадвалда келтирилган.

2- жадвал

Фарғона

0,5 – 2 м

Марғилон

5-10 м

Қўқон

0,5-1 то 2-2,4

Наманган

1,0-1,5 м

Гулистон

0,5-1 то 3 м

Янгиер

1,0-2,0 м

Жиззах

2,0-5,0 м

Андижон

0,8-1,0 м

Каттақўрғон

0,2-2,0 м

Самарқанд

3,0-4,0 ва 7,0-10,0 м

Оқтош

8,5-10 м

Бухоро

2-4 м

Жума

3,5-5,0 м

Ғиждувон

1,2-4,5 м

Булунғур

0,5 м

Қарши

1,0-8,0 м

Шаҳрихон

0,4-2,0 м

Асака

2-3 м






ДРЕНАЖ ТУРЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ

Дренаж- сизот сувларини сунъий пасайтириш учун мўлжалланган қурилмалар тизимидан иборат бўлиб, у ўзоқ вақт узлуксиз ишлашга мўлжалланади.

Дренаж тизими алоҳидаги канал ёки дренаж тизимидан иборат бўлиб, қуритувчи тармоқ (қувур) лардан, йиғилган сувни олиб кетувчи тармоқлардан, махсус назорат қудуқларидан, насос станциялари ва ҳ.к. лардан ташкил топади.


1-расм. Шаҳар квартали ҳудудидаги дренаж


Конструктив хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда дренаж тизими горизонтал, вертикал ва комбинациялашган, ёки махсус тур ва конструкцияларга бўлинади. Амалиётда конструктив хусусиятларига кўра қуйидаги дренаж тизимлари қўлланилади:

* очиқ дренаж;

* сизувчи материаллардан иборат ёпиқ дренаж;

* ёпиқ қувурли дренаж;

* галереяли дренаж;

* вертикал дренаж;

* маҳаллий дренаж.


Очик дренаж – очиқ ариқ ёки траншея кўринишидаги оддий иншоот. Унинг чуқурлиги грунт хусусиятидан ва ишлатилиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Катта бўлмаган чуқурликда ариқ деворлари табиий нишабликда, чуқур ҳолатларда эса ён деворлар ёғоч рамалар ёрдамида мустаҳкамланади (2-расм).

Очиқ дренажлардан шаҳар шароитида фойдаланилмайди.

Очиқ дренажлар вақтинчалик иншоот ҳисобланиб, имконият тўғилиши билан улар ёпиқ дренажларга алмаштирилади.

Оддий турдаги ёпиқ дренаж- вертикал деворли, сиздирувчи материал билан тўлдирилган траншеядан иборат (4- расм).





2-расм. Очиқ дренаж:

1- ёғоч девор; 2 - рама; 3 – бетон ариқ.

3-расм. Ёпиқ қувурли дренаж:

1- қувур; 2 - тош; 3 – шағал; 4- маҳаллий грунт; 5- лойли қатлам.


А)


Б)

4-расм. Оддий турдаги ёпиқ дренаж:

А)- шағалли дренаж; Б) - тош-шағалли дренаж; 1 – маҳаллий грунт; 2 - шағал ёки гравия; 3 -қум; 4 - гравия; 5 - тош; 6 – лойли қатлам; 7 – лойли қават билан ажратилган икки қават маҳаллий грунт.

Шаҳар шароитида кўпроқ қулай бўлган дренаж тури- бу ер ости ёпиқ қувурли дренажидир. Қувурли дренажнинг конструкцияси, сизот сувини ўзида сиздирувчи тўкилма билан кўмилган қувурдан иборат. Қувурли дренаж траншеяси тўлиқ кўмилиб, ернинг устида фақатгина тармоқ бўйлаб унинг қудуқлари кўринади.

Қувур материали сифатида керамика, бетон, асбоцементлар қўлланилади. Кейинги вақтларда эса полимер маҳсулотларидан кўпроқ фойдаланилмоқда.

Қувурлар диаметри 100—-250 мм атрофида бўлади, йиғилган сувларни олиб кетиш учун 400 мм ва ундан ҳам катта бўлиши мумкин.

Траншеянинг шакли ва ўлчамлари дренаж конструкцияси каби тизимнинг вазифасига, сизот сувининг сарфига, ернинг тупроқ шароитига, ишни олиб бориш усулларига ва ҳ.к. га боғлиқ.

Фильтрловчи материал сифатида гравий, щебен, йирик донали қумлар ишлатилади. Тўкилма материали мустаҳкамлик ва совуқбардошлик шартларига жавоб бериши лозим.

Тўкилма- дренаж конструкциясининг асосий элементларидан биридир. У ёрдамида сизот сувлари йиғилади. Тўкилма- дренаж қувури билан траншеяни кўмувчи тўпроқ орасидаги оралиқ қатлам ҳисобланади. У майда зарраларни қувурга утиб кетишидан сақлаб, ўз навбатида ўзининг зарралари ҳам қувур тешикларидан утиб кетмаслиги керак.

Тешикли қувурлардан иборат дренаж тизимининг бир қатор афзалликлари билан бирга унинг қуйидаги камчилиги мавжуд бўлиб, бу тўкилма материалининг танланиши, уни жойлаштириш ва тизим таннархининг юқорлигидир.

Ҳ озирги кунда техник-иқтисодий самарали бўлган қувур-фильтрлар қулланилади. Лекин, ғовакли керамзитбетондан иборат бўлган қувур-фильтрлар агрессив сувлар йўқ жойларда ва грунтнинг музлаш чуқурлигидан пастда қулланилади. Керамзитли шишадан бажарилган қувур-фильтрлар агрессив сувлар таъсирида ҳам қулланилади.

Алоҳидаги ноқулай ҳудудларда, ҳусусан, силжиш мавжуд ҳудудларда юриладиган ёки ярим юриладиган, очиқ траншеяларда ёки ер ости йўлаклари сифатида галереяли дренажлар қулланилади (5асм).


5асм. Галереяли дренаж:

1 - бетон; 2 – деворнинг сув қабул қилгич тешиклари; 3 – қумнинг сиздирувчи қатлами; 4 — галерея ариғи.


Галерея конструкцияси материали сифатида бетон ва темирбетон қулланилади, лекин ёғочли ва тошли галереялардан ҳам фойдаланилади.

Юриш мумкин бўлган галареяли дренажларда, агар улар шаҳар шароитида қурилган бўлса улардан бошқа турдаги мухандислик тармоқларини ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Вертикал дренаж бир қанча вертикал ҳолатдаги қудуқлар тизимини бирлаштирувчи тизимдир. Қудуқлар ўзаро сувларни кетказувчи ва насос қурилмалари билан боғланган қувурлар орқали боғланади. Йиғилган сувларни қочириш насослар орқали амалга оширилиб, сувлар сув ҳавзасига ёки шаҳар сув тармоғининг коллекторига бориб тушади.

Ҳар бир вертикал қудуқ атрофида воронка ҳосил бўлиб, воронкаларнинг диаметри бир бирини тўлдириш лозим.

Ҳар бир депрессион воронка депрессия радиуси ўлчамини тавсифлайди.

Сизот суви сатҳини пасайтириш доимий равишда насос ёрдамида сувни ҳайдаш билан амалга оширилади.

Вертикал дренаж тизимлари сизот сувлари миқдори катта ва ер сиртидан анча чуқур жойлашган ҳолатларда қулланилади. Қувурлар диаметри 150-300 мм атрофида бўлади.

Кўп ҳолларда вертикал дренаж дарёдан сизувчи сувларни пасайтириш учун қирғоқ дренажи сифатида, ҳамда чуқур жойлашган ер ости иншоотлари (гаражлар, тонеллар)ни сизот сувларидан маҳаллий миқёсда ҳимоя қилиш ва ҳ.к. мақсадларида қулланилади.

Маҳаллий дренаж. Бу турдаги дренажлар алоҳидаги бино ёки иншоотларни сизот сувларидан ҳимоя қилиш учун қулланилади. Шаҳар ҳудудини мухандислик тайёргарлиги ишларида, каттароқ жойларда сизот сувларини пасайтиришда бу турдаги дренажлар муҳим рол уйнамайди. Лекин объектларни қуришда қурилиш ишларига боғлиқ бўлиб, алоҳидаги объектлар миқёсида улар қулланилади.

6асм. Бинони сизот сувидан ҳимояловчи маҳаллий дренаж.

1-дренаж қувури; 2-шағал; 3-утказувчи канал; 4-қум; 5-пойдевор.

Маҳаллий дренажлар ўзига хос қурилма бўлиб, уларнинг вазифаси иншоотга ёндош грунтдан сувни олиб, иншоотларни сизот сувидан ҳимоялайди. Маҳаллий дренажлар майдонли ва тасмасимон турларга бўлинади. Тасмасимон маҳаллий дренажга, бир нечта мухандислик тармоқлари биргаликда жойлаштириладиган ер ости йирик коллекторларининг дренажларни мисол қилиб келтириш мумкин (7- расм).

Маҳаллий дренажларга йўл конструкцияси замини остидаги дренажларни ҳам киритиш мумкин. Маҳаллий майдонли дренажлар биноларнинг ертўлаларини қуритиш учун ҳам қулланилади (6-расм). Бунда у деворнинг ташқи томонидан ўрнатилиб, бинонинг пойдеворидан юқори қисмини сизот сувларидан ҳимоя қилади.

Амалиётда дренажларнинг алоҳидаги махсус турлари хам учрайди, масалан, бино ва иншоотлар замини бўлмиш лойли грунтда намликни йиғилиб қолишига қарши қулланиладиган вентиляцияли дренаж. Бундай дренаж қувур ёки галерея сифатида қурилиб, унда узлуксиз ҳаво оқими берилиб турлиади.

Сизот сувларининг оқими қуввати ва ҳисобий сарфидан, ҳамда уларинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда дренажлар қуйидагича бўлиши мумкин:

а) бир чизиқли горизонтал ёки вертикал қувурли тармоқ;

б) иккита параллел бўлган дренаж тизимидан ташкил топган икки чизиқли дренаж тармоқ;

в) параллел бўлган дренаж тармоқлари тизимидан иборат кўринишида.


7-расм. Ер ости тармоқлари учун умумий коллектор заминига ўрнатилган маҳаллий дренаж.

Сизот сувлари сатҳи баланд бўлган ҳудудларга нисбатан вазифаси ва жойлашувига қараб, дренаж тизимлари қуйидагича бўлади:

а) асосий дренаж, шаҳар томонга йўналган сизот сувларидан ҳимоялайди; уларнинг асосий вазифаси шаҳар ҳудудини сизот сувлар таъсиридан сақлашдир (расм);

б) халқасимон (контурли) дренаж, иншоот ёки бинолар гуруҳи атрофии бўйлаб ўтказилади; бу турдаги дренажнинг вазифаси ер ости (ертўла) хоналарини сизот сувлари таъсиридан сақлаш ҳамда ҳудудни қуритишдир (3.8-расм, б);


8асм. Дренаж тизимлари:

а – асосий дренаж; б - халкасимон (контурли) дренаж; в – даврий дренаж; г – қирғоқ дренажи.

в) даврий (майдон) дренажи, катта ўлчамдаги ҳудудларда сизот сувларини пасайтирувчи тизимдир (расм, б);

г) қирғоқ дренажи, шаҳар ҳудудини атрофдаги дарё ёки бошқа турдаги сув ҳавзаларидан сизиб ўтувчи сувлардан ҳимоя қилиш учун қулланилади (8асм,г);

д) махсус дренаж, шаҳарнинг ноқулай ҳудудларида, жарликларда, силжиш ҳавфи мавжуд ва ҳ.к. жойларда алоҳидаги майдонларни қуритишда мухандислик тайёргарлиги тадбири сифатида қулланилади.

Қурилишда сизот сувини пасайтириш максадида вақтинчалик қулланиладиган игнафильтрли қурилмалар, сизот сувини пасайтирувчи қудуқлар, эжекторли игнафильтрлар, вакуумлаш, элек­тр ёрдамида қуритиш ва бошқа қуритувчи қурилмалар ўзларининг вазифалари ва конструктив тузилишлари жиҳатидан доимий дренажлардан фарқланади.






ШАХАРНИНГ ТРАНСПОРТ ИНФРАСТРУКТУРАСИ



КИРИШ


Шахарсозликда транспорт тизими алохида урин тутади. Транспорт тизими шахар ахолисининг актив хаётини таъминлайди ва унинг самардорлигин оширади. Акс холда транспорт тизимисиз айникса хозирги кунда шахар хаётини тасаввур килиб булмайди. Транспорт ва пиёдалар харакатини лойихалаш ва уни ташкил этиш - шахарнинг меъморий - лойихавий ечимида асосий муаммолардан биридир.

Шахарнинг лойихавий таркибида куча-йул тармогини окилона ечимини топиш бирламчи масаладир.

Куча тармогининг эски шакллари замонавий шахарсозликка мос келмайди: кичик кварталларни чегаралаган кучаларда чоррахаларнинг куплиги, транспорт окимини утказишни камайтиради, кийинлаштиради. Марказий туманларда маъмурий-жамоат ва савдо биноларининг хаддан ташкари куплиги ката микдордаги ахолии ва транспортни у ерга келиши сабаб булиб, уларнинг харакатини ташкил этишни кийинлаштиради.

Шахарда транспорт тизими ер ости ва ер усти транспорт иншоотларидан иборат. Кучалар шахарларнинг дастлабки шакллана бошлаган пайтлардан бошлаб шаклланади.

Шахарда тарнспорт тизимини ташкиллаштириш шахардаги ахоли зичлигига, хар 1000 кишига тугри келадиган автомобиллар сонига, тарихан шахарнинг шаклланишида куча-йул тармогининг кайси схема асосида шаклланганлигига богликдир.

Замонавий шахарсозликда транспорт тизимини макбул ечимини яратиш шахарни шакллантиришда асосий рол уйнайди.

Транспорт тизими куйидагилардан иборатдир:

- куча-йул тармоги (КЙТ);

- жамоат пассажир транспорти тармоги;

- ташки ва шахар олди транспорти;

- транспорт инфраструктураси (транспорт учун хизмат килувчи барча хизмат объектлари).



6-МАЪРУЗА . КУЧА ВА ЙУЛЛАР


Куча – бу ахоли тураржойининг бир кисми булиб, шахардаги барча харакатни утказишга, окава сувларни окизишни ташкил этиш, ер ости тармокларни утказиш, кукаламзорлаштириш ва ер усти курилмаларини урнатишга мулжалланади.

Бундан ташкари, кучалар – бу шахардаги бино ва иншоотлар ансамблига эстетик, экологик рух багишловчи очик фазовий мухитдир. Кучаларнинг чегаралари эни буйича бош режада белгиланувчи «Кизил чизик» лар билан белгиланади.

Кизил чизиклар карама-карши жойлашган микрорайонларни, саноат районларини, богларни, хиёбонларни, спорт мажмуаларини, тураржойлар ва бошка иншоотларни куча худудидан ажратиб туради.

Кизил чизик чегарасидан куча тарафга утувчи бино ва иншоотлар ёки уларнинг бирор кисмини куриш катъиян таъкикланади



9-расм. Кўча элементлари:

1-қатнов қисми; 2-ажратувчи полоса; 3-ажратувчи яшил полоса; 4-ариқ; 5-пиёдалар йўлкаси; 6- ташқи ёритиш чироқлари.

Кучанинг катнов кисми бир ёки бир нечта лентадан иборат булади. Лентанинг кенглиги куча категориясидан келиб чиккан холда 3÷3,75 м ни ташкил этади.


Куча ва йуллар тоифалари

Барча турдаги шахар транспортининг жадаллиги ва тезлингининг ортиши билан шахарларда транспорт тармоги учун янгича талаблар куяди. Катта булмаган кварталлардан иборат шахарларимизда деярли бир хил шаклда утказилган куча-йул тармоклари бугунги кун транспорт талабларига жавоб бера олмайди.

Куча ва йул тармокларини тоифалаштириш транспорт окимини жадал равишда утказиш имконини берувчи шароит яратишга имкон беради.

1. Тезкор йуллар.

Шахар йулларининг кучалардан асосий фарки, улар асосан очик, курилиш иншоотлари мавжуд булмаган жойлардан утказилади. Курилиш мавжуд жойларда эса йуллар ён атрофдан ажратилади ва улар катта тезликда харакатланадиган транспортларни утказиш учун, транзит харакат учун хизмат килади. Тезюрар йуллар шахар транспортининг артерияси хисобланиб, шахар транспортини ташки кирувчи ва чикувчи транспорт билан, шахарнинг халкасимон йуллари билан боглайди.

Енгил автомобиллар учун тезкор йулларда хисобий тезлик 120 км/с ни ташкил этади.

Махаллий тураржойлардан тугридан- тугри тезкор йулларга кириш мукин эмас. Бунинг учун махсус пандуслардан фойдаланилади. Тураржой, тезкор йуллардан махсус кукаламзор ёрдамида камида 50 м масофада химояланади.

Тезкор йулларда харакат узлуксизлигини таъминлаш учун шахар ва махаллий ахамиятдаги кучалар билан кесишмалар турли сатхларда амалга оширилади. Турли сатхлардаги кесишмалар хам уз навбатида камида хар 800-1000 м ораликда булиши лозим. Тезкор йулларда пиёдалар кесишмаси факатгина турли сатхларда амалга оширилади.

Тезкор йулларда транспорт харакатининг тезлтиги уртача 2 мартага ортади, битта харакат полосасининг утказиш кобилияти 2,5-3 мартагача ортиб, уз навбатида бахтсиз ходисалар сони кескин камаяди.

Тезкор йулларда эгрилик радиуси 3000-5000 м булиб, 600 м дан кам булмаслиги керак.

Энг катта буйлама киялик 4% ни ташкил этиши лозим.

Ривожланган мамлакатларда тезкор шахар йуллари асосан эстакада сифатида кутарилган, харакати тулик химояланган махсус иншоотларида амалга оширилади.


2. Умумшахар ахамиятидаги магистрал кучалар.

Шахарларда асосий харакат тизимини ташкил килади. Бундай кучалар энг киска масофалар оркали умумшахар микёсидаги объектларни: тураржой туманларини саноат зоналари билан ва бошка хизмат жойлари, дам олиш масканлари, умумшахар марказлари билан узаро боглайди.

Умумшахар ахамиятидаги магистрал кучалар асосий тураржой районларини шахар маркази оркали ташки транспорт (темирйул, автовокзаллар ва аэропорт) билан ва тезкор йуллар билан боглайди.

Умумшахар ахамиятидаги магистрал кучаларда катнов кисмининг укларига нисбатан эгрилик радиуси 400 м булиб, энг катта буйлама киялик 5% ни ташкил этади. Тогли ва кийин шароитли жойларда, реконструкция килинаётган шахарларда буйлама киялик 6% гача булиши мумкин.

Умумшахар ахамиятидаги магистрал кучаларда хисобий тезлик 80-100 км/с ни ташкил этади.

Харакати бошкариладиган умумшахар микёсидаги магистрал кучаларда чоррахалар орасидаги масофа камида 500 м булиши лозим. Умумшахар ахамиятидаги магистрал кучаларга туман микёсидаги ёки махаллий кучаларнинг кушлган жойлари орасидаги масофалар хам камида 300-500 м ни ташкил этади.


3. Туман ахамиятидаги магистрал кучалар.

Шахарнинг иккита ёки ундан ортик тураржой туманларини, саноат зоналари гурухиларини ёки алохидаги корхонани бир нечта тураржой туманлари билан ёки махаллий дам олиш зоналари билан боглайди.

Туман ахамиятидаги магистрал кучалар соатига 300дан 1500 гача автомобилларни утказиш кобилияти билан характерланади.

Туман ахамиятидаги магистрал кучалар яна тураржой туманларини шахар ахамиятидги магистраллар билан ёки бевосита саноат туманлари билан боглаш учун лойихаланади.

Туман ахамиятидаги магистрал кучаларда катнов кисмининг укларига нисбатан эгрилик радиуси 250 м булиб, энг катта буйлама киялик 6% ни ташкил этади. Туман ахамиятидаги магистрал кучаларда хисобий тезлик 80 км/с ни ташкил этади.


4. Юк транспорти харакати учун йуллар.

Юк транспорти харакати учун йуллар, саноат ва курилиш юкларини ташишга мулжалланган булиб, тураржой зоналаридан ташкарида утказилади. Бошка турдаги куча-ва йуллар билан бита сатхда кесишиб, асосан, саноат зоналарида, коммунал-омборхона худудларидан утказилади.


5. Тураржой кучалари.

Микрорайон ва тураржой дахаларининг шахар магистраллари билан боглашда транспорт ва пиёдалар учун хизмат килади.

Тураржой кучаларида харакат хажми 100-200 авто/соатга тенг. Одатда бундай кучаларда жамоат транспорти харакати йулга куйилмайди.

Тураржой кучаларида катнов кисмининг укларига нисбатан эгрилик радиуси 125 м булиб, энг катта буйлама киялик 8% (тогли худудларда 10%) ни ташкил этади. Бундай кучаларда хисобий тезлик 60 км/с ни ташкил этади.

Тураржой кучаларига алохидаги ёки тураржой бинолари гурухига олиб борувчи ички йулаклар бевосита кушилади.

6. Ички йулаклар.

Ички йулаклар микрорайонлар ичида лойихаланиб, алохидаги ёки бинолар гурухига хизмат килади. Одатда улар туман микёсидаги магистрал кучага ёки тураржой кучаларига бориб уланади. Саноат туманларида улар оркали алохидаги объектларга борилади.

Ички йулакларда катнов кисмининг укларига нисбатан эгрилик радиуси 30 м булиб, энг катта буйлама киялик 8% (тогли худудларда 10%) ни ташкил этади. Бундай кучаларда хисобий тезлик 30 км/с дан ошмаслиги лозим.


7. Пиёдалар йуллари.

Пиёдалар йуллари микрорайонларда, тураржой туманларида, жамоат ва савдо марказларида, истирохат богларида, урмон типидаги истирохат богларида, дам олиш масканларида, кургазмаларда, спорт мажмуаларида ва бошка пиёдалар тупланадиган жойларда лойихаланди.

Сунгги йилларда, шахарсозликда пиёдалар йуллари транспорт харакатидан имкони борича химояланмокда.

Пиёдалар йулларини, пиёдалар йулкалари (тротуарлар) каби катнов кисми буйлаб эмас, балки эркин равишда, маданий-маишиий марказларга, жамоат транспорти бектларига, махсус аллеяларга, пиёдалар учун ажратилган кучаларга чикадиган килиб лойихалаш таклиф этилади.

Пиёдалар йуллари ва йулаклари учун максимал буйлама нишаблик 8% ни ташкил этади.

Шахарнинг бош режасини куришда, турли тоифадаги куча ва йуллар узаро бита погона кетма-кетликда богланиш тамоилига амал килинади, яъни ички йулаклар тураржой ёки туман ахамиятидаги магистрал кучаларга, улар уз навбатида шахар ахамиятидаги магистрал кучаларга, улар эса тезкор ёки ташки йулларга уланиши лозим.

Юкорида келтирилган, тоифалаштирилган куча ва йуллардан ташкари, шахарсозликда махсус кучалар (масалан, асосий ва савдо кучалари, киргок олди кучалари, истирохат богларидаги йуллар) хам лойихаланади.

Асосий кучалар- умумшахар марказидаги асосий жамоат марказларига, савдо ва томоша муассасаларига, байрам кунларида ахолини сайрга чикиши учун ажратилган жойлар учун лойихаланиб, унда рельсли ва юк транспорти харакати лойихаланмайди. Бундай кучалар маъмурий, жамоат бинолари билан, йирик савдо ва томоша муассасалари билан, кургазма павильонлари, театрлар, турли клублар ва музей объектлари билан чегараланади.

Ахоли куп йигиладиган катта бинолар атрофида, шахар йуловчи транспортлари учун бекатлар кулай жойлаштирилиши лозим. Асосий кучалар атрофида кириб-чикиш атрофдаги магистралларга халакит бермайдиган вазиятда енгил автомобиллар учун тухтаб туриш майдонлари ажратилиши лозим.

Савдо кучалари- катта микдордаги пиёдалар окимини савдо муассасаларига келиб-кетиши учун мулжалланади. Савдо дуконлари учун транспорт хизмати пиёдалар харакатига халакит бермайдиган, бошка томондан ташкиллаштирилади. Купинча савдо кучалари алохида ажратилмасдан, асосий кучалар таркибига киритилади. Шунинг учун шахарнинг маъмурий-жамоат марказларида савдо кучалари алохида ажратилмайди ва бу билан у ерда транспорт харакатини ташкиллаштириш масаласи осонлашади.

Бизнинг шахарларда бундай кучалар асосан, бозорлар ва катта савдо марказлари атрофларида лойихаланади.

Киргок олди кучалари- дарё, денгиз, кул ва бошка сув хавфзалари буйлаб лойихаланади. Бундай кучалар, сув хавфзаларини уларга туташ худудлардан ажратиб, сохил буйлаб утказилади. Киргок олди кучаларини лойихалашда ахолини сув фазосидан имкони борича купрок манфаатдор булиши учун кучани сув хавфзасига якинрок олиш кузда тутилади. Шунинг учун киргок буйлаб сайр килиш учун аллея сифатида яшил полосалар ташкил этилиб, уларнинг чегараси буйлаб катнов кисми хам йулга куйилади.

Истирохат боги йуллари- урмон истирохат богларини, шахар истирохат богларини, дам олиш масканларини транспорт харакати билан бирлаштириш учун мулжалланади. Бундай йуллар курилмаган жойлардан, табиат манзараси буйлаб утказилади ва дам олиш масканларини, санатория, пансионат, мехмонхоналарни узаро боглаш учун хизмат килиб, улар учун махсус автомобилларга тухтаб туриш жойлари ажратилади. Истирохат боглари йуллари йуловчи ташиш транспортлари ва енгил автомобиллар учун, бундан ташкари махсус йулакларга эга велосипедлар харакати учун хизмат килади.

Пиёдалар харакати алохидаги йуналиш буйлаб ёки аллеялар буйича истирохат йулларига ёнма-ён лойихаланади.


Куча ва йулларнинг типик кундаланг профиллари.

Куча ва йулларнинг умумий кенглиги - курилиш чизиги орлигидаги масофага, мавжуд бино ва иншоотларнинг баландлигига, кукаламзорлаштириш хусусиятига, пиёдалар йулакларининг кенглигига, ер ости иншоотларини жойлаштириш учун ажратилган техник полосалар кенглигига ва бошка омилларга боглик.

Куча катнов кисмининг ва пиёда йулакларининг кенглиги, мазкур жойда истикболда кутиладиган харакат таркиби ва хажмидан келиб чиккан холда, энг катта тикилинч холатлари пайдо булишини хисобга олган холда кабул килинади. Катнов кисми кенглигини тугри кабул килиш янги шахарларни куришда, эски магистралларни реконструкция килишда жуда катта техник-иктисодий ахамиятга эгадир. Кадимдан шаклланиб келаётган шахарларда эса бу муаммони ечиш жуда катта капитал маблагни талаб этади. Катнов кисмларини ва чоррахаларни хаддан ташкари кенг хам килиб юбормасоик керак. Бу нарса аксинча, чоррахаларни пиёдалар ва транспорт воситалари томонидан кесиб утиш масофасини ошириб, натижада чорраханинг утказиш кобилиятини пасайишига хам олиб келиши мумкин.

Куча катнов кисми, транспортнинг бевосита характланиши учун хизмат килувчи ишчи полосадан хамда транспорт тухташи учун ажратилган полосадан ташкил топади. Ишчи полосанинг кенглиги барча турдаги транспорт воситаларининг урантилган тезликда, хавфсиз харакатини таъминлаган холдаги хисобий катнов сонидан келиб чикади.

Транспортлар учун типик габарит кенглик куйидагича булиши мумкин:

- автобус ва троллейбуслар учун-2,7м;

- юк автомобиллари учун- 2,5 м;

- енгил автомобиллари учун- 2,0 м.

Хавфсизлик масофалари карама-карши йуналишдаги, бир йуналишда кувиб утиш учун зарур булган ёнлама масофадир. Масалан, тезлиги 60 км/с килиб белгиланган кучаларда енгил автомобил кузови билан четки тош оралигидаги масофа камида 0,7м, автомобиллар оралиги эса 1,0÷1,2 м булиши лозим.

Куйида турли тоифадаги куча, йул ва ички йулаклар катнов кисмларининг кенглиги келтирилган (1-жадвал)

1-жадвал





Куча-йул тоифалари



Битта полоса кенглиги, м

Иккала йуналишда харакат полосалари сони

Камида

Истикболдаги харакат хажмини хисбга олган холда

1

Тезкор йуллар

3,75

6

8

2

Шахар ахам. магистрал кучалар:

- узулуксиз харакатдаги;

- харакати бошкариладиган.


3,75

3,75


6

4


8

6

3

Туман ахамиятидаги магистрал кучалар

3,75

4

6


Юк транспорти харакати учун йуллар

3,75

2

4

4

Махаллий ахамиятдаги куча ва йуллар:

- тураржой кучалари;

- саноат зоналаридаги йуллар;



3


3,75



2


2



4


4


Поселка кучалари

3,5

2

2


Куча ва магистралларнинг катнов кисми кенглигини аниклаш учун куйидагилар зарур:

- истикболни кузлаган холда транспорт харакатининг умумий харакат хажмини аниклаш;

- майдонлар ва чоррахаларда пиёдалар утиш жойлари, сфетофорлар, тухташ чизикларини куйиш билан транспорт ва пиёдалар харакати схемасини куриш;

- чоррахалар ва перегон (икки чорраха орасидаги масофа)ларнинг утказиш кобилиятини хисоблаш;

- перегонларда зарур булган полосалар сонини аниклаш;

- жамоат транспорт воситалари учун тухташ ва тухтаб туриш жойлари улчамлари ва сонини аниклаш.

Тезкор шахар йулларининг хизмат тротуарлари билан биргаликдаги кенглиги 20-30м ни ташкил килади. Юкорида таъкидланганидек, тураржойларни шовкин ва чангдан химоялаш максадида яна камида 50 м куюк дарахтзор билан хар иккала томондан лойихаланади. Демак, тураржойлардан утадиган тезкор кучаларнинг эни тротуарлар, махаллий йулаклар ва яшил полосаларни урнатган холда 130-180м ни ташкил этади.

10-расм. 1 сатҳли шаҳар тезкор йўлларининг кўндаланг кесими (йўлнинг ярми кўрсатилган).


Агарда тураржойлар бир томонлама булса, тезкор йуллар эгаллайдиган худуднинг кенглиги 80-105 м гача камаяди. Тезкор йуллар бошка тоифадаги кучалар билан кесишганда, тезкор йулларни 3-5 м чукурликда утказилиши максадга мувофикдир. Бунда чукурликнинг деворлари бир вактнинг узида шовкиндан химояловчи экран вазифасини бажаради.

Махаллий кучалардан тезкор йулга кушилиш ёки ундан чикиш учун махсус ёнлама пандуслар курилади. Пандуслар, кияликлар Билан биргаликда чукурликдан утувчи тезкор йулларнинг умумий кенглиги 110-130м ни ташкил килади.

11-расм. Турли сатҳларда лойиҳаланган шаҳар тезкор йўлларининг кўндаланг кесими (йўлнинг ярми кўрсатилган).


Узлуксиз харакатдаги умумшахар микёсидаги магистрал кучалар хам бошка куча ва йуллар билан турли сатхларда лойихалаштирилиб, умумий кенглиги 55-73м ни ташкил этади.

12-расм. Ҳаракати узлуксиз шаҳар магистрал кўчаларининг кўндаланг кесими (тоннел олдида).

13-расм. Ҳаракати узлуксиз шаҳар магистрал кўчаларининг кўндаланг кесими (эстакада олдида).

14-расм. Ҳаракати узлуксиз шаҳар магистрал кўчаларининг кўндаланг кесими (турли сатҳларнинг кесишуви оралиғида).


Харакати бошкариладиган умумшахар микёсидаги магистрал кучаларда чоррахалар орасидаги масофа камида 500 м булиши лозим. Умумшахар микёсидаги магистрал кучаларга туман микёсидаги ёки махаллий кучаларнинг кушлган жойлари орасидаги масофалар хам камида 300-500 м ни ташкил этади.

Харакати бошкариладиган умумшахар микёсидаги магистрал кучалар улкан шахарларда одатда 50-60 м ни ташкил этади. Агар бу кучага катнов ксми 6м булган, яшил полосалари билан биргаликда махаллий кучалар хам параллел холатда лойихаланса, бундай кучанинг кенгилиги 70-80м ни ташкил этади.


Туман ахамиятидаги магистрал кучаларнинг кенглиги тураржойларнинг жойлашишига караб, кизил чизик ва тротуар оралигида яшил полосанинг бор ёки йуклигидан келиб чиккан холда 29-41 м ни ташкил килади. Бу улчам яшил полосалар хисобига узнариши мумкин.


15-расм. Туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларининг кўндаланг кесими (бинолар олдида дарахтлар билан).


16-расм. Туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларининг кўндаланг кесими (бинолар олдида дарахтлар билан).

17-расм. Туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларининг кўндаланг кесими (бинолар олдида дарахтларсиз).


Тураржой кучаларининг кенглиги 21-35м ни ташкил килади. Бу улчам яшил полосалар хисобига узнариши мумкин.

18-расм. Тураржой кўчаларининг кўндаланг кесими.


Лойихалаш меъёрлари буйича (КМК) кизил чизик чегарасида кучалар кенглиги камида куйидагича кабул килинади:

  • узлуксиз харакатдаги умумшахар микёсидаги магистрал кучалар- 75 м;

  • харакати бошкариладиган умумшахар микёсидаги магистрал кучалар – 60 м;

  • туман ахамиятидаги магистрал кучалар- 35м;

  • тураржой кучалари:

- куп каватли тураржой худудларида- 25м;

- кам каватли тураржой худудларида- 15м.

19-расм. Тураржой кўчаларининг (А) ва қирғоқ бўйи кўчаларининг кўндаланг кесими.

Кучаларнинг кундаланг нишаблиги кучанинг буйлама нишаблиги ва коплама турига боглик булади. Кундаланг нишабликнинг катталиги текис асфальтбетонли ва цемнт-бетонли копламали катнов кисми учун 15-25‰, йигма-бетонли, темир-бетонли копламар учун эса 20-30 ‰.



7- МАЪРУЗА. КУЧА ТАРМОГИНИНГ ЗИЧЛИГИ.


Куча тармогининг зичлиги деганда каралаётган туман ёки шахардаги кучалар узунлигини (км) уша худуднинг майдонига (км2) нисбатига айтилади, яъни

µ = L/Q,

бу ерда µ - куча тармогининг зичлиги, км/км2;

L- куча тармолгининг узунлиги, км;

Q- каралаётган туман ёки бутун шахарнинг майдони км2.

А) Б)


1 км 1 км

20- расм. Кўча тармоғи зичлигининг схемаси


Расмда зичлиги µ=2 км/км2 ва µ=4 км/км2 га тенг булган иккита майдон келтирилган. Узлуксиз чизиклар билан квадрат ёнлари 0,5км ва 1,0 км булган куча тармоги курсатилган. Узук-узук чизиклар эса кучалар орасидаги масоваларни тенг иккига булиб, майдони 1 км2 худудни белгилайди. Биринчи квадратдаги кучанинг узунлиги 2 км булса, иккинчи квадратдаги куча узунлиги 4км ни ташкил этади. Кучадан максимал узоклашиш куйидаги нисбат билан аникланади

lm = (1/µ) км, ёки lm = (1000/ µ) м.

бу ерда lm- кучадан максимал узоклашиш

биринчи мисолда у 500м ни, иккинчисида эса 250м ни ташкил килади.


Кучанинг катнов кисми ер полотнаси (махсус тайёрланган кутарма ер) ва йул копламасидан иборат булади. Йул копламаси траснспорт харакати учун хавфсиз ва кулай харакатланишни таъминлаган холда, мустахкам, устивор, умрбокий, шовкин чикармайдиган ва сув утказмайдигшан булиши лозим.

Бундан ташкари шахар йулларига енгил автомобиллар харакатига мулжалланган бог йулларини, тураржой районларида, жамоат марказларида, истирохат богларида, спорт мажмуаларида сайр килиш учун пиёдаларга мулжалланган йуллар хам киради.


Пиёдалар йулкалари (тротуарлар).

Пиёда йулларининг улчамлари пиёдалар окимининг жадаллигига караб аникланади. Пиёдалар йулида бита йулакнинг утказиш кобилияти 600÷1000 пиёда/соат. Битта йулакнинг эни эса 0,75 м кабул килинган.

Шахарсозлик меъёрларига кура пиёдалар йулларининг эни куйидагича булади:

-шахар ахамиятидаги магистрал кучаларда 4,5÷7,5м;

-туман ахамиятидаги магистрал кучаларда 3,0м;

-махаллий кучаларда 2,25м;

-ички йулакларда ва саноат зоналаридаги йулларда 1,5м.

Агарда тротуарларда ташки ёритиш чироклари, троллейбус устунлари куйиладиган булса, мос равишда унинг кенглиги 0,5-1,2 м гача кенгайтирилади.

Баъзи зарурий холларда пиёдалар йулининг эни кенгайтирилиши мукин. Бу эса кукаламзор химоя полосалари хисобига амалга оширилади.

Пиёдалар йуллари хисобидан турли киосклар, дукон ва бошка турдаги иншоотлар курилиши таъкикланади.

Пиёдалар йуллари копламаси мустахкам ва текис булиши, лекин сирпанчик булмаслиги лозим. Куча-йул тармоги копламасидан фаркли уларок, пиёдалар йуллари копламасига кетадиган харажат анча камдир.

Пиёдалар йулларида максимал буйлама киялик 6%ни ташкил этади.

Пиёдалар окими катталиги кучада кандай объектлар курилганлигига хам богликдир. Масалан, оммавий катнов объектлари олдида 7,5м (максимал кенглик) ни ташкил этса, витриналар ёнида унга яна 1 метр кушилади.

Тротуарлар кучанинг катнов кисмидан 15 см баландликда лойихаланиб, чегараловчи тошлар билан ажратилиб, катнов кисми томонга 1,0-1,5% нишабликда курилади.


Велосипед йулаклари.

Шахарнинг бош режасини ишлашда велосипед йулкалари хам инобатга олиниши лозим. Бу элемент айникса шарк мамлакатларининг шахарларида купрок учрайди. Велосипед йулаклари кучанинг катнов кисми билан пиёдалар йулакларининг орасида, яъни, тротуар билан кукаламзор химоя полоса оралигида жойлашади.

Велосипед учун йулаклар истирохат богларига, стадион ва бошка турдаги спорт мажмуаларига, пляж, кургазма, саноат зоналарига, шахар олди дам олиш масканларига олиб борувчи куча ва йулларда лойихаланади.

Велосипед йулакларининг эни бир катор харакатланиш учун камида 1,5 м, икки катор харакат учун эса камида 2,5 м ни ташкил этади.

Бундай йулакларнинг утказиш кобилияти бир катор харакатланишда бир соатда 300 велосипедни ташкил этади. Велосипед йулаклари пиёдалар йулкасидан 1,2 м, кучанинг катнов кисмидан эса 0,8 м кенгликдаги бутазорлар ёрдамида ажратилади.

Велосипед йулакларида буйлама киялик 0,4-5% ни ташкил этади.

Кундаланг киялик эса 1,5-2,5%.


Трамвай йуллари.

Трамвай йуллари куча катнов кисмининг марказида ёки чеккасидан утказилади. Трамвай йулларининг эни бекатларсиз 7 м ни, бекат билан биргаликда 10 м ни ташкил этади.

Трамвай йуллари иншоотларга нисбатан куйидаги масофаларда жойлаштирилиши зарур:

- тураржой биноларидан 20 м;

- нотураржой биноларидан 2,8 м;

- дарахтлардан 5 м;

- бутазорлардан 1,5 м.

Трамвай йулларини алохида йулакларда лойихалаш зарур.


Ажратиш полосалари.

Ажратиш полосалари хам трамвай йуллари каби куча катнов кисмининг марказида ёки ёнида жойлаштирилади.

Ажратиш полосалари авваломбор, хавфсизликни таъминлаш максадида, колаверса, экологик, бадиий-эстетик нуктаи назардан ахамиятли булиб, кучанинг ажралмас композицион элементи хисобланади (хавони тозалайди, шовкиндан химоя килади…). Ажратиш полосаларининг пиёдалар йулкалар буйлаб курилиши кучага чирой багишлаб, экологияни яхшилайди, бундан ташкари, куча атрофидаги уйларни ва пиёдаларни транспорт шовкинидан химоялайди.

Кучаларда ажратиш полосаларининг эни 2,0÷8,0 м ни ташкил этади.

Карама-карши йуналишдаги транспорт харакатини химоялаш максадида ажратиш полосалари куйилади.

Ажратиш полосалари пиёдалар йулаклари ва катнов кисми орасида камида 2м булиши лозим.

Карама – карши йуналишдаги харакатни ажратиш учун марказий ажратувчи полосалар урнатилади. Марказий ажратувчи полосалар харакат хавфсизлигини таъминлаш билан, харакат тезлигини оширишга имкон бериб, транспорт ва пиёдалар харакатини тартиблаштиришда ахамиятлидир. Тезкор йулларда уларнинг эни 6м, харакати узлуксиз магистралларда ва юк транспорти харакати учун йулларда 4м ни ташкил этади.

Марказий ажратувчи полосалар, катнов кисми жуда кенг булган шахар магистралларида пиёдалар учун кутиш оролчалари вазифасини бажаради.

Ажратувчи полосалар катнов кисмидан 15-20см баланд кутарилган булиши керак.

Катнов кисмида сунъий иншоотларни камайтириш максадида куприклар, эстакадалар, йул утказгилар устида, тонелларда марказий ажратувчи полосалар урнатилмаслиги мумкин.

Ажратувчи полосаларнинг вазифаси факатгина карама-карши харакатни ажратиш булганда, уларнинг эни энг камида 1,2м булиши зарур.

Ажратувчи полосаларда экиладиган дарахтлар таркиби, тури, сони шахар жойлашган иклимий хусуиятлардан келиб чикиб, шимолий районларда бундай полосаларда вактинчалик корни йигиш учун жой ажратилади.


Хиёбон (бульвар) – кучанинг бир кисми хисобланади. Хиёбоннинг меъморий-тархий ечими, унинг шахар режасидаги жойига, шахарнинг катталигига, у жойлашган кучага боглик.

Хиёбонларни дам олиш, сайр килиш ёки пиёдалар харакати учун, чанг ва шовкиндан саклаш учун куллайди. Хиёбонларнинг эни камида 18м булиб, узунлиги меъёрий хужжатларда белгиланмаган.


Куча-йул тармокларига куйиладиган талаблар.


  1. Барча турдаги магистраллар, махаллий кучалар куча-йул тармогининг ягона тизимини ташкил этиши лозим.

  2. Транспорт воситалалрининг истикболдаги (шахарнинг усиши, ахолининг купайиши, транспорт воситалари сонининг ортиб бориши…) харакат хажмидан келиб чиккан холда хавфсиз харакатни таъминлаш.

  3. Шахарнинг барча кисмларини киска алокалар билан богланишини таъминлаш.

  4. Ташки транспорт билан богланишни ва шахарга киришни кулай равишда таъминлаш.

  5. Турли мухандислик курилмаларини утказишда кулайликларни таъминлаш.

  6. Шахар улчамига ва транспорт окимига мос келиши (КЙТ нинг зичлиги).

  7. Шахар худудини келажакда усиш имкониятини таъминлаш.

  8. Иктисодий жихатдан тежамли булиши лозимдир.

Бу талабларни бажаришда КЙТ ни сифатини белгиловчи бир нечта объектив курсаткичлар мавжуд булиб, улар куйидагилардир:

- КЙТ узунлиги;

- КЙТ зичлиги (шахар, туман КЙТ узунлигининг унинг майдонига нисбати);

- нотугри чизиклилик коэффициенти.

Тармок зичлиги максимал булса, КЙТ нинг утказиш кобилияти юксалади. Бирок, бу билан капитал курилиш кимматлашиб, фойдаланиладиган майдон камаяди. Шахарларда КЙТ нинг зичлиги 1,5÷2,5 км/км2 булади. Шахарнинг марказий кисмларидаги зичлик 2,5÷4 км/км2 гача (айрим радиал схемага асосланган эски шахарларда ундан хам юкори) булиши мумкин.

Нотугри чизиклилик коэффициенти шахарда 1,1÷1,15 гача булиши мумкин. Нотугри чизиклилик коэффициентини- эгрилик коэффициенти хам деб аталиб, куйидаги нисбат билан аникланади.


А К= А/В

В

21-расм.

Харакатланиш йулагининг утказиш кобилияти – бу вакт бирлиги ичида транспорт воситаларини максимал утказиш имкониятига айтилади.

Харакат полосасининг утказиш кобилияти 12300авто/соат. Чоррахада 400-500 авто/соат.

Кучадаги харакат жадаллиги – бу вакт бирлиги ичида кучанинг бирор кесимидан утаётган транспорт воситаларининг микдоридир.

Харакат жадаллиги прогноз килган холда куча кенглигини аниклаш мумкин.



8- МАЪРУЗА. КУЧА ВА ЙУЛЛАР КЕСИШМАЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯЛАРИ


Куча ва йуллар кесишмаларини классификациялаш учта асосий курсаткичга асосланади, булар:

- кесишмадаги куча ва йул категориялари;

- кесишмада транспорт харакати системасини ташкил этилганлиги;

- кесишманинг хисобий окимни инобатга олган холдаги утказиш кобилияти.

Кесишмаларнинг куйидаги синфлари мавжуд (2-жадвал):

Олий тоифа. Хеч кандай кесишмаларсиз тез юрар йулларда харакатни узлуксиз равишда таъминлаган холда турли сатхлар оркали кесишмаси:

- махсус чапга бурилувчи йулакларга эга клевер;

- бешта йул утказгичли доирасимон;

- икки сатхли куштамгали махсус кесишма;

- махсус чапга бурилувчи йулакларга эга турт сатхли ромб куринишидаги.

Катнов кисмининг иккита полосасида бир томонга утказиш кобилияти тахминан 2200 авт/с, учта полосали харакатда 3000 авт/с, туртта полосали харакатда 4400 авт/с.

Олий тоифадаги кесишма жуда катта майдонни эгаллаб (9-12 га атрофида), мураккаб мухандислик иншооти булиб, баландлиги 21 м ни ташкил этади. Кесишмани куришга тахминан 7-8 млрд сум микдордаги капитал маблаг талаб этилади ва бундай иншоотлар асосан шахар атрофидаги йулларда курилади.

I тоифа. Хеч кандай кесишмаларсиз барча йуналишларда харакатни узлуксиз равишда таъминлаган холда, чапга бурилувчи харакатлар узаро уз-узини бошкарувчи турли сатхли кесишма:

- тулик клевер;

- уз-узини бошкарувчи уч сатхли доирасион кесишма;

- икки сатхли куштамгали;

- уч сатхли ромб куринишидаги.


Биринчи тоифага - турли сатхли тезюрар йулларнинг узаро хамда шахар ахамиятидаги узлуксиз харакатли магистрал кучалар билан кесишмалари киради.

Клевер ва тамга шаклидаги кесишмаларда чапга бурилувчи харакат икки марта сунъий иншоот оркали утказилади ва бу нарса Ушбу йуналишдаги утказиш кобилиятини анча камайтириб, катнов кисмини иширишга ва утказиш иншоотлари габаритларини кенгайтиришга олиб келади. Чапга бурилувчи харакатда утказиш кобилияти доиравий ва ромбли кесишмаларда 400-500 авт/с, клевер ва тамгали кесишмаларда эса 600-700 авт/с га камаяди.

II тоифа. Хеч кандай кесишмаларсиз асосий йуналиш буйича харакатни узлуксиз равишда таъминлаган холда, иккинчи даражали йулда харакат бошкариладиган икки сатхли кесишма:

- кесишувчи йуналишда харакат бошкариладиган туликсиз клевер;

- харакати бошкариладиган икки сатхли доирасимон;

- кесишувчи йуналишда харакат бошкариладиган икки сатхли тамгасимон ва ромб шаклидаги.

Иккинчи тоифага – икки сатхли тезюрар йулларнинг узаро хамда шахар ахамиятидаги узлуксиз ва харакати бошкариладиган магистрал кучалар билан кесишмалари киради.

III тоифа. Асосий йуналиш буйича харакатни узлуксиз равишда, иккинчи даражали ва чапга бурилувчи йуналишда харакат уз-узини бошкариш асосида ташкил этилган икки сатхли кесишма:

- кесишувчи ва бурилувчи йуналишларда харакат уз-узини бошкариш асосидаги туликсиз клевер;

- харакат уз-узини бошкариш асосидаги икки сатхли доирасимон;

- кесишувчи ва бурилувчи йуналишда харакат уз-узини бошкариш асосидаги тамгасимон;

- кесишувчи ва чапга бурилувчи йуналишда харакат уз-узини бошкариш асосидаги икки сатхли ромб шаклидаги.

Учинчи тоифага – икки сатхли тезюрар йуллар ёки магистрал кучаларнинг узаро хамда туман ахамиятидаги магистрал кучалар билан кесишмалари киради.

Учинчи тоифадаги кесишмаларда транспорт окимини иккинчи даражали ва чапга бурилувчи йуналишларда бир томонга утказиш кобилияти кескин камаяди (уз-узини бошкариш эвазига).

IV тоифа. Транспорт харакати бошкариладиган бир сатхли кесишма:

- бир сатхли клевер;

- чоррахали – доирасимон;

- харакати бошкариладиган тамгасимон;

- харакати бошкариладиган икки сатхли ромбли.


2-жадвал

Туртинчи тоифага – харакати бошкариладиган магистрал кучаларнинг узаро хамда туман ахамиятидаги магистрал кучалар билан кесишмалари киради.

Харакати бошкариладиган бир сатхли кесишмаларни куллаш, транспорт окими хар бир йуналиш буйича бир томонга 2000-2200 авт/с дан ошмаганда максадга мувофикдир. Кесишманинг утказиш кобилияти 8000 авт/с (бундан катта транспорт окими учун турли сатхли кесишмаларни куллаш уларга сарфланган харажатни киска муддатлар ичида оклайди).


V тоифа. Транспорт харакати уз-узини бошкаришга асосланган бир сатхли кесишма:

- доирасимон; - тамгасимон; - ромбли кесишма.

Бешинчи тоифага – туман ахамиятидаги магистрал кучаларнинг узаро ва тураржой кучалари билан кесишмалари киради.

Кичик шахарларда, транспорт окими жадал булмаган шахар микёсидаги магистрал кучаларда хам бешинчи тоифали кесишмаларни куллаш мумкин.

Бешинчи тоифали кесишмаларнинг утказиш кобилияти барча йуналишларда 2500-3000 авт/с.

VI тоифа. Тураржой кучаларининг ва махаллий ахамиятдаги кучаларнинг узаро, хамда микрорайонларнинг ичидаги проездлар билан кесишмаси.

Махаллий ахамиятдаги тураржой кучаларининг тезюрар кучалар билан бевосита кушилиши ёки кесишмаси таъкикланади.



9- МАЪРУЗА. ШАХАР ТРАНСПОРТИ


Шахар йуловчи транспортларининг асосий тафсилотлари.

Шахар тарнспорт тармогини лойихалаш ва транспорт воситаларини танлаш учун уларнинг сигими, харакат тезлиги, двигатель тури, йул курилмаларининг турлари каби бир канча тафсилотларини билиш мухимдир.

Сигими буйича йуловчи транспорти икки турга булинади:

Катта сигимли; барча турдаги жамоат транспорти киради - автобус, троллейбус, трамвай, метрополитен, темир йул транспорти, монорельсли транспорт.

Кичик сигимли; барча турдаги индивидуаль фойдаланишдаги транспортлар — так­си, шахсий автомобиллар, мотоцик­л, велосипед.

Уртача харакатланиш тезлиги буйича оммавий транспорт воситалари куйидагичадир:

Тезлиги паст — уртача харакатланиш тезлиги 20 км/с гача булган (автобус, трол­лейбус, трамвай);

Тезюрар — уртача харакатланиш тезлиги 25 км/с дан юкори булган экспресс-автобуслар, тезюрар трамвай, метрополитен, темир йул транспорти, енгил автомобиллар.

Двигатель турига караб йуловчи транспорт икки гурухга булинади:

электр двигателли — троллей­бус, трамвай, метрополитен, электрлаштирилган темир йул транспорти;

ички ёнув двигателли — енгил автомобиллар, автобус, темирйул дизель-поездлари.

Шахар йулларида жойлашишига караб жамоат-йуловчи транспорти куйидаги икки гурухга булинади:

кучанинг харакатланиш кисмида юрадиган — автобус, троллейбус, трамвай;

алохида йулакларда юрадиган тезюрар трамвай, мет­рополитен, темир йул, монорельс ва вертолет транспортлари.

Йул курилмалари тури буйича хам икки турга булинади:

рельссиз — енги автомобиллар, автобус, троллейбус;

рельсли — трамвай, метрополитен, темир йул.



Шахарсозлик лойихалаш амалиётида харакат таркибининг сигими хисобий давр учун битта утирадиган жой ва учта тик турувчи кишига 1 м2 жой, дастлабки хисоб учун эса битта утирадиган жой ва бешта тик турувчи кишига 1 м2 жой салонда ажратилади.

Турли хилдаги шахар оммавий йуловчи транспортларидан фойдаланиш сохаси куйидагича тавсифланиши мумкин.

Автобус. Турли копламали кучаларда хам бемалол юрадиган, харакатланиш имконияти юкори булган транспорт туридир. Сигими ва харакатланиш частотаси катта (10 - 120 пас) булиб, турли микдордаги йуловчи окимига хизмат килиши мумкин: — кичик (100 пасс./с дан ортик), урта (5000 пасс./с гача) ва ката (8—10 минг пас/с гача).

Автобус йулларининг буйлама киялиги 70‰ дан ошмаслиги лозим.

Троллейбус. Йуловчи ташиш кобилияти 8000 пасс/с гача.

Камчилиги. Йул тармогида мураккаб курилмаларга эга булиб, киска йулларда куллаш максадга мувофик эмас; автобусга нисбатан характланиш имконияти анча чегараланган булиб, текис копламали кучани талаб этади.

Афзаллиги – атмосферани захарламайди.

Йулларнинг буйлама киялиги 60‰ дан ошмаслиги лозим.

Трамвай. Ер усти шахар транспортлари ичида трамвай йулининг курилишига энг куп маблаг сарфланади, шунинг учун уни йуловчилар окими битта йуналиш буйлаб соатига камида 8—10 минг йуловчи характланадиган йуналишларда куллаш максадга мувофикдир.

Афзаллиги – атмосферани захарламайди (лекин шовкин даражаси юкори).

Трамвай йулида рельслар оралиги 1524 мм (темирйул ва метрополитен йуллари каби).

Йулларнинг буйлама киялиги 60‰ дан ошмаслиги лозим.

Метрополитен. Ката тезликка ва йуловчи ташиш сигимига эга булгани холда, курилиши учун жуда катта сармоя талаб этилади. Шунинг учун, метрополитенни лойихалаш йуловчилар окими битта йуналиш буйлаб соатига камида 20 минг йуловчи характланадиган йуналишларда куллаш максадга мувофикдир ёки у аксарият холларда ахолиси камида 1 млн. киши булган шахарларда режалаштирилади. .

Станциялар оралиги 1- 2 км. (мисол).

Метрополитен тармоги чукур жойлашган, саёз жойлашган ва ер устида утказилади (тушунча берилади).

Тонеллар буйлама киялиги 40‰ дан ошмаслиги лозим.

Харакатланувчи тротуарлар. Метрополитен станцияларида, темирйул вокзалларида, кургазмалар залларида, музейларда, савдо марказларида в ах.к. жойларда кулланилади. Харакатланувчи тротуарлар тезлиги 2,5-4 км/с. (эскалаторлардан энига ката, киялиги кам 10-150).

Темир йул транс­порти. Улкан шахарларнинг ичида ва шахар олди тармокларида жуда самаралидир.

Унта вагонли поезд 2 минг йуловчини ташиш имониятига эгадир.

Айникса Токиода ривожланган булиб, умумий шахар йулочиларнинг 57% дан купроги айнан ушбу транспорт турида ташилади.

Монорельсли транспорт. Алохидаги эстакадаларда харакатланадиган тезюрар шахар транспорт воситасидир. Уларнинг икки тури мавжуд: эстакадага осилган холатда ва эстакада устида харакатланадиган.

Схемаси курсатиш керак.

Завмонавий монорельсларнинг тезлиги 200 км/с гача боради.

Максимал киялик 50-60‰. Баъзи мураккаб шароитли холатларда 100-120 ‰.

Бизнинг шахарларда истикболда кулланиладиган транспорт тури булиб, шахарни дам олиш зоналари, аэропортлар, гурур-гурух жойлаштирилган ахоли пунктларини узаро боглашда кулай транспорт воситасидир.

Шахар транспорт тармогини куриш ва транспорт турларини танлаш йуловчилар окимини тугри аниклаш ва уларни кайси транспорт турида ташиш вариантларини таккослаш асосида амалга оширилади. Бундай хисобларни олиб бориш учун мутахассисдан шахар ички транспорт тармогининг ягоналигини акс эттирувчи шахар транспорт тармоги вариантларини тайёрлашни талаб этади.


КУЧА ХАРАКАТИ УЛЧАМИНИНГ КАРТОГРАММАСИ.


Куча харакатини истикболдаги ривожланиш улчамларини асосли равишда аниклаш учун куча, чорраха, майдонларни транспорт ва пиёдалар билан хакикий юкланиш даражасини амалда хисоблаш керак. Амалий хисоблар бевосита куча ёки чоррахалардан утаётган транспорт воситалари ва пиёдалар сонини кузатиш оркали топилади.

Чоррахаларда транспорт харакатини схемасини лойихалаш ва майдонларнинг улчамларини аниклашда транспорт окимининг абсолют кийматини ва уларни кайси йуналишлар буйича бурилишларини билиш зарур.

Хар бир кузатилган ва хисоб-китоб килинган транспорт кесишмалари учун бир суткага ёки энг серкатнов соат (час пик) учун транспорт окимининг схемаси курилади.

Шахарнинг асосий магистралларидаги харакат улчами транспорт окимининг картограммаси деб аталувчи схема оркали изохланади.

Кузатув натижалари, уларни кайта ишлагандан сунг куйидагилар учун зарур:

  • Транспорт ва пиёдалар харакатини узгариш динамикасини аниклаш учун;

  • Транспорт ва пиёдалар харакатининг амалдаги харакат ва бошкарув схемасига узгартиришлар киритиш;

  • Куннинг кайси пайтларида транспорт билан кандай таксимлаш конуниятини яратиш;

  • Шахар куча тармогидаги тор жойларни аниклаш;

  • Якин йилларда транспорт ва пиёдалар окимида юз берадиган узгаришлар хакидаги янги схемалар куриш.



10- МАЪРУЗА. ТАШКИ ТРАНСПОРТ


Шахар ташки транспорти махаллий шахар олди ва узок масофага йуловчи ва юк ташиш учун хизмат килади. Шахар транспорт алокаси бошка тураржой пунктлари билан автомобиль, темирйул, сув ва хаво транспортлари оркали амалга оширилади. Шахар ташки транспортининг иншоотлари ва уларни эксплуатация килиш - шахар ахолисига хизмат курсатиш ва шахар ички транспорти билан хам функционал, хам лойихавий боглик булиши лозим.


Ташки йуллар

Кулланилиши ва транспорт харакатининг истикболдаги жадаллигидан келиб чиккан холда автомобил йуллари 5 та категорияга булинади.

3-жадвал

Йулларнинг категориялари

Йулларнинг ахамияти

Карама-карщи йуналишда харакатининг истикболдаги кунлик уртача киймати

I-II

Умумдавлат ахамиятидаги автомобилйуллари, мухим иктисодий туманларни богловчи республика ахамиятидаги магистрал йуллар.

I- 7000 дан ортик

II- 3000-7000

III

Иктисодий, маъмурий, саноат ва маданий марказларни богловчи республика ёки вилоят микёсидаги магистрал йуллар.


III – 1000-3000

IV- V

Махаллий хужалик ва маъмурий ахамиятга эга булган магистрал йуллар

IV- 200-1000

V – 200 гача


Шахар ахамиятидаги магистраллар ва тезюрар йуллар, шахарга кириш ва чикиш кулай холатда ташки йуллар билан богланиши керак.

Ташки йулларнинг катнов кисми икки томондан обочина билан чегараланади. Обочина йулнинг катнов кисми учун тиргак вазифасини утаб, автомобилларни вактинчалик тухташи учун хизмат килади. Йулнинг катнов кисми ва обочина ернинг полотна деб аталувчи кутарилган кисмида курилади.

Ташки йуллар КМК буйича курилиб куйидаги параметрларга эга (4-жадвал).

4-жадвал

Курсаткичлар

Автомобиль йуллари категорияси

I

II

III

IV

V

Харакатнинг хисобий тезлиги, км/с

150

120

100

80

60

Катнов кисмининг кенглиги, м

Камида 15

7,5

7

6

4,5

Обочина кенглиги, м

3,75

3,75

2,5

2

1,75

Ер полотнаси кенглиги

Камида 27,5

15

12

10

8

Максимал буйлама киялик, ‰

30

40

50

60

70

Минимал эгрилик радиуси, м

1000

600

400

250

125


I категорияли йулларнинг карама-карши йуналишлари камида 5 м кенгликдаги ажратувчи полоса куйилади (улкан шахарлар ва саноат марказлари атрофида йулни истикболда кенгайтиришни кузда тутган холда, иккала йуналишда 3,75м катнов кисми кушиш учун ажратувчи полосалар 12,5 м кенгликда курилади).

Автомобил йулларида турли сатхли кесишмалар куидаги холларда бажарилади: I категорияли йулларнинг барча турдаги йуллар билан кесишмаси; II категорияли йулларнинг II ва III категорияли йуллар билан кесишмаси; III категорияли йулнинг узаро кесишмаси (качонки, карама-карши йуналишдаги уртача кунлик харакатнинг истикболдаги жадаллиги 4000 автомобилдан ошганда).

Ташки йулларда турли сатхли кесишмаларнинг энг куп таркалган тури бу «клевер» схемасидир (тулик ва туликсиз).

Ажралиш йулаклари имкони борича камайтирилади: I ва II категорияли йулларда ажралувчи йулаклар камида бир-биридан 5 км, III категорияли йулларда эса - хар 2 км да мулжалланади.

Автобус тухташ жойларида катнов кисми 3,75 м га кенгайтирилиб, унинг узунлиги бир вактда тухтайдиган автобуслар сонига караб белгиланади, лекин 10 м дан кам булмайди.

Йуловчиларга хизмат курсатувчи шахарлараро автобуслар маршрутидаги автовокзаллар, шахар чегарасидаги умумшахар микёсидаги магистраллар олдида ёки марказий ва йулдош туманлар чегарасида жойлаштирилади. Автовокзал таркибида куйидагилар кузда тутилади: йуловчилар учун кутиш зали, буфет, санузел, мехмонхона, почта, юкхона, йуловчиларни тушириш ва автобусларга чикариш майдончалари, идора, бокарув пункти, гаражлар, ювиш хонаси, автобусларга техник хизмат курсатиш ва кичик таъмирлаш хоналари, ёкилги куйиш шохобчаси.

I-III категорияли автомобиль йуллари тураржойларни кесиб утмаслиги ва икки томонлама курилмаслиги лозим. Тураржой йул катнов кисми четидан камида 200 м масофада жойлашиши лозим. Бу ораликни кишлок хужалиги эхтиёжи учун, мевали дарахтлар, бутазорлар сифатида ишлатиш лозим.

ТЕМИР ЙУЛ

Темир йул одатда ката майдонни эгаллаб, унинг улчами МДХ нинг умумий темир йул тизимидаги тутган ахамиятига, шахарнинг транспорт тармогига булган талабига боглик. Темир йул тармоги, темир йулларнинг умумий тизимидаги ахамиятидан келиб чикиб, унинг туридан, юк ташиш улчами ва жадаллигига караб 4та категорияга булинади. (табл. 47).

  1. Давлатлараро алокани таъминлайдиган темир йул магистрали.

Тезлиги: а) 120км/с дан ортик; б)120 км/с гача. Йулнинг максимал буйлама киялиги 15 ‰.

2. Давлат ичкарисидаги туманлараро алокани таъминловчи темир йул тармоги. Йулнинг максимал буйлама киялиги 15 ‰.

3. Махаллий ахамиятдаги темир йул тармоги. Йулнинг максимал буйлама киялиги 20 ‰.

4. Станцияларга кирувчи ва богловчи йуллар. Йулнинг максимал буйлама киялиги 20 ‰.

Ер полотносининг кенглиги I категорияли йуллар учун 7-6м, II катего­рия учун 6,5—5,8 м, III категория учун 6—5,2 м, 1V категория учун 5,5 - 5 м.

Икки йулли тармокда ер полотнасининг кенглиги I ва II категория учун 11,1—10,1 м. Темир йул тармогининг умумий кенглиги (прогонларда) йул жойлашган чукурликнинг ёки кутарилган ер полотнасининг баландлигига ва киялик даражасига боглик.

Темир йул тармоги ва станциялари шахардан, четда жойлашган йулнинг укидан камида 100 м, тураржойлардан — 50 м узокликда лойихаланади. Химоя зонасининг камида ярми кукалазорлаштирилади. Химоя зонасида автомобиль йуллари, транспорт курилмалари ва иншоотлар жойлаштирилиши мумкин.

АЭРОПОРТЛАР

Хаво трассасига хизмат курсатувчи асосий курилмалар куйидагилардир: аэродром, гидроаэро­дром, аэропорт, гидроаэропорт ва аэровок­зал..

Аэродром: самолётларни хавфсиз учиши ва куниши учун мулжалланган майдон.

Аэропорт: хаво трассасини нормал эксплуатация килиш, самолётларга техник хизмат курсатиш, йуловчи, юк, поерациларини бажарувчи ва йуловчиларга хизмат курсатувчи барча турдаги иншоотлар, куриилма ва махсус жихозларга эга булган аэродром.

Гидроаэродром ва гидроаэропорт. Юкорида курсатиб утилган вазифаларни бажарувчи, сув хавфзаси сиртида хосил килинган акватория.

Аэровокзал. Хаво транспорти йуловчиларига хизмат курсатувчи иншоотлар мажмуаси. Аэровокзаллар аэропортнинг узида, ёки аэропорт билан тезюрар йуллар оркали кулай богланган улкан шахарларнинг марказий туманларида жойлашиши мумкин.

Аэро­портларнинг классификацияси бир суткада учадиган самолётлар сонига караб белгиланади:

Олий тоифали- 1 суткада 100 дан ортик самолёт учади;

  1. тоифали - 51-100 та;

  2. тоифали - 21 -50 та;

  3. тоифали - 11 -20 та;

  4. тоифали - 10 тагача.

Ахолии тураржойларидан аэродром чегарасигача булган масофа аэропортларнинг тоифасига караб белгиланади:

олий ва 1-тоифали - 30 км;

2-тоифали учун- 20 км;

3- тоифали учун - 10 км;

4- тоифали учун- 5км.

Аэропортларнинг тоифасига ва самолётларнинг турига караб учиш-куниш полосалари 1000-4000 м, айрим холатларда 5000м гача узгаради. Полоса кенглиги 45 м дан 80 м гача.

Аэропорт, релъефи текис, майдон марказидан четларигача 5 дан 20°/оо нишабликка эга булган 200—800 га майдонни эгаллайди. Аэродромда бутун майдон буйлаб 10‰ дан ортик булган бир томонлама кияликка рухсат берилмайди. Худуд боткоклик, сув босадиган, ёгин сувлари йигиладиган жойлардан узоклаштирилади.


ТРАНСПОРТ ТУГУНЛАРИ


Транспорт тугунларига куйидаги объект ёки курилмаларнинг мажмуаси киради:

1. Транспорт майдонлари, гаражлар, автомобилларнинг очик саклаш жойлари, техник хизмат курсатиш пунктлари, таъмирлаш заводлари ва бензоколонкалар билан биргаликда магистрал кучалар хамда тезюрар йуллар.

2. Харакат таркибига хизмат курсатувчи ва харакатни ташкил этиш буйича барча ускуналарга эга булган йуловчи транспорт (метрополитен, трамвай, троллейбус, автобус ва х.к.) лар тармоги.

3. Автовокзал, мотел, кемпинг ва х.к. ларга эга булган шахар олдига, дам олиш зоналарига ва халкаро алокаларга хизмат курсатувчи ташки йуллар тармоги.

  1. Саноат станцияларига, юклаш ва юк тушириш курилмаларига, вокзаллар ва бошка иншоотларга эга булган темир йул тармоги.

  2. Барча бир ёки бир неча портлпрдан, вокзаллардан, алохидаги тухташ жойларидан, сув транспорти юрувчи каналлар ва курилмалардан иборат денгиз ёки дарё порт тармоклари..

  3. Аэропорт ва аэровокзаллар.

Транспорт тармогида барча турдаги транспортларнинг узаро алокадорлигига маълум бир талаблар куювчи яхлит характердаги конуният хукм суради, бундан ташкари, уларнинг саноат, тураржой туманлари, маъмурий-жамоат ва маданий-маиший ташкилотлар билан узвий богланганлигидир.

Уз навбатида, хар бир транспорт тармогини яратиш унинг техник-иктисодий курсаткичлари хусусиятидан, йуловчи ва юк ташиш йуналиши ва салмогидан келиб чикади.

Бош режада транспорт тармогининг мухим таркибий кисми сифатида, транзит окимлари харакатини ахолининг хавфсизлигига ва шахар хужалиги фаолиятига халакит бермайдиган холатда таъминлаш ташкил этади.

Транспорт тугунининг бош режасини ишлаб чикишда, шахарнинг усиши буйича тармокнинг хам усиши имкони борича кузда тутилиши лозим.

Буни факат транспорт тармогини узок истикболни кузлаб, шахарнинг бош режаси билан комплекс равишда ишлаш оркали амалга ошириш мумкин.


Замонавий шахарда транспорт тугуни – барча турдаги шахар, шахар олди ва ташки транспорт билан, шахарёки туман бош режасига тулик мос келган холда комплекс равишда курилиши Билан характерланади.

Шахар ва туманнинг бош режасини ишлаб чикиш маълум бир маънода шахар ва ташки магистралларни, транспорт харакатини ташкил этишнинг бош режасини техник-иктисодий асосланган холда транспорт тармогини ишлаб чикиш жараёнида аникланади.

Транспорт талаблари тураржойларни узаро жойлашишига, мехнат килиш, дам олиш, маъмурий-жамоат марказларига, саноат ва тураржой районларни ташкил этиш ва уларнинг улчамларига, магистраллар, майдонлар ва чоррахалар тизимини шакллантиришга, кучаларни, микрорайонлар ва жамоат марказларини куриш шартлари ва кукаламзорлаштиришишларини асослашга ката таъсир курсатади.

Йуловчи ва юк ташишнинг хисобий хажми, транспорт окимининг кааталиги ва йуналиши турли транспорт воситалари турларидан фойдаланган холда, уларнинг тезлиги, юк ташиш кобилияти - транспорт тармоги тугунини аниклайди.

Транспорт харакатини микёси канча ката булса, магистралларга, майдон ва чоррахаларга куйиладиган талаблар шунча ката булади.

Катта хажмдаги йуловчилар харакати йуналишларида энг замонавий ва йуловчи ташиш кобилияти юкори булган жамоат транспортларидан фойдаланиш максадга мувофикдир.

22- расм. 100 минг кишилик шаҳар марказининг жойлашиш схемаси.


1- умумшаҳар маркази; 2- спорт маркази; 3- саноат маркази; 4- вокзал; 5- тураржой туманларининг марказлари; 6- омборхоналар зонаси; 7- темир йўл; 8- умумдавлат ахамиятидаги магистрал йўл; 9- умумшаҳар ахамиятидаги магистрал кўчалар; 10- туман миқёсидаги магистрал кўчалар; 11- коммунал зонаси.

Йуловчи ва юк ташиш окимининг хисобий хажми, бундан ташкари, куча харакатининг жадаллиги шахарнинг хажмига, ундаги ахоли сонига, турар-жой, мехнат килиш ва дам олиш масканларининг узаро жойлашишига, худуд шаклига ва шахар лойихасининг компактлигига, куча-йул тармогининг зичлиги ва бошка купгина шахарсозлик омилларига боглик.

Бундан куринадики, шахар бош режасини куришда барча турдаги транспортларнинг хисобий харакат хажмини каралаётган аник бир шахарга мос равишда тугри аниклаш мухим урин тутади.

Харакатнинг хисобий хажми уз навбатида транспорт объектларини лойихалашда техник параметрларни ва сифатий курсаткичларни аниклайди.

Транспортнинг янги талаблари куча харакатининг сунгги йилларда кескин ошиши муносабати билан бош режани ишлашда эски услублардан воз кечиб, янги прогрессив услублардан фойдаланишни такозо этади (жуда майда кварталлардан воз кечиш, куча-йул тармоги зичлигини кескин ошиб кетишига йул куймаслик, чоррахаларни бир неча сатхли килиб лойихалаш ва х.к.).

Транспорт ва шахарнинг лойихаси уртасидаги богликлик масаласини ечишда иккита узига хос муаммо пайдо булади.

Биринчиси – эски шахарларда транспорт тизимининг янги талабларидан келиб чиккан холда транспорт тугунларининг прогрессиив усулларидан мос равишдаги кайта шакллантириш эвазига фойдаланиш;

Иккинчиси- транспорт тизимининг янги талабларига мос раввишда худудни функционал зоналаштириш, янгича транспорт тугунлари ва магистраллар тизимини шакллантирган холда янги шахарлар ёки туманларни режалаштириш.

Амалда урта, катта ва айникса улкан щахарларда бу икки масала узаро уйгунлашиб кетади. Шахар бош режасини ишлаб чикишда, одатда эски шахарни реконструкция килиш ва янгисини транспорт тизимининг хозирги кун талабида бутун шахар учун лойихалаш масаласи пайдо булади.



11-МАЪРУЗА. ТУРАРЖОЙ КЎЧАЛАРИ


Микрорайон, тураржой райони ва саноат районларидаги ички куча ва йуллар – бинолар гурухига ёки алохидаги бино ва иншоотларга, маданий- маиший объектларга, дукон, мактаб, богчаларга, хужалик майдонларига, ёнгинга карши гидрантлар ва бошка хужалик ва хавфсизлик хизматлари объетларига хизмат килади.

Ички йулларни лойихалашнинг асосий техник меъёрлари уларнинг ахамияти ва ундаги тезликни 30 км/с га муллжалланади.

Алохидаги бино ёки иншоотга, хужалик майдонига бир томонлама харакатда катнов кисми 3,5м кабул килинади. Куп каватли тураржой бинолари гурихига икки томонлама харакатда катнов кисми 5,5 м. кабул килинади.

3,5 м ли ички кучаларда хар 100 м да эни катнов кисми билан биргаликда 6м, узунлиги 5 м булган утказиш мадонлари муллжалланади. Ички кучаларнинг узунлиги 50м дан ошиб кетмаслиги керак, бу нарса уйларга автомобилларни келишини ва уларни микрорайон ичидаги харакатини купайтириб юборади.

Боши берк ички кучалар улчами 8х8 м булган бурилиб олиш майдончаси билан тугаши лозим. Ички кучалар тураржой ва жамоат бинолари деворидан камида 5 м узокликда жойлашиши лозим ва хар бир кириш жойига алохида йулак киритилиши керак. Уйлар олдида дарахт ва буталар махсус (ёнгинга карши) транспортларга халакит бермайдиган холатда экилади. Тротуарлар кенглиги камида 1,5 м килиб, уларнинг бурилиш радиуслари камида 5м. килиб лойихаланади.

23-расм. Микрорайон худудини зхоналаштириш.

r – жамоат транспортигача бўлган меъёрий масофа радиуси; 1- тураржой зонаси; 2- коммунал-маиший майдон; 3- шахсий автомобиллар турадиган гараж; 4-дарахтзорлар ва болалар муассасалари; 5- жамоат транспортлари бекати.


Микрорайон ичига кирувчи йулакларнинг бири-биридан оралиги 300 м дан ошмаслиги лозим, мураккаб периметриал режалаштиришда эса 80м дан ошмаслиги керак. Ички йулаклар сиртида энг кичик хисобий куриниш даражаси 40 м ва карама- карши автомобил учун камида 80м. буйлама нишаблик 80 дан ошмаслиги лозим. Тротуарларда — 60, майдонларда — 30 , автомоби­ллар саклаш жойида — 20. Алохидаги кийин шароитли холатларда буйлама киялик 100‰ гача оширилиш мумкин.

Тураржой кучалари ва ички йулакларни лойихалашда асосий мухандислик тармоклари трассасини, майдон рельфи ва ташки сувларни кочиршга алохида эътибор бериш лозим. Тураржой кучалари ва йулакларни лойихалаш турлари, тураржойларни мажмуаларини жойлаштириш усулларига, ички йулакларни магистрал кучаларга богланиш характерига боглик. внутримикро­районных проездов к жилым улицам (рис.189), организации пешеходного движения, изолирован­ного от проездов или по, тротуарам вдоль проез­дов.

24-расм. Микрорайон ички ҳудудида ички қатнов қисмларида транспорттлар учун ажратиладиган майдонлар.

25-расм. Микрорайон ҳудудида ички қатнов қисмларининг типик кундаланг кесимлари.







12- МАЪРУЗА. ШАХАР ХУДУДИНИ КУКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ


Шахар худудида ва унинг чегараларидаги кукалазорлаштирилган турли хилдаги майдонлар фойдалнишиш турига, улчамига, шахар худудида жойлашиш лойихасига асосан бир нечта категорияга булинади.

Бу категориялар учта гурухни ташкил килади.

  • умумий фойдаланиш;

  • фойдаланиш чегараланган;

  • махсус.

Умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлар.

1. Маданият ва истироҳат боғлари - узоқ муддатли дам олиш ва аҳоли ўртасида сиёсий - тарбиявий, маданий - оқартув ишларини олиб бориш учун мўлжалланган яшил массивлар. Маданият ва истироҳат боғлари ўз навбатида қуйидаги турларда бўлиши мумкин: а) йирик шаҳарларда марказий маданият ва истироҳат боғи; б) шаҳар ва туман миқёсидаги маданият ва истироҳат боғи; в) курорт-шаҳарлардаги маданият ва истироҳат боғи; г) кичик шаҳарча, посёлкадаги, туман марказидаги маданият ва истироҳат боғи.

2. Болалар парклари (улар ҳам кўпинча маданият ва истироҳат боғлари қаторига киритилади) – болалар билан дам-олиш, ўйин-кулгу, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, маданий-тарбиявий ишлар учун мўлжалланган яшил массив.

3. Спорт парклари (стадион)- ўйин майдонлари ва спортнинг турли хиллари бўйича машқлар ва мусобақалар ўтказиш учун иншоотлари бўлган, шунингдек ташриф буюрувчиларнинг дам олиши учун ва маданий – оқартув ишларини олиб бориш учун иншоотлари бўлган яшил массив. Спорт боғининг бошқа турларига сув ҳавзалари, қирғоқлари бўйлаб жойлашган гидропарк ҳисобланади, у ерда асосий эътибор сувда спорт ва дам олиш тадбирларини ўтказишга қаратилади.

4. Ботаника боғи ёки парк - бу ўсимликлар маълум бир схема асосида жойлаштирилган яшил массив. Бу жой ботаника, декоратив боғдорчилик, ўсимликшунослик, ўрмончилик соҳасидаги маданий-оқартув, оммавий ва илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган.

5. Зоология боғи ёки парки - бу худудида ҳайвонлар бўлган махсус иншоотлар жойлаштирилган яшил массив. У зоология соҳасида маданий- оқартув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган.

6. Шаҳар (қишлоқ), туман миқёсидаги парк ёки боғ – сайр қилиш, сокин дам олиш, шунингдек, ўйин-кулгунинг айрим турлари ва маданий–оқартув ишлари учун мўлжалланган яшил массив.

7. Хиёбон – майдонларда, кўчаларда, айрим жамоат бинолари олдида, даҳа ичидаги уйлар орасида жойлашган кўкаламзорлаштирилган жой бўлиб, у қисқа муддатли дам олиш, меъморий–декоратив мақсадлар учун мўлжалланган бўлиб, транспорт ҳаракатини тартибга солувчиси бўлиши ҳам мумкин.

8. Бульвар - кўчанинг қатнов қисмида ёки сув бўйида жойлашган яшил ҳудуд бўлиб, ҳаракат ва қисқа дам олиш, ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

9. Кўчалардаги экинлар – кўча бўйига ўтқазилган дарахтлар ва буталар, бинолар олдидаги дарахтлар, шунингдек уйларнинг фасади ва балконларини безовчи ўсимликлар. Кўчада ва бино ичкарисида санитария–гигиена шароитларини яхшилаш учун, шунингдек қисқа муддатли дам олиш жойи сифатида мўлжалланган.

10. Маъмурий ва жамоат муассасалари олдидаги экинлар – қисқа дам олиш жойи ва меъморий безатиш элементи бўлган кўкаламзорлаштирилган участка.

11. Кўп қаватли уйлар қурилган турар-жой, микрорайонлар ва даҳалардаги ўсимликлар. Дам олиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш жойларни ташкил этиш ва санитария-гигиеник шароитларини яхшилаш учун мўлжалланган.

12. Ўрмон парклар - табиий ва сунъий яратилган массив бўлиб, дам олиш ва жисмоний тарбия–соғломлаштириш ишлари учун фойдаланиладиган ҳамда шаҳар ва қишлоқ жойларнинг қурилиш қилинмаган қисмида жойлашган.

13. Ўтлоқ парк – худди ўрмон парк каби, фақат унда майсазор кўпроқ қисмини ташкил этади.

14. Оммавий дам олиш зонаси – шаҳар ва қишлоқ қурилишдан ташқаридаги яшил массив (кўпинча аҳоли пунктидан анча катта масофада жойлашади), у ерда пансионатлар, палаткали лагерлар, спорт иншоотлари ва дам олувчиларга хизмат кўрсатувчи бутун мажмуа жойлашади.


Чекланган ҳолда фойдаланиладиган кўкаламзорлар.

1. Мактаблар, ўрта махсус ўқув муассасалари, олий ўқув юртлари қошидаги ўсимликлар дам олиш, жисмоний тарбия машғулотлари ва бир қатор ўқув машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган кўкаламзорлаштирилган участкалар.

2. Болалар боғчалари ва яслилардаги ўсимликлар – ўйинлар, жисмоний тарбия ва болаларнинг ухлаши учун соғломлаштирилган ва очиқ майдончалари бўлган кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар.

3. Клублар, маданият саройлари, ўқувчилар уйларидаги ўсимликлар- дам олиш ва маданий – оқартув ишларини ўтказиш, жисмоний тарбия машқлари учун мўлжалланган кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар.

4. Илмий-тадқиқот муассасаларидаги ўсимликлар – илмий-тадқиқот ишларининг айрим турларини ўтказиш учун, шунингдек ходимларнинг дам олиш, жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиши учун фойдаланиладиган кўкаламзорлаштирилган ҳудуд.

5. Касалхоналар ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларидаги ўсимликлар – махсус даволаш тадбирлари, сайр қилиш ва дам олиш учун кўкаламзорлаштирилган ҳудуд.

6. Саноат корхоналари ҳудудидаги ўсимликлар – дам олиш ва ишлаб чиқаришдаги ноқулай шароитлардан ҳимоя қилиш учун кўкаламзорлаштирилган ҳудуд.

7. Дала ҳовли қурилиш ҳудудида, турар жойлардаги ўсимликлар – декоратив, мева – сабзавот ва полиз экинлари билан кўкаламзорлаштирилган ҳудуд, унда хўжалик қурилишлари ва майдонлари жойлаштирилади.

8. Санаторий, дам олиш уйлари, болалар оромгоҳлари олдидаги парклар ва боғлар – дам олиш, сайр қилиш, маданий-оммавий, оқартув ишларини ва даволаш тадбирларини амалга ошириш учун турар жой биноларидан ташқарида бунёд этилган кўкаламзорлаштирилган массивлар.

Махсус вазифа учун мўлжалланган кўкаламзорлар.

Қўриқхоналар – йўқолиб бораётган ўсимлик, ҳайвонлар турларини, қимматли ландшафт, тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш учун ташкил этилган ҳудудлар. Қўриқхоналар давлат томонидан ташкил этилиб, муҳофаза қилинади.

Сув йиғиш станциялари ва тозалаш иншоотларининг кўкаламзорлаштирилган ҳимоя ҳудудлари оқава сувлар қурилмаларидан шаҳар ва бошқа аҳоли жойларининг ҳаво бассейнига инфекция ўтмаслигини таъминлайди.

Қабристонлар яшил ҳудудлари – қисқа муддатга келувчи одамлар учун қулай шароит яратиш ва санитар вазифаларни бажариш учун лойиҳаланади. Дарахтлар ўзнинг илдиз системаси орқали тупроқ ва грунт сувларини инфекция тарқатувчи микроорганизмалар ва заҳарлардан ҳимоялайди. Турар жой ташқи муҳитининг микроиқлимий қулайлигини асосий шарти ҳудуднинг соя тушиш ва ҳаво алмашиши тартибини ҳисобга олган энг оптимал ландшафт элементларини фазовий ташкил этиш ҳисобланади. Бу борада маҳаллий иқлим шароитида очиқ ва соя муҳитларнинг тўғри нисбати ҳисобга олиниши лозим (дарахлар ва соябонлар, перголалар ва бошқалар билан). Турар жой худудларни ландшафт ташкил этишда кукламзорлашириш принципларини билиш шарт. Шу учун дархтларни соялантириш режимини, ва ландшафт элементларни жойлаштиришини маълумотга олиш керак.


Турар жой ҳудудларига ҳар хил мақсадга йўналтирилган майдончалар

жойлаштириш

5-жадвал

№ п/п

Майдончалар турлари

Нормативлар

1

Болалар майдончалари

0,55 - 0,7 м2/к.

2

Кичик ёшдаги ўқувчилар учун

0,2 м2/к.

3

Мактабгача ёшдаги болалар учун

0,35-0,5 м2/к.

4

Спорт майдончалари

1.00 м2/к.

5

Дам олиш майдонлари

0,2 м2/к.

6

Хўжалик майдонлари

1.00 м2/к.

7

Йўлаклар

1 0 %

8

Кўкаламзорлаштирилган майдонлар

30 %


Яшаш ҳудудларига яшил ўсимликларни шундай жойлаштириш керакки кўкаламзор ҳудудларда ҳаво алмашиш имконияти бўлсин. Ҳаво айланишига тўсқинлик қилувчи баланд яшил экинлар билан ўралган ўтлоқлар, майсазорлар, ҳиёбонлар яратишда тескари натижа ҳосил бўлиши мумкин, яъни кўкаламзорлаштирилган ҳудудларда ҳарорат юқори бўлади.


26- расм. Турар ржой худудлар йулларини ландшафт элементларини ташкил этиш:

1 - перголар, 2 - утириш жойлар, 3 - сувли ариклар, 4 - гуллар,5 - газонлар, 6 - дарахтлар.


Турар жой ҳудудларини шаҳар ички йўларни кўкаламзорлаштириш ва катта кўчалардан қуюқ дарахтлар ва буталар экиб ажратиш лозим (26- расм).


Ахлат йиғиладиган хўжалик майдончалари ўраб турган ҳудуддан ажратилиши ва бутун кун давомида қалин дарахт ва буталар экиш билан соя этилиши лозим. Чойшаб қуритилишига мўлжалланган ҳўжалик майдонларига шундай жой танлаш керакки, бутун кун давомида қуёш тушиши ва яхши ҳаво айланиши бўлиши лозим.

Болалар, спорт майдончалари ва дам олиш майдончалари атроф ҳудуддан уларда ҳаво яхши айланишини ҳисобга олган ҳолда ажратилади. Шунинг учун бу майдончалар атрофига панжарасимон буталар ва дарахтлар экилади.



27-расм. Турар жой ҳудудларини дарахтлар ва буталар билан кўкаламзорлаштириш мисоллари


13- МАЪРУЗА. БОЛАЛАР БОҒЧАЛАРИНИ ЛАНДШАФТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Болалар боғи ҳудудида қуйидаги зоналар жойлаштирилади: болалар боғи, ўйин майдончалари мавжуд бўлган ёзги айвон, яшил экиналр, хўжалик ҳудуди, йўллар, йўлаклар.

Икки гуруҳга мўлжалланган айвонли майдончалар болаларнинг асосий вақтини ўтказадиган, шунингдек уларни организмини тоблаш ва дам олишини ташкил этиш учун мўлжалланган. Майдончани шундай лойиҳалаш керакки, тарбиячилар ҳар қандай вақтда болалар нима билан шуғулланаётганини кўриб туриши лозим. Ҳар хил гуруҳдаги болаларнинг ўзаро алоқасига йўл қўймаслик учун ҳар бир майдончани бошқалридан яшил экинлар билан ажратилади.

Гуруҳ майдончалар ҳудудини зоналарга ажратиш.

6-жадвал

Зона

Болалар ёшига қараб зона ўлчамлари


3 ёшгача

3 дан 7 ёшгача

Соябон

32

32

Жисмоний тарбия ускуналари ва манежлар


20




50

Гуруҳ ўйинлари

50

55

Қум майдончаси

15

15

Тинч дам олиш

33

28


Соябонлар гуруҳ машғулотлари ва фаол ҳаракат талаб қилмайдиган (китоб ўқиш, қўғирчоқ ўйнаш) ўйинлар учун мўлжалланган. Тинч дам олиш ҳудудида болалар скамейкалари ва столлари жойлашган “яшил чўнтаклар” қўлланилади. Майдончада соябондан ташқари қум майдончаси бўлиши керак. Майдончада болалар фантазиясини ривожлантирадиган ва осон йиғиладиган ускуналар катта аҳамиятга эга.

Умумий майдонларни 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун қурилади. Унга жисмоний тарбия майдони, тирик бурчак, полиз, мевали боғ, чўмилиш ҳовузи, велосипед учиш учун халқасимон йўлак ва ҳ.к. киради. Жисмоний тарбия майдони (250 м2) тирмашиб чиқиш, волейбол, баскетбол, сакраш ва бошқа ҳаракатчан ўйнилар ускуналари билан жиҳозланади. Тирик бурчак (20 м2) боғчанинг хўжалик ҳудудига яқин жойлаштирилади. Бу ерда қуён, товуқ, ва бошқа кичик ҳайвонлар учун қафаслар жойлаштирилади. Полизга жануб томондан соя тушмаслиги керак. Жўяклар иложи борича шарқдан ғарбга қартиб жойлаштирилиши лозим. Полизни карам, помидор, илдизмевали экинлар учун ҳудудларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Жўяклар эни 1 м, узунлиги 3 м.

Мевали боғда асосий мевали дарахт ва буталар турлари (олма, нок, олча, гилос, смородина, малина) бўлиши лозим.

Болалар чўмилиш ҳовузи (25-30 м2 ва 25-50 см чуқурлик) болаларни тоблаш ва сув ўйинларини ўтказиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари кемалар сузиши учун ариқлар ўтқазиш тавсия этилади. Бу ариқлар гуруҳ майдонлари ёнидан ўтқазилиши мумкин.



14- МАЪРУЗА. МАКТАБ ҲУДУДИНИ ЛАНДШАФТ ТАШКИЛ ЭТИШ


Мактаб ҳудуди қизил чизиқдан камида 15 м узоқликда алоҳида жойларга жойлаштирилади. Мактаб ҳудуди чегарасидан турар уйлар деворигача масофа агар кириш мавжуд бўлса, 10 м, агар кириш бўлмаса 5 м дан кам бўлмаслиги керак.

Ҳудуд қулай шаклда, яхшиси тўртбурчак шаклда бўлиб, ён атрофидаги ҳудудлардан панжара ва буталар билан ажратилади. Мактабга йўллар энг қисқа йўналиш бўйлаб лойиҳаланади. Ҳудуд кўча билан махсус йўл ёки турар уйларни шаҳар йўли билан боғловчи квартал ички йўл билан боғланади.

Мактаб ҳудуди ландшафтини ташкил этишда бино жойлашиши катта аҳамиятга эга. Бинони ҳудуднинг бир томонига жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Бу горизонтал текислик керак бўладиган спорт ва бошқа майдонлар жойлаштириш учун қулай.

Мактаб ландшафтини ташкил этиш 4 асосий функционал зоналашга асосланиб (кириш, дам олиш, ўқув-тажриба, хўжалик) лойиҳаланади (28-расм).

28-расм. 1000 ўринли мактаб ҳовлисини ландшафт ташкил этилиши:

1-кичик синф ўқувчилар учун рекреация; 2-катта синф ўқувчилар учун рекреация; 3-кичик синф ўқувчилари учун ўқув-тажриба жойи; 4-хўжалик ва табиий ўсимликлар ўстириш учун ер майдони; 5 - хўжалик зонаси; 6-иссиқхона участкаси; 7-тинч дам олиш ҳудуди; 8-боғ; 9-эрталабки линейка майдони; 10-астрономия ва география майдончалари; 11-кичик синф ўқувчилари ўйнашлари учун майдончалар; 12-кичик синф ўқувчилари учун спорт майдончалари; 13-мактаб стадиони.



15- МАЪРУЗА. ШАХАР ХУДУДИНИ ЁРИТИШ


Шахарни ёритиш масаласи- замонавий мухандислик-ободонлаштиршнинг асосий вазифаларидан биридир. Шахарни ёритиш – бу ёруглик манбалари ёрдамида шахарнинг хар бир жойи учун алохида ёндошилган холда керакли шароитни яратиш демакдир.

Кечки шахарни намойиш этиш учун бу масалага бадиий-эстетик, психиологик ва гоявий нуктаи назардан каралади.

Бунда сунъий ёритиш мосламалари замонавий эстети талабларга нафакат кечкурун, балки кундуз куни хам жавоб бериши лозим. Чунки улар хам шахар ободончилигида кичик меъморий шакллар сифатида каралади.

Шахарда куйидаги доимий ёритиш мосламалари мавжуд:

а) кучаларни ёритиш учун (обеспечение освещенности, необ­ходимой для безопасности движения транспорта и пешеходов);

б) меъморий-бадиий ёритиш учун (создание
световой архитектуры города в вечерние часы с выявлением наи­более ценных в архитектурном, историческом и художественном
отношении зданий, сооружений, памятников, фонтанов и т. д., а
также целых комплексов);

в) рекламаларни ёритиш учун (информация населения о торго­вых, бытовых и культурных новостях, оформление витрин магази­нов, киосков и т. д.);

г) Курсатиш белгиларини ёритиш учун (указания транспорту и пешеходам, направлений движения, мест остановок, стоянок, переходов и т. д.).

Микрорайонларда, маҳаллаларда ўтиш йўллари ва аҳоли юрадиган йўллар, кўп қаватли уйларга кириш жойлари, ҳамда болалар майдонлари, спорт майдонлари ва бошқалар ёритиб турилади.

Бундан ташқари ташқи сунъий ёритиш, биноларни, ҳайкалларни, фаввораларни ёритиш, ёруғлик рекламалари кечки шаҳарнинг маълум бир меъморий-бадиий образини ташкил қилади, шаҳар кўчалари ва майдонларининг шунингдек, айрим бинолар ва иншоотларнинг фазовий тузилишини очиб беришга ёрдам қилади: кундузги барча қурилмаларнинг ташқи кўринишига боғлиқ бўлса, кечқурун эса ёритиш ёрдамида вужудга келтирилаётган шаҳар манзарасига боғлиқ бўлади. Шаҳар ҳудудлари иншоотларни қуриш ва фойдаланиш етарли даражада тежамли бўлиши керак.

Асосий ёруғлик техник тушунчалар.

Ёруғлик- бу тўлқин узунлиги 400 дан 760 нм гача (1нм=10м) бўлган электормагнит нурланишидир, фақат шу оралиқларда нурланишни кўз ёруғлик нурланиши сифатида қабул қилади.


Транспорт ҳаракати жадаллигига боғлиқ ҳолда кўчалар, йўллар ва майдонларнинг қатнов қисми қопламаларининг минимал ўртача равшанлиги

7-жадвал

Кўчадан иккала йўналишда 1 соат ичида ўтадиган транспорт бирликларнинг энг катта сони

Минимал ўртача равшанлик, нт ҳисобида

200 дан ортиқ....

1000 дан 2000 гача

500-1000

200-500

50-200

1

0,7

0,4

0,2

0,1


Қатнов қисмига туташган кўча, майдонларнинг транспорт қатнамайдиган қисмининг тротуарлар, автомобиллар тўхташ жойлари ва ўртача равшанлиги шу кўчалар ва майдонларнинг қатнов қисми учун меъёрланган ўртача равшанлик қийматининг ярмидан кам бўлмаслиги керак. Равшанлик бўйича ёритиш даражасини меъёрлаш йўли қопламаларининг ёруғлик хоссаларини ҳисобга олади (ёруғлик, акслантириш (қайтариш) коэффициенти, ютиш коэффициенти, ўтказиш коэффициенти).

8-жадвал

Кўчалар, тротуарлар ва

пиёдалар йўлакчалари тоифаси

Шаҳарлардаги аҳоли сони,

минг киши

200 дан ортиқ

100-250

100гача

Кўчаларнинг асосий қатнов қисмидан 5 м дан ортиқ масофада бўлган тротуарлар, шунингдек маҳаллий ўтиш йўлакларидаги тротуарлар,

А тоифадаги

Б тоифадаги

Д тоифадаги

Кўчалардаги хиёбонларда пиёдалар йўлаклари






1

0,5

0,2






0,5

0,2

0,2






0,2

0,2

0,2

Ўртача равшанликнинг меъёрланган қиймати 0,4-1 нт бўлган кўчалар учун қуйидагиларни қўлланиш мақсадга мувофиқдир.

  1. Кўча қатнов қисмининг эни 24 м гача, ёриткичларнинг бир томонлама ва икки қаторли жойлаштириш схемаларида – горизонтал текисликда носимметрик ён томондан тор ёруғлик тақсимлаш билан ёриткичлар;

  2. Кўчанинг қатнов қисмининг эни 24 м дан ортиқ, ёриткичларни жойлаштиришнинг икки қаторли ва тўғри бурчакли шаклида – горизонтал текисликда носимметрик ён томонлама енг кўп ёруғлик тақсимлагичли ёриткичлар.

  3. Кўча қатнов қисмининг эни 18 м гача бўлганда ва ёриткичлар ҳаракатланиш ўқлари бўйича жойлаширилишида - горизонтал текисликда носимметрлик икки томонлама ёруғлик тақсимланишидаги ёриткичлар.

  4. Чорраҳаларни ёритиш учун – горизонтал текисликда носимметрик тўрт томонлама ёруғлик тақсимланадиган ёриткичлар.

Ўртача равшанлик меъёрланган қиймати 0,1-0,2 нт бўлган ёки минимал горизонтал ёритилганлиги 0,2-1 лк бўлган кўчаларни ёритиш учун кенг ёруғлик тарқатувчи ёриткичларни қўлланиш мақсадга мувофиқдир. Хиёбонлар ва йўлакларни ёритиш учун сочилувчи ёруғлик тарқатувчи ёриткичларни қўллаш мумкин. Кўчаларда ёритиш лампаларини жойлаштириш кўчанинг тоифаси ва энига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Чироқлар мачтаси таянчлари шаклига кўра енгил бўлиш ва кечаси ҳам, кундузи ҳам кўчанинг умумий манзарасини бузадиган иншоот каби таасурот қолдирмаслиги керак. Ҳозирги вақт асосан темирбетон таянчлар қўлланилмоқда, улар жуда баланд бўлишига қарамай кундузи жуда чиройли кўриниши, ҳатто сезилмаслиги ҳам мумкин.

Транспорт ва пиёдалар кесишмалари ва иншоотларни ёритиш

Катта шаҳарларда автомобил транспортининг ривожланиши билан магистрал кўчалар кесишган жойларда транспорт ва пиёдалар ҳаракатининг турли даражадаги тунеллар, ўтиш йўллари ва эстакадалари билан мураккаб кесишмалари юзага келмоқда. Бундай кесишмалар одатда катта ҳудудларни эгаллайди, ўтиш йўллари ўз узунлигининг анча катта қисмида эгри чизиқли ва бир-бирига нисбатан турли сатҳларда ўтади. Буларнинг ҳаммаси ёритилиш қурилмаларининг тузилишини анча мураккаблаштиради. Сунъий ёритишни иккита турлича усул билан амалга оширилиш мумкин:

а) ёриткичларни барча ўтиш жойлари трассалари бўйича жойлаштириш йўли билан;

б) ёриткичларни жуда баланд (20-40 м) таянчларга жойлаштириш йўли билан кесишиш мажмуини ёруғлик билан ёритиш.

Ёритишнинг иккинчи усули таянчлар сонини кескин камайтиришга, ёруғлик оқимлари ва равшанликларни барча ўтиш йўллари бўйича текис тақсимланишини яратишга, транспорт ҳайдовчилари кўзи олдидаги ёруғлик манбаларининг жуда кўп миқдорини бартараф этишга, кундузги ва кечки манзара эстетикаси нуқтаи назаридан бутун ёритиш тизимининг мақбул ечимини қабул қилишга имкон беради.

Мураккаб шаҳар транспорт тугунларини ёритишининг бу турдаги ечимига мисол сифатида Роттердомдаги (Голландия) транспорт тугунини ёритиш тизими хизмат қилиш мумкин. У ерда ёриткичлар таянчларининг жойлашуви бажарилган ҳисоб китоблар ва тажриба қурилмаларига мувофиқ амалга оширилган. Бутун ёритиш тизими баландлиги 25 м дан 35 м гача бўлган 16 та таянчдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида лампаларнинг ёруғлик оқими 23000 лм, 200 Вт қувватли нетрийли лампалар қуйилувчи ёруғликли 24 та ёриткич 8,5 м га тенг диаметрли майдонга қурилган. Ўртача ёритилганлик 25 лк бўлганда ўртача равшанлик 1,5 нт ни ташкил этади. Таянчлар орасидаги ўртача масофа 100 м.

Микрорайонлар ҳудудларини ёритиш

Микроройонлар ҳудуди кечқурун ва кечаси мирорайондаги тротуарлардан, пиёдалар хиёбонларидан, боғдан фойдаланувчи аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида ёритилади. Шулар билан бир вақтда микрорайон ичидаги ўтиш йўллари бўйлаб автомобилларнинг ҳаракатланиш ҳавфсизлиги таъминланади. Микрорайон ичидаги ўтиш йўллари, йўлаклар, пиёдалар хиёбонларининг ёритилиши катта транспорт аҳамиятига эга бўлган кўчалар ва йўллар учун замонавий техник шароитлар билан қабул қилингани каби равшанлиги бўйича эмас, балки улар сиртининг горизонтал ёритилганлиги бўйича меъёрланади. Микрорайонларда уйлар гуруҳига, мактабларга, болалар боғчалари ва яслиларига, дўконларга, гаражларга олиб борадиган ўтиш йўллари, шунингдек, болалар боғчалари ва яслилар, мактаблар, дўконлар, ошхоналар ва бошқа маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ҳамда микрорайондан чиқиш учун олиб борадиган пиёдалар йўллари ва хиёбонлар ёритилади. Биноларнинг бевосита фасади бўйлаб жойлашган пиёдалар йўлаклари ва тротуарлар одатда бинога кираверишда ўрнатилган ёриткичлар билан ёритилади. Микрорайондаги боғларни тожга ўхшаш ёриткичлар билан ёритиш мақсадга мувофиқ, бунда фонарларни шундай жойлаштириш керакки, қоронғи тушганда ёриткичлар ёруғлиги боғга кираверишда ва унинг асосий қисмларида катталар дам оладиган майдончаларда, болалар ўйнайдиган майдончаларда ва жисмоний машқлар бажариладиган майдончаларда яхши кўриниш имкониятларини яратсин. Микрорайонларда ёриткичларни жойлаштиришда шунга ҳам эътиборни қаратиш керакки, улардан тушаётган ёруғлик турар жойларнинг деразаларидан ичкарига тушиб аҳолини безовта қилмасин. Ўтиш йўллари бурилмаларида чироқлар ўт ўчириш машиналарининг ўтиб кетишига ҳалал бермаслиги керак.


Истироҳат боғлари, боғлар, хиёбонлар, йўлакларни ёритиш


Истироҳат боғлари, боғлар, хиёбонлар, йўлакларни сунъий ёритиш кўча ва майдонларни ёритишдан кескин фарқ қилади. Кўчаларда ва майдонларда куннинг қоронғи тушган пайтлари транспорт ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шароит яратишга ҳаракат қилинади, бунинг учун яхши кўриш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи бир қатор шароитларни ва йўл қопламаларининг ёруғлик-техник ҳиссаларини ҳисобга олган ҳолда ёруғликнинг бир текис тақсимланиш, йўлнинг қатнов қисмларини ёритиш равшанлигига нисбатан қатъий қоидаларга риоя қилинган ҳолда жойлаштириладиган катта қувватли ёритиш қурилмалари қўлланилади.

Паркларда, боғларда, хиёбонларда ва кўчаларда сунъий ёритиш бошқа мақсадларни кўзда тутади: а) кўкаламзорлаштирилган ҳудуднинг ажойиб кечки ландшафтини яратиб, бунда ёритиш воситаларидан ўсимликларнинг (дарахтларнинг, буталарнинг, гулларнинг алоҳида гуруҳларини ажратиб, сув бассейнлари ва фавворалар билан бирга қўшилган ҳолда) амалий меъморий компоненти сифатида ёритиш воситаларидан фойдаланиш; б) кўкаламзорлаштирилган ҳудудларга келувчилар учун яхши кўриш ҳолатини яратиш, бу айниқса катта боғларда жуда муҳимдир; в) ҳиёбонларда, майдонларда, сув ва ҳавзалари ёнида яхши дам олиш учун шароит яратиш. Бу шароитларни бажариш учун кучли ёритиш воситаларидан фойдаланиш талаб этилмайди, аксинча кўкаламзорлаштирилган ҳудудларнинг айрим элементларининг ёритилиш юмшоқ, тинчлантирувчи бўлиши керак. Бунда парклар, боғлар, ҳиёбонлар ва йўлларни ёритиш принциплари ва усуллари бир биридан кескин фарқ қилади, оқибатда, уларни алоҳида кўриб чиқиш керак.

Парк ва боғларни ёритиш

М амлакатимизда шаҳар паркларининг ўзига хос кўриниши - маданият ва истироҳат парклари мавжуд. Бундай парклар (боғлар) ўнлаб ва юзлаб гектарлар билан ўлчанувчи ва одатда фаол дам олиш ҳамда сокин дам олиш ҳудудларига ажратилади. Шунга мос равишда парк ҳудудининг айрим қисмларини ёритиш ўзининг тавсифига кўра ҳам, ўзининг ёруғлик техник хоссаларига кўра ҳам ўзига хос бўлиши табиий. Оммавий фойдаланиш учун кўп миқдордаги бинолар, иншоотлар ва маданий - оқар сув, кўнгил очар майдонлар жойлашган фаол дам олиш ҳудудларида ёритиш қурилмалари айрим биноларни; кинотеатр, ёзги театр, цирк, кўргазма павильонлари, аттракционлар мажмуи, ресторанни ёруғлик билан ажратиб тантанаворлик кайфиятини яратиш керак. Бунга алоҳида ёндошув ва ҳатто турли хил ёриткичлар ва уларнинг таянчларидан фойдаланиб, айрим жойларда ёритилганликни контрастлаштириш бунга ёрдам бериши мумкин. Масалан, аттракционларнинг кенг майдонлари оз миқдордаги ёриткичлар билан етарлича ёритилганликни таъминловчи, баланд таянчларга ўрнатилган кучли люменсенцяли ёриткичлар билан ёритилиши мумкин. Кўргазма заллари, кинотеатрлар, ресторанлар олдидаги майдончаларни ёритиш баланд таянчларга ўрнатилган тожсимон ёриткичлар билан қизиқарли тарзда ҳал этилиши мумкин, бунда шу билан бир вақтда биноларни ва уларни ўраб турган ўсимликларни ҳам бироз ёритиш катта самара бериши мумкин. Ёриткичларнинг турлари ва таянчларнинг шакли, шунингдек бино ва майсазорларни ёритиш фаол дам олиш ҳудудларининг умумий лойиҳа мажмуида белгилаб қўйилиши керак, чунки, фақат шу услубда лойиҳалашдагина яхлит бадиий-меъморий ва муҳандислик ечимига эришиш мумкин. Бунда ёриткичлар (таянчлар) шакли ҳар бири алоҳида бино ва иншоотнинг меъморий образи билан фақат кечаси эмас, кундузи ҳам уйғунлашиб кетиши керак. Ёритиш қурилмалари умумий мажмуада устуворликка даъвогарлик қилиш керак эмас, таянчларни имкони борича енгил ва ихчам, лойиҳаланаётган мажмуанинг умумий манзараси билан уйғунлашиб кетадиган қилиб тайёрлаш керак. Сокин дам олиш ҳудудлари унинг асосий вазифасига мувофиқ люменсенцияли лампаларидан ёки чўғланма лампалардан фойдаланган ҳолда тожсимон ёриткичли чироқлар билан ёриткичларни жойлаштириш ҳудуднинг умумий тузилишини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатувчи бинолар (кафе, қироатхона, киоскалар ва б.) олдидаги майдонларнинг ёритилишини кучайтириш, бурилишларда ёриткичларни жойлаштириш, шу билан бир вақтда кўкаламзорлаштириш меъморчилигининг кечки манзарани яратувчи –дарахтлар гуруҳи, буталар, гулзорларни бироз ёритиш йўли билан яхши кўриш имконини беради. Бундан ташқари парк ҳудудининг рельефини ҳам ҳисобга олиб, унинг баланд жойлари, кескин қияликлари, воҳачалари ва ҳоказо жойларини ёритиш боғнинг тавсифига қараб амалга оширилади.

Хиёбон ва бульварларни ёритиш

Хиёбонлар улар жойлашган майдоннинг элементи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам хиёбоннинг кўк ўсимликлари режаси ва меъморчилиги каби, уни ёритиш тизими ҳам шу майдоннинг умумий мажмуида ҳал этилади. Бу бутун майдонни ёритишни яратишни истисно қилмайди. Аксинча, хиёбонда тож кўринишидаги ёриткичлардан кираверишда хиёбоннинг кечки манзарасига эсда қолувчи ягоналикни ва майдоннинг умумий манзараси билан уйғунлашувчи ўзига хослик руҳини бериш мумкин. Бу айниқса, хиёбонда фавворалар ва ҳайкаллар мавжуд бўлганда янада яққол намоён бўлиши мумкин. Бунга мисол тариқасида Тошкентдаги “Пушкин майдони”даги хиёбоннинг ёритилиши ёрқин мисол бўлади.

Айрим ҳолларда хиёбоннинг ҳудуди унча катта бўлмаганда ва фаввора ҳамда ҳайкал бўлмаганда хиёбонни унга яқин майдон қисмидаги ёриткичлар билан ёритиш мумкин. Бульварларни йўлаклар бўйлаб умумий қаторда хиёбонни ўраб турган дарахтлар бўйлаб жойлашган тож кўринишдаги ёриткичлар билан ёритиш мақсадга мувофиқдир. Фонуслар бундай жойлаштирилганда шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, одатда бунда дарахтлардан тушадиган соялар сайр қилиб юрувчиларда ёруғлик ва соянинг қўшилишидан ёқимли кайфият туғдириши мумкин.

Айрим объектларни ёритиш

Қоронғи тушганда шаҳарнинг кечки манзарасида айрим меъморий ансамбллар, бинолар, монументларни бироз ёритиш катта аҳамият касб этиши мумкин. Бундай ёритиш шаҳар ландшафтида устувор бўлган бинолар ва иншоотларни таъкидлаб ўтиш имконини беради ва шаҳарнинг кечки кўринишини янада таъсирчан қилиб кўрсатади. Бинолар ва бошқа иншоотларни ёритиш умумий ранг билан ёки контурли ёритиш бўлиши мумкин (бунда бинонинг контури ёритилади). Контурли ёритиш асосан байрамлар вақтида иллюминацияларда, шаҳарнинг кўпчилик майдонлари ва кўчалари, бинолар, монументлар, кўприклар, фавворалар оммавий ёритилганда қўлланилади. Бинони бироз ёритишда, унинг айрим энг қизиқарли ва жозибадор қисмлари янада кучлироқ ёритилади, бу эса ёритилаётган бино чегарасида ёруғлик контрастини (кескин фарқланишини) юзага келтиради ва бинонинг ва атрофдаги ландшафтнинг кечки манзарасидан олинадиган умумий таасуротни кучайтиради.

Архитектура ансамблларини ва айрим биноларни ёритиш объектидан ташқари ўрнатилган прожекторлар воситасида амалга оширилиши мумкин, бинонинг алоҳида қисмларини ёритишда эса ёритилаётган бинонинг ўзига ҳам ўрнатилиши мумкин. Прожекторлар ва бошқа ёруғлик манбалари яширин ҳолда жойлаштирилади ва шундай ёритиладики, унинг ёруғлик оқимлари кўча ёритишнинг меъёрдаги манзарасини бузмасин, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёдалар кўзини қамаштирадиган даражада таъсир кўрсатмасин.









16- МАЪРУЗА. ШАҲАР ҲУДУДЛАРИНИ САНИТАРИЯ ТОЗАЛАШ.

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР



Шаҳар қурилишининг асосий вазифаларидан бири – аҳоли яшаш учун қулай санитария-гигеник шароитларни таъминлашдир. Бу вазифа жуда кўп йўллар билан, жумладан, шаҳарларнинг санитария ободончилиги ва тупроқ, сув, ҳаво бассейнларининг тозалигини, шунингдек шаҳар ҳудудининг тозалигини сақлаш йўллари билан ҳал қилинади. Шаҳарларни санитария ободончилигида шаҳар худудларини санитария тозалаш ва йиғиштириш жиддий аҳамиятга эга. Санитария тозалаш қаттиқ чиқиндиларни ва аҳолининг бошқа фаолияти натижасида вужудга келган ташландиқ нарсаларни йиғиш ва йўқотишдан иборатдир. Аҳоли сони 50 мингдан ортиқ кишини ташкил этган шаҳарлардагина қаттиқ чиқиндиларнинг умумий ҳажми йилига жами 40-42 млн куб метрни ташкил этади. Қаттиқ чиқиндилар таркибида чириганда патоген (касаллик тарқатувчи) микроорганизмларнинг кўпайиши учун қулай муҳит яратувчи органик моддалар мавжуд. Шунинг учун қаттиқ чиқиндилар ҳар қандай шаҳарнинг аҳоли яшайдиган туманлари учун санитария ҳавфини туғдиради. Чиқиндилар шаҳар ҳудудидан олиб чиқилиши билан бирга зарарсизлантирилади ҳам.

Маиший оқава сувлари ва саноат-корхоналарида ишлатилган сувлардан иборат суюқ чиқиндилар замонавий қулайлаштирилган шаҳарларда ер ости коллектор тармоқлари ва шаҳар канализацияси тозалаш иншоотлари ёрдамида тўпланади, олиб чиқилади ва зарарсизлантирилади.

Шаҳарларнинг санитария ободончилигида шаҳар ҳудудларини йиғиштириш ҳам катта аҳамиятга эга.

Ёз вақтлари бу иш супуриш ва ахлатни йўқотиш, шунингдек, шаҳар кўчалари ва майдонларида боғларда хиёбонларда ва бошқа жамоатчилик жойларида йўлаклар ва қатнов йўлларига сув сепиш ва ювишдан иборат.

Қиш вақтлари кўчани тозалаш қорни йўқотиш ва қор ёғаётганда ҳамда ундан кейин транспортнинг меъёрдаги қатновини таъминлашдан иборат.

Шаҳар ҳудудларини санитария тозалаш ва йиғиштириш махсус лойиҳалар асосида амалга оширилиб, уларда тозалаш ва йиғиштириш бўйича тадбирларнинг умумий тамойиллари ва йўналишлари, шунингдек, у ёки бу тадбирларни амалга оширишнинг технологик схемалари ишлаб чиқилади.

Кўчаларни тозалашда ёзги ва қишки тозалаш бўйича машиналарни комплекс қўлланиш, шунингдек, мавсумий вазифаларни бажарувчи машиналарни бутун йил давомида фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Шаҳар ҳудудларини тозалаш ва йиғиштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлиги ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги кўп жиҳатдан маҳаллий географик, об-ҳаво ва турмуш шароитларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилаётган тадбирларнинг услуб ва усулларини тури ва асосли танланганлигига боғлиқ.

Қаттиқ чиқиндилар, уларнинг таснифи ва таркиби


Шаҳар ҳудудларини тозалашни лойиҳалашда чиқиндиларни йиғиш, йўқотиш ва зарарсизлантиришнинг санитария талабларига жавоб берувчи, энг қулай, техник-иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган услуб ва усулларини танлаш, шунингдек, қаттиқ чиқиндиларни кейинчалик фойдаланиш уларнинг физик-механик хоссалари таркибини, шунингдек, кимёвий ва микробиологик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Қаттиқ чиқиндиларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилардир:

  • турар жой бинолари, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва шу кабилардан чиқадиган уй ахлати (маиший чиқиндилар);

  • маъмурий, хўжалик, жамоатчилик, илмий-текшириш ўқув ва маданий соҳа корхоналари чиқиндилари;

  • умумий овқатланиш корхоналари (ошхоналар, ресторанлар, кафе ва шу кабилар) чиқиндилари;

  • савдо корхоналари (универсал дўконлар, ярмаркалар ва шу кабилар) чиқиндилари;

  • даъволаш муассасалари (касалхоналар, поликлиникалар, лабораториялар ва шу кабилар) чиқиндилари;

  • шаҳар атрофидаги туманлардан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда шаҳар бозорларининг чиқиндилари;

  • кичик ишлаб чиқариш корхоналари ва маиший хизмат устахоналарининг чиқиндилари.

Чиқиндилар (саноат корхоналари, фабрика, заводлар ва ҳк.)нинг қолдиқлари, қурилиш ахлати ва кўча супуриндилари алоҳида гуруҳни ташкил этади.

Одатда, қаттиқ ташландиқлар ва саноат корхоналари чиқиндилари шу корхоналар томонидан шаҳар ташқарисига олиб чиқиб ташланади; қурилишдан чиққан қолдиқлар қураётган ташкилотлар томонидан олиб чиқиб кетилади. Кўчадаги ахлат шаҳар кўчаларини тозаловчи махсус машиналар билан тўпланади ва олиб чиқилади. Шундай қилиб, қаттиқ ташландиқларнинг бу турлари шаҳар ташкилотлари амалга оширадиган тозалаш ишларига кирмайди.

Ҳар бир гуруҳга чиқиндиларнинг ўз таркиби ва хоссалари мос келади.

Шаҳардаги қаттиқ чиқиндининг асосий қисмини уй ахлати ташкил этади, унинг таркибига ошхона чиқиндилари, озиқ-овқат қолдиқлари, суяклар, фойдаланилган уй буюмлари (шиша, чарм, резина ва б.), ўров материаллари ва турли хил идишлар, хоналар супуриндиси ва б. киради. Шаҳар корхоналари ва муассасаларининг, бозорлар ва устахоналарнинг қаттиқ чиқиндилари, одатда, ўз таркибига кўра уй ахлатига яқин бўлади. Бу гуруҳлардан ҳар бирининг фарқ қиладиган жойларидан бири ўзига хос ва алоҳида чиқиндиларнинг мавжудлигидир. Ҳажмий жиҳатдан бу чиқиндилар шаҳарнинг қаттиқ чиқиндилари умумий тўпламининг жуда кичик қисмини ташкил этади. Шунинг учун чиқиндиларнинг бу гуруҳлари чиқиндилар массаси, яъни уй ахлати шароитига ўхшаш тўплаш ва йўқотишнинг бирор хил шароитларини талаб этувчи сифатида қаралмайди. Уй ахлатида органик ва ноорганик табиатли моддалар мавжуд. Органик моддалар чиқиндиларнинг чиришига ва пашша ҳамда микроорганизмларнинг кўпайишига имкон беради. Ер устида ётган, чириётган чиқиндилар тупроқни ифлослантиради. Чиқиндилардан чиққан суюқлик тупроққа сингади ва ер ости сувларини ифлослантиради. Иккинчи томондан, органик моддалар бўлган уй ахлати тегишли тайёргарликдан сўнг шаҳар атрофидаги қишлоқ хўжалигида ва шаҳар ҳудудларини кўкаламзорлаштиришда ўғит сифатида фойдаланилиши мумкин.

А хлатни олиб чиқиб кетиш, олдиндан ишлаб чиқилган режалар асосида амалга оширилади. Шаҳар туманларга, туманлар участкаларга ажратилиб, улар учун ахлат ташувчи транспортнинг графиги тузилади. Ҳар бир ахлат ташувчи ёки контейнерли машина учун унинг иш куни мобайнидаги ишлашининг йўналиши харитаси тузилади.

Ҳар бир машинанинг ҳаракат йўналишлари унинг йўли узунлиги, ортиш-тушириш ишларига кетадиган вақт, юкланиш пунктларининг сони билан белгиланади. Ҳисоб-китоблар билан машинанинг тўла юкланиш таъминланади. Юклаш ахлат тўплагичлар, контейнерлар қўйилган жойларида амалга оширилади, шунинг учун уларга бориш йўллари ва машиналар учун маневр қилиш имкониятлари таъминланади. Ҳар бир пунктда ахлат йиғгичлар ёки контейнерлар сонининг кам бўлиши ва бир пунктдан иккинчисига тез-тез қатнаб кўп пунктларда машиналарни юклаш ҳар бир машина ичида кўп вақт сарфланишига олиб келади.

Йиғгичларни бу майдончаларга етказиш микрорайонларни тозалаш ва йиғиштириш бўйича комбинацияланган кичик ўлчамли машиналарнинг тиркалган платформаларида амалга оширилиши мумкин.

А хлат йиғгичларни қабул қилиш ва уларни ахлат ташувчи машинага юклаш учун майдончаларни турар жой биноларидан четроқда танланади ва улар дарахтлар ёки девор билан тўсилади.

Бундай тизимнинг афзаллиги шундаки, ахлат ташувчи транспорт йиғгичлар жойлашган жойларни айланиб чиқишини ва ортиш вақтини қисқартириш ҳисобига унинг унумдорлиги ортади.

Бундан ташқари, ахлат ташувчи транспортнинг микрорайон ёки даҳада унинг ичкарисига кирмасдан ҳаракатланишдаги шовқинни ва айниқса ахлатни ортишдаги шовқинни камайтириши ёки тўлиқ йўқотиши катта аҳамиятга эга. Ахлатни йўқотиш уни микрорайон ёки даҳадан зарарсизлантириладиган жойларга бевосита олиб чиқиб кетиш билан амалга оширилади.

Бунда ахлатни ташиш масофаси баъзан анча катта миқдорни ташкил этади, чунки ахлатни зарарсизлантириш шаҳарнинг турар жойларидан анча четда амалга оширилади. Шунинг учун қайта ортиш станцияларини ташкил этиш диққатга сазовордир, бунда бу станцияларга ахлат машиналарда 4 дан 8 куб метргача етказилади. Кейин ахлат сиғими 15 дан 40 куб метр гача ва ундан катта бўлган каттароқ ахлат ташиш машиналарига ортилади. Қайта ортиш станциялари махсус қурилмалар, бункерлар, эстакадалар ва шу кабилар билан жиҳозланади.

Зарарсизлантириладиган жойларгача бўлган масофа катта бўлганда катта сиғимли ахлат ташиш машиналаридан фойдаланиш техник ва иқтисодий нуқтаи назардан тўла мақсадга мувофиқдир. Қайта ортиш станцияларини турар жой ҳудудларидан ташқарида, шаҳар чеккасида ташкил этиш мумкин. Кичик ва катта сиғимли ахлат ташиш машиналарининг аралаш ишлаши амалиёти бир қатор хорижий мамлакатларда муваффақиятли амалга оширилмоқда. Шаҳарларни санитария тозалашда уй ахлатини бартараф этишнинг режали мунтазам тизими қўлланилади. У шаҳар ахлат ташиш транспорти билан маълум кунлари махсус ишлаб чиқилган графикларга кўра ахлатнинг тўпланиши ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда ахлатни режали, мунтазам йўқотишдан иборат.

Чиқиндихонага ахлат ташлаш турли хил усулларда, маҳаллий топографик шароитларга боғлиқ ҳолда амалга оширилади: қатлам-қатлам қилиб (20-30 см) ёки катта қалинликда қия ҳолда қатлам (2 м ва ундан ортиқ) қилиб сочилади.

Изоляцияловчи ва қияликлар (ён томонлар) чиқинди қатламлари бўйича.

Изоляцияловчи қатламнинг қалинлиги 25-30 см қилиб қабул қилинади, қатлам материали сифатида чиқиндихонанинг ўзидан олинган тупроқ, чиримайдиган ахлат, кўча супуриндиси ва ҳ.к. лар ҳизмат қилади.

Такомиллаштирилган чиқиндихоналарда ишларни ташкил этиш унинг юзи, келтирилаётган чиқинди ҳажми чиқиндихона сирти рельефи, механик воситаларнинг мавжудлиги ва бошқа маҳаллий воситалар билан белгиланади. Такомиллаштирилган чиқиндихоналарни у билан шаҳар аҳоли турар жойлари ораси камида 500 м бўлган санитария - ҳимоя ҳудудида қуришга рухсат этилади.

Чиқиндини ёқиш – бу тадбир тўпланаётган чиқиндининг жуда катта ўлчамлари билан, унга узоқдан ташиб келишда катта харажатлар билан, чиқиндини зарарсизлантириш учун ер участкаларини ажратишдаги қийинчиликлар билан ўзини оқлайди.

Ёқиш учун мўлжалланган чиқиндининг намлиги 60% дан юқори бўлмаслиги, кул хосил бўлиши 45-60% чегарасида бўлиши, чиқиндисининг ёнадиган қисми камида 20% ни ташкил этиши, чиқиндининг иссиқлик бериш қобилияти камида 800 ккал/кг бўлиши зарур, лекин иссиқлик тарқатиш қобилияти 1000-2000 ккал /кг бўлган чиқинди энг самарали ҳисобланади.

Чиқиндини фақат махсус печларда камида 600-10000 С да ёқишга рухсат этилади, янги конструкциядаги печларда эса 1300-16000 С да ёқиш мумкин. Чиқинди ёқиладиган печлар оддий печлардан одатда нам чиқиндини қуритиш мосламалари мавжудлиги билан фарқ қилади. Печлар газ тозаловчи қурилмалар билан жиҳозланади. Замонавий чиқинди ёқувчи печлар қўшимча қурилмалари билан бирга бир нечта печли тўлиқ механизациялашган марказдан бошқарилувчи чиқинди ёқувчи станициялардан иборат. Хонадон чиқиндисининг барча таркибий қисимларидан унинг органик қисмини ҳам ҳисобга олганда, фойдаланиш учун мўлжалланган чиқиндини қайта ишловчи заводлар катта иқтисодий аҳамиятга эга. Заводнинг технологик схемасига қуйидагилар киради; чиқиндини дастлабки тайёрлаш, иккиламчи хом ашёни ажратиш, чиқиндини биологик қайта ишлаш, чиқиндининг эски-тускига ажралмайдиган қисмини ёндириш. Чиқинди хилларга қараб ажратилади; қора метал сепараторлар билан ажратиб олинади, майда минерал қисмлар махсус грантларда ва новларга ажратувчи барабанларда ажратилади; латта, шиша, тери, резина ва шунга ўхшаш қисмлар конвеерларда қўлда бирма – бир ажратилади.

Шаҳар ҳудудини тозалаш.


Шаҳарларда тозалаш ишлари кўчаларда, майдонларда, жамоат фойдаланадиган жойлар ҳудудида (истироҳат боғлари, хиёбонлар ва ҳ.к), шунингдек, турар жой мавзелари, микрорайонлар ва маҳаллалар ҳудудларида амалга оширилади. Шаҳар кўчаларини ифлослантирувчи ахлат кўча супуриндиси деган умумий ном билан аталади. Супуриндининг тўпланиши ҳисобий меъёрлари кўча қатнов қисмининг қопламаси турига боғлиқ ҳолда қабул қилинади: мукаммал қопламали кўчалар учун йилига ҳар 1 кв. метрдан 12л ёки 10 кг, тош йўллар учун - йилига 1 кв. метрдан 20 л ёки 15 кг, истироҳат боғлари ва хиёбонларда, катта кўчаларда ва боғлардаги йўлаклар учун йилига 1 кв. метрдан 8 л ёки 5 кг деб қабул қилинади, супуриндининг бир суткалик тўпланиши фарқи 1,5 - 2 атрофида қабул қилинади.

Кўчаларни, майдонларни ва бошқа очиқ жамоатчилик жойлари тозалаш ёзги ва қишкига бўлинади. Ёзги тозалаш кўчаларнинг қатнов қисмлари ва йўлакларни супуришдан, ювишдан ва сув сепишдан, шунингдек чангдан тозалашдан иборат. Қишки тозалаш эса қорни тўплаш ва олиб ташлашдан, яхмалакда сирпанчиқни йўқотишдан, яъни транспорт ва пиёдалар учун қиш пайтлари қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратишдан иборат.

Шаҳар кўчалари ва майдонларини тозалаш бундай ишларни бажаришнинг белгиланган тартиби ва технологиясига мувофиқ амалга оширилади. Иш тартиби, яъни ишни бажариш тавсифи, частотаси ва муддатлари кўчаларнинг тоифасига ва уларнинг аҳамиятига боғлиқ ҳолда, шунингдек, транспорт ва пиёдалар ҳаракатининг ўлчамларига боғлиқ ҳолда аниқланади. Тозалашнинг технологик жараёни ишларни механизациялаш имкониятларини белгилаб берувчи йўл қопламларининг турларига боғлиқ. Масалан, кўприклар қопламлари машина усулида тозалашнинг қўлланишини чеклайди, такомиллаштирилган қопламалар (асфальт, цемент-бетон) уларни тозалашнинг барча асосий жараёнларини механизациялашга имкон беради. Кўчаларни ёзги тозалашнинг асосий турларига кўчанинг қатнов қисмини супуриш ва ювиш ҳисобланади. Супуриш асосан супуришини, супуриндини йиғиб олишини ва уни йўқотишни ўз ичига олади. Бу ишлар махсус супуриш машиналари билан бажарилади. Механизациялашган супуриш фақат асфальтли ва цемент – бетонли қопламаларда амалга оширилади. Кўчаларнинг қатнов қисмини ювиш 3-5 атм. босими остидаги сув оқими билан амалга оширилади.

Шаҳарни санитария ободонлаштириш – қуйидагиларни таъминловчи тадбирларни ўтказиш билан амалга оширилади:

  • м ахсус ажратилган майдончаларда амалдаги меъёрлар ва белгиланган талабларга мувофиқ жойлаштирилган, ахлат ташланадиган идишларнинг мавжудлиги, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва ахлатни йиғиш учун контейнерлар, уларни тозалаш, ювиш ва дезинфекциялаш режимларига риоя қилиш;

  • чиқиндиларни алоҳида йиғишни ташкил этиш;

  • ишлар амалга ошириладиган ҳудудлардан ва тупроқ йўллардан машиналар, механизмлар, бошқа техника воситаларининг шаҳар кўчаларига лой олиб чиқишнинг олдини олиш;

  • суюқ, сочилувчан ва бошқа моддаларни ташишда уларнинг шаҳар ҳудудини ифлослантиришининг олдини олиш;

  • транспорт воситаларини махсус жиҳозланган жойларда ювишни ташкил этиш;

  • мол, парранда боқишда улардан юқадиган касалликларнинг олдини олишни таъминловчи, белгиланган талабларга мувофиқ шаҳар ҳудудида уларни боқишини ташкил этиш, мол эгаларининг ҳайвонлар чиқиндиларини тозалаб туришларини ташкил этиш;

  • қаровсиз, тажовузкор, бемор ҳайвонларни тутиб олиш ва вақтинча сақлашни ташкил этиш;

  • мозорларда, истироҳат боғларида, пляжларда, бозорларда, даволаш-профилактика муассасаларида белгиланган санитария меъёрларига риоя қилиш.

Қуйидагилар тавсия этилмайди ва тақиқланади:

  • шаҳар ҳудудини ахлат, саноат, маиший ва озиқ-овқат чиқиндилари билан ифлослантириш;

  • ахлат, саноат ва маиший қолдиқларни, қорни, тупроқни ва ҳ.к.ларни улар учун махсус ажратилган жойлардан ташқарига олиб чиқиш ва тўкиш;

  • ахлат ва чиқиндиларни, шу жумладан, ўт, барг, шох-шаббаларни ёндириш;

  • гўнг ва техник суюқликларни қуйиш;

  • сув ҳавзалари ва қирғоқларини эски-туски нарсалар билан бостириш ва ифлослантириш;

  • уй ҳайвонларини махсус ажратилган жойлардан ташқарида сайр қилдириш;

  • транспор воситаларини махсус ажратилмаган жойларда ювиш;

  • турар жой уйлари ҳовлиларида транспорт воситаларини, механизмларни таъмирлаш бўйича узоқ муддатли ишларни бажариш, шунингдек шаҳар ҳудудида махсус ажратилган жойлардан ташқарида белгиланган меъёрдан ортиқ шовқин, зарарли моддаларнинг ажратилиши ва туширилиши, ишланган газлар, ГСМ ва бошқалар билан боғлиқ ҳар қандай таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

  • ахлат ва чиқиндиларни олиб чиқиш (ташиш) учун, шунингдек, маросим ўтказиш хизматларини бажариш учун мўлжалланган махсус транспорт воситаларининг бевосита вазифаси бўйича фойдаланмаслик;

  • белгиланган жойлардан ташқарида, шу жумладан, фаввораларда чўмилиш.

Ўзбекистон шаҳарлари ҳудудида, минтақанинг иссиқ иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ахлат ташланадиган идишларни ўрнатишда қуйидагиларни тавсия этишни истар эдик:

  • кўчаларда, транспортларда, майдонларда, боғларда, хиёбонларда, катта кўчаларда, ариқ бўйларида, жамоат транспорти бекатларида, ҳамма фойдаланиладиган ерларда жойлашган бошқа объектларда ахлат ташланадиган идишларни ўрнатиш, сақлаш, тозалаш ишларини тегишли туман маъмуриятлари таъминлашади.

  • турар жойларнинг уйга кириш жойларида ва ҳовлиларида – шу уй эгалари;

  • бинолар, қурилишлар, иншоотлар, савдо объектлари яқинида, шу жумладан майда чакана савдо дўконлари, павильонлар, бошқа объектлар яқинида - шу объектларнинг эгалари.

Кўчадаги урналарни ўрнатишнинг тавсия этиладиган меъёрлари:

  • к ўчалар ва йўлакларда урнолар орасидаги масофа 40м дан ортиқ бўлмаслиги керак;

  • истироҳат боғлари, хиёбонлар, катта кўчалар, ариқ бўйларидаги урнолар 800м2 юзага 1 та урно ҳисобида ўрнатилади;

  • турар жой уйлари подъездлари олдига биттадан урно;

  • бинолар, қурилишлар, иншоотлар, бошқа объектларга кириш жойида камида иккита урно ўрнатилади;

  • павильонлар, киоскалар, дўконлар, пештахталар, майда чакана савдо объектлари олдида бита урно ўрнатилади. Китоблар, алоҳида қадоқланган товарларни майда чакана савдосини ташкил этишда савдо тугагандан сўнг савдо кўрсатиш объекти билан бирга олиб кетиладиган ахлат тўплаш идишларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Урноларнинг тузилиши ва ташқи кўриниши шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик қўмитаси билан белгиланган тартибда келишилиши керак.

Қаттиқ ва суюқ чиқиндилар махсус полигонларга ва тўкиш станцияларига олиб кетилади.

Шаҳар ҳудудида уй ҳайвонлари ит, от ва бошқалар ҳаракатланишида уларнинг эгалари шаҳар ҳудудининг тозалигини, шу жумладан гўнгларни тозалаш йўли билан таъминлашлари керак.

Кўча майдонлар, тротуарлар ва бошқа сунъий қопламали ҳудудларни ювиш механик ва дастаки усулда амалга оширилади. Сунъий қопламага эга йўлларни қатнов қисми, майдонлар, йўлаклар, бутун эни бўйича ювилади. Тўсиқлар ёнидаги пештахталар ювилгандан сўнг ахлатдан тозаланади. Йўлаклар, жамоат транспорти бекатларида майдончаларни тартибли сақлашда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:

  • тозалик таъминланиши, ахлатдан тозаланган урнолар туриши;

  • қишда ҳар куни ёққан қорни тозалаш, қум сепиш керак;

  • қор ёғинлари орасидаги даврда асфальт бетон қомлама қор-муз қатламидан тўла тозаланиши керак;

  • қордан тозалашда қор-муз парчаларини машиналар қатнайдиган йўлга ташлаш тақиқланади. Қор-муз уюмларни бекат майдончаси орқасида, йўл четида ёки урно, тўсиқлар, ёритиш таянчлари ёнидаги кабел қутиларини қор билан ёпиб қўймасдан вақтинча тўплаш рухсат этилади;

  • қ ордан қор-муз парчаларини машиналар қатнайдиган йўлга ташиш тақиқланади. Қор-муз уюмларини бекат майдончаси орқасида, йўл четида ёки урно, тўсиқлар, ёритиш таянчлари ёнидаги кабель қутиларини қор билан ёпиб қўймасдан вақтинча тўплаш рухсат этилади;

  • кўча четидаги тўсиқ тоши қор ва муздан тўла тозаланган бўлиши керак.

Супуринди кўча ариқларига ювиб туширилади. Иссиқ кунлари ҳаво ва йўл қопламлари ҳароратини бироз пасайтириш, ҳавонинг нисбий намлигини 4-12% ошириш ва ҳавонинг чангланишини тахминан икки уч марта камайтириш мақсадида амалга оширилади.

Чанглантирмаслик бўйича махсус тадбирларга йўл қопламаларини чанг ҳосил бўлмаслиги ва унинг ҳавода тарқалиб кетиши учун чанг боғловчи моддалар билан ювилади ва ишлов берилади. Бундай моддалар қаторига: гигроскопик тузлар (кальций хлорид ва ҳ.к), органик ва минерал чанг боғловчи моддалар ва махсус эмульсиялар киради. Кўчаларни ёзги тозалигини ташкил этиш технологиясида асосий тозалаш, у одатда кечаси ёки эрта тонгда, транспорт ҳаракати бошлангунча ва аҳоли кўчаларга чиққунча ўтказилади; навбатчи тозалаш кун давомида, даврий ёки онда-сонда ўтказилади.

Қишки вақтларда сув сепиш – ювиш машиналари уларга олиб қўйиладиган қор тозалаш қурилмасини (плуглар ва чўткалар) маҳкамлаш йўли билан қишки тозалаш ишларида фойдаланилади.

Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда сув сепилади ва шунга боғлиқ ҳолда сув сепиш оралиқлари белгиланади. Уни кунига 5-6 марта ва ундан кўп, ҳавонинг ҳарорати ва кўчаларда чанг ҳосил бўлишига боғлиқ равишда амалга оширилиши мумкин. Кўчаларни қишда тозалаш қатнов қисмини ва йўлакларни қордан тозалашдан, кўчалардаги қорни тўплаш ва йўқотишдан, шунингдек яхмалакка қарши курашишдан иборат бўлади.

Қор ёғинлари орасидаги даврда кўчаларда пайдо бўлган ҳар қандай ахлатни йиғиш ва йўқотиш амалга оширилади. Ўз таркибига кўра қор бўш, ўртача зичликда ва қаттиқ бўлади. Қорнинг қаттиқлиги (зичлиги) қор тозаловчи машиналарнинг ишига таъсир кўсатади. Қорнинг қаттиқлиги 0,2 – 0,6 т/кв.м атрофида бўлади.

Қорни супуриш, қириб олиш ва майдалаш ишлари омочли-чўткали қор тозалаш машиналари томонидан амалга оширилади. Қор унча кўп ёғмаганда ва қуруқ бўлганда, қуруқ бўлиб, қалинлиги 4см дан ортиқ бўлганда у қирқиб олинади.

Қор ёғганда кўчаларни тозалашда қорни қириб олиш асосий тадбирлардан ҳисобланади. Кўчаларни супуриш ва қорни қириб олиб ташлашни қор-тозалаш машиналар колоннаси билан 10-20 м оралиқда ва олдинда кетаётган машина йўли қисмини қамраб олиб амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Қишда тозалашда қор тозаловчи машиналар, қор ортгичлар, қорни олиб чиқиб кетиш учун транспорт воситаларидан фойдаланилади. Қор йиғувчи машиналар сифатида қор тозалаш қурилмалари билан жиҳозланган ёзги сув сепиш машиналаридан фойдаланилади.

Кўчанинг қатнов қисмида ҳосил бўлган муз қатламини махсус жиҳозланган тишли катоклар билан майдалаш ва қатнов йўллари ва йўлакларига қум, майда чиқит ва йириклиги камида 4-5мм бўлган бошқа материаллар сепиш асосий тадбирлардан ҳисобланади.

Кўчаларга қумсочгичлар билан турли материалларни сепиш амалга оширилади. Машина кузовидан унинг орқасига жойлаштирилган айлантирувчи дискка келиб тушаётган қум ёки бошқа материал кўчанинг қатнов қисмига бир текис қатлам қилиб сочилади. Қишки тозалаш машиналар миқдорининг ҳисоби қор ёғиш ва қор қатлами қалинлигига қараб амалга оширилади. Йўлаклар, кўчаларда ва микрорайонларда жиҳозлари алмаштирилувчи (чўткалари, сув сепадиган мослама, қишки омочлар ва ҳ.к.) кичик ўлчамли йўлакларни тозалаш қўлланилади.

Қорни автомобиль транспорти ёрдамида тозалаб олиб ташлаш катта куч ва харажатларни талаб қилади. Қорни йўқотиш учун шу билан бирга шаҳар сув оқиш тармоғидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Одатда, сув оқадиган тармоқларнинг катта қисми қиш вақтида ишламайди. Бироқ айрим коллекторлар доим ишлаши мумкин, масалан, кичик ариқлар ва сув йўллари бўлган коллекторлар, ҳаммом, кир ювиш корхоналарининг ишлатилган сувларини олиб кетиш учун йил бўйи ишлайдиган коллекторлар ва ҳ.к.

Қорни оқизиш ва қор эриши билан бирга қорни йўқотиш, қор ва музни эритишни тезлаштирувчи иситиш тизимларидан фойдаланиш йўли билан амалга ошириш мумкин.














ЕР ОСТИ МУХАНДИСЛИК ТАРМОҚЛАРИ

17- МАЪРУЗА. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Шахарларда мухандислик тармоклари мухандислик коммуникацияларидан, уларга хизмат килувчи иншоотлардан ва турли ёрдамчи курилмалардан иборат мураккаб тизимни ташкил килади.

Мухандислик тармоклари ер ости ва ер усти турларига булинади (уз навбатида ер усти тармоклари икки хил булади- бевосита ер устида жойлашган ва ердан кутарилган холатда. Баъзи холатларда ер устида тармоклар жойлаштирилади. Бирок бу лойиха тураржойларда меъморий композицияни бузади).

Шахар ер ости тармоклари шахарни мухандислик ободонлаштиришнинг асосий элементларидан бири булиб хисобланади. Шахар ер ости тармоклари шахар ахолисини, маданий-маиший муассасаларни, саноат корхоналарининг талабини кондириш учун хизмат килади.

Ер ости тармокларига - кувур тармоклари, кабеллар ва коллекторлар киради.

Шахар ер ости хужалигида турли хилдаги кувурлар ишлатилади: сув таъминоти кувурлари (хужалик-ичимлик, ёнгинга карши, иссик сув ва саноат таъминоти учун, сугориш тармоги); канализация тармоги (маиший, окава сувлар ва саноат чикинди сувлври учун); иссик сув ва газ таъминоти кувурлари. Бу асосий кувур тармокларидан ташкари шахарда махсус кувур тармоклари хам жойлаштирилиши мумкин: дренаж тизими, пар утказгичлари, нефт тармоклари, пневматик тизимлар ва х.к.

Кабел тармоклари:

- электр таъминоти учун мулжалланган юкори ва паст кучланишли электр тармоклари (жумладан, ташки ёритиш ва шахар электр транспортлари учун);

- телеграф, телефон алокалари, радио тармоги ва махсус сигнализациялар учун паст кучланишли кабел тармоклари.

Коллекторлар – кувур тармоклари, кабелларни жойлаштириш ва махсус ишлар учун кулланилади. Ер ости тармоклари имкони борича тугри чизик буйича, кизил чизикка паралел холатда жойлаштирилиши лозим.

- кизил чизик ва курилиш чизиги орасида – кабел тармоги учун;

- тротуарлар - иссиклик тармоги ва коллекторлар учун;

- ажратувчи полосалар – сув, канализация, газ ва ёритиш тармоклари учун хизмат килади.

Микрорайон худудларида ер ости тармоклари махсус ажратилган полосалар остида жойлаштирилади.

Шахар худудида ер ости тармоклари куйидаги усулларда ёткизилади:

Алохида- хар бир тармок хизма килиш муддати ва ёткизилиш турига караб алохидаги траншеяларда утказилади;

Биргаликда – бир нечта тармок бита траншеяда ёткизилади;

Биргаликда – тармоклар бита коллекторда утказилади.

Тармоклар биргаликда утказилганда газ, нефт ва тез ёнувчи моддалар тармоклари алохида лойихаланади.


Ер ости тармокларидаги кувурлар куйидагича булади: транзит, магистрал, таксимловчи ва таркатувчи.


- Магистрал кувурлар шахарни, катта тураржой районларини, саноат ва коммунал зоналарга хизмат килади.

- Таксимловчи кувурлар микрорайонлар хизмат килиб, хар бир кучанинг элементи хисобланади.

- таркатувчи кувурлар микрорайонлар, парк ва шахарнинг бошка функционал зоналари худудида жойлаштирилади.

Шахар худудидаги кувурлар тармоги босим остида ва босимсиз (табиий нишабликда жойлаштириладиган) турларга булинади.

- канализация, сув кочиргич ва дренаж тизими босимсиз ишладиган тармокка киради. Баъзи холатларда бу тармоклар хам босим остида ишлайдиган килиб жойлаштирилади (мисоллар келтириш).

Жойлаштириш чукурлиги буйича чукур ва юзада жойлашадиган турларга булинади.

Чукур жойлаштириладиган тармоклар грунт катламининг музлаш чукурлиги остида жойлаштирилади. Буларга сув тармоги, канализация, сув кочиргич ва дренаж тизими киради. Грунтнинг музлаш катламида кабел тармоклари, иссик сув тармоклари жойлаштирилади (бизни регионда музлаш чукурлиги жуда ката булмаганлиги учун иссик сув тармоклари хам пастда жойлаштирилади).

Янги объектлар курилиш муносабати билан, мавжуд ер ости тармоклари доимий равишда таъмирланиб, реконструкция килиниб, янгиланиб турилади. Бундан ташкари улар ёнидан кушимча тармоклар утказишга тугри келади. Бу нарса бугунги шахарда ер ости хужалигини янада мураккаблашувига олиб келмокда.

Янги тармокларни жойлаштириш, мавжудларини реконструкция килиш, таъмирлаш ишлари- куча-йул тармогидаги фаолиятга салбий таъсир курсатади. Айникса бу нарса тармоклар катнов кисми остида жойлаштирилган булса. Буларинг барчаси ер ости тармоги тизимининг бош режа ишланаётган боскичда тугри ташкил этишни талаб килади.

Ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштириш тамойиллари ва уларни ўрнатиш усуллари

Янги шаҳарларни барпо этиш ва амалдаги шаҳарларни қайта таъмирлашда унинг асосий элементини ташкил этувчи ер ости муҳандислик тармоқлари фаолиятини инобатга олиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки ер ости муҳандислик тармоқларини лойиҳалашда шаҳар кўча ва йўл тармоқларининг тузилмаси, йирик истеъмолчиларнинг жойларада таркиб топганлиги, рельефнинг хусусияти ва бошқа омиллар биринчи навбатда инобатга олинади. Ер ости муҳандислик тармоқлари шаҳарнинг асосий кўча ва йўл тармоқлари тагида жойлаштирилиши шаҳар маиший хужалигида ва ҳудудни муҳандислик ободонлаштирилишида катта аҳамиятги эга.

Ер ости муҳандислик тармоқлари асосан шаҳарнинг кўча ва йўл тармоқлари тагида жойлаштирилади. Уларни жойлаштириш тартиб – қоидалари шаҳарсозлик соҳасини белгилаб берувчи КМК – 94 да талаблари асосида амалга оширилади. Ушбу меъёрий ҳужжатда Ер ости муҳандислик тармоқларини шаҳар кўчасининг кўндаланг кесимида жойлашиш тартиби қуйидагича белгиланган: қурилаш чизиғи билан қизил чизиқ оралиғида кабеллар жойлаштирилади (алоқа, сигнал, телефон ва диспетчер кабилар); кўчанинг қизил чизиғи билан қатнов қисмигача бўлган оралиқда барча ер ости муҳандислик тармоқлари жойлаштирилади; Кўчанинг қатнов қисми тагида ҳудуддан ҳосил бўладиган оқаво сувларни қочириш қувури жойлаштирилади.(курилиш чизиги ва кизил чизик - тушунтириш)

Қурилиш чизиғи билан қизил чизиқ оралиғида кабеллар жойлаштирилиши дунёнинг барча мамлакатларида қўлланилади. Афсуски, бу усулни бизнинг мамлакатимиз шаҳарларида қўллашнинг имконияти йўқ. Чунки, Ўзбекистон шаҳарлари қуруқ иссиқ иқлимли минтақада жойлашганлиги сабабли шаҳар ҳудуди суғориш тармоқлари билан таъминланиши талаб қилинади. Бундай ариқлар ҳам Ўзбекистон шаҳарларидаги юқорида таъкидланган қурилиш чизиғи билан қизил чизиқ оралиғида жойлаштирилади. Ариқдан заминда пойдо бўладиган намлик ва унинг атрофидаги яшил дарахтзор худудда кабель тармоқларини жойлаштиришнинг имконияти бўлмайди. Шу сабабдан Ўзбекистон шаҳарларида кабель тармоқлари қизил чизиқдан бошланиб пиёдалар юриш йўлакчаси тагида жойлаштирилади. Пиёдалар юриш йўлагини қиш пайтида музлашдан ҳамда пиёдаларни тойиб кетишидан асраш мақсадида ушбу йўлак тагида иситиш тармоқлари жойлаштирилади. Пиёдалар йўлакларнинг кенглигига қараб меъёрлар асосида ундан сўнг газ қувури ёки ичимлик сув қувури жойлаштирилади. Пиёдалар йўлаги ёнидан эса шаҳар суғориш тармоғи ёки атмосфера оқова сувларини олиб чиқиб кетадиган ариқлар жойлаштирилади. Ариқларнинг икки ёнида 1 метрдан 3 метргача бўлган масофада яшилзор йўлак учун жой қолдирилади. Шундан сўнг кўчанинг асосий транспор қатнови қисмигача бўлган масофада шаҳар эҳтиёжини таъмирловчи барча турдаги ер ости муҳандислик комуникациялари учун маҳсус техник йўлак қолдирилади. Техник йўлак тагида муҳандислик каммуникациялари жойлашганлиги сабабли унинг устидан яшилзор ёки дарахтзор майдон йўлак экишнинг имконияти бўлмайди.

Шаҳар кўчасининг асосий транспорт қатнови қисми тагида муҳандислик тармоқларини ўрнатиш тақиқланади. Чунки, транспорт қатнови қисми тагида жойлашган коммуникация тармоқларини таъмирлаш, вақти- вақти билан уларда содир этилган талофатни бартараф қилишда кўча йўл қопламаси қайта – қайта ковланиш натижасида тамирланиб, нафақат траспорт қатновига салбий тасир кўрсатади, балки шаҳарнинг турмуш тарзини ҳамда экологиясининг бузилишига олиб келади.

Шаҳар кўчаларининг эни унда жойлашиши мумкин бўлган ер ости муҳандислик коммуникацияларининг сонига, уларнинг диаметри ва геометрик ўлчамларига ҳамда КМК – 94 талаблари асосида улар орасидаги масофаланинг йиғиндисига боғлиқ бўлади. Шунда шаҳар кўчаларининг умумий эни 60 метрдан 120 – 140 – 160 метрни ташкил этади.

Шаҳар ҳудудининг ҳар бир гектари нархининг баландлигини инобатга олиб, кўчалар энини торайтириш талаб қилинади. Кўчалар тагида ер ости муҳандислик тармоқ ва коммуникацияларини якка ёки умумий хандакда эмас, балки умумий коллекторларда жожлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Коллекторларни фақатгина пиёдалар йўлаги тагида жойлаштириш шаҳар муҳандислик ободонлаштирилишида яхши самара беради.

Ер ости муҳандислик тармоқлари тўрт усул бўйича жойлаштирилади: хандакда якка тартибда; хандакда умумий тартибда; умумий ўтиб бўлмайдиган ва ўтиб бўладиган коллекторларди; аралаш усулда.

Якка тартибдаги жойлаштириш усулида ҳар бир ер ости муҳандислик тармоғи учун алоҳида хандак ковланади. Ривожланган ҳорижий мамлакатлар шаҳарларида деярлик уш усулдан фойдаланилмайди Ўзбекистон шаҳарларида эса кенг фойдаланилади (29 - расм).




29– расм. Ер ости муҳандислик тармоқларини якка тартибда хандакда жойлаштириш усули

1 – кабеллар; 2 – газ қувури; 3 – ичимлик сув қувури; 4 – оқова сув тувури; 5 – ҳудуднинг оқова сувлари қувури; 6 – иситиш тармоғи қувури


30–расм. Ер ости муҳандислик тармоқларининг бино пойдевори тарафидан кўчанинг ўқ чизиғига қараб пағонама-пағона чуқурлашиб бориш тартиби

1 – кучсиз ток кабели; 2 – телефон алоқаси кабели; 3 – кучланишли кабел; 4 – иситиш қувури; 5 – газ қувури; 6 – ичимлик сув қувури; 7 – оқова сув қувури.


Бу усулнинг афзалликлари. Бунда ҳар биер ости муҳандислик тармоғи алоҳида фаолият кўрсатганлиги учун ундан фойдаланишда ва таъмирлашда қулай имкониятлар мавжуд. Камчилиги эса тармоқни ҳар сафар таъмирлашда ва қайтақайта янгилашда истеъмолчи энергия манбасидан узилиб қолади.

Хандакда умумий ҳолда жойлаштириш усули дунёнинг барча мамлакат шаҳарларида кенг қўлланилиб, ер ости муҳандислик тармоқларини бир хандакда пағонамапағона тартибида жойлаштирилиши бир неча вазифаларни яъни, технологик жараёнларни ва сарфланадиган харажатларни бир пайтида амалга ошириши билан алоҳида аҳамият касб этади (31-расм).


31–расм. Ер ости муҳандислик тармоқларининг бир хандакда умумий ҳолда жойлашиш усули

аумумий жойлашиши; бер ости муҳандислик тармоқларини гурухларга бўлинган ҳола жойлашиши; 1 – иситиш қувури; 2 – ичимлик сув қувури; 3 – газ қувури; 4 - ҳудуднинг оқова сувлари қувури; 5 – оқова сув қувури.


Бу усулнинг камчилиги эса тармоқларнинг бирбирисига яқин жойлашганлиги туфайли уларнинг ўзаро таъсири натижасида ишдан чиқиш ва ҳалокатга учраш сони ошиб кетади. Натижада бир тармоқни таъмирлаш пайтида ишлаб турган иккинчи тармоқ ҳам механик равишда талофат кўради. Бундай холатларнинг тезтез такрорланиши шаҳар маиший хужалигида ва муҳандислик ободонлаштирилишида кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

Коллекторда жойлаштириш. Ер ости мухандислик тармоқлари ва коммуникацияларини ер остида жойлаштиришнинг энг афзал усулларидан бири бу уларни ўтиши мумкин бўлган ва ўтиши бўлмаган коллекторларда жойлаштириш усулидир (2.10-расм). Коллектор қурилмаларининг диаметрик кундаланг кесимлари - тўртбурчак, квадрат, доирасимон, тухумсимон ва бошқа кўринишларда бўлади. Бундай коллекторлар дастлаб Европа шаҳарларида бунёд этилиб, уларнинг материаллари пишиқ ғишт, тош ва бетондан бунёд этилган. Ҳозирга келиб коллекторларни бунёд этиш, уларни ишончлилигини таъминлаш ер ости фазаси урбанистикасининг бутун бир йирик ва долзарб муаммоларидан биридир. Коллекторларни сейсмик фаол минтақаларда амалга ошириш жуда қийин ҳамда ечим талаб муаммодир. Чунки, коллекторлар ер таги фазоси тизимининг катта узунликка эга бўлган муҳандислик иншоотидир. Унинг зилзилавий бардошлигини таъминлаш, метро қурилишига қўйилган талабларни ечимини амалга оширилишини таъминлаш билан баробардир.

32-расм. Йиғма темир бетонли коллектор


Коллектор ичкарисида унинг бир томонидан поғонома - поғона ҳамда қават-қават қилиб кабеллар силсиласи жойлаштирилади. Иккинчи томонида эса қават-қават қилиб қувур тармоқлари силсиласи (ичимлик суви тармоғи, иссиқ сув тармоғи, исситиш қувурлари, газ қувурлари ва ҳокозолар) жойлаштирилади. Коллекторнинг таг қисмидан эса рельефнинг нишаблиги қаноатлантирса оқова сув тармоғини ҳам жойлаштириш мумкин. Рельефнинг нишаблиги талабалари таъминламаса оқова сув тармоқлари коллектордан ташқарида жойлаштирилади.

Коллектор тизими Ўзбекистон шаҳарсозлигида ҳозирги кунга қадар деярлик қўлланилмаган. Фақатгина Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий хиёбонидаги кўчанинг йўл қатнови қисми тагидан 800 метр масофада жойлаштрилган. У ҳам бўлса бугунги кунга келиб ўз фаолиятини тухтатиб, ташландиқ ҳолга келган. Коллекторни барпо этишда қуйидаги шаҳарсозлик талаблари таъминланиши лозим: йирик истеъмолчи бино ва иншоотларнинг зич жойлашуви; коммуникация тармоқларини узатишда масофанинг қисқалиги; шаҳарнинг саноатлашганлик даражаси; шаҳарнинг муҳандислик ободонлаштириш даражаси; шаҳар кўча ва йўл тармоқларининг мукаммаллиги; шаҳар маиший хужалик соҳасидаги тўловларни давлат қонунчилиги асосида юқори даражада ҳимояланганлиги.



33-расм. Жуфт холдаги коллекторнинг кўндаланг кесим кўриниши


Юқоридаги келтирилган омиллардан кўриниб турибдики, Европа ва бошқа минтақалардаги ривожланган мамлакат шаҳарларининг кўпчилигида коллектор тизими жуда яхши ривожланган. Айниқса, Европа шаҳарларининг тарихий (қадимий) туманларида турар жой бинолари ва иншоотлари зич жойлашган. Қисқа масофадаги коллектордан бир неча истеъмолчи фойдаланади. Марказий Осиё шаҳарсозлик ечимларида эса нафақат турар жой масканлари балки саноат марказлари ҳам иқлим шароитидан келиб чиқиб тарқоқ равишда жойлаштирилган. Шу сабабдан бундай шаҳарларда коллекторларни бунёд этишда иқтисодий харажатни таъминлашнинг катта муаммоларни келтириб чиқаради. Европа шаҳарларида 1000000 аҳолини коллектор орқали маиший талабаларига кетган маблағ биздаги шаҳарлардаги шароитда бунёд этилиши мумкин коллекторлар учун бир неча ўнлаб эмас юзлаб баробар харажат сарф қилиниши башорат қилинади.

Ер ости муҳандисларининг коллекторда жойлаштирилиши шаҳар маиший хужалиги ва унинг муҳандислик ободонлаштирилишида жуда катта қулайликлар яратади. Шаҳар кўчаси тагида ўнлаб метр масофада жойлашиши мумкин ер ости тармоқлари ихчамгина коллектор ичида жойлаштирилиб, шаҳар кўчасининг кўндаланг кесими ўлчами бир неча баробарга тораяди. Натижада шаҳар ҳудуди бир неча баробарга тежалади. Коллектор ичидаги тармоқларда талофат содир этилганда, ёки уларнинг хизмат муддати тугаганда коллектор ичида заҳира тармоқлари орқали истеъмолчига энергия узатилади ва шаҳар истеъмолчилари барча турдаги энергия манбаи билан узлуксиз таъминланади. Шу сабабдан ҳам келажакда шаҳарларимизнинг ўсиши, ривожланиши тўғридан-тўғри коллекторларнинг бунёд этилишига боғлиқ бўлади.

КМК талаблари бўйича шаҳар кўчасининг транспорт қатнови қисми тагида бирор бир коммуникацияни жойлаштириш тақиқланганлиги сабабли коллекторлар пиёдалар йўлаги тагида жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шаҳар истеъмолчиларининг қувватининг ошиб бориши коллекторларнинг жуфт ҳолдаги қурилмасидан фойдаланишни келтириб чиқаради.

Колекторларнинг кўндаланг кесим юзаси бўйича уларнинг бўйи ва баландлигининг ўлчамлари 1.8 х 2, 2.1х2.1, 3.6х2.1 шаклда бунёд этилади. Ўтиш мумкин бўлмаган коллекторларда асосан кабель тармоқлари жойлаштирилади.

Марказий Осиё шаҳарсозлигида ер ости муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини шаҳар кўча ва йўл тармоқлари тагида жойлаштиришнинг услубияти 2.12 – расмда кўрсатилган. Ушбу усулнинг қулайлиги Марказий Осиёнинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда аввалам бор шаҳарлар ҳудудида суғориш ва оқова сув ариқларини фаолия кўрсатиши, шаҳар кўча ва йўл тармоқларида кўчанинг транспорт қатнови тагида ер ости муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини жойлаштиришдан сақай ҳамда шаҳар маиший хизматида катта қ улайликларни келтириб чиқаради.

Бунда, чет эл тажрибасидан келиб чиккан холда, янги шахарларни, тураржой туманларини лойихалашда коллектор тизимидан фойдаланиш максадга мувофик эканлигидан далолат беради.

Коллектор тизимидан фойдаланиш Европа ва Американинг бир канча шахарларида (Лондон, Париж, Нъю-Йорк…) XIX асрнинг охирларида кулланила бошланган. Коллектор тизими 100 йилдан ортикрок тажрибада синалган булиб, шахарсозликда хар томонлама – иктисодий, лойихавий нуктаи назардан самарали вариантдир.


18- МАЪРУЗА. ШАХАРНИНГ МУХАНДИСЛИК ТАЪМИНОТИ

Шахарни мухандислик таъминоти деганда сув таъминоти, канализация, электр, иссиклик ва газ таъминоти тизимининг шахар ривожланиши истикболини кузда тутган холда узулуксиз равишдаги фаолияти тушунилади.

Сув таъминоти. Сув таъминоти тизимига сувни манбадан олувчи иншоотлардан тортиб, уни тозалаш, захирада саклаш ва истемолчига етказишгача булган барча иншоотлар мажмуаси киради. Сув таъминоти тизими бир канча курсаткичлар билан турланади.

Таъминланувчи объектлар турларига караб - шахар, поселка, саноат, кишлок- хужалик таъминоти.

Фойдаланиш тури буйича - хужалик, ичимлик ва хужалик – маиший эхтиёжлар учун; ишлаб чикариш корхоналарини таъминлаш; ёнгинга карши; умумий – бир вактнинг узида турли максадлар учун, масалан, хужалик- ёнгинга карши тизим.

Табиий манбалардан фойдаланиш тури буйича – ташки манбалардан (дарё, сув омборлари, куллар ва х.к.) олинадиган сув таъминоти ва ер остидан олинадиган сув таъминоти.

Сувни етказиш тури буйича – босим остида ва босимсиз етказиладиган сув таъминоти.

Шахарни ташки сув манбаси оркали сув билан таъминлаш схемаси куйидаги расмда келтирилган.

34-расм. Шахарнинг сув таъминоти тизими.

1 – сув кабул килгич; 2- утказувчи кувур (босимсиз); 3- сув саклагич; 4- биринчи навбатдаги кутарувчи насос; 5 - тиндиргичлар; 6 - фильтрлар; 7 – тоза сув захираси саклагичлари; 8 - иккинчи навбатдаги кутарувчи насос; 9 – сув утказгич кувурлар; 10 – босимли таксимот иншооти.

Магистрал кувурлардан сув шахар туманларига келиб, таркатувчи тизим оркали истемолчига боради.

Шахарнинг битта яшовчисига бир кунда сарфланадиган сув микдори, хужалик – ичимлик нормаси дейилиб, у 300-400 л/сут ни ташкил килади. Шахарларда сув сарфи уларнинг ктегорияси (ахоли сони)га, саноатнинг мавжудлиги ва ривожланганлигига, шахарнинг ободонлаштирилиш даражасига, иклим шароитлари ва бошка омилларга боглик.

Масалан, Москва шахрида кунлик сув сарфи (саноатга сарфланадиган сувни хам хисоблаганда) 600 л ни ташкил этаиб, бу еропанинг ката шахарларидаги нормадан анчагина юкоридир. (1 кишига 1 кунда: Париж - 290, Лондон -235, Стокгольм - 275, Лион- 390 л ).

Шахарлада сувнинг асосий истемолчиси булиб, саноат корхоналаридир. Кунлик сув сарфнинг 50-90% и айнан саноатга тугри келади.

Хужалик- ичимлик талаби учун асосан ГОСТ талабларига жавоб берадиган ер ости сувларидан фойдаланиш лозим.

Шахар худудида турли хил талаб учун сув тармоги тизими кулланилади: хужалик-ичимлик, ёнгинга карши, сугориш, саноат корхоналари учун. Кукаламзорларни сугориш максадида курук иклимли ва чул райлонларида сугориш тармоги алохидаги тизимни ташкил этади.

Сув тизими магистрал ва таркатувчи тармоклардан иборат булади.

Сув тармоги боши берк килиб, халкасимон ва аралаш холатда лойихаланади. (35-расм).

35-расм. Сув тармоги

а — боши берк; 6 — халкасимон; 1 — насос станцияси; 2 — сув таксимлаш минораси.


Сув тармоги асосан, халкасимон шаклда лойихаланади. Боши берк холатда лойихалаш хужалик-ичимлик тармогида 100 мм гача диаметрдаги кувурлар ишлатилганда ва тармокнинг узунлиги 200 м гача булган холатларда, тармокнинг музлашига Карши махсус чоралар курилган холатда рухсат этилади.

Ташки сув тармогидаги кувурлар учун чуян, пулат, темир-бетон, асбестоцементли ва полиэтиленли - винипласт, полиэтилен ва х пластик материаллар ишлатилмокда. Кувурларнинг ёткизилиш чукурлиги музлаш чукурлигидан 0,5 м пастда булиб, ташки юклар ва бошка тизимлар Билан кесишмалар хам инобатга олинади. Сув тармогида темир-бетон кудуклар урнатилади.

Тураржой туманларида ёнгинга краши сув хавфзалари урнатилади. Сув хавфзалари шундай жойлаштириладики, унинг хизмат курсатувчи радиуси 200 м гача ва унга транспорт Кириши учун йулак булиши лозим.

Сув тармогида биноларгача 5 м атрофида гидрантлар, йулаклар атрофида урнатилади. Гидрантлар орасидаги масофалар 50 м дан ошимаслиги лозим.




















ИЛОВА



Силжиш- водийларда, тоғ ён бағирларида ва умуман, нишаблиги сезиларли жойларда зилзила ёки бошқа турдаги динамик таъсирлар натижасида ер массасининг ўпирилишидир.

Карст- тоғ жинсларининг сизот сувлари таъсирида эриши, шурланиш даражасининг ортиши ёки механик ювилишидир.

Ҳудудни вертикал режалаш- ҳудудни мухандисона тайёрлашга тегишли бўлиб, унда ҳудуд релъефини умумий ҳолда ташкил этиш ва уни қурилишга тайёрлаш, ҳудудни режалаштириш, қуриш ва ободонлаштиришдан иборат бўлиб, иншоотлар, кўча-йўллар ва шаҳар ҳудудининг бошқа элементларининг белгилари қуйилади.

Профиллар усули- вертикал режалашда лойиҳалаш усулларидан бири бўлиб, бу усулга асосан, лойиҳалашнинг чизма материаллари профиллар сеткаси акс этган ҳудуднинг тарҳи билан профилларнинг ўзларидан иборат бўлади.

Лойиҳавий (қизил) горизонталлар усули- лойиҳаланаётган релъефни янги, қизил горизонталлар деб аталувчи чизиқларда акс эттиришдир.

Дренаж- сизот сувларини сунъий пасайтириш учун мўлжалланган қурилмалар тизимидан иборат бўлиб, у ўзоқ вақт узлуксиз ишлашга мўлжалланади.

Коллектор- мухандислик тармоқлари ва коммуникацияларини ер остида жойлаштиришда энг афзал усул ҳисобланган иншоот.

Кўча- бу аҳоли тураржойининг бир қисми бўлиб, шаҳардаги барча ҳаракатни утказишга, оқава сувларни оқизишни ташкил этиш, ер ости тармоқларни утказиш, кўкаламзорлаштириш ва ер усти қурилмаларини ўрнатишга мўлжалланиб, шаҳардаги бино ва иншоотлар ансамблига эстетик, экологик руҳ бағишловчи очиқ фазовий муҳитдир.

Қизил чизиқлар- қарама-қарши жойлашган микрорайонларни, саноат районларини, боғларни, хиёбонларни, спорт мажмуаларини, тураржойлар ва бошқа иншоотларни кўча худудидан ажратиб туради.

Қурилиш чизиғи- қизил чизиқ билан устма уст тушувчи ёки ташқарида ётувчи чизиқ бўлиб, унинг габарити жойнинг аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, меъёрий ҳужжатларда белгиланади.

Кўча қатнов қисми- транспортнинг бевосита ҳарактланиши учун хизмат қилувчи ишчи полосадан ҳамда транспорт тўхташи учун ажратилган полосадан ташкил топади.

Ҳиёбон- кўчанинг бир қисми ҳисобланиб, меъморий-тархий ечими, унинг шаҳар режасидаги жойига, шаҳарнинг катталигига, у жойлашган кўчага боғлиқ бўлади ҳамда дам олиш, сайр қилиш ёки пиёдалар ҳаракати учун, чанг ва шовқиндан сақлаш учун қулланилади.

Перегон- иккита чорраҳа (метрода бекатлар) оралиғи.

Кўчанинг утказиш қобилияти- бир соатда битта йўналиш бўйича икки чорраҳа оралиғидаги бирор кесимда ўтадиган автомобилларнинг максимал сони.

Кўча тармоғининг зичлиги- қаралаётган туман ёки шаҳардаги кўчалар узунлигининг ўша ҳудуднинг майдонига нисбати.






13